Сифилис касаллиги хакида маълумот
Сифилис ёхуд захм касаллиги — жинсий йўл билан юқадиган, даволанмаган тақдирда жуда жиддий асоратларни келтириб чиқариши, аммо тўғри ёндашув билан осон даволаниши мумкин бўлган касаллик саналади. Қўзғатувчиси — Трепонема паллидум бактерияси.
Захм касаллиги
Сифилис — жинсий йўл билан юқадиган касаллик бўлиб, даволанмаса, саломатликка жиддий зарар йетказиши мумкин. Касаллик босқичларга бўлинади (бирламчи, иккиламчи, яширин ва учламчи). Касалликнинг ҳар бир босқичида ўзига хос турли хил аломатлар кузатилади.
Сифилис қандай юқади
Касаллик вагинал, анал ёки орал жинсий алоқа пайтида сифилитик яра билан тўғридан-тўғри контакт содир бўлганда юқиши мумкин. Бунда жинсий олат ёки унинг атрофида, қин, анус, тўғри ичак ёки лаб ва оғиз бўшлиғида яралар аниқланади. Касаллик инфекцияланган онадан ҳомилага ўтиши ҳам мумкин.
Аломатлари
Юқорида айтилганидек, сифилис бир неча босқичга бўлинади ва унинг хар бири учун ўзига хос белгилар мавжуд:
- Бирламчи сифилисбилан оғриган беморда одатда инфекциянинг дастлабки жойида оғриқ ёки яра кузатилади. Яралар одатда жинсий аъзолар ёки унинг атрофида, анус ёки тўғри ичакда, оғиз ёки унинг атрофида пайдо бўлади. Қоида тариқасида бундай яралар қаттиқ, юмалоқ ва оғриқсиздир;
- Иккиламчи захмдатерида тошмалар, лимфа тугунларининг катталашиши ва иситма қайд қилинади. Бирламчи ва иккиламчи босқичда касаллик белгилари аҳамияциз бўлиши ва бемор томонидан сезилмаслиги мумкин.
- Яширин босқичдаҳеч қандай аломатлар кузатилмайди.
- Учламчи сифилис саломатликка жиддий шикаст йетказиши мумкинлиги билан хавф туғдиради. Шифокор одатда учинчи даражадаги сифилисни бир нечта тестлар ёрдамида ташхислаши мумкин. Бу босқичда касаллик юрак, мия ва тананинг бошқа органлари фаолиятига салбий таъсир қилади.
Инфекция хавфини камайтириш
ЖЙЙКларнинг олдини олишни ягона усули — вагинал, анал ёки орал жинсий алоқа билан шуғулланмасликдир. Агар киши фаол жинсий ҳаёт олиб борса, унда захм юқтириш еҳтимолини камайтириш учун:
- Синовдан ўтган ва сифилис учун тест натижалари салбий натижа кўрсатган ҳамроҳ билан узоқ муддатли ўзаро моногам муносабатларни сақлаш;
- Ҳар сафар жинсий алоқада латекс презервативлардан фойдаланиш. Презервативлар яра билан контакт содир бўлишига тўсқинлик қилиб, касаллик юқишини олдини олади. Баъзида яралар презерватив билан қопланмаган жойларда пайдо бўлади. Ушбу яралар билан контакт бўлишида касаллик юқиши еҳтимоли камаймайди.
Ҳимояланмаган вагинал, анал ёки орал жинсий алоқа натижасида ҳар қандай киши захм билан касалланиши мумкин. Шифокор билан очиқ гаплашиб, сифилис ва бошқа юқумли касалликлар учун синовдан ўтиш керак-керакмаслигини муҳокама қилиш зарур.
- Биринчи ҳомиладорлик пайтида барча ҳомиладор аёллар сифилис учун текширувдан ўтишлари керак;
- Еркакларда бир жинсли муносабатларда, ОИВ мавжудлигида ёки жинсий ҳамроҳда сифилисга синовлар ижобий натижа кўрсатган ҳолларда мунтазам равишда текширувлардан ўтиб туриш зарур.
Ҳомиладорликда сифилис
Захм билан касалланган ҳомиладор оналар инфекцияни туғилмаган болаларига юқтиришлари мумкин. Сифилис мавжудлиги паст вазнли чақалоқ туғилишига олиб келади. Бундан ташқари, бундай ҳолатда бола муддатидан олдин ёки ўлик туғилиши еҳтимоли юқори бўлади. Бўлажак фарзандни ҳимоя қилиш учун ҳомиладорлик пайтида камида бир марта сифилисга текширувдан ўтиш керак. Синов ижобий натижа кўрсаца, дарҳол даволанишни бошлаш мақсадга мувофиқ.
Касалланган бола захм белгилари ва аломатларисиз туғилиши ҳам мумкин. Аммо, агар даволаниш дарҳол бошланмаса, кейинги бир неча ҳафта ичида болада жиддий муаммолар юзага келиши хавфи мавжуд, хусусан карлик, катаракта, тутқаноқлар ва потенциал ўлим.
Захм белгилари
Катталардаги сифилис белгилари касаллик босқичга қараб фарқ қилади:
Касалликнинг дастлабки босқичида бемор бир ёки бир нечта яраларни аниқлаши мумкин. Яра — сифилис бактерияси организмга кирган жой саналади. Яралар одатда (аммо ҳар доим ҳам емас) қаттиқ, юмалоқ ва оғриқсиз бўлади. Оғриқ сезилмаслиги туфайли яраларга кўпинча еътибор берилмайди. Яра 3-6 ҳафтагача сақланиб туради ва даволаниш-даволанмасликдан қатъий назар ўз-ўзидан йўқолиб кетади.
Аммо шундан кейин ҳам беморнинг даволаниши зарур саналади. Бу инфекцияни иккиламчи босиқчга ўтишини олдини олади.
Иккиламчи босқичда беморда тошма ва / ёки шиллиқ қаватни шикастланиши кузатилиши мумкин. Шиллиқ қаватнинг шикастланиши — бу оғиз, қин ёки анус атрофидаги яралардир. Ушбу босқич одатда тананинг бир ёки бир нечта қисмида тошма пайдо бўлиши билан бошланади. Тошма бирламчи яра йўқолгач бир ҳафтагача бўлган муддат ичида юзага келади. У қўл-оёқлардаги қизғиш-жигарранг тусли доғлар кўринишида бўлади (қуйидаги тасвирга қаранг).
Қоида тариқасида тошма қичишиш туғдирмайди ва баъзида шу қадар заиф ифодаланадики, бемор уни сезмай қолиши ҳам мумкин. Бошқа аломатлар орасида иситма, лимфа тугунларининг катталашиши, томоқ оғриғи, ўчоқли соч тўкилиши, бош оғриғи, вазн йўқотиш, мушак оғриғи ва чарчоқ кузатилиши мумкин. Ушбу босқичда ҳам касаллик аломатлари даволаниш мавжудлигидан қатъий назар ўз-ўзидан ўтиб кетади ва касалликнинг яширин ёки учламчи босқичи бошланади.
Сифилиснинг яширин босқичи — бу касалликнинг кўринадиган белгилари ёки аломатлари бўлмаган даври. Агар бемор даволанмаса, у узоқ йиллар давомида касалликлардан ҳеч қандай аломатларсиз азият чекишни давом еттириши мумкин.
Аксарият одамларда даволанмаган сифилис учинчи босқичга ўтмайди. Аммо бу содир бўлганда, у инсоннинг кўплаб орган тизимларига таъсир қилиши мумкин. Хусусан юрак ва қон томирлари, шунингдек мия ва асаб тизими хавф остида бўлади. Учламчи сифилис жуда хавфли ва инфекциядан 10-30 йил ўтгач бошланиши мумкин. Бу босқичида касаллик ички органларга таъсир қилади ва ҳатто беморнинг ўлимига олиб келишга қодир.
Нейросифилис ва кўз сифилиси
Касаллик ўз вақтида даволанмаса, инфекция асаб тизими, жумладан мияга (нейросифилис) ёки кўзга тарқалиши мумкин. Бу ҳолат юқорида тавсифланган ҳар қандай босқичда содир бўлиши мумкин.
Нейросифилис белгилари қуйидагилардан иборат:
- Кучли бош оғриғи;
- Мушаклар ҳаракатларини мувофиқлаштириш қийинлиги;
- Фалажлик (тананинг муайян қисмларини ҳаракатга келтира олмаслик);
- Увишишлар;
- Деменция (психик бузилиш).
Кўз сифилисининг белгилари кўришнинг бузилиши ва ҳатто кўрликни ўз ичига олади.
Ташхислаш
Кўпгина ҳолларда захм касаллигини қон таҳлили натижасида аниқлаш мумкин. Баъзи шифокорлар сифилитик ярадан олинган суюқлик намунасини текшириш орқали ташхис қўйишади.
Даволаш
Захм касаллигини даволовчи шифокор томонидан тўғри танланган антибиотиклар билан даволаш мумкин. Аммо даволаниш инфекция йетказиб бўлган зарарни тузата олмайди. Касаллик билан такроран хасталаниш мумкин, яъни шифо топгач беморда иммунитет шаклланмайди.
Касалликни ерта муддатларида даволаш самаралироқ бўлади. Инфекцияни тўлиқ бартараф қилиш учун 2-3 ой вақт талаб қилинади. Енг кенг қўлланиладиган дори воситалари қаторига тетрасиклин, еритромицин, азитромицин киради. Шунингдек, иммун тизими фаолиятини яхшилаш ва уни инфекцияга қарши курашишини рағбатлантириш чораларини қўллаш тавсия етилади.
Sifilis yoxud zaxm kasalligi — jinsiy yo’l bilan yuqadigan, davolanmagan taqdirda juda jiddiy asoratlarni keltirib chiqarishi, ammo to’g’ri yondashuv bilan oson davolanishi mumkin bo’lgan kasallik sanaladi. Qo’zg’atuvchisi — Treponema pallidum bakteriyasi.
Zaxm kasalligi
Sifilis — jinsiy yo’l bilan yuqadigan kasallik bo’lib, davolanmasa, salomatlikka jiddiy zarar yetkazishi mumkin. Kasallik bosqichlarga bo’linadi (birlamchi, ikkilamchi, yashirin va uchlamchi). Kasallikning har bir bosqichida o’ziga xos turli xil alomatlar kuzatiladi.
Sifilis qanday yuqadi
Kasallik vaginal, anal yoki oral jinsiy aloqa paytida sifilitik yara bilan to’g’ridan-to’g’ri kontakt sodir bo’lganda yuqishi mumkin. Bunda jinsiy olat yoki uning atrofida, qin, anus, to’g’ri ichak yoki lab va og’iz bo’shlig’ida yaralar aniqlanadi. Kasallik infektsiyalangan onadan homilaga o’tishi ham mumkin.
Alomatlari
Yuqorida aytilganidek, sifilis bir necha bosqichga bo’linadi va uning xar biri uchun o’ziga xos belgilar mavjud:
- Birlamchi sifilis bilan og’rigan bemorda odatda infektsiyaning dastlabki joyida og’riq yoki yara kuzatiladi. Yaralar odatda jinsiy a’zolar yoki uning atrofida, anus yoki to’g’ri ichakda, og’iz yoki uning atrofida paydo bo’ladi. Qoida tariqasida bunday yaralar qattiq, yumaloq va og’riqsizdir;
- Ikkilamchi zaxmda terida toshmalar, limfa tugunlarining kattalashishi va isitma qayd qilinadi. Birlamchi va ikkilamchi bosqichda kasallik belgilari ahamiyatsiz bo’lishi va bemor tomonidan sezilmasligi mumkin.
- Yashirin bosqichda hech qanday alomatlar kuzatilmaydi.
- Uchlamchi sifilis salomatlikka jiddiy shikast yetkazishi mumkinligi bilan xavf tug’diradi. Shifokor odatda uchinchi darajadagi sifilisni bir nechta testlar yordamida tashxislashi mumkin. Bu bosqichda kasallik yurak, miya va tananing boshqa organlari faoliyatiga salbiy ta’sir qiladi.
Infektsiya xavfini kamaytirish
JYYKlarning oldini olishni yagona usuli — vaginal, anal yoki oral jinsiy aloqa bilan shug’ullanmaslikdir. Agar kishi faol jinsiy hayot olib borsa, unda zaxm yuqtirish ehtimolini kamaytirish uchun:
- Sinovdan o’tgan va sifilis uchun test natijalari salbiy natija ko’rsatgan hamroh bilan uzoq muddatli o’zaro monogam munosabatlarni saqlash;
- Har safar jinsiy aloqada lateks prezervativlardan foydalanish. Prezervativlar yara bilan kontakt sodir bo’lishiga to’sqinlik qilib, kasallik yuqishini oldini oladi. Ba’zida yaralar prezervativ bilan qoplanmagan joylarda paydo bo’ladi. Ushbu yaralar bilan kontakt bo’lishida kasallik yuqishi ehtimoli kamaymaydi.
Himoyalanmagan vaginal, anal yoki oral jinsiy aloqa natijasida har qanday kishi zaxm bilan kasallanishi mumkin. Shifokor bilan ochiq gaplashib, sifilis va boshqa yuqumli kasalliklar uchun sinovdan o’tish kerak-kerakmasligini muhokama qilish zarur.
- Birinchi homiladorlik paytida barcha homilador ayollar sifilis uchun tekshiruvdan o’tishlari kerak;
- Erkaklarda bir jinsli munosabatlarda, OIV mavjudligida yoki jinsiy hamrohda sifilisga sinovlar ijobiy natija ko’rsatgan hollarda muntazam ravishda tekshiruvlardan o’tib turish zarur.
Homiladorlikda sifilis
Zaxm bilan kasallangan homilador onalar infektsiyani tug’ilmagan bolalariga yuqtirishlari mumkin. Sifilis mavjudligi past vaznli chaqaloq tug’ilishiga olib keladi. Bundan tashqari, bunday holatda bola muddatidan oldin yoki o’lik tug’ilishi ehtimoli yuqori bo’ladi. Bo’lajak farzandni himoya qilish uchun homiladorlik paytida kamida bir marta sifilisga tekshiruvdan o’tish kerak. Sinov ijobiy natija ko’rsatsa, darhol davolanishni boshlash maqsadga muvofiq.
Kasallangan bola zaxm belgilari va alomatlarisiz tug’ilishi ham mumkin. Ammo, agar davolanish darhol boshlanmasa, keyingi bir necha hafta ichida bolada jiddiy muammolar yuzaga kelishi xavfi mavjud, xususan karlik, katarakta, tutqanoqlar va potentsial o’lim.
Zaxm belgilari
Kattalardagi sifilis belgilari kasallik bosqichga qarab farq qiladi:
Kasallikning dastlabki bosqichida bemor bir yoki bir nechta yaralarni aniqlashi mumkin. Yara — sifilis bakteriyasi organizmga kirgan joy sanaladi. Yaralar odatda (ammo har doim ham emas) qattiq, yumaloq va og’riqsiz bo’ladi. Og’riq sezilmasligi tufayli yaralarga ko’pincha e’tibor berilmaydi. Yara 3-6 haftagacha saqlanib turadi va davolanish-davolanmaslikdan qat’iy nazar o’z-o’zidan yo’qolib ketadi.
Ammo shundan keyin ham bemorning davolanishi zarur sanaladi. Bu infektsiyani ikkilamchi bosiqchga o’tishini oldini oladi.
Ikkilamchi bosqichda bemorda toshma va / yoki shilliq qavatni shikastlanishi kuzatilishi mumkin. Shilliq qavatning shikastlanishi — bu og’iz, qin yoki anus atrofidagi yaralardir. Ushbu bosqich odatda tananing bir yoki bir nechta qismida toshma paydo bo’lishi bilan boshlanadi. Toshma birlamchi yara yo’qolgach bir haftagacha bo’lgan muddat ichida yuzaga keladi. U qo’l-oyoqlardagi qizg’ish-jigarrang tusli dog’lar ko’rinishida bo’ladi (quyidagi tasvirga qarang).
Qoida tariqasida toshma qichishish tug’dirmaydi va ba’zida shu qadar zaif ifodalanadiki, bemor uni sezmay qolishi ham mumkin. Boshqa alomatlar orasida isitma, limfa tugunlarining kattalashishi, tomoq og’rig’i, o’choqli soch to’kilishi, bosh og’rig’i, vazn yo’qotish, mushak og’rig’i va charchoq kuzatilishi mumkin. Ushbu bosqichda ham kasallik alomatlari davolanish mavjudligidan qat’iy nazar o’z-o’zidan o’tib ketadi va kasallikning yashirin yoki uchlamchi bosqichi boshlanadi.
Sifilisning yashirin bosqichi — bu kasallikning ko’rinadigan belgilari yoki alomatlari bo’lmagan davri. Agar bemor davolanmasa, u uzoq yillar davomida kasalliklardan hech qanday alomatlarsiz aziyat chekishni davom ettirishi mumkin.
Aksariyat odamlarda davolanmagan sifilis uchinchi bosqichga o’tmaydi. Ammo bu sodir bo’lganda, u insonning ko’plab organ tizimlariga ta’sir qilishi mumkin. Xususan yurak va qon tomirlari, shuningdek miya va asab tizimi xavf ostida bo’ladi. Uchlamchi sifilis juda xavfli va infektsiyadan 10-30 yil o’tgach boshlanishi mumkin. Bu bosqichida kasallik ichki organlarga ta’sir qiladi va hatto bemorning o’limiga olib kelishga qodir.
Neyrosifilis va ko’z sifilisi
Kasallik o’z vaqtida davolanmasa, infektsiya asab tizimi, jumladan miyaga (neyrosifilis) yoki ko’zga tarqalishi mumkin. Bu holat yuqorida tavsiflangan har qanday bosqichda sodir bo’lishi mumkin.
Neyrosifilis belgilari quyidagilardan iborat:
- Kuchli bosh og’rig’i;
- Mushaklar harakatlarini muvofiqlashtirish qiyinligi;
- Falajlik (tananing muayyan qismlarini harakatga keltira olmaslik);
- Uvishishlar;
- Dementsiya (psixik buzilish).
Ko’z sifilisining belgilari ko’rishning buzilishi va hatto ko’rlikni o’z ichiga oladi.
Tashxislash
Ko’pgina hollarda zaxm kasalligini qon tahlili natijasida aniqlash mumkin. Ba’zi shifokorlar sifilitik yaradan olingan suyuqlik namunasini tekshirish orqali tashxis qo’yishadi.
Davolash
Zaxm kasalligini davolovchi shifokor tomonidan to’g’ri tanlangan antibiotiklar bilan davolash mumkin. Ammo davolanish infektsiya yetkazib bo’lgan zararni tuzata olmaydi. Kasallik bilan takroran xastalanish mumkin, ya’ni shifo topgach bemorda immunitet shakllanmaydi.
Kasallikni erta muddatlarida davolash samaraliroq bo’ladi. Infektsiyani to’liq bartaraf qilish uchun 2-3 oy vaqt talab qilinadi. Eng keng qo’llaniladigan dori vositalari qatoriga tetrasiklin, eritromitsin, azitromitsin kiradi. Shuningdek, immun tizimi faoliyatini yaxshilash va uni infektsiyaga qarshi kurashishini rag’batlantirish choralarini qo’llash tavsiya etiladi.
Захм, люэс, сифилис – барча аъзо ва тизимларнинг зарарланиши билан кечадиган сурункали таносил (венерик) касаллиги.
Захм қадимдан маълум. Унинг ер юзида пайдо бўлиши ва тарқалиши ҳақида турли фикр ва назариялар мавжуд. Кўп олимлар фикрига кўра, Христофор Колумбнинг захм билан касалланган матрослари Испанияда касаллик тарқалишига сабаб бўлишган. 1496 й. да эпидемия бошланиб, Италия, Франция, Швейцария, Германия, кейин Австрия, Венгрия ва Польшага тарқалган. Айрим олимлар З. Европа, Осиё ва Яқин Шарқда қадим замонларда ҳам мавжуд бўлган деган фикрдалар. Утмишнинг буюк олимлари Гален, Гиппократ, Абу Али Ибн Сино ва бошқа(лар)нинг асарларида ёзилган касаллик белгилари (яра, афта, кондилома ва бошқалар) айнан захм клиникасни эшитади. Касаллик 16-а. бошларида деярли бутун дунёда пайдо бўлган.
Захмни оқиш трепонема (спирохеталар) кўзғатади (бу микроорганизм анилин бўёғи билан ёмон бўялганлиги учун оқиш дейилади). У бемор қонида, теридаги ярада, лимфа тугунлари, орқа мия суюклигида, сўлагида, нерв тўқималари ва ҳамма аъзоларида, ҳатто захм билан оғриган аёл сутида ва эркак шаҳватида ҳам бўлади. Оқиш трепонема организмдан ташқарида куритилганда ўлади, лекин нам муҳитда (масалан, шаҳват, сўлакча, қин шилимшиғида) узоқ яшайди. Бемор захм тарқатадиган манбадир; у соғлом киши билан ўпишганда, жинсий алоқа қилганда ёки унинг идиш-товокларидан фойдаланганда касаллик юқади. Кейинги йилларда қон куйиш йўли билан ҳам (трансфузион) захм юқиш ҳоллари камдан-кам кузатилади.
Оқиш трепонема терига ёки шиллиқ пардага кирган, тез кўпаяди ва лимфа томирлари орқали бутун организмга тарқалади. Захм билан касалланган одам аввал ўзини мутлақо соғлом сезади, 3-4 ҳафтадан кейин (яширин – инкубацион давр тугагач) оқиш трепонемалар кирган жойда захмнинг биринчи белгиси – оғримайдган бирламчи сифилома (қаттиқ шанкр) пайдо бўлади. Бемор фурункулёз, ўпка яллиғланиши, ангина, сўзак ва бошқа(лар) касалликлар сабабли бирор антибиотик билан даволанган бўлса, захмнинг яширин даври анча чўзилиши мумкин. Бундай ҳолларда антибиотикнинг тегишли дозаси трпонемаларни йўқ қила олмай, уларнинг ривожланишини бироз тўхтатиб қўяди, натижада яширин давр анча чўзилиб кетишидан ташқари, касаллик бошқача кечиши мумкин. Қаттиқ шанкр пайдо бўлиши билан захмнинг биринчи даври бошланади: яра (шанкр)га яқин лимфа тугунлари яллиғланиб шишади, катталашади ва бироз каттиқлашади; кўпинча, дармон қрийди, иситма чиқади, бош оғрийди, айниқса, кечаси суяклар қақшаб оғрийди, уйқусизлик кузатилади. Бу давр 6-9 ҳафта давом этади ва ўз вақтида даво қилинмаса, иккинчи даври та ўтиб кетади: оғиз шиллиқ қавати, жинсий аъзолар, қўл, оёқ ва баданда доғ, тугунча ва ҳ. к. кўринишида катта-кичик, ранг-баранг тоифалар (йирингли тугунчали) пайдо бўлади; кўпчилик беморларнинг сони тўкила бошлайди, суяк, бўғим, мушак, қон Томирлар, юрак, кўз, қулоқ, ички аъзолар ва нерв тизими зарарланиши мумкин. Бу даврда бемор атрофдагилар учун ўта хавфли ҳисобланади.
Иккинчи давр бошида пайдо бўлган тошма ҳеч қандай даво қилинмаса ҳам, бир қанча вақтдан кейин бутунлай йўқолиб кетади; бемор ўзини соғлом сезиб, ҳеч нарсадан шикоят қилмайди, лекин бу беморнинг дарди ариди ва у атрофдагиларга касаллик юқтирмайди деган гап эмас. Бу фақат захмнинг латент ёки яширин даври, холос. Бемор қунт билан даволанса, соғайиб кетади. Даво қилмай қўйса, касаллик тўсатдан қайталаниб (рецидив), иккинчи даврнинг ҳамма белгилари намоён бўлади ва бир қанча вақтдан кейин улар яна йўқолади. Бу жараён бир неча марта такрорланиши мумкин. Ҳар галги қайталаниш олдингисидан фақат кам тошма тошиши билан фарқ қилади. Бемор шифокор айтганларини қилмаса, спиртли ичимликлар истеъмол қилса, тахм. 3-5 йилдан кейин иккинчи давр захмнинг охирги, учинчи даврига ўтади: олча данагидек дўмбоқчалар ёки тухудек, баъзан ундан каттароқ гуммапар пайдо бўлиб, тўқималарни емиради, ярага айланади ва чандиқланиб битади. Касаллик оқибати гуммапар ўрнашган жойга боғлиқ. Мия, юрак, томир, жигар каби ҳаёт учун муҳим аъзолар зарарланса, бемор ҳаёти хавф остида қолади; юз зарарланган бўлса, бурун скелети емирилиб, бемор бадбашара, бурни эгарсимон бўлиб қолади. Ҳаракат, кўрув, эшитув аъзолари, нерв тизимининг зарарланиши кишини умрбод майиб қилиб қўяди.
Захм ҳамма вақт ҳам учинчи даврга ўтавемайди. Бемор касалликнинг биринчи даврида даволана бошласа, иккинчи даври пайдо бўлмай тузалиб кетади. Бемор вақтида даволанмай, касаллигини ўтказиб юборса, захмнинг учала даври бирин-кетин рўй беради. Захмнинг биринчи давридаёқ нерв тизими зарарланади, лекин бу учинчи даврда жуда оғир ўтади – орқа мия сўхтаси ва авж олувчи фалажга сабаб бўлади; бунда янги даво воситалари ҳам беморга фойда бермай қўяди.
Касал она даволаш курсини тўлиқ ўтмаган бўлса, захм боласига ўтиши мумкин. Аёлнинг бўйида бўлишидан олдин ёки ҳомиладорлик даврида эркак унга касаллик юқтирганда ҳам касаллик болага ўтади. Бу ирсий эмас, туғма захм дир. Касаллик аёлнинг фарзанд кўрмаслигига сабаб бўлмайди, бироқ ҳомиладор захм билан оғриб даволанмаса, одатда, ҳомиладорликнинг 4—5 ойида боласи тушади ёки дард боланинг чала (7-8 ойлигида) мажруҳ, баъзан ўлик туғилишига сабаб бўлади. Захм белгилари йўқлиги учун унинг яширин даврини ўтаётган она ўзини соғлом ҳис қилади ва, кўпинча, дарди жуда оғир, захм билан касалланган бола тугади. Етук туғилган болада биринчи кунлари ёки биринчи ой охири ёхуд иккинчи ой бошида туғма захм белгилари намоён бўлади. Суяклар зарарланиши қаттиқ оғрикка сабаб бўлиб, бола ухлай олмайди ва йиғлайверади; баданига доғга ўхшаш ва тугунсимон жуда кўп тошма тошади; кўпинча, ички аъзолар, нерв тизими ва сезги аъзолари зарарланади. Кечиккан туғма захм, одатда, бола 5 ёшдан балоғатга етгунча рўй бериши мумкин. Даволанмаган ёки чала даволанган болалардагина кечиккан туғма захм ҳаёт учун хавфлидир.
Давоси. Бемор шифокор айтганларини қилиб, қунт билан узоқ даволаниши керак. Захм даврларига қараб махсус даво тадбирлари белгиланади, захмга қарши дорилар буюрилади. Беморлар венерология диспансерларида ҳисобга олиниб, мунтазам текшириб турилади. Касаллигини яшириб, даволанмай юрган ёки давони тўхтатиб қўйган беморлар қонун йўли билан мажбурий даволанади.
Олдини олиш. Диспансерлар захм билан оғриган бемор оила аъзоларини, у билан жинсий алоқада бўлган кишиларни текширади, бемор кимдан касаллик юқтирганини аниқлайди ва касалликнинг тарқалишига йўл қўймаслик тадбирларини кўради.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Баъзи одамлар жинсий алоқага юқори мойилликни касаллик, деб атаса, бошқалари буни тарбиясизлик, ахлоқсизликка йўяди. Би-би-си мухбири Сангита Миска сексга қарамликдан азоб чекканини билдирган шахслар билан учрашиб, сексга берилиб қолиш касаллиги ростдан мавжудлиги ва унинг аломат-оқибатларини ўрганишга уриниб кўрди.
"Эркаклар шу йўл билан жамоадаги биз - аёлларнинг эътиборини тортмоқчи бўлаётганини билардим. Шу учун ҳам уйга борганда, порно филмлар кўриб, офисдаги томошаларга қандайдир маънода руҳан тайёрлана бошладим."
Фото муаллифлик ҳуқуқи Karen Charmaine Chanakira
Бироқ тез орада бундай томошалар Ноилага ёқиб қола бошлайди. Секс мавзуси умуман муҳокама қилинмайдиган анъанавий оилада ўсган Ноила учун бу ҳол ҳали очилмаган дунёдек қизиқ эди.
Эндиликда у фақат ҳар куни уйга тезроқ қайтиб, бирор порно филм кўриб, секс ўйинчоқлари билан ўзини қондириш ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолади.
У юқоридаги жараённи шундай тасвирлайди:
"Ҳаммаси секин-аста бошланади. Филм кўраётганда майлингиз ҳосил бўлиши билан ўйинчоқни қўлга оласиз ва ишга тушасиз. Ҳаёлингиз умуман бошқа оламда кеза бошлайди. Сиз телевизор ва ўйинчоқ тугмачасини босмаганингизча, бу ҳолат тугамайди. Барчаси ўз назоратингиз остидалигини англаш янада роҳат бағишлайди. Бундай ҳузурни бирор эркакдан ололмайсиз."
Ноила ўзини бу йўл билан қониқтиришга доим ҳам майли бўлмагани ва бундай вақтларда ўзини-ўзи мажбурлагани тўғрисида ҳикоя қилади.
"Ҳаммаси бехатар эди. Порно кўриш давомида сиз ҳеч қандай касаллик юқтириб олмайсиз ёки кимгадир ёқишга мажбур бўлмайсиз. Ҳаммаси ўз қўл остингизда ва сиз кутган натижа билан якунланади."
Фото муаллифлик ҳуқуқи Karen Charmaine Chanakira
Аммо вақт ўтган сари Ноиланинг порно филмлар турига нисбатан талаби ҳам ортиб бора бошлайди.
Бундай ўтиришимни бошқалар кўриб қолса, нима бўлади каби оғриқли саволлар уни азоблай бошлайди. Ноиланинг айтишича, ўзи сингари сексга берилиб қолишга мубтало бўлганлар айнан бошқалардан уялиш ҳисси туфайли асл шахсиятини яшириб юришга уринади. Улар доим кундалик одатларидан бошқалар хабар топиб қолиши мумкинлигидан хавотирланиб яшайди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Karen Charmaine Chanakira
Порно филмлар Ноиланинг эркакларга нисбатан ўлчовларини ҳам ўзгартириб юборади. У доим ўзига мос эркак излар, аммо топганлари порно филмлардаги актерлардек эмас эди.
"Мен ўзим учратган эркакларнинг мушаклари актерларникидек бўртиб турган-турмаганига биринчи бўлиб эътибор қаратар эдим. Кейин оддий эркакларнинг олати ўлчами ҳам мени доим хафа қилар эди. Шу тариқа умр йўлдошим бўлиши мумкин бўлган эркаклар билан мана шундай арзимас сабаблар туфайли ажрашиб кета бошладим."
Порно филмлардан воз кечиш эса у учун қийин масалага айланиб қолди.
Ноила ҳозирда 40 ёшдан ўтган. У ўзининг молиявий соҳадаги фаолиятидан воз кечиб, тиббий маслаҳатчи бўлиш учун малака оширган ва, ҳозирда, сексга қарамликдан қийналаётган беморлар билан ишлаб келмоқда.
Британия Соғлиқни Сақлаш Миллий Хизмати сексга қарамликни касаллик сифатида тан олмагани учун беморлар махсус клиникаларга мурожаат қилишга мажбур. Бундай клиникалар жуда кам бўлиб, улардаги муолажалар нархи баъзида соатига бир неча юз долларга етиши мумкин.
Британияда юзлаб, ҳатто минглаб инсонлар ҳар йили сексга қарамликдан қутилиш мақсадида махсус клиникаларга мурожаат этади. Уларнинг аксариятини эркаклар ташкил қилади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Karen Charmaine Chanakira
Сексга қарамлик ҳақиқий касалликми?
•Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти яқинда Жинсий Хатти-Ҳаракатларнинг Ноихтиёрий Бузилишини тан олинган руҳий бузилишлар рўйхатига қўшди
•Британия Соғлиқни Сақлаш Миллий Маркази сексга берилиб қолишни касаллик, деб тан олмайди ва у ҳақида расмий статистика юритмайди
•Британиядаги хусусий клиникалар ҳар йили уларга юзлаб, балки минглаб инсон мурожаат қилишини иддао этади.
Табиатан тортинчоқ бўлган аёллар бундай муаммо ҳақида гапирмасликни маъқул кўради. Бироқ эркаклар бундан унча қийналмайди.
Полнинг ёши 50 дан ўтган. У сексга қизиқиши бундан 30 йил олдин - университетда ўқиб юрган кезлари бошланганини айтади. Бироқ у порно филмларга эмас, балки қизлар билан яқинлик қилишга берилиб қолади.
Пол бир қизни жуда севар эди, лекин севгилиси билан бўлаётган жинсий ҳаёт уни қониқтирмас эди.
"Мен уни жонимдан ортиқ кўрар эдим, аммо бир куни умримда синаб кўрмаган ажойиб секс билан шуғулланиш иштиёқи мени тинч қўймади ва бир фоҳишанинг олдига бордим. Севгилимга хиёнат қилишни асло истамаган эдим, лекин янги ишқий саргузаштларга ҳавас мени тинч қўймасди ҳам."
Фоҳишалар хизматидан фойдалана бошлаган Полнинг феъл-атвори атиги бир неча ҳафта ичида буткул ўзгариб кетади.
"Бир вақтнинг ўзида олтита қиз билан гаплашиб юрардим, лекин бу ҳам камлик қиларди. Шу сабабдан ҳафтасига икки ё уч марта фоҳишаларга борар ҳам эдим. Бу худди қорнингиз очган пайтда питса буюртиришдек гап. Буюртмангиз келади, сиз уни паққос туширасиз ва очлик ҳақида унутасиз."
Пол бундай ҳаёт тарзидан уялмайди ёки зерикмайди, қайтанга унинг ичига янада кириб бораверади.
Университетдан сўнг у Лондонда бир ишга жойлашади ва бу ердаги муҳит Пол каби хулқ-атворга эга шахсларга жуда мос эди.
"Ҳаёт тасаввур қилиб бўлмас даражада ажойиб эди. Дунё бўйлаб хизмат сафарларида бўлиб, кўп пул топар эдим. Бўш қолдим, дегунча кўнгилхушлик излаб, стриптиз клубларга йўл олардим."
Бундай клубларда Пол бир туннинг ўзида минг долларлаб пул совурар, ҳатто, баъзида ҳафталаб ундай жойларда қолиб кетар эди.
Ноила каби Полнинг ҳам янада кўпроқ ҳузурга бўлган талаби ошиб бораверади. Бу гўё наркотикка ўрганиб қолишга ўхшар эди. Сексга берилиб қолган илк ўн йилида Пол фақат аёллар билан яқинлик қилган бўлса, сўнг аста-секин эркаклар билан ётадиган одат чиқаради.
"Аёллар мени ортиқ қизиқтирмай қўйган эди ва фақат эркаклар билан яқинлик қилишга ўтдим. Мен ҳеч қанақасига гей эмасман, деб бемалол айта оламан. Бу шунчаки ҳузур олишнинг янги кўриниши ва даражаси эди, холос."
Ноила сингари Пол ҳам сексга хоҳиши йўқ пайтлари ўзини мажбурлаб, уйғотишга ҳаракат қилар эди. Ноила каби у ҳам севимли машғулотининг соатларга чўзилишини истар ва бунга эришиш учун ҳар нарсани синаб кўрар эди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Karen Charmaine Chanakira
Сўнг Полда порно филмларни томоша қилишга истак кучая бошлайди.
"Ота-онамнинг хонасидан порно журнал топиб олганимда энди 12 ёшда эдим. Бироқ ўша пайти менда бирор жинсий майл пайдо бўлганини эслолмайман."
Полнинг ёши ўтиб, эркак-аёллар билан ишқий саргузаштларга қуввати етмай қола бошлаган бир пайтда юқори тезликдаги интернет оммалашади. Пол интернетда соатлаб порно филмлар кўриб ўтирадиган одат чиқаради.
Пол анча вақт хусусий махсус клиникаларнинг бирида даволаниб чиққан. Фоҳишаларга бормай қўйганимга бир неча йил, порно томоша қилмаганимга эса бир неча ой бўлди, дейди у.
Эндиликда у умрининг сўнгги дақиқасига қадар ўзига йўлдош бўлувчи аёлни учратиш орзусида.
"Бу ёлғизлар хасталиги… Ҳаётинг чегараланганини ўйлаган саринг имкон қадар ундан лаззат олишга уринасан. Мен ўзим севган, меҳр берган бирор аёл билан ҳеч қачон ўзим истагандек жинсий яқинлик қила олмаганман. Ўткинчи ҳавасларим туфайли 30 йил давомида асл муҳаббатимга айланиши мумкин бўлган бирор аёлнинг қўлидан тутиб қола олмадим."
Жорий йилнинг июнь ойида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Жинсий Хатти-Ҳаракатларнинг Ноихтиёрий Бузилишини халқаро тан олинган руҳий бузилишлар синфига киритди.
Британиялик шифокорлар ҳукуматнинг ҳам айни шундай йўл тутишини истайди.
Би-би-си суҳбатлашган бир қанча ўзини сексга қарам ҳисобловчи инсонлар ўзининг ҳақиқатан ёрдамга муҳтожлигини айтади.
Бироқ шифокорлар жинсий зўравонлар ва сексга берилиб қолган шахсларни бир қолипга солмаслик лозимлигини маълум қилади. Уларга кўра, зўравонлар ўзгаларга азоб беришни хуш кўрса, сексга қарам бўлиб қолган инсонлар ўз танаси ва руҳиятини азоблайди.
Иллюстрациялар: Карен Чармайн Чанакира - BBC учун
Мавзуга алоқадор
"Мастурбация давомида олатим ўз қаттиқлигини тез-тез йўқотаётганлигини сезиб қолган пайтимда 16 ёш эдим.
Кейинроқ менда эрталабки эрекция йўқолиб қолди. Бу соғлигим билан қандайдир нохуш ҳолат юз бераётганлигининг биринчи аломати эди. Ўша йил ичида бу муаммо ёмонлашгандан ёмонлашиб борди. Мастурбация ва секс билан шуғулланиш мен учун имконсиз машғулотга айланиб қолди. "
Читайте также: