Спид вич хакида маълумот
- Факт №1 ОИВ (инсонда орттирилган иммунодефицит вируси) иммун тизими тўқималарига касал юқтиради
Инфекция иммун тизимида тез озишга сабаб бўлади ва организмнинг бир қанча инфекцияларга ва бошқа касалликларга қаршилик кўрсатиш лаёқатини бузишга олиб келади. ОИТС (Орттирилган иммун танқислиги синдроми) ОИВнинг энг охирги босқичи бўлиб, 20 дан ортиқ оппортуник инфекциялар ёки ушбу касалликларга боғлиқ бўлган саратон касалликларини келтириб чиқаради.
Факт №2 ОИВ бир неча йўллар билан юқади
ОИВ ушбу йўллар билан юқиши мумкин:
- муҳофазаланмаган жинсий алоқа (вагинал ёки анал) ёки инфекция юқтирган инсон билан орал жинсий алоқа орқали;
- заҳарланган қон қўйилиши.
Уларнинг кўпчилиги кам ва ўрта даромадли мамлакатлар аҳолиси ҳисобланади. Таҳлилларга кўра 2011 йилда 2,5 миллион инсон ушбу инфекцияни юқтирган.
Факт №4 ОИВ/ОИТС дунёда ўлимга сабаб бўлувчи асосий инфекция ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб, 25 миллион инсонлар ушбу касалликдан ҳалок бўлдилар.Таҳлиллар бўйича 2011 йилда ОИВ/ОИТСдан 1,7 миллион инсонлар ҳалок бўлган.
Факт №5 Организмда ОИВ репликациясини бартараф қилувчи комбинацияланган антиретровирус терапияси (АРТ)нинг қўшилмаси организмда ОИВ репликациясини бартараф этади.
Вирус репродукциясининг олдини олишда организмнинг иммун тўқималари инфекциялардан ҳимоя қилишни таъминлаб, уни кўпроқ яшаш имконини беради. • Агар ОИВга чалинган жуфтликлар АРТ олса, бу ҳолатда ОИВ нинг жинсий йўл билан ОИВ-негатив жуфтликка ўтиш жараёни дарҳол камаяди.
Факт №6 2012 йилнинг охирида мамлакатда 10 миллионга яқин ўрта ва паст даржадаги ОИВ позитивли инсонлар АРТ дан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
2013 йилнинг янги бошқарув қонун-қоидаларига биноан антиретровирус препаратлари 26 миллион инсон учун зарур ҳисобланади.
Факт №7 Таҳлилларга кўра, 3,3 миллион болалар ОИВдан зарарланган ҳисобланади.
2011 йил далилларига кўра, ушбу болаларнинг аксарияти Африкада ва Саҳаранинг жанубида истиқомат қиладилар ва улар ўз оналаридан ҳомиладорлик ёки эмизиш жараёнида юқтирганлар. Ҳар йили 900 дан ортиқ болалар ОИВ –инфекциясини юқтирадилар.
Факт №8 Онадан болага инфекциянинг ўтиш деярли бутунлай бартараф этилган.
Кам ва ўрта даромадли аксарият мамлакатларда профилактик тадбирларни ташкил қилиш имкониятлари чегараланган. Аммо бу борадаги муваффақиятларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. 2011 йилда ОИВ га чалинган 56% ҳомиладор аёллар онадан болага вирус юқтиришни бартараф этувчи энг самарали дори-дармон схемаларини (БССТ нинг тавсияси билан)олдилар.
Факт №9 ОИВ туберкулёзни ўта фаол ривожлантирувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
2011 йилда ОИВга чалинган инсонлар орасида 430 000 нафар ўлим ҳолатлари айнан туберкулёз туфайли содир бўлди. Бу эса жорий йилда ОИВ туфайли ҳалок этганларнинг тўрт қисмини ташкил этади. Ҳам ОИВ ва туберкулёзга чалинган инсонларнинг аксарияти Африкада ва Саҳара жанубида истиқомат қилишади (дунёда ушбу ҳолатларнинг 79% ни ушбу мамлакат аҳолиси ташкил қилади).
Факт №10 ОИВ юкишини олдини олишнинг бир неча усули мавжуд
ОИВ юқтиришни бартараф этувчи бир нечта асосий омиллар мавжуд:
- Презерватив орқали ҳимояланган ирсий алоқани йўлга қўйиш;
- Жинсий алоқа орқали юқтирилувчи, жумладан ОИВ инфекцияларини мунтазам текширтириш ва даволаш;
- Инъекцион наркотиклардан тийилиш, уни истеъмол қилган тақдирда ҳам, доимо янги ва бир марта қўлланиладиган шприцлардан фойдаланиш.
Республикада биринчи марта Собиқ Совет Вазирлигнининг 1987 йил 13 мартидаги № 1124 фармойиши билан Тошкент шаҳрида Республика ОИТС диагностика маркази Самарқандда эса ОИТС диагностик лабораторияси ташкил этилди. 1988 йилдан буён республикамизнинг барча бошқарув ҳудудларида ОИТС диагностика лабораториялари ишга туширилди.
1989 йилдан бошлаб ушбу марказ ОИТСга қарши курашиш ва профилактика Республика Марказидея номланди.
ОИТСга қарши курашиш бўйича Республика Марказининг вазифалари қўйидагилардан иборат:
- ОИТС га қарши курашиш бўйича фаолият олиб бораётган ҳудудий марказлар фаолиятининг ташкилий- услубий қўлланмаларини амалга ошириш;
- ОИВ инфекцияси ва унинг таъсирида юзага келувчи касалликларнинг тарқалишидан огоҳ этишга қаратилган профилактик, эпидемик, диагностик, даволаш тадбирларини амалга ошириш;
- ОИВ инфекциясини юқтиришни тезлаштирувчи фаол далилларнини юзага келиши ва баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик изланишларни амалга ошириш;
- ОИВдан зарарланган шахсларга тўғри ташҳис қуйиш бўйича зарурий ва малакали тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш ва уларнинг саломатликларини домий назоратга олиб, меҳнатга лаёқатлигини сақлаш;
- ОИВ/ОИТС ва унинг таъсирида касалланган беморлар ташҳиси ва уни даволашни амалга ошириш билан шуғулланувчи муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш;
- Ўзбекистонда фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш ва халқ генофони нуқтаи -назаридан татбиқ этилаётган ОИВ/ОИТС профилактикаси, диагностикаси, давоси бўйича самарали услубларни таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга ошириш;
- ОИВ/ОИТС ташҳиси, профилактикаси, давоси бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасида инсон саломатлиги учун зарар келтирмаслик йўлларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларни шакллантириш ва мувофиқ маълумотлар базасини юритиш;
- ОИВ инфекциясини тарқатишга қарши курашиш масаласи бўйича фаолият олиб бораётган тиббий ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.
Иммунофермент таҳлилини олиб бориш бўйича касални тиббий кўрикдан ўтказиш
Марказда 66 нафар шифокор фаолият юритса, улардан 26 нафари олий тоифали; 38 нафари ўрта тоифали тиббий ходимлар бўлса, улардан 15 нафари олий тоифали ҳисобланади.
Марказнинг илмий салоҳияти: 1 нафар профессор, 3 нафар фанлар доктори, 1 нафар доцент, 7 нафар тиббий фанлар кандидати фаолият юритади.
ОИТСга қарши курашиш Республика ва ҳудудий марказлар ҳар томонлама тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан таъминланган.
Асосий илмий ва клиник ютуқлар
2010 йилда ОИВ/ОИТС тарқалишига қарши курашиш бўйча чора-тадбирларни мувофиқлаштириш республика қўмитасининг қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қошида, ОИТС га қарши курашиш Республика Маркази асосида илмий бўлим ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 350 бўйруғи асосида ОИВ/ОИТС соҳасида илмий- тадқиқот ишларини кўриб чиқувчи ва тасдиқловчи илмий-техник қўмитаси ташкил этилди.
Илмий-техник қўмита ташкил этилган даврданоқ тиббиёт фанлари доктори унвони тадқиқоти учун 2 та илмий иш ва тиббиёт фанлари номзоди учун 5 илмий иш тасдиқдан ўтди.
Республика маркази ходимлари томонидан 150 нафар илмий мақолалар, 300 та тезислар нашр қилинган бўлса, 4 та қўлланма ва 10 дан ортиқ услубий фармойишлар ва тавсиялар амалиётга татбиқ этилди.
Ҳар йили илмий-амалий халқаро конференциялар ўтказилмоқда
Охирги 5 йил ичида, Республикада ОИВ ғинфекцияси тарқалишида дозор эпидемиологик назорати бўйича 2 та халқаро ва халқаро мутахассислар иштирокида ташкил этилган маҳаллий конференциялар ташкил этилди. Булар “Ўзбекистон Республикасидги ДПМ ларда инъекция хафсизлиги, шунингдек инъекцияни баҳоловчи жиҳозларни татбиқ этиш”.
“ ОИВ-инфекцияси ташҳиси, профилактикаси ва даволашда замонавий ёндошувлар” мавзуларида ўтказилган конференциялардир.
Марказ мутахассислари мунтазам равишда ўз малакаларини ошириб, маҳаллий ва халқаро миқиёсда ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этиб келмоқдалар.
Охирги беш йилда марказнинг 50 дан ортиқ мутахассислари Республика миқёсида ўтказилган, 12 нафар мутахассис халқаро миқёсда ўтказилган, 15 нафар мутахассислар МДҲ давлатлари бўйича ўтказилган семинарларда иштирок этдилар.
ОИТС Маркази лабораториясини такомиллаштириш бўйича
2010-2011 йилларда ОИТС га қарши курашиш ҳудудий марказларида капитал ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди ва 53 та ҳудудлараро ОИТС ташҳис лабораторияларига умумий суммаси 10млрд.бўлган маблағ ажратилди.
Республика Лабораторияси ва 14 та ОИТСга қарши курашиш ҳудудий Марказлари замонавий ПЦР, оқадиган цитофлюориметрлар билан таъминланган бўлса, 59 та туманлараро лабораториялар иммунофермент анализаторлари билан таъминланган.
Шундай қилиб, давлат бюджетидан 7,5 млрд.сум миқдоридаги маблағ 23 хил ҳар хил диагностик ва даволаш аппаратураларига сарфланди.
ОИТСга қарши курашиш ҳудудий марказларининг замонавий юксак технологияли лаборатория жиҳозлари билан таъминланиши, янги тадқиқотларни ҳаётга татбиқ этилишини яхшилаш лаборатория тадқиқотлари бўйича тақдим этиладиган тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик
ОИТС га қарши курашиш Республика Маркази қўйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда: UNAIDS; UNICEF; UNESCO; UNDP; WHO; USAID; ОИТС, туберкулез ва безгаккага қарши Глобал фонд,.
ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича қўйидаги халқаро ташкилотлар ваколати аниқланди:
ОИТВ (ВИЧ) - "Одам Иммунитет Танқислиги Вируси" маъносини билдиради. ВИЧ одам организмига тушган заҳоти уни “емиришни” бошлайди. ВИЧ - СПИД касаллигига олиб келадиган вирус.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2015 йилнинг 1 октябр ҳолатида, 31 миллион аҳоли сони қайд этилган мамлакатда ОИВ(ВИЧ) инфекциясини юқтирган кишилар сони 32 546 нафарни ташкил қилмоқда.
“Бу кўрсаткич кўпми ёки оз? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Республика ОИТСга қарши кураш марказига мурожаат қилдик.
Марказ ходими Спутник-Ўзбекистон мухбирига бугунги кунда Ўзбекистонда ВИЧ-инфекциясига қарши кураш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида батафсил сўзлаб берди.
ОИТВ (ВИЧ) — "Орттирилган Иммунитет Танқислиги Вируси" маъносини билдиради. ВИЧ одам организмига тушган заҳоти уни “емиришни” бошлайди. ВИЧ ОИТСкасаллигига олиб келадиган вирусдир. ОИТСга чалинган одам организми ўзини инфекциялардан ҳимоя қила олмайди, оқибатда у кўплаб касалликларга мойил бўлиб қолади, ва ниҳоят, бу касалликлар кишини ҳаётдан кўз юмишига олиб келади.
Ўзбекистонда ВИЧ вирусини юқтирганлар сони қанча?
Ўзбекистонда, ВИЧ вирусини юқтирган кишиларнинг сони бутун аҳоли сонига нисбатан 0,2 %ни ташкил қилади. Бу кўрсаткични бошқа давлатлар билан қиёслаганда, катта деб, ҳисобламайман. Мисол учун Европанинг ривожланган давлатларида бу кўрсаткич — 2 %ни ташкил қилади. Узоққа бормайлик, Украинани оладиган бўлсак, у ерда 1 %ни ташкил қилади, яъни ҳар юз минг аҳолидан 250 нафари(яъни 500 мингга яқин киши) ВИЧга чалинган. Россияда бу кўрсаткич – 0,64 %ни ташкил қилади, яъни 100 минг аҳоли сонига 444 киши. Ўзбекистонда ВИЧ-вирусига чалинганлар сони бошқа давлатларга қиёслаганда, ўн баробар кам, деб айтиш мумкин.
ВИЧ вирусини юқтирганлар асосан кимлар?
ВИЧ вируси қайд этилган беморлар орасида, асосан жинсий йўл орқали юқтирганлар кўпчиликни ташкил қилади. Кейинги йилларда, касаллик, четга бориб келаётганлар, асосан йигитлар орасида, нисбатан кўпайгани, рост. Шу, боис ҳукуматимиз томонидан юқумли касалликлар борасида алоҳида дастурлар қабул қилиниб, четга чиқиб келаётганлар орасида бу каби касалликларнинг олдини олиш борасида тадбирлар амалга оширилмоқда.
ВИЧ-вируси уни юқтирган одамда қандай намоён бўлади?
Одам ўртача 5-8 йил давомида, баъзида ундан ҳам узоқроқ муддат, ўзининг касалликка чалинганидан бехабар юриши мумкин. Баъзиларда бир йил ичида билинади. Ҳаммаси, касалликни юқтириб олган одамнинг иммунитетига боғлиқ. Агар инсон ВИЧни юқтирган вақтда иммунитети даражаси пастроқ бўлса, вирус қонга тушгандан кейин қисқа муддатда ўзини билдиради. Инсон соғлом турмуш тадбирларига амал қилса, касаллик ривожланиш муддати узоқлашади. Шу боис, ҳозирги кунда фуқароларнинг ВИЧга тестдан ўтиш тадбири мамлакатимизда кенг жорий этилмоқда. Йилига 3-3,5 миллион фуқаро ВИЧга текширувдан ўтади.
Фуқаролар ушбу Марказга ўз хоҳиши асосида мурожаат қилмоқдами?
Таъкидлаб ўтаман, бундай текширувлар, қонунларимизда белгилаб қўйилганидек, ихтиёрий тарзда амалга оширилади. Қолаверса, мамлакатимизда янги оила барпо этилаётган вақтда, ҳар иккала томон ҳам маълум касалликлар бўйича тиббий текширувдан ўтади. Бу касалликлар рўйхатида ОИТС ва ВИЧ ҳам бор. Бундан ташқари, қон донорлари мажбурий текширувдан ўтказилади. Дейлик, кимнингдир турмуш ўртоғида касаллик аниқланди, демак жуфтликнинг иккинчи аъзоси ҳам, албатта, текширувдан ўтиши керак.
Президент Ислом Каримов томонидан 2016-йил “Соғлом она ва бола” йили деб эълон қилинди. Нима деб ўйлайсиз, ВИЧ-вирусини юқтирган аёлдан соғлом бола дунёга келиши мумкинми?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига асосан, биз ўзимизда маҳаллий ҳужжатларимизни ишлаб чиқарганмиз. Ҳомиладор аёлларнинг ҳаммаси тиббий текширувдан ўтказилади. ВИЧ-вирусини аниқлаш ҳомиланинг 14-16 ҳафталигида амалга оширилади. Агар инфекция мавжудлиги аниқланса, ушбу вирусга қарши профилактика ишлари олиб борилади. Ҳомиладор аёл махсус дориларни ичади. ВИЧ-вирусини юқтирган аёлга болани эмизиш таъқиқланади. Мана шу қоидаларга амал қилинса, бола 99 % ҳолатларда соғлом дунёга келишига эришилади. Яқин бир-икки йилда бу вируснинг онадан болага ўтишига бутунлай барҳам беришни режалаштирганмиз. Бунга эришамиз, деб умид қиламиз.
Ҳозирда ВИЧ-вирусига тест топшираётганлар, тестдан олдин ва кейин врач маслаҳатидан ўтмоқда. Бу нима дегани ва у қандай амалга оширилади?
Биз ўзбекларда сўз боши “ассалом”дан бошлангани каби, ВИЧ ва ОИТСга қарши кураш тадбирлари айнан маслаҳатдан бошланади. Тестдан олдинги маслаҳатда тестдан ўтувчига бунинг қандай фойдаси борлиги, ВИЧ ўзи нима ва у қандай юқиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилади.
Киши розилиги билан қон намунаси олиб, текширилади. Тест натижаси хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, тестдан кейинги врач консултацияси, албатта, амалга оширилади. Тест натижаси салбий бўлганда, яъни ВИЧ аниқланмаганда, натижа 100 % кафолатли бўлиши учун яна бир марта тест такрорланади.
Тест натижаси ижобий бўлганда, шахсга келгусида соғлом ҳаёт тарзини қандай давом эттириш тиббиёт ходими билан келишиб олинади. У Марказимиздаги ОИТСга қарши курашиш кабинетида доимий рўйхатда туриб, бепул дори-дармон ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Ҳар олти ойда иммунитет даражаси ўрганилиб, агар зарурат бўлса, вирусга қарши махсус терапияни бошланади. Ва шу билан бир вақтда, шахс била туриб касалликни бошқаларга юқтириш, жиноий иш эканлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Ёшларга нима деб маслаҳат берган бўлардингиз?
Бундай касалликларга қарши, биз ўзбекларда туғма иммунитет бор десам, ҳам бўлади. Маънавиятимизга амал қилсак, бу каби касалликдан ҳимояланган бўламиз. Ёшларга, турмуш ўртоғига вафодор бўлишни, гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш иллатлардан узоқроқ юришни, умуман, соғлом турмуш тарзига амал қилишни маслаҳат бераман. Мана шунда, бу касалликдан биз ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам сақлаган бўламиз. Батафсил маълумотни сайтимиздан олишингиз мумкин.
Суҳбат учун раҳмат.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш маълумотларига кўра, 2014 йилнинг охирига келиб дунё бўйича ВИЧ вирусини юқтирганлар сони 36,9 миллионни ташкил қилган. Бу йил яна 2 миллион киши ушбу вирусни ўзига юқтирган, 1,2 миллион киши ВИЧ билан боғлиқ касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмган.
ОИТС(СПИД) касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз. Дарҳақиқат, тарғибот ишлари кучидан ушбу бедаво хасталикка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча кишилар бошланғич тушунчага эга. Лекин, шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Демак, жамиятимизда касалликни олдини олиш бўйича ҳали кўп ҳаракат қилишимиз зарур. Лекин, кўпчилик кишилар айнан шу касалликдан атрофидаги инсонлар азият чекканидагина хулоса чиқармоқда.
Шу ўринда айтилавериб, таъсир кучини деярли йўқотаётган иборага тўхталамиз: “Касалликни даволашдан кўра, олдини олган маъқул”. Қуйида келтириладиган мисоллардан бири ўқувчига сабоқ бўлади деган умиддамиз.
Она ҳасрати: “Қизимиз вояга етгач, хонадонимиздан совчиларни кети узилмай қолди. Табиийки, қизимизни унаштирдик. Никоҳгача тиббий кўрикдан ўтиши кераклигини мутахассислар айтишди ва биз тиббий кўрикдан ўта бошладик. Куёв томондагилар эса тўйни тезлаштириш кераклигини тиббий кўрикдан тўйдан сўнг ўтса ҳам бўлишини айтишганида, шубҳа қилмай, бепарволарча рози бўлдик. Орадан ойлар ўтиб, қизимни ҳомиладор эканини, яқинда буви бўлишимни айтишганида жуда хурсанд бўлиб кетдим. Лекин хурсандчилигим узоққа бормади. Ҳомиладорлик бўйича қон намунасини топширгани олиб бордим. Қизимизда ОИВ вируси борлигини эшитиб, оқибатда унинг ОИТС (СПИД) касаллигига чалинганини тушуниб, эътиборсизлигим туфайли фарзандим ҳаётини хавфга қўйганимни англаб, даҳшатга тушдим. Куёв йигитда ушбу касаллик бўлган ва қизимга юққан экан. Фарзандим учун ОИТС ҳақида маьлумот олиш мақсадида атрофга назар солсам кўчаларда шифохоналарда огоҳликка чақирувчи кўплаб ёзма манбалар борлигини кўрдим. Менинг ОИВ касаллиги тўғрисида тушунчага эга бўлмаганлигим фарзандим ҳаётини салбий томонга бурилишига олиб келди. Азизлар, сизлар ҳам менинг ҳолатимга тушмаслигингиз учун сизларни огоҳликка чақираман”
Бундай мисолларни кўплаб кетиришимиз мумкин. “1 декабрь-Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни”. Аслида, инсониятга хавф солаётган дарди-бедаво касаллик билан ҳар куни ҳар соатда курашишимиз зарурлигини унутманг!
ОИВ/ОИТС БУ НИМА?
ОИВ (ВИЧ) – Одам организмидаги Иммунитет Танқислигини келтириб чиқарувчи Вирус. Асосан одамнинг иммунитет (ҳимоя) тизимига таъсир қилади.
ОИТС (СПИД) – Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми. У ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади.
ОИВ-инфекциясида одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтаради. Касаллик аломатлари деярли бўлмайди. Уни фақат лаборатория текширишлари кўрсатади. АРВТ қабул қилмаган ҳолатларда организмда касалликнинг авж олиш даври тезлашади. Вирус миқдори ошиб, иммун тизим сустлашиб иккиламчи касалликлар ривожланиши мумкин.
Шу вақтдан ОИТС даври бошланган ҳисобланади. Бу давр учун хос бўлган аломатлар йўқ. Зероки, бу даврда организмда дуч келган микроб касаллик қўзғатиши мумкин. Шунинг учун бу давр тузалиши қийин бўлган турли-туман касаллик аломатлари билан намоён бўлади.
Инфекция юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат ҳеч қандай аломатларсиз 8-10 йилгача чўзилиши мумкин. Бу даврда одам соғломдек кўринса ҳам, ўзи билмаган ҳолда, касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори.
Касаллик қайси йўллар билан юқади?
Вирус инфекция юққан одамнинг қонида, эркакларнинг шаҳватида, аёлларнинг жинсий аъзолари ажратмаларида ва кўкрак сутида бўлади. Шунинг учун вирус асосан 3 хил йўл билан юқади:
1. Қон орқали (парентерал йўл)
2. Жинсий алоқа орқали
3. Касаллик юқтирган онадан ҳомилага вертикал йўл билан ҳомиладорлик даврида (жароҳатланган йўлдош орқали) ҳомилага, туғруқ жараёнида (туғруқ йўлида она қони орқали) ва она сути орқали чақалоққа юқиши мумкин.
Қайси ҳолларда ОИВ юқмайди?
Қўл бериб кўришганда,қучоқлашганда;
Йўталганда, акса урганда;
Умумий телефондан фойдаланганда;
Бассейн, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда;
Маълумки, ушбу савол энг огир, мураккаб, ижтимоий, иктисодий, сиёсий, ахлокий масалалардан хисобланади:
1. Касалларни ва у билан захарланганларни (вирус ташувчиларни) даволаш хамда бокиш.
2. Диагностик ва даволаш учун лозим булган дориларни-препаратларни, вакциналарни бунёд этиш.
3. Фундаментал (чукур) илмий-изланиш ишларини олиб бориш ва бошкалар, кайсики хозирги кунда бир неча миллиард булса, эртага бир неча унлаб-юзлаб миллиард долларни талаб килиш.
4. СПИД масаласи нафакат врачлар ва Согликни саклаш ходимларининг, бошк,а бир канча мутахассисликлардаги олимлар-нинг иши булибгина колмай, давлат арбоблари, иктисодчилар, юристлар-, социологлар хамда купчиликнинг хам зиммасидаги юк булиб колмокда.
5. Олим Б.В.Бобоевнинг хисоб-китоблари буйича СПИДга карши курашиш учун, агарда эпидемия-пандемия булса XXI асрга келиб, дунёдаги энг йирик мамлакатларнинг харбий бюджети микдоридаги маблагни талаб килади ва бу уринда энг мухими СПИД билан касалланган хамда ВИЧ вируси ташувчиларнинг болалари, туришган кишилари ва бошка якин одамларнинг хукукларини химоя этишлик масалаларини айтмайсизми?
КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ ВА ОКИБАТИ
Вирус юкан шахснинг ахволи узок муддат ичида меъеёрида (нормал) холатда булиши мумкин. Чунки, вирус организмга киргач хужайрага ёпишиб олиб, аста-секин хужайра ичига, асосан ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч холатда сак-ланади. Касаллик уткир холатда ривожланадиган булса вируснинг иккубация (касалик белгиси номоён булгунгача давр) даври 6-18 ой булиши мумкин.
Агарда сурункали холат юз берса инкубация даври уртача 3-5 ва ундан ортик даврни – йилни ташкил этади.
Клиник белгиларига келсак, беморларда иситма чика бошлайди ва бу холат сабабини аниклаш кийинрок булган холда узок муддатга чузилиши мумкин.
Баданига тошмалар тошади, гриппга ухшаш белгилар ва неврологик бузилиш белгилари келиб чикади. Давомлилиги икки хафтадан уч ойгача, баъзан узокрок булади. Ана шу даврдан бошлаб сурункали шаклда касаллик 8-9 йилларда нихоясига етади.
1985 йилдаёк аникланишича, СПИД вируси нафакат организмдаги иммун тизимни издан чикаради, у бош мия хужайраларини ва орка мия суюклигида хаёт кечириб, купайиб мияни атрофияга учратади, натижада – инсон одамийлик киёфасидан четлай боради. Акли пастлик, эпилеплик тутканок, эслаш кобилиятининг тезлик билан пасаябориши ва охир окибатда тулик неврологик бузишларга олиб келади. Беморнинг юриш-харакат координацияси йукола боради. Гапириши бузилади, баъзан кучли кузгалиш булса. аксарият сабабсиз депрессия (тушкунликка тушиш) холатига киради.
Хасталикнинг окибати у 100 % улим билан тугайди. Касаллик белгиси юзага чикиши билан улим содир булиш даври турлича.
Масалан, тараний зтган мамлакатларда, аксарияти уткир шаклида 50% беморлар 18 ой ичидаёк, хаётдан куз юмади ва 80 % ида бу холат 36 ойда кузатилади. Африкада, Гаитида ва айрим бошка жойларда бундан хам кискарокдир.
Америкалик шифокор Б.Джонсон Найробида 1980 йилларда СПИД билан огриган 1000 дан ортик, болаларни текшириб, уларнинг бирортаси хам 5 йилдан ортик яшашмаганлигини аниклаган.
Хеч кайси забила ва ирхдарда ВИЧ инфекцияга карши табиий организмнинг узини-узи мухофаза килиш кобилияти, куввати йук деб тан олинган.
Яна энг хавфли нарса шуки, СПИД вирусининг хрзирча учта тури аникданган ва келгусида, унинг тез узгарувчанлик хусусиятидан келиб чикиб, бошка янги турлари (штаммлари) хам пайдо булиш эхтимоли бор.
Ачинарлиси шуки, вирус ташувчи шахслар ёки беморлар узларининг куп вактини касалхонасиз утказади ва врач – терапевт хам, социал таъминот ходимлари хам хеч ким беморга, унинг ахволини батамом яхшиланиб кетишига кафолат бераолмайдилар. Шунинг учун бундай холатлар уларни руйхатга олиш ишларида бир мунча мураккаблик келтириб чикаради, статистик маълумотларда чалгитади.
Маълумки, хозирги даврда “Баркамол авлод тарбияси” ва жамият тараккиёти усиб келаётган ёш авлоднинг сорлом ва бардам булиши билан чамбарчас борлик. Бунинг учун Мустакил Республикамизда давлатимиз томонидан барча шароит-кулайликлар яратилган. Лекин инсон соглигига путур етказувчи, ташкаридан мам-лакатимизга кириб келаётган СПИД касаллиги энг огир ва мураккаб муаммолардан булиб колмокда. “АСР ВАБОСИ” номини олган ушбу иммун етишмаслиги хасталигини олдини олиш, даволаш, таркалишига йул куймаслик нафакат тиббиёт ходимлари, балки барча-барчамизнинг мухим ишимиз булиб колмокда. Бунинг учун халкимизга СПИД хакида илмий асосланган, мукаммал тушунчаларни етказишнинг ахамияти нихоятда катта. Китобчада ана шулар тугрисида суз юритилади.
Ушбу рисола наркомания, чекиш, алкоголизмга баришланган биринчи китобчага илова хисобланади.
СПИД ВИРУСИ ТАРКАЛИШИ (ЭПИДЕМИЯСИ)НИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Тарихга назар ташласак СПИД вируси Африкада айрим донорларнинг конида 1970 йилларнинг бошланишидаёк кайд этилгани, 1976 йилда донор-негр аёлида топилган. АКШ ва Оврупада 10 йиллардан сунг кайд этилган.
Аввало шуни айтиш керакки, ВИЧ вируси аникданиб, касаллик диагнозини куйилгунга кадар АКШ, Лос-Анжелес, Нью-Йорк,. Калифорния каби шах,арларда номаълум вирус келтириб чикарган касалликларга – пневмоцистоз, саркома Калоши (рак), сурункали лимфоденоаатия каби диагнозлар билан огриган беморлар аникланган.
СПИД синдроми биринчи бор 1981 йилда Америкада кайд этилди.
Хабар берилишича иммунитета пасайган беморларда “Саркома Калоши” ва “Пневмония” диагнози билан касаллик кайд этилиб, уларнинг “гомосексуалист” эканлиги хам аникланган. Уларда “иммун етишмаслик синдроми” хам мавжуд булган. Илгари бундай касаллик бошкачарок номларда б9лган. СПИД касаллигини кел¬тириб чикарувчи вирус 1983 йилда кашф этмлди ва уни хозирги “ВИЧ вируси” деб аталди. Кейинчалик Африкалик беморда унинг бошкача хили ВИЧ-2 хам кайд этилди.
1987 йилнинг июл ойида АКШда 37 785 кишида ва 527 болаларда СПИД руйхатга олинган. Купчилик касалланганларнинг (78%) ичидан биттасининг онаси СПИД билан орриган, 12% и кон куйиши оркали юккан булиб, 6% и гемофилик хисобланган, 4% ида оиласи хакидаги информация аник булмаган.
Хисобларга караганда АКШ да 1987 йилда кайд зтилган СПИД билан огриган 1.000 000 беморлар турли жойларда хар хил булган.
Масалан, Нью-Йоркда 991 та булса, Сан-Францискода 996 та, Маямида 584, Нью Иоркда 393, Лос Анжелесда 363, умуман АКШ да 140 та бемор кайд этилган. Сан-Франциско ва Нью-Йоркда СПИД ёш йигитларнинг барвакт улишга сабабчи булган.
Оврупода 4 549 та катта ёшдаги кишиларнинг СПИД билан огри-ганлиги кайд этилган. Улугбританияда – 926 киши (июл 1987) бе¬мор булса, ВИЧ вируси билан зарарланганларнинг сони 25 марта ортик булган. Улар ичида гомосексуалистлар АКШда 73 % булса, Улурбританияда – 89% ни ташкил килган.
ДССТ маълумотига к9ра 1989 йилнинг март ойида дунё буйича 146 569 та СПИД касаллиги аникланган бњлиб улар китъалар буйича:
Шимолий ва Жанубий Америкада – 101831 бемор,
Африкада – 23201 бемор,
Оврупода – 19817 бемор,
Океанияда – 1300 бемор,
Осиёда – 360 бемор булган
1990 йилнинг феврал ойига келиб (1 йилдан кам вакт ичида) 21544 га купайган яъни 113613 га (2 баробардан купга) ошган.
АКШ ва Улугбританияда эпидемиянинг (таркалишнинг) биринчи тулкини гомосексуалистлар ичида, иккинчи тулкин наркоманлар, проституткалар, асосан инъекция йули билан). Ичида булади ва сунгра у гетеросексуалистлар оркали, жинсий алокалар оркали, эркаклардан аёлларга ёки аёллардан эркакларга (65%) аркалади.
Африкада ВИЧ инфекциянинг таркзлиши асосан гетеросексуали¬стлар ичида жинсий алокалар оркали таркалганлиги аникланган ва уларнинг нисбати 1:1 тенг булган.
ВИЧ вируснинг таркалишида жинсий алока йулидан бошка, зарарланган кондан куйиш, игналарнинг зарарланиши хамда вертикал буйича – онадан болага юкиш йулларининг ахамияти хам катта деб каралади.
Катор Африка мамлакатларида олиб борилган эпидемиологик изланишлар курсатдики, ВИЧ вирусининг таркалиши проститут¬калар орасида жуда юкори (80-90%) эканлиги аникланган; 30%ти уларнинг мижозлари – харидорлари, 30%ти венерологик булим-ларга катнайдиганларга, 10% узида вирус тутувчи хомиладорлар оркали утишлиги аникланган ва шундай килиб, ВИЧ вируси асо¬сан Марказий Африкадан бутун континентга тарк,ала бошлаган ва беморлар ичида улим содир булишлик холлари хам борган сари купаяборган, тезлашган. Шунинг учун хам СПИД таркалишини олдини олишлик Дунё Согликни саклаш ташкилоти (ВОЗ) нинг энг мухим ва долзарб масалаларидан бири булиб колди.
Вирус – лотинча “вирус” сузидан олинган булиб, “захар” деган маънони англатади. Табиатдаги вирусларни фойдали ва зарарли гурухларга булинади. Зарарли вируслар одамлар, хайвонлар усимликлар ва бактерияларда юкумли касал кузгатувчи жуда майда микроорганизмлардир.
Вируслар факат тирик хужайраларда яшашга мослашган. Табиатда вирусли юкумли касалликлар кенг таркалган. Милоддан аввал Демокрит (460-370Й.) ва Арасту (Аристотель 384-322 и.) кутуриш касаллигининг клиник белгиларини ёзиб крлдирганлар. Чечак, полиомиелит, грипп касалликлари кадимдан маълум. Лекин уларни келтириб чик,арадиган сабаблари номаълум эди. 1892 йилда рус олими Д.И.Ивановский бошка майда микроорганиз-млар ута олмайдиган, фильтрдан хам утиб кетадиган, жуда майда микроорганизмлар яъни вируслар борлигини аниклади. Узок, вактлар вируслар хакидаги масалалар мунозараларга сабаб булди ва кейинчалик вируслар оддий жонивор булиб, тирик организмларга хос булган хамма хусусиятларга эга эканлиги аникланди.
Вируслар хам купайиб, авлод к,олдиради. Вирусларда моддалар алмашунуви улар яшаётган хужайрага, генетик жихатдан авлод крлдириши эса нуклеин кислотага боглик;. Вируслар хужайрадан ташкарида (тинч холатда) вирус булакчалари (вирион куринишида) яшайди ва унда хеч кандай хает белгилари булмайди. Вири¬он организмга тушгач узига керакли булган хужайрага кириб олиб, тирик хаёт тарзида яшаб купаяди ва атроф мухитга ургочи вирионларни таркатади.
Вирусни асосан электрон микроскопда куриш мумкин. Энг катта вирус-чечак вируси катталиги 400-700нм (нм-миллиметрнинг миллиондан бир улуши), энг майдаси-полиомиелит, энцефалит, оксим касалликларининг кузратувчилари, катталиги атиги бир неча нм. Ташки куринишидан вируслар шар, куб, таёкча, игнасимон шаклда булади. Энг оддий вирус оксил ва нуклеин кислотадан ташкил топган. Вирусда нуклеин кислотанинг факат битта типи дезоксири-бонуклеин кислота (ДНК) ёки рибонуклеин кислота (РНК) булади. Мураккаброк тузилган вирус таркибида оксил ва нуклеин кислотадан ташкари, карбонсувлар, ёглар, липидлар ва ферментлар були-ши мумкин. Нуклеин кислота вируснинг ирсий ва касаллик кузатиш хусусиятини белгилаб, уларнинг узгарувчанлигида мухим ахамият касб этса, ферментлар вируснинг купайишида иштирок этади.
Вирион даставвал хужайрага ёпишади, сунгра аста-секин ичига киради, оклеил пардаси парчаланиб нуклеин кислота чикади ва шу даврдан бошлаб, вирусли инфекциянинг яширин (инкубацион) дав-ри бошланади. Вирусли нуклеин кислота хужайрадаги фермент тизимидан фойдаланиб, узининг келгуси авлодни шакллантиради ва купая бошлайди. Сунгра вирус булакчалари хужайрадаги модда-лар хамда ферментлардан фойдаланиб, уни эритиб юборади ва хужайра ёрилгач, ундан ташкарига чикади.
Касаллик уткир ёки сурункали тусда давом этиши мумкин. Уткир шаклида касаллик белгилар тез юзага чикади ва тез кечади.
Сурункали шаклида клиник белгилар юзага чикмайди ва аниклаш кийин булади. Уткир шаклида хужайралар тезда емирилиб, бужмайиб тугайди. Сурункали шаклида организм дармонсизланганда, совкотганда ва унга кулай булган хрлатларда касаллик белгилари пайдо булади.
Хозирги вактда бакалар, илонлар, кушлар-товуклар, сичконлар, каламушлар, маймунларда рак, саркома ва лейкоз касалликларини кузратувчи 40 на якин вируслар маълум. Уларни онкоген вируслар деб аталади.
Табобатда ва халк хужалигида, кишлок хужалигида улардан фойдаланилади. Масалан, даставвал бактерияларни ютиб юборадиган вируслар ажратиб олинди. Уларни “бактериофаглар” дейилади.
Бактериофаглар-улат, ич терлама, дизентерия таёкчалари, вабо вибрионлари ва бошкаларни емириб юбораверади. Уларнинг бундай хусусиятларидан фойдаланиб табобат амалиётида катта-катта ютукларга эришилди. Шунинг учун бактериялар кузгатадиган купгина юкумли касалликлар (вабо, ич терлама, дизентерия ва бошка) нинг олдини олиш (профилактика) ва даволашда кенг кулланилади. Бирок одам организмида фаглар пробиркадагига караганда анча суст таъсир этгани ва бактерияларнинг унга урганиб колиши маълум булди.
ОРГАНИЗМДА ВИЧ ВИРУСИ БОРЛИГИ КАНДАЙ АНИКЛАНАДИ?
Хозирги кунда ВИЧ вирусининг одам организмида бор ёки йуклигини бир нечта замонавий усуллар билан махсус тиббий булим ва касалхоналарда олиб борилади. Натижада беморларнинг хакикий СПИД вируси оркали касалланганлиги хамда шахснинг СПИД вируси ташувчи эканлиги аникланади. Беморларга нисбатан тегишли даво чора-тадбирлари курилади. СПИД вируси ташувчилар эса доимий шифокор назорати остида булади. Бажариладиган ишларни бемор ва шифокор уларнинг узларигина билиб, имкон борича бошкаларга ошкор этмаган холда-махфий равишда олиб борилади.
Улар куйидагилардан иборат:
1. ВИЧ инфекцияга антитела хосил булганлигини аниклаш усули.
Маълумки, ВИЧ вируси организмга киргач 3 хафта 3 ойлардан сунг конда антитела хосил була бошлайди ва натижада антигенлар ёрдамида серологик реакциялар туфайли хосил булган анти¬тела ва унинг концентрациясини аниклаш мумкин. Бунинг учун 3 хил усулдан фойдаланилади.
Биринчи усулда коньюгать сифатида антиген-фермент, иккинчисида антиген-флуоресцеин, (радиоизотоп) ва учинчисида иммунноглобулинлар фракциясини аниклаш йули билан изланиш ишлари олиб борилади. Хозирги кунда янада янги усуллардан фойдаланилмокда.
2. ВИЧ-антиген ва виремия усули
Ушбу усул билан конда антиген борлиги аникланади. Бундай лаборатория текшируви касалликнинг бошлангич даврида бажарилади.
У касалликнинг бошлангич даврини хамда болаларда инфекция борлигини аникдашда диагностик ахамиятга эга. Агарда хасталик-нинг сунгги даврида конда антиген топилса, у холда беморда иммунитет сустлигини курсатади ва шунга караб даволаш кераклигидан дарак беради.
Виремия – бу конда лимфоцитлардан ВИЧ вируси ажратиб олиш мумкинлигидан дарак беради.
3. Беморларни ва донорларни текширувдан утказиш усу¬ли.
Ушбу антитела борлигини билиш усулдан Улугбританияда лабораториялар ва кон куйиш марказларида кенг фойдаланилади. Бунинг учун пациент врач-терапевт ёки уролог кабулида булиб мастлахатлашади. Текширув ишлари учун энг янги тегишли реактивлар мавжуд. Амалий жихатдан ушбу усул тез аниклашда яхши ёрдам беради.
Читайте также: