Китайский коронавирус узбек тилида
Бугун 24 апрель, 2020 йил, жума
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 2 737 866
- Соғайганлар сони 752 285
- Вафот этганлар 191 423
- Касалланганлар сони 1 778
- Соғайганлар сони 598
- Вафот этганлар 8
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Касалланганлар сони | 1778 |
Соғайганлар сони | 598 |
Вафот этганлар | 8 |
Минтақалар | Касалланганлар | Соғайганлар | Вафот этганлар | |||
---|---|---|---|---|---|---|
Тошкент | 420 | 226 | 4 | |||
Бухоро | 376 | 178 | - | |||
Хоразм | 177 | 45 | - | |||
Андижон | 126 | 51 | - | |||
Наманган | 89 | 43 | 3 | |||
Фарғона | 86 | 30 | 1 | |||
Қорақалпоғистон | 58 | 19 | - | |||
Сурхондарё | 23 | 1 | - | |||
Самарқанд | 8 | - | - | |||
Қашқадарё | 6 | 4 | - | |||
Сирдарё | 6 | - | - | |||
Жиззах | 3 | 1 | - | |||
Навоий | 2 | - | - | |||
Аниқланмоқда | 398 | - | - |
- Қайси вилоятда қанча бемор даволанаётгани сони 17.04.2020 ҳолатига кўра
- Юқоридаги жадвал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот манбаларига асосан янгиланади.
инфекцияси (COVID-19)
тўғрисида нимани билиш керак?
COVID-19 бўйича Сизни қизиқтираётган
саволларга жавоблар олиш
Сизга уйда қулай бўлиши учун,
Биз бир жойга 250 дан ортиқ хизматларни
тўпладик
24.04.2020 й. ҳолатига
Шу йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб, коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда. Шифокорларимиз томонидан халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чораларининг кўрилаётгани ушбу муваффақиятларнинг асосий омили бўлмоқда.
Бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишаётган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайиб чиқишларини таъминламоқда.
Давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясига қарши курашда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётган жонкуяр шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдириб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари ҳам матонат билан меҳнат қилиб, юзлаб беморларнинг буткул соғайишига ҳисса қўшишмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси эса кундан кунга ёрқинроқ намоён бўлмоқда.
Таъкидлаш жоизки, юртимиз тиббиёт ходимларининг баҳамжиҳат бўлиб, зиммасига юкланган улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохоналаримизда барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Ишда, уйда ва дўстларингиз орасида коронавирус инфекциясини қандай олдини олиш тўғрисида маълумот тарқатинг.
Маълумки, коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи ва мулоқот (контакт) йўллари орқали юқади
Вируснинг узоқ масофадан юқиш эҳтимоли жуда паст. Вирус одам йўталганда ёки аксирганда юзага келадиган томчиларда бўлади. Масофа - хавфсизлик гарови бўлиб, эпидемик занжирни узиш омилидир. Шунинг учун, агар Сиз йўталган ёки аксирган бемордан 2 м дан ошиқ масофада бўлсангиз, инфекция Сизга юқмайди.
Аксарият ҳолларда, вирус касалланган одамнинг нафас йўлларидан чиққан ажратмалар теккан предметлар (рўмолча, қўлқоп, телефон, эшик ва зинапоя тутқичлари, ҳайвонлар, гўшт, балиқ)ни ушлашдан сўнг кўз, бурун шиллиқ пардалари ва қўлларга юқади.
Уй ҳайвонлари, масалан, ит ёки мушук коронавирус инфекциясини ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида расмий далиллар йўқ. Бироқ, уй ҳайвонлари билан контактдан кейин қўлингизни совун билан ювишингизни маслаҳат берамиз. Бу Сизни уй ҳайвонларидан юқиши мумкин бўлган қатор касалликлардан ҳимоя қилади.
Меваларда вирус узоқ вақт сақланиб туролмайди, мевалар орқали касалликнинг юқиши ҳақида далиллар йўқ. Сизга эслатиб ўтамизки, меваларни яхшилаб ювиб, истеъмол қилиш ҳар доимги одат бўлиши керак.
Вирус 3 соатдан бир неча кунгача ташқи муҳитда, муайян муддатлар ва бир қатор шароитларга боғлиқ ҳолда тирик туриши мумкин. Масалан, ташқи муҳитнинг тури, ҳарорати ва намлиги. Шунинг учун буюмлар сиртларини, эшик тутқичларини, техник асбобларни, юз соҳаси билан контактда бўлганлиги учун мобил телефонларни ва шунга ўхшаш нарсаларни дезинфекция қилиш муҳимдир.
Юқиш эҳтимоли жуда паст. Жўнатма орқали коронавирус инфекцияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқа давлатлардан товарларни олиб ўтиш ва ташишда ҳеч қандай чекловлар тавсия этилмаган. ХХРга ва ХХРдан почта жўнатмалар одатдагидек амалга оширилмоқда.
Дастлабки босқичда коронавирус инфекцияси бошқа ўткир респиратор инфекциялар каби белгиларга эга. Коронавирус инфекциясини фақат махсус тест-тизимлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, нафас сиқилиши, ҳансираш ва касаллик қайд этилган давлатдан келганлиги ёки ўша давлатдан келган одам билан контактда бўлганлиги.
Одамларнинг 80 фоизида касаллик енгил кечади. Коронавируснинг янги штаммлари оғир шаклдаги пневмонияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун унинг хавфлилик даражаси юқори.
Агар сиз коронавирус касаллиги аниқланган мамлакатдан қайтган бўлсангиз ёки касалланган одам билан мулоқот қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу ҳақида хабар беринг.
Ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.
Ўзбекистон коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.
Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 5-6 соат керак бўлади.
Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Ўзбекистон келаси икки кун ичида Уҳандагилари илова Хитойдаги фуқароларини ортга қайтаришга киришмоқчи. Пекиндан чартер рейсларини йўлга қўймоқчи. Бу Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши хавфини қанчалик кучайтиради? - Би-би-си Ўзбек хизмати худди шундай савол билан Канададан асли ўзбекистонлик микробиолог Обид Мамадалиевга мурожаат қилди:
Ўзбекистон ҳукумати ўзининг бу режаси ҳақида кеча, якшанба куни расман баён қилди.
Расмий Тошкентнинг бу баёноти Қозоғистон Уҳандагилари илова Хитойдан ўнлаб фуқароларини ортга қайтариши ортидан янгради.
Қозоғистон бу ишга қўл урган биринчи Марказий Осиё давлати бўлди.
Устига устак, ўзлариникидан ташқари, яна Қирғизистон, Арманистон ва Беларусь фуқароларини ола қайтди.
Расмий Нур-Султоннинг маълум қилишича, бунга улар ҳукуматларининг илтимослари сабаб бўлган.
Ортга қайтган фуқаролари аллақачон пойтахт Нур-Султон яқинида карантин остига олинган.
Хитой ичкариси ва ташқарисида коронавирус жадаллик билан тарқалиб бораётган бир манзарада бу катта сондаги ўзбекистонликларни ҳам ўйлантираётган масала бўлади.
Ўзбекистон, расмий Тошкент ўз фуқароларини қачон ортга қайтариши саволи сўнгги ҳафталардан кибер фазода энг кўп баҳсу мунозараларга сабаб мавзулардан бири экани кўрилади.
Кўпчилик наздида, Ўзбекистон ҳукумати ортиқ сусткашликка йўл қўймай, "оғизда устма-уст баёнотлар билан чиқмай", ўз фуқароларини имкон қадар тезроқ ортга қайтариши керак.
Уларнинг, таъбир жоиз, бу каби талаб ва даъватлари дунёнинг қатор давлатлари Уҳандан ўз фуқароларини эвакуация қилиш ҳаракатига тушган бир фонда янада кучайган.
Улар худди шу манзарада расмий Тошкентнинг Хитой ҳукумати бунга изн бермаётганига оид изоҳларини ҳам савол остига олишни бошлашган.
Қозоғистоннинг ўз фуқароларини ортга қайтаришга муваффақ бўлиши эса, улар орасида "мана, қилса бўларкан-ку", каби муносабатларга сабаб бўлган.
Аммо бу масалада ўзбекистонликлар орасида қарама-қарши муносабатларни ҳам кузатиш мумкин бўлган.
Айниқса, мутахассислар бу янгиликка эҳтиёткорлик билан муносабат билдиришган.
Улар Ўзбекистондаги бугунги шарт-шароит ва тиббиёт тизимининг аҳволини назарда тутиб, Ўзбекистон коронавирус хавфига қанчалик ҳозир эканини савол остига олишни бошлашган.
Ўзбекистон ва ўзбекистонликларни коронавирус хавфидан жиддий огоҳлантиришган.
Аммо, бошқа томондан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусни енгса бўлиши ва бу хавфга бас келишга қодир эканликларини баён қилиб улгургани ҳам бор гап.
Расмий баёнот
Кеча якшанба, расман дам олиш куни эканига қарамай, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир куннинг ўзида кетма-кет иккита расмий баёнот билан чиққан.
Ҳар икки гал ҳам Хитойдаги фуқаролари диққатини ўзига тортган.
Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилган.
Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан, Уҳан шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборатлигини билдирган.
Аммо коронавирус ўчоғи бўлган Уҳандагилари илова уларни ортга қайтаришда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши номаълумлигича қолган.
Расмий билдиришномада бу ҳақдаги тафсилотлар ҳалича расман очиқланмаган.
Худди шу баёноти манзарасида вазирлик 1 февраль ҳолатига кўра Уҳан шаҳрида 81 нафар Ўзбекистон фуқароси борлигини ҳам билдирган.
Бунгача Уҳандаги ўзбекистонлик талабалар сони расман 72 тага нисбат бериб келинган.
Орада уларнинг коронавирус хавфидан жиддий хавотирда ва шикоятда эканликлари ҳам англашилган.
Бунга улар ижтимоий тармоқларда бўлишган видеомурожаатлар, Би-би-си Ўзбек хизмати илова турли оммавий-ахборот воситалари, интернет нашрларига берган суҳбатлари далолат қилган.
Ўзлари ва Ўзбекистонда қолаётган яқинларининг уларнинг имкон қадар тезроқ ортга қайтиши, қайтарилиши истагида эканликлари кўрилган.
Худди шу манзарада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бу масалага бир эмас, бир неча бор эътибор қаратган.
Аммо фақат кеча, якшанба кунига келибгина, бу иш ижросига киришишларига оид расмий баёнот билан чиққан.
Хитойда коронавирус илк бор аниқланганидан эса, аллақачон бир ойдан кўпроқ вақт ўтган.
Лекин вазирлик ўзининг сўнгги билдиришномасида ҳам, улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилганини маълум қилган.
Яна "WеChat" ижтимоий тармоғи ("Wuhan 2020 Uzbekistan", "Embassy of Uzbekistan" ва "Uzbekistan students №1" гуруҳлари) орқали мулоқотда бўлиб турганликларини қўшимча қилган.
Вазирликка кўра, Пекиндан Тошкент шаҳрига чартер рейсларнинг 4 ва 5 февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалидан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон фуқароларидан эса, 3 февраль куни Пекин шаҳрига келишлари сўралган.
Худди шу манзарада ўнлаб Ўзбекистон фуқароларининг Уҳандан Пекинга қандай чиқиб боришлари саволи очиқ қолган.
Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилиши айтилган.
2020 йил 1 февралидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилган.
Вазирликка кўра, бу каби расмий билдиришнома билан чиқишларига айнан шу хабарга доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани сабаб бўлган.
Аммо режаланаётган чартер рейсларининг кимнинг ҳисобидан амалга оширилиши номаълум қолган.
Худди шу фонда ижтимоий-мулоқотлар тармоқларида бу каби рейсларга чипталарнинг бир неча минг долларга тенг эканига оид айрим хабарлар ҳам кўзга ташланган.
Аммо бу каби чиқишлар ҳалича расман ўзининг тасдиғини топмаган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу масалага расман ойдинлик киритмаган.
Хитой, коронавирус ва дунё
Кеча, якшанба куни Хитойдан ташқарида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати расман қайд этилган - бу Филиппинда содир бўлганди.
Коронавирус ўтган бир ойнинг ичида дунёнинг юз минглаб, миллионлаб ўзбекистонликлари бўлганлари илова йигирмага яқин давлатига кириб борган.
Ўзбекистоннинг айрим мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари аллақачон ўз фуқароларини бу хусусда расман огоҳлантириб чиқишган. Лозим бўлган тақдирда, ўз ёрдамлари ва ҳамкорликларини таклиф этишган - боғланишлари учун лозим рақамларни беришган.
Хабарларга кўра, Филиппиндаги вирус қурбони хитойлик 44 ёшли эркак бўлган.
Қурбон Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Уҳанидан экани аниқланган.
Вирусни эса, Филлиппинга келмасидан олдин юқтирган, деб айтган Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Коронавирусдан ўлганлар сони ҳозирга келиб 360 кишидан ортган.
17 мингдан зиёд одам эса, вирусни юқтиришга улгурган.
АҚШ, Австралия ва бошқа кўплаб давлатлар Хитойдан чет элликларнинг келишини тақиқлаб қўйган.
Ўзбекистон ҳам куни-кеча Хитой билан қатновларни вақтинча тўхтатишини маълум қилди.
Россия илова Хитой билан чегарадош қолган бир қанча минтақа давлатлари ҳам худди шундай йўл тутишган.
Бунга қўшимча яна Хитой билан чегараларини ҳам ёпишга киришишган.
Хитой дунёнинг аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош саноқли давлатларидан бири бўлади.
Ўзбекистон ва коронавирус
Коронавирус таҳдиди ва унинг олдини олиш Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати диққат-эътиборидаги масала бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев аллақачон бу хусусда расмий фармойиш билан чиққан.
Ўзбекистон Бош вазири эса, махсус йиғин ўтказиб, барча масъул идораларга устма-уст топшириқлар берган.
Коронавирус янги турининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Миллий қонунчилик базасида махсус ҳужжат ҳам қабул қилинган.
Янги ҳужжат аллақачон - 29 январдан бошлаб қонуний кучга ҳам кирган.
Бу йўлда лозим чора-тадбирлар ишлаб чиқиши учун махсус Республика комиссияси тузилган.
Унинг вазифаларига дунё, минтақа ва Ўзбекистоннинг ўзидаги эпидемиологик вазиятни доимий таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш, давлатлараро ўзаро таъсир ва ахборот алмашинуви, коронавирус муаммолари бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва бошқалар кириши айтилган.
Чора-тадбирлар дастури 3 кун ичида ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши кераклиги таъкидланган.
Гриппнинг оғир шакли ва бошқа ўткир респираторли инфекцияларга чалинган инсонларнинг сўзсиз коронавирусга текширилиши шарт экани айтилган.
Бунга қўшимча, чегара ўтиш пунктларидаги санитария-карантин пунктларининг стационар ва кўчма тепловизорлар билан жиҳозланиши маълум бўлган.
Коронавируснинг янги турини аниқлаш учун диагностика асбоблари ҳам сотиб олиниши айтилган.
Бунинг учун мамлакат Молия вазирлиги шу йилнинг 5 февралига қадар лозим маблағни ажратиши кўз тутилган.
Янги ҳужжатга мувофиқ, яна ўқув муассасалари ва жамоат транспортида лозим барча профилактик чоралар кўрилиши ҳам тилга олинган.
Соғлиқни сақлаш масканлари ҳам "шайлик ҳолати"га ўтказилиши билдирилган.
1 мартга қадар ҳукумат коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши самарали антивирал препаратлар ва шахсий ҳимоя воситаларини маҳаллий миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини киритиши шартлиги айтилган.
Тайёргарлик
Аммо худди шу манзарада ҳам ўзбекистонликлар орасида мамлакат ва ҳукуматнинг коронавирус таҳдидига қанчалик шай экани, бу хавфга қарши туришга нечоғлиқ қодир эканини савол остига олаётган ўзбекистонликлар сони анчагинани ташкил этиши ҳам кўрилади.
Ҳозирча Ўзбекистон илова бирор бир Марказий Осиё давлатида коронавирус ҳолати расман қайд этилмаган.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда бу каби ҳолатлар аниқланганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган, аммо Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни устма-уст расман рад этиб чиққан.
Вазирликнинг мурожаатларидан бу орада қатор Ўзбекистон фуқароларининг Хитойдан ортга қайтиб улгуришгани ҳам англашилган.
Аммо ҳозирча Россия коронавирус кириб борган биринчи ва сўнгги собиқ Шўро давлати бўлиб турибди.
Хитой дунёнинг аҳолиси энг йирик давлати бўлади.
Бугун Хитой аҳолиси қарийб бир ярим миллиард кишини ташкил қилади.
Жорий пайтда дунёнинг энг йирик иккита иқтисодий ва ҳарбий қудратидан биттаси саналмайдими, у билан турли соҳаларда ҳамкорлик ва шериклик қилаётган давлатларнинг сони ҳам озмунчани ташкил этмайди.
Хитой майда тижоратда банд аксарият Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун, йилларки, энг маъқул ва энг мақбул бозор вазифасини ўтаб келган.
Бундан ташқари, Хитойда турли иш, юмуш ва таҳсилда машғулларининг сони ҳам озмунчани ташкил этмайди.
Хитойдаги ҳалокатли коронавирус шу кунларда Ўзбекистондаги барча етакчи интернет нашрлари, оммавий-ахборот воситаларининг диққат-марказидаги энг долзарб мавзулардан бири бўлиб турибди.
Куни-кеча Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари кетма-кет Хитой раҳбарига нома йўллашган.
Ўз ҳамдардликларини билдириб, керак бўлса ёрдамларини таклиф қилишган.
Бу йўлда аллақачон Хитой ҳукумати кўраётган чоралар эътирофга лойиқ эканини ҳам бирдек таъкидлашган.
Хитойни дўст, деб аташган.
Шавкат Мирзиёев "ушбу оғир дамларда Ўзбекистон халқи Хитой Президентига елкадош бўлиб, хитойлик дўстларга чин дилдан қайғудош эканини алоҳида таъкидлашни исташи"ни айтган.
"Ўзбекистон ҳукумати ушбу касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёр эканини билдирган".
Худди шу кунларда Қозоғистон Президентининг буйруғи билан Хитойга 13,6 тонна миқдорда тиббий асбоб-ускуналар шаклида инсонпарварлик ёрдами етказиб бергани ҳам маълум бўлган.
Сиз яшаб турган жойдаги вазият қандай?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek
Коронавирус пандемияси 199 та давлатни қамраб олди, бироқ Тожикистон ҳануз дунё эпидемиясидан четда қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik, Марина Чернишова-Мельник. Тожикистон бугунги кунда коронавирус бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
2019 йил охирида Хитойда аниқланган коронавирус дунёнинг 199 давлатини қамраб олди. Сал кам 725 минг турли ёшдаги кишилар вирусга чалинди, 34 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Тожикистон ҳозирча эпидемиядан четда қолмоқда, мамлакат аҳолиси бошқа давлатлар сингари коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқда.
Мутахассис ва оддий фуқаролар ўзига савол бермоқда: Тожикистон ўзини қандай қилиб коронавирусдан ҳимоя қилишга эришди, қандай омиллар ёрдам берди.
Sputnik Тожикистон энг кенг тарқалган версияларни тўплади.
Тожикистон - анча ёпиқ давлат. Буни йирик транзит пункти ёки чет эллик сайёҳлар орасида энг севимли дам олиш масканларидан бири деб бўлмайди.
Авиачипталар нархи “тишлайди”, туризм рекламасига ҳеч ким пул тикмайди. Кириш туризмнинг оқими кам. Шунга кўра, республикада авиапарвозлар минимал даражада, транзит парвозлар умуман йўқ. Шунинг учун Европа ва Шимолий Америка давлатлари сингари Тожикистон ҳудудига инфекцияни олиб кириш қийинроқ. Вирус тарқалишининг асосий хавфи бу туристлар.
Агар Италия ва Тожикистон йиллик саёҳлар сони солиштирилганда, анча фарқ қилади, ва бу ўзининг ижобий ҳолати кўрсатмоқда. Эҳтимол, бундай изоляция Тожикистонни коронавирусдан ҳимоя қилган. Дарҳақиқат, ҳатто минтақадаги қўшнилар - Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ривожланган иқтисодиёти, халқаро муносабатлари ва кенг авиамаршрутлар тармоғи туфайли чет элликларни кўп марта кўпроқ қабул қилишган.
Бундан ташқари, Тожикистон қитъанинг чуқур қисмида, транспорт оқимларидан узоқда жойлашган. Шарқ томонда Хитой билан чегарани тезлик билан ёпилди. Қозоғистон орқали транзит тўхтатилиши ҳам республикада хавфсизликни таъминлади.
Кейинги мантиқий тахмин – қанчалик мамлакат фуқаролари кўп саёҳатига чиқса ёки чет элликларни меҳмон сифатида қабул қилса коронавирус тарқалиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
“Корона” ни яхши даромадли кишилар олиб келмоқда. Даромад ва чипталар нархи сезиларли фарқ қилиши туфайли Тожикистон фуқаролари камдан-кам ҳолларда чегарани кесиб ўтадилар. Аҳолининг катта қисми чет элда ишлайди, йилига бир-икки марта ёки ундан кам ватанига қайтади.
Ҳамма ҳам бошқа давлатда таътилни ўтказа олмайди, аксарият ҳолларда автотранспортда бориш мумкин бўлган қўшни - Ўзбекистон танланади.
Бу сафар ҳаммани ранжитадиган чипталарнинг юқори нархи тожикистонликларга қўл келди, шекилли.
Эҳтимол, саволга жавоб биринчи қарашда осон туюлади. Сир эмаски, Тожикистонда тиббиётнинг ҳозирги даражаси, касалхоналарнинг жиҳозланиши ва мутахассислар малакаси бўйича умумжаҳон даражадан орқада. Мамлакатда коронавирусни юқтириш ягона ҳолатлари бўлиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди, бироқ ҳаммаси қурбонсиз ўтди.
Ташхис қўйиш асбоб-ускунлари ва тест-тизимлари етишмаслиги ўз вақтида касаллик ҳолатларини аниқлашга имкон бермяпти. Ахир, касаллик узоқ вақт давомида аломатларсиз ўтиши аллақачон маълум.
“Тожикистонда нафас олиш ва пневмония касалликлари ташхисига (асбоб-ускуналар ва бошқалар) эгами? Агар бўлса, ушбу ташхис барча тиббий муассасаларида қай даражада кенг қўлланмоқда? Бу асосий савол. Агар фойдаланилмаса, унда расмий ҳолатлар ҳақида маълумот бўлмайди”, - дея тушунтиради вирусолог, тиббиёт профессори Анатолик Альтштейн.
“Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш” илмий-ахборот марказининг бош директори Георгий Викулов бугунги кунга қадар коронавирус инфекциясига 199 давлат ва мустақил ҳудудлар қамраб олинганини эслатди.
“Бирор жойда одамлар инфекцияни юқтириши, у ҳаво орқали ўтади, қўшни ҳудудларга умуман тарқалмаслиги - бундай бўлмайди. Ҳиндистон ва Африкада юқтириш ҳолатлари ҳақидаги кеч хабарлар бўлган. У ерда, дастлаб улар касаллик фактини тан олишга шошилмадилар, аммо кейин улар бунга мажбур бўлишди. Шу сабабли, мен COVID-19’дан озод бўлган давлатлар дунёда қолганига шубҳа қиламан”, - дейди мутахассис.
“И. И. Мечников номли вакциналар илмий-тадқиқот институти” директори Виталий Зверев ҳамкасбларини 2020 йил бошидан бери Тожикистон аҳоли орасида пневмония ҳолатлари статистикасини кузатиб боришга чақирди.
"Бу келиб чиқиши грипп ёки бактериал бўлиши мумкин. Агар сўнгги пайтларда юқумли пневмония ҳоллари кўпайиб кетган бўлса, бу сигналдир", - дейди вирусолог.
Ушбу версия ҳам аҳоли орасида кўплаб жавоблар мавжуд. Ижтимоий тармоқларнинг энг оптимистик фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, тожикистонликлар гриппнинг оғир формасида олдиндан касал бўлишган, ва у худди шу коронавирус бўлган бўлиши мумкин.
Мамлакатда декабр-январ ойларидан нотипик аломатлар (кўп кунли иситма, йўтал ва қайт қилиш) билан грипп авж олиши қайд этилган. Шунинг учун энди дунёни коронавирус “босган” пайтда Тожикистон хавфсиз жойда – ҳаммада касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлди.
Хитойда энди коронавирус ҳақида гапиришни бошлашганда 2020 январ ойи якунида Тожикистон республика келаётган барча кишиларни текширишни бошлади, кейин эса хорижликлар умуман киришни чеклади.
Хориждан келган бир неча минг киши йирик шаҳарларда узоқликда бўлган 14 кунлик мажбурий карантиндан муваффақиятли ўтдилар. Олдиндан кўрилган чоралар муҳим рол ўйнади, ташқаридан юқтириш хавфи сезиларли даражада камайди.
БССТ маълумотларига кўра, коронавирус юқтириш хавфи остида, биринчи навбатда, 65 ва ундан катта ёшдаги кекса одамлар, сурункали касалликларга чалинганлар, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган фуқаролар.
Республикада туғилишнинг ўсиши туфайли мамлакат аҳолисининг катта қисмини ёшлар ва болалар ташкил қилади.
“Ёшлар ҳам вирусдан азият чегадилар. Аммо бу, танани умуман заифлаштирадиган бошқа жиддий, сурункали касалликлар фонида, ўз вақтида инфекциядан ўзини ҳимоя қила олмади.
Иммунитети йиллар давомида заифлашадиган кекса одамлар учун янада қийинроқ. Тана энди олдингидек ишлай олмайди ва шунга мос равишда инфекцияни юқтириш хавфи катта. Менга 60 ёшдан ошган, юрак-қон томир, ўпка, нафас олиш тизими, метаболизм билан боғлиқ муаммолари бўлмаган одамни кўрсатинг”, - дейди Зверев.
Статистик маълумот: Тожикистонда потенциал алмаштириш коэффициенти (болалар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига нисбати) 54,1% ни, пенсия таъминоти даражаси эса атиги 5,4% ни ташкил этади.
Тожикистонинг аксарият аҳолиси - мусулмонлар. Ҳар бир мусулмон ҳар куни беш махал намоз ўқиши керак. Бу қоида мансаб ёки молиявий аҳволидан қатъий назар барча диндорларга тааллуқли. Намоздан аввал таҳорат қилиш керак.
Ўйлаб кўринг: тожик халқининг аксарияти кунига бир неча марта таҳорат қилади. Жазирамада қўл ва оёқ очиқ бўлса ҳам - мунтазам ювилса, ҳеч қандай вирус илдиз отмайди.
Тожикистонда исириқдан кенг фойдаланилади. Хоналарда қуриган ўтни ёқишади ва бактерияларни “ўлдиришади”. Эпидемиолог-шифокор Михаил Фаворовнинг фикрига кўра, айнан исириқ мамлакат аҳолисини инфекциядан қутқармоқда.
“Мўғул учбурчаги”га кирувчи мамлакатларда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Биз бунинг сабаблари ҳақида узоқ ўйладик: бунга балким қуруқ ҳаво ва иқлим сабабчидир, ёки исириқ. Ахир Марказий осиёда ушбу ўтдан узоқ йиллар давомида ҳавони зарасизлантириш воситаси сифатида фойдаланишган,” — деди Фаворов.
Айтганча, коронавирус ҳақида янгиликлар фонидан Тожикистонда исириқ ва саримсоқ савдоси кўпайди.
Читайте также: