Узбекистонда коронавирус дан хали нима аникланилди
2019 йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемияси туфайли шу бугунгача 107 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Уларнинг барчаси хитойлик.
Текширувлар натижасида ушбу коронавирус ўзининг генетик тузилишига кўра 2002 йили Хитойнинг Гуандун вилоятида пайдо бўлган "оғир даражадаги ўткир респиратор синдроми" (инг: "SARS" Severe acute respiratory syndrome) коронавируси билан ўзаро ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги аниқланди.
Коронавирус қаердан келиб чиқди?
Ҳозирча, янги коронавируснинг келиб чиқиши аниқ эмас. Фақат тахминлар бор холос. Даҳшатли вирус илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида жойлашган Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган. Мазкур бозорда истеъмол учун денгиз маҳсулотлари, ит гўшти, илонлар ва ҳатто кўршапалаклар ҳам сотилган. Тахминларга кўра, коронавирус ҳайвон организмида мутацияга учраган. Сўнгра инсонга юққан.
Илк бошда коронавирус ўчоғи денгиз маҳсулотлари деган фикр илгари сурилди. Лекин, касаллик белгилари зотилжам (пневмония) билан бошланишига кўра, унинг юқиши ҳаво орқали амалга ошиши маълум бўлди. Ва бу версия нотўғри бўлиб чиқди. Кейинчалик, экспертлар "2019-nCoV" кўршапалакларда аниқланган коронавирус билан яна бир манбаси номаълум коронавируснинг ўзаро чатишиб, гибридлашувидан ҳосил бўлган деган тўхтамга келдилар. Кейинги босқичда эса коронавирус одамларга илонлардан юққан деган версиялар ҳам ўртага чиқди.
Шу бугунгача, ушбу коронавирусдан сақланиш учун бирор-бир вакцина ёхуд аксилвирус препарат ўйлаб топилмади. Чунки, ушбу вируснинг заиф ерлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.
Вирус тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда
Жорий йилнинг 28 январига қадар дунё бўйича 4474 та янги коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 4409 таси Континентал Хитойда қайд этилган. Континентал Хитой дейилганда Гонконг ва Макао хориж Хитой Халқ Республикаси ва Тайвань давлатлари тушунилади. Гонконг ва Макао административ бирликлари махсус статусга эга.
Гонконг(8), Таиланд (8), Макао (6), Австралия (5), Сингапур (5), АҚШ (5), Тайвань (5), Жанубий Корея (4), Малайзия (4), Япония (4), Франция (3), Въетнам (2), Камбоджа (1), Канада (1), Непал (1), Шри-Ланка (1), Германия (1), Кот-д'Ивуар (1). Хитойда мазкур вирус билан боғлиқ 107 та ўлим ҳолати қайд этилди. 63 киши соғайишга муваффақ бўлди.
Янги коронавирус юқтирган беморлардаги касалликнинг илк клиник симптомлари 2019 йилнинг 8 декабридан олдинроқдан намоён бўлди. Касаллик эпидемияси ҳақидаги хабарлар биринчи бўлиб 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган.
22 январдан бошлаб Ухан шаҳри карантин мақсадида ёпиб қўйилди. Барча жамот транспортлари қатнови тўхтатилди. Шаҳарга кириш-чиқиш буткул тақиқланди. 24 январдан бошлаб Уханга яқин бўлган Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжицзян шаҳарлари ҳам карантинга олинди. Хитой ҳукумати жами 14 шаҳарга кириш-чиқишни ёпиб қўйди. Бахтга қарши, ушбу ўлим ташувчи вирус Хитойнинг Тибетдан бошқа барча вилоят даражасидаги административ бирликларида топилди.
Хитойликлар одатда ўзларининг янги йил байрамларини ўта дабдаба билан нишонлайдилар. Расман 15 кун дам оладилар ва янги йил киришидан олдин ва кейин мамлакат ичида саёҳат қилганлари каби хорижга ҳам саёҳатлар уюштирадилар. Бунинг натижасида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пайдо бўлмоқда. Зотан, шу чоққача умумий 19 давлатда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Коронавирус қай даражада юқумли?
Хитой расмийлари вирус одамдан одамга ҳаво орқали ўтиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Беморларга хизмат кўрсатаётган касалхоналардаги бир қанча тиббиёт ходимларининг мазкур вирус билан касалланиб қолганлиги ҳам унинг юқумли эканлигини тасдиқлайди.
Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин, ўртача, 7 куни ташкил этади. Яъни, коронавирус инсонга юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини зоҳир қилмаслиги мумкин. Энг ёмони, бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга кишига юқтириши мумкин. Ундан ҳам ёмони эса мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.
Барча коронавируслар каби "2019-nCoV"нинг шикаст етказиш зоналари нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром).
Коронавируснинг гриппдан фарқи нима?
Коронавирусларнинг оддий грипп вирусларидан фарқи шундаки, улар нафақат инсон балки, қуш, мушук, ит, қорамол, туя, чўчқа ва қуёнлар каби ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Вирус мазкур ҳайвонлар баданида генетик мутацияга йўлиқади. Бунинг натижасида унинг хавфлилиги, кучлилиги, ўткирлиги ва мураккаблиги бир неча баробар ортиб кетади. Бундай вируслар юққан организмда касаллик синдромлари типик эмас атипик хусусият касб этади.
Масалан, вирус юқиши натижасида пайдо бўлувчи ўпка яллиғланиши оддий ҳолатдагидан кўра кучлироқ ва ўткирроқ тарзда намоён бўлади. Бундай вируслар муолажага осонликча "бўйин эгмаслиги" ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Гоҳо, касаллик симптомлари оддий диарея, энтерит каби қорин оғриғи ва ич суриш кўринишида ҳам зоҳир бўлиши мумкин.
Вирусдан қандай ҳимояланиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусдан ҳимояланиш учун турли хил тавсияларни ўз ичига олган материаллар нашр қилди. Мазкур тавсияларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:
- тез-тез қўлингизни спиртли моддалар билан ёки совунлаб ювинг;
- гавжум бўлган жамоат жойларига боришдан сақланинг;
- ювилмаган қўллар билан кўз, оғиз каби аъзоларга тегманг;
- потенциал маънода касалланганлар билан мулоқот қилманг;
- хом гўшт ёхуд яхшилаб термоишлов берилмаган гўштларни истеъмол қилманг;
- яшаган жойингиз ва кўп контактда бўладиганингиз юзалар устида дезинфекцияловчи воситалар билан тез-тез тозалаш ишларини амалга оширинг;
Кузатувчиларнинг тахминларига кўра 2020 йилнинг феврал ойи ўрталари янги коронавирус эпидемиясининг авж нуқтага кўтарилиши кутилмоқда.
Динимиз нима дейди?
Агар динимиз таълимоти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда касалликка қарши барча чора-тадбирларни қўллаш билан биргаликда энг самарали чора касаллик ўчоғини чегаралаб қўйиш ҳисобланади. Бирдан бошланиб, тез тарқалиб, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлувчи юқумли касалликлар умумий маънода, вабо, ўлат ва тоъувн деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин деб аталувчи "қамал" ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттиради.
Зеро, ҳар қандай эпидемиологик характерга эга бўлган вирус жуда тез тарқалиши билан биргаликда жуда тез сўнади ҳам. Эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, вируснинг атвори ўзгаради ва одамларда ҳам унга мойиллик камаяди.
Аллоҳ таоло барча инсонларни ва хусусан, юртимиз аҳолисини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Мудом дуога қўл очган муштипар оналаримиз, қадди рукуъга эгилган мўйсафидларимиз, ҳаётга энди келган маъсум гўдакларимиз ҳаққи марҳамат кўрсатиб, барча ватандошларимизни Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин.
Бугун 23 апрель, 2020 йил, пайшанба
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 2 669 965
- Соғайганлар сони 731 012
- Вафот этганлар 186 388
- Касалланганлар сони 1 735
- Соғайганлар сони 561
- Вафот этганлар 7
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 16 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда фуқаролар томонидан йўлланган коронавирус билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эндиликда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун соғайиб кетганларнинг қон зардобидан антитана мақсадида фойдаланилиш йўлга қўйилиши, бу касаллик оғир кечаётган ёки узоқ давом этаётган беморларга вирусни тезроқ ва осонроқ енгиш учун қўшимча курашиш манбаи бўлиб хизмат қилиши ҳақида хабар берилган эди. Бундай даволаш усули Буюк Британия шифокорларида катта қизиқиш уйғотганди.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1349 кишига етди. Уларнинг тўрт нафари вафот этди, 107 нафари соғайиб, реабилитацияга олинди.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Ўзбекистон: Коронавирус камаймоқда - бу нима дегани?
Ўзбекистонда янги коронавирус ҳоллари билан боғлиқ аҳвол сўнгги кунларда худди шу каби саволни пайдо қилган.
Бўй кўрсатаётган бу каби воқеълик ҳозир кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортган.
Сўнгги икки куннинг ичида икки юзга яқин киши соғайган.
Бир кунда коронавирусдан тузалганлар сони эса, ҳатто уни янгидан юқтирганларникидан ортган.
Шу соатларга келиб, жаъми соғайганлар сони ярим минг кишига яқинлашган.
Хитойдан мутахассис нима дейди?:
Воқеаларнинг худди шу каби ривожи манзарасида Ўзбекистонда бугун, 23 апрель ҳисобидан бирор бир янги коронавирус ҳолати қайд этилмаган.
Жаъми рақамлар маҳаллий вақт билан соат эрталабки 10:00 ҳолатига янгиланмаган - 1716 талигича қолган.
Ўзбекистонда коронавирус илк бор расман аниқланганига бир ойдан ошган.
Фақат сўнгги кунларга келиб, рақамлардаги бу каби ҳолат бир қадар одатий тус олиб бораётгани кўрилган.
Ўзбекистонда бир кунда аниқланаётган коронавирус ҳоллари ҳам изчиллик билан камайиб бораётгани кузатилган.
Айрим масъуллар томонидан аҳвол ижобий томонга ўзгараётганига оид фикрлар ҳам ўртага отилган.
Ўзбекистонда коронавирус ўзининг чўққисига чиқиб-чиқмагани ҳозирча маълум эмас.
Буни Ўзбекистон мисоли, тажрибасида нима белгилаши ва кутилаётган эҳтимолий даври борасида ҳам ҳозирча қатъий расмий хулосалар кўзга ташланмайди.
Коронавирус: Ўзбекистон пандемиядан қандай чиқади? Оғир бўладими? Қўшнилари-чи? - O'zbekiston
Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг катта давлати бўлади.
Биргина расмий рақамларда мамлакат аҳолисининг сони 34 миллион кишидан ортиши айтилади.
Аммо Ўзбекистон жорий пайтда Қозоғистондан кейин коронавирус билан боғлиқ энг ёмон аҳвол кузатилаётган иккинчи Марказий Осиё давлати бўлади.
Шу пайтгача Ўзбекистонда коронавирусдан жаъми тўрт юздан ортиқ киши соғайган. Етти нафари ҳаётдан кўз юмган.
Масъуллар орада карантинда сақланаётганлар бор экан, Ўзбекистонда коронавирус ҳоллари ортиши эҳтимоли билан ҳам огоҳлантиришган.
Сўнгги эълон қилинган расмий маълумотларда эса, мамлакатда карантинда бўлганлар сони ҳозир ҳам 90 мингдан ортиши айтилган.
Бу каби рақамлар ҳам коронавирус кириб борган қолган бирор бир минтақа давлатида кузатилмайди.
Шу пайтгача 100 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилган.
Масъуллар куни-кеча бу рақамларни ярим миллионга олиб чиқиш истагида эканликларини билдиришган.
Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон ихтиёрларидаги тест-тизимлари ва сунъий нафас олиш аппаратлари сонини жиддий ошириш ҳаракатида экани ҳам кўрилган.
Шундай экан, буларнинг барчаси нимани англатади? Ўзбекистонда коронавирус чўққисидан тушди, дея хулоса чиқаришга қанчалик асос беради?
Хитойдан асли ўзбекистонлик биолог Бахтиёр Шералиевниг айтишича, бунинг учун дунёдаги пандемия кўрсаткичларига эътибор қаратиш лозим.
"Эътибор берадиган бўлсак, апрель ойи бошидан буён дунёда коронавирус уч маротаба ўзининг чўққисига чиқиб, тушди. Худди шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳозирча коронавирус пандемияси тугаганлиги ёки ўзининг чўққисидан ўтганлиги тўғрисида бир илмий хулоса қилишга ҳали эрта деб ўйлайман", - дейди мутахассис.
Суҳбатдошимиз, ўз ўрнида, Германия ва хитойлик мутахассисларнинг кузатувларига ҳам ўз диққатини қаратади.
Ўзбекистон мисолида ҳам коронавирусни бирор бир белгиларсиз ташиб, уни атрофдагиларга юқтириб юрган одамлар сони кўп бўлиши мумкинлиги эҳтимолини назардан соқит этмайди.
Унга кўра, шу боис, янги рақамлар билан боғлиқ сўнгги ҳолат назарда тутилганда, Ўзбекистонда коронавирус аниқ ўз чўққисидан ўтди, деб айтиш мумкин эмас. "Буни вақт кўрсатади".
Аммо худди шу манзарада расмий Тошкент куни-кеча Ўзбекистонда коронавирус боис амалда бўлган кучайтирилган тартиб ва карантин режимини яна уч ҳафтага узайтиришга қарор қилган.
Ҳозирча якуний муҳлат этиб 10 майни белгилаган.
"Бу оралиқда ҳукумат коронавирусга текширувларни кўпайтирса, бир аниқ хулоса берадиган даврга етиб борамиз, деб ўйлайман", - дейди биолог олим.
Лекин Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 23 апрель кунги видеоселектор йиғилиши тафсилотларидан Ўзбекистон аллақачон карантинни босқичма-босқич юмшатишга киришгани ҳам маълум бўлган.
Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг ўзи расман маълум қилган.
Аммо "коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмасликлари"ни ҳам баён қилган.
"Бу одамлар, аҳоли соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала" эканини таъкидлаган.
Президент Мирзиёев: Карантин чораларини ақл ва илм билан юмшатиш йўлларини кўрамиз - BBC News O'zbek
Ўзбекистонда бир кунда энг кўп аниқланган коронавирус ҳоллари шу йилнинг 14 апрель кунига тўғри келган. Ўшанда жаъми 167 кишига коронавирусга чалинганлик ташхиси қўйилган.
Ўтган бир ойдан ортиқроқ вақт ичида коронавирус Ўзбекистоннинг барча вилоятларига кириб бориб бўлган.
Жорий пайтда тиббий муолажа остида бўлган жаъми беморларнинг аксарият қисми ҳам вилоятлар ҳисобига тўғри келади.
Ўзбекистон аҳолисининг катта фоизи чекка қишлоқ ҳудудларида яшайди.
Коронавирус пандемияси 199 та давлатни қамраб олди, бироқ Тожикистон ҳануз дунё эпидемиясидан четда қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik, Марина Чернишова-Мельник. Тожикистон бугунги кунда коронавирус бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
2019 йил охирида Хитойда аниқланган коронавирус дунёнинг 199 давлатини қамраб олди. Сал кам 725 минг турли ёшдаги кишилар вирусга чалинди, 34 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Тожикистон ҳозирча эпидемиядан четда қолмоқда, мамлакат аҳолиси бошқа давлатлар сингари коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқда.
Мутахассис ва оддий фуқаролар ўзига савол бермоқда: Тожикистон ўзини қандай қилиб коронавирусдан ҳимоя қилишга эришди, қандай омиллар ёрдам берди.
Sputnik Тожикистон энг кенг тарқалган версияларни тўплади.
Тожикистон - анча ёпиқ давлат. Буни йирик транзит пункти ёки чет эллик сайёҳлар орасида энг севимли дам олиш масканларидан бири деб бўлмайди.
Авиачипталар нархи “тишлайди”, туризм рекламасига ҳеч ким пул тикмайди. Кириш туризмнинг оқими кам. Шунга кўра, республикада авиапарвозлар минимал даражада, транзит парвозлар умуман йўқ. Шунинг учун Европа ва Шимолий Америка давлатлари сингари Тожикистон ҳудудига инфекцияни олиб кириш қийинроқ. Вирус тарқалишининг асосий хавфи бу туристлар.
Агар Италия ва Тожикистон йиллик саёҳлар сони солиштирилганда, анча фарқ қилади, ва бу ўзининг ижобий ҳолати кўрсатмоқда. Эҳтимол, бундай изоляция Тожикистонни коронавирусдан ҳимоя қилган. Дарҳақиқат, ҳатто минтақадаги қўшнилар - Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ривожланган иқтисодиёти, халқаро муносабатлари ва кенг авиамаршрутлар тармоғи туфайли чет элликларни кўп марта кўпроқ қабул қилишган.
Бундан ташқари, Тожикистон қитъанинг чуқур қисмида, транспорт оқимларидан узоқда жойлашган. Шарқ томонда Хитой билан чегарани тезлик билан ёпилди. Қозоғистон орқали транзит тўхтатилиши ҳам республикада хавфсизликни таъминлади.
Кейинги мантиқий тахмин – қанчалик мамлакат фуқаролари кўп саёҳатига чиқса ёки чет элликларни меҳмон сифатида қабул қилса коронавирус тарқалиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
“Корона” ни яхши даромадли кишилар олиб келмоқда. Даромад ва чипталар нархи сезиларли фарқ қилиши туфайли Тожикистон фуқаролари камдан-кам ҳолларда чегарани кесиб ўтадилар. Аҳолининг катта қисми чет элда ишлайди, йилига бир-икки марта ёки ундан кам ватанига қайтади.
Ҳамма ҳам бошқа давлатда таътилни ўтказа олмайди, аксарият ҳолларда автотранспортда бориш мумкин бўлган қўшни - Ўзбекистон танланади.
Бу сафар ҳаммани ранжитадиган чипталарнинг юқори нархи тожикистонликларга қўл келди, шекилли.
Эҳтимол, саволга жавоб биринчи қарашда осон туюлади. Сир эмаски, Тожикистонда тиббиётнинг ҳозирги даражаси, касалхоналарнинг жиҳозланиши ва мутахассислар малакаси бўйича умумжаҳон даражадан орқада. Мамлакатда коронавирусни юқтириш ягона ҳолатлари бўлиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди, бироқ ҳаммаси қурбонсиз ўтди.
Ташхис қўйиш асбоб-ускунлари ва тест-тизимлари етишмаслиги ўз вақтида касаллик ҳолатларини аниқлашга имкон бермяпти. Ахир, касаллик узоқ вақт давомида аломатларсиз ўтиши аллақачон маълум.
“Тожикистонда нафас олиш ва пневмония касалликлари ташхисига (асбоб-ускуналар ва бошқалар) эгами? Агар бўлса, ушбу ташхис барча тиббий муассасаларида қай даражада кенг қўлланмоқда? Бу асосий савол. Агар фойдаланилмаса, унда расмий ҳолатлар ҳақида маълумот бўлмайди”, - дея тушунтиради вирусолог, тиббиёт профессори Анатолик Альтштейн.
“Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш” илмий-ахборот марказининг бош директори Георгий Викулов бугунги кунга қадар коронавирус инфекциясига 199 давлат ва мустақил ҳудудлар қамраб олинганини эслатди.
“Бирор жойда одамлар инфекцияни юқтириши, у ҳаво орқали ўтади, қўшни ҳудудларга умуман тарқалмаслиги - бундай бўлмайди. Ҳиндистон ва Африкада юқтириш ҳолатлари ҳақидаги кеч хабарлар бўлган. У ерда, дастлаб улар касаллик фактини тан олишга шошилмадилар, аммо кейин улар бунга мажбур бўлишди. Шу сабабли, мен COVID-19’дан озод бўлган давлатлар дунёда қолганига шубҳа қиламан”, - дейди мутахассис.
“И. И. Мечников номли вакциналар илмий-тадқиқот институти” директори Виталий Зверев ҳамкасбларини 2020 йил бошидан бери Тожикистон аҳоли орасида пневмония ҳолатлари статистикасини кузатиб боришга чақирди.
"Бу келиб чиқиши грипп ёки бактериал бўлиши мумкин. Агар сўнгги пайтларда юқумли пневмония ҳоллари кўпайиб кетган бўлса, бу сигналдир", - дейди вирусолог.
Ушбу версия ҳам аҳоли орасида кўплаб жавоблар мавжуд. Ижтимоий тармоқларнинг энг оптимистик фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, тожикистонликлар гриппнинг оғир формасида олдиндан касал бўлишган, ва у худди шу коронавирус бўлган бўлиши мумкин.
Мамлакатда декабр-январ ойларидан нотипик аломатлар (кўп кунли иситма, йўтал ва қайт қилиш) билан грипп авж олиши қайд этилган. Шунинг учун энди дунёни коронавирус “босган” пайтда Тожикистон хавфсиз жойда – ҳаммада касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлди.
Хитойда энди коронавирус ҳақида гапиришни бошлашганда 2020 январ ойи якунида Тожикистон республика келаётган барча кишиларни текширишни бошлади, кейин эса хорижликлар умуман киришни чеклади.
Хориждан келган бир неча минг киши йирик шаҳарларда узоқликда бўлган 14 кунлик мажбурий карантиндан муваффақиятли ўтдилар. Олдиндан кўрилган чоралар муҳим рол ўйнади, ташқаридан юқтириш хавфи сезиларли даражада камайди.
БССТ маълумотларига кўра, коронавирус юқтириш хавфи остида, биринчи навбатда, 65 ва ундан катта ёшдаги кекса одамлар, сурункали касалликларга чалинганлар, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган фуқаролар.
Республикада туғилишнинг ўсиши туфайли мамлакат аҳолисининг катта қисмини ёшлар ва болалар ташкил қилади.
“Ёшлар ҳам вирусдан азият чегадилар. Аммо бу, танани умуман заифлаштирадиган бошқа жиддий, сурункали касалликлар фонида, ўз вақтида инфекциядан ўзини ҳимоя қила олмади.
Иммунитети йиллар давомида заифлашадиган кекса одамлар учун янада қийинроқ. Тана энди олдингидек ишлай олмайди ва шунга мос равишда инфекцияни юқтириш хавфи катта. Менга 60 ёшдан ошган, юрак-қон томир, ўпка, нафас олиш тизими, метаболизм билан боғлиқ муаммолари бўлмаган одамни кўрсатинг”, - дейди Зверев.
Статистик маълумот: Тожикистонда потенциал алмаштириш коэффициенти (болалар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига нисбати) 54,1% ни, пенсия таъминоти даражаси эса атиги 5,4% ни ташкил этади.
Тожикистонинг аксарият аҳолиси - мусулмонлар. Ҳар бир мусулмон ҳар куни беш махал намоз ўқиши керак. Бу қоида мансаб ёки молиявий аҳволидан қатъий назар барча диндорларга тааллуқли. Намоздан аввал таҳорат қилиш керак.
Ўйлаб кўринг: тожик халқининг аксарияти кунига бир неча марта таҳорат қилади. Жазирамада қўл ва оёқ очиқ бўлса ҳам - мунтазам ювилса, ҳеч қандай вирус илдиз отмайди.
Тожикистонда исириқдан кенг фойдаланилади. Хоналарда қуриган ўтни ёқишади ва бактерияларни “ўлдиришади”. Эпидемиолог-шифокор Михаил Фаворовнинг фикрига кўра, айнан исириқ мамлакат аҳолисини инфекциядан қутқармоқда.
“Мўғул учбурчаги”га кирувчи мамлакатларда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Биз бунинг сабаблари ҳақида узоқ ўйладик: бунга балким қуруқ ҳаво ва иқлим сабабчидир, ёки исириқ. Ахир Марказий осиёда ушбу ўтдан узоқ йиллар давомида ҳавони зарасизлантириш воситаси сифатида фойдаланишган,” — деди Фаворов.
Айтганча, коронавирус ҳақида янгиликлар фонидан Тожикистонда исириқ ва саримсоқ савдоси кўпайди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳозирги кунда Хитойда аҳоли ўртасида “Коронавирус” туркумига кирувчи вирус юқиши натижасида келиб чиққан зотилжам (пневмония) касаллиги пайдо бўлгани ва тарқалаётгани эълон қилинмоқда.
Хўш, бу аслида қандай вирус?
Коронавируслар – вируслар оиласига мансуб “Атипик зотилжам” (SARS) касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус бўлиб, беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдром (ТОРС) деб номланувчи оғир кечувчи касалликни келтириб чиқаради. “Атипик зотилжам” касаллиги ҳам 2002 йилда Хитойда келиб чиққан бўлиб, 37 давлатга тарқалган ва 8 мингдан ортиқ киши касалланган эди.
Янги коронавируснинг хусусиятлари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилмоқда. Олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилган бўлиб, ушбу вирусга “2019-nCoV” номи берилди.
Ушбу вирус ташқи муҳит таъсирига ва зарарсизлантирувчи воситаларга нисбатан чидамли. Ҳозирча ушбу касалликни даволаш учун махсус дори воситалари йўқлиги сабабли, бошқа вирусларга қарши қўлланиладиган воситалардан фойдаланилмоқда.
Беморларда умумий ҳолсизлик, тумов, йўтал, бош оғриши, томоқда оғриқ, тана ҳароратининг ортиши, бронхит, зотилжам кузатилмоқда. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, коронавирус келтириб чиқарган касалликнинг грипп касаллигидан фарқи шундаки, ушбу касаллик асоратлар билан ўтиши ва ўлим билан тугаши эҳтимоли юқори, чунки ҳозирги кунда ушбу вирусга қарши одамларда ҳимоя қобилияти (иммунитети) ривожланмаган ва бу ҳолат дунё халқлари ўртасида пандемияга олиб келиши мумкин.
2020 йил 27 январь ҳолатига келиб, беморлар сони дунё бўйича 2744 тага етган ва шундан 80 таси ўлим билан якун топган. Шу сабабли касаллик тарқалаётган ҳудуд – Ухан шаҳрида карантин ҳолати жорий этилган. Касалликнинг Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Гонконг, Тайван, Макао, Филлипин, Австралия давлатларида хам рўйхатга олинаётганлиги айтилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан 22 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган фавқулодда йиғилишда мутахассислар халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилишдан олдин авж олган касаллик ҳақида кўпроқ маълумот олишлари кераклиги тўғрисида қарорга келишган. ЖССТ расмийлари учрашувни пайшанба куни, Хитой ҳукумати таклифига биноан Уханга бир қатор Осиё мамлакатларидан келган шифокорлардан маълумот олганидан сўнг давом эттиришга қарор қилишган.
Бундан ташқари, Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилди. Республикадаги аэропорт ва темир йўл вокзаллари санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга изоляция қилиш, коронавирусга лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган.
Республикамиз ҳудудида ҳозирги кунда ушбу хасталик билан касалланганлар кузатилмади, лекин хорижий давлатлар билан иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши, туризм, спорт ва бошқа сабаблар билан хориж давлатларида бўлиши ёки чет эллик фуқароларнинг бизнинг давлатимизга келиши туфайли, касаллик чақирувчи вируснинг республикамиз ҳудудига кириб келиш хавфи мавжуд. Ушбу муаммони ҳал этиш учун Динимиз кўрсатмасига амал қилсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилоган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар ўзингиз турган жойга вабо келса, у ердан қочиб чиқиб кетманглар!” деганлар.
Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, вабо тарқалган жойга бормаслик, вабо тарқаган жойдан қочиб чиқмаслик зарур бўлади.
Мўмин-мусулмон одам бундай пайтда ўзининг эҳтиётини қилиши, вирус кенг тарқалиб бораётган ҳудудга бормаслиги, имкон қадар хавфсиз жойда бўлишга интилиши зарур. Шу боис мазкур вирус тарқалаётган мамлакатларга сафар қилмай туриш тўғри бўлади.
Қолаверса, Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам туширган. Бунга ушбу ҳадис далилдир.
Имом Аҳмад ривоят қилган яна бир ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эй, Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! Чунки, Аллоҳ қайси касалликни туширган бўлса, унинг шифосини ҳам туширгандир. Фақат битта касаллик – кексаликнинг давоси йўқ” деганлар.
Мўмин-мусулмон одам ўзига теккан касалликка қарши курашиб, Аллоҳ таолодан комил шифо сўраб, даволаш чораларини кўриши керак.
Аллоҳ таоло юртимизни, халқимизни бундай касалликлардан асрасин!
Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Читайте также: