Мигрень касаллиги хакида маълумот
Migren – eng kuchli xurujsimon bosh og‘riqlar bilan namoyon bo‘luvchi kasallik. Bu kasallik ayollarda ko‘p uchraydi va nasldan-naslga o‘tish xususiyatiga ega. Og‘riq xurujlari, asosan, ko‘z–peshona–chakka sohalarida kuzatiladi va ko‘ngil aynishi, qusish, yorug‘lik va tovushlarga o‘ta sezgirlik bilan namoyon bo‘ladi. Og‘riq xurujidan so‘ng bemorda uyquchanlik va holsizlik kuzatiladi. Og‘riq xurujlari shu qadar kuchli bo‘ladi-ki, bemor unga chiday olmay ingrab boshlaydi, qorong‘i va shovqinsiz uyga kirib yotib oladi.
Migren xuruji davrida bemorni davolashda asosan og‘riq qoldiruvchi dorilar qo‘llaniladi. Yengilroq holatlarda xuruj boshlangan zahoti aspirin yoki paratsetamol ichishga buyuriladi. Shuningdek, indometatsin, ksefokam, sedalgin, pentalgin, baralgin kabi kuchliroq dorilar ichishga tavsiya etiladi. Bemor analgetiklarni qancha erta qabul qila boshlasa, samarasi shuncha yuqori bo‘ladi. Xuruj boshlanganidan 2 soat o‘tgandan so‘ng qabul qilingan dorilar ta’siri o‘ta past yoki befoyda.
Migren xuruji boshlagan zahoti kofetamin, kofergot, sumatriptan, zomig, ankofen kabi dorilar ichishga buyuriladi. Ushbu dorilardan biri xuruj boshlangan zahoti ichiladi.
Agarda xurujlar soni oyiga 3–5 martadan oshsa, bemorning hayot tarziga jiddiy ta’sir ko‘rsatadi. Bunday paytlarda bemor shifoxonaga yotqiziladi va rejali davolash muolajalari olib boriladi. Rejali davolash muolajalarini o‘tkazishdan maqsad – xurujlar sonini kamaytirish va kuchini pasaytirishga erishish, bemorning umumiy quvvatini oshirish, xurujlarning oldini olish va xuruj paytida nimalarga e’tibor qaratishga o‘rgatishdir. Chunki bugungi kunda bemorni migren kasalligidan butunlay xolos qilishning iloji yo‘q.
Ha, bor. Buning uchun dam olishni to‘g‘ri tashkil qilish, tungi ishlardan voz kechish va o‘z vaqtida uxlash qonun-qoidalariga amal qilish, ortiqcha hissiy zo‘riqishlardan saqlanish migren xurujlari soni va kuchini kamaytirishga juda katta yordam beradi. Aytib o‘tganimizdek, migren xuruji, ko‘pincha, tashqi salbiy ta’sirlardan so‘ng boshlanadi. Ovqatlanish ratsioniga amal qilish ham o‘ta muhim. Tarkibida tiramin saqlovchi oziq-ovqatlarni (pomidor, selder, kakao, shokolad, pishloq, sut, yong‘oq, tuxum) iste’mol qilishni cheklash lozim. Shuningdek, spirtli ichimliklarni iste’mol qilish qat’iyan man qilinadi. Ular bosh og‘riq xurujini kuchaytirib yuboradi. Spirtli ichimliklar nafaqat migrenda, balki bosh og‘riqqa moyil kishilarda ham og‘riqni qo‘zg‘ab yuboradi. Bosh og‘riqqa moyil odamlarda hatto pivo ham bosh og‘rig‘ini qo‘zg‘aydi yoki kuchaytiradi.
Stress holatlarini yuzaga keltiruvchi har qanday vaziyat, ya’ni oila va ishdagi kelishmovchiliklar ham migren xurujini nafaqat qo‘zg‘aydi, balki kasallikning og‘ir kechishiga sababchi bo‘ladi. Shuning uchun ratsional psixoterapiya, autotrening, jismoniy mashqlar va sportning yengil turlari bilan shug‘ullanish stress holatlarining oldini oladi yoki ularni bartaraf etadi. Erta saharda turib piyoda yurish va tushlikdan so‘ng ko‘chada sayr qilish migren profilaktikasi uchun o‘ta muhim. Shuningdek, igna bilan davolash, massaj, suvosti uqalashlari kabi muolajalar ham migren xurujlari oldini olish uchun juda zarur. Mehnat ta’tillariga o‘z vaqtida chiqish, rejali tarzda sihatgohlarda dam olib turish ham o‘ta muhimdir.
Bemor doimo umumiy amaliyot shifokori nazoratida turishi kerak. Uning vazifasi bemorni sog‘lom turmush tarziga o‘rgatishi va bemorni hurujlararo davrda davolashdan iborat bo‘liog‘i kerak. Har bir bemor migren xurujini qo‘zg‘ovchi va kamaytiruvchi omillardan voqif bo‘lishlari lozim.
- Stress va hissiy charchashlar;
- uyqusizlik, och qolish yoki to‘yib ovqat yeyish;
- ortiqcha jismoniy zo‘riqishlar;
- iqlim buzilishlari;
- kuchli shovqin va yorug‘liq;
- spirtli ichimliklar iste’mol qilish va sigaret chekish;
- shokolad, qahva, yong‘oq, sho‘r va achchiq narsalarni iste’mol qilish;
- ayollarda – hayz ko‘rish davri, kontratseptivlarni betartib iste’mol qilish;
- issiq va kislorod kam joylarda uzoq qolib ketish;
- atir-upa va shu kabi kuchli hidga ega kimyoviy vositalar;
- ovqatga qo‘shiladigan turli konservantlar (nitratlar, natriy glutamat, aspartam).
- o‘z vaqtida va yetarli miqdorda uxlash;
- tinch va sokin joylarda ishlash va dam olish;
- qorong‘i va hidsiz joylarda bo‘lish;
- yashash joyini o‘zgartirib turish (ba’zan foyda beradi);
- og‘riq paytida boshga sovuq yoki issiq narsa qo‘yish;
- ish va dam olishni to‘g‘ri tashkil etish;
- og‘riq qoldiruvchi dorilarni zudlik bilan qabul qilish (dorini tanlab o‘tirmasdan qo‘l ostida bor bo‘lgan har qanday analgetik qabul qilinadi).
Migren inson hayotiga xavf solmaydi. Ammo, yoshlik davrida boshlangan bu kasallik uzoq yillar davom etadi. Davolashni to‘g‘ri tashkil etish va sog‘lom turmush tarziga rioya qilish o‘ta muhimdir. Bunday bemorlarda migren xurujlari yengil kechadi, ularning soni va kuchi kamayadi. “Migren 40 yoshdan keyin to‘xtaydi” degan gap ham o‘rinlidir. Chunki yosh o‘tgan sayin migren xurujlari soni kamaya boradi va butunlay yo‘qoladi.
Ushbu maqolani ham o‘qishingizni tavsiya etamiz: Migren kasalligi (So‘ragan edingiz)
Foydali maqolalarni Telegram kanalimizda kuzatib boring!
Дунё аҳолисининг ҳар еттинчи кишисига мигрень бегона эмас. Унинг аломатлари ҳақида қадимги юнонлар ҳам ёзиб қолдиришган. Қадимги дунё одамлари касаллик келиб чиқишида ёвуз руҳларни айблашган ва уларни ҳайдашга уриниб, одам бош суягида тешикча очишган. Ҳозирги кунда мигрень ҳақида билганларимиз аввалги даврникидан кўп ҳам фарқ қилмайди, аммо даволашнинг инсонпарвар йўллари мавжуд.
Мигрень — ирсий касаллик бўлиб, асосий белгиси бошда тўхтаб-тўхтаб тутадиган оғриқдир, у пульсни ёдга солади. Унга доимо кўнгил айниши, эшитиш ва кўриш таъсирчанлиги ортиши қўшилади: одатий шовқин ва майин ёрқинлик ҳам ғашга тегади, кескин туйилади. Аммо барча белгилар бир вақтда содир бўлмаслиги мумкин. Мигреннинг биринчи аломатлари ёшликдан пайдо бўлади, масалан қизларда балоғатга етиш даврида ёки 20 ёшда. Энг юқори чўққи 30-40 ёшда кузатилади. Ёш ўтиши билан мигрендан азият чекувчилар сони камайиб боради.
Мигрень 4 соатдан 72 соатгача чўзилади ва турли давомийликка эга. Унинг бир ойда 15 кундан кам давом этиши эпизодик турга мансубдир. 15 кундан ортиқ давом этиши сурункали мигрень деб аталади. Уларнинг даволаш режалари ҳам мутлақо фарқли.
Аурали мигрень тури ҳам мавжуд. Аура — бош оғриғи пайдо бўлишидан аввал қисқа муддатли неврологик бузилишлар кузатилади: бош айланиши, кўриш қобилияти вақтинча бузилиши, ҳаракат секинлашиши. Булар ярим соатда ўтиб кетади ва сўнгра бош оғриғи бошланади. Ҳаракат секинлашиши деганда панжа, билак, юз, тил қотиб қолиши тушунилади.
Мигреннинг баъзи турлари (масалан, тананинг бир томонида ҳолсизлик билан намоён бўлувчи гемиплегик тури) бир гендаги мутация туфайли юзага келади. Шу сабабли, инсон нейронлар гиперҳаракатчанлигига мойил бўлади. Бу шуни англатадики, миянинг ҳиссий тебранишларга жавоб берувчи соҳалари осон қўзғалади.
Аммо мигреннинг аксарият турлари полигендир, яъни касаллик бир неча генлар омилида пайдо бўлади. Мигрень ташқи қўзғатувчиларга боғлиқ бўлиши ҳам мумкин: очлик, уйқу етишмаслиги, хавотирланишлар.
Олимлар неврологик жараёнлар устида ҳали ҳам иш олиб боришяпти, аммо жумбоқнинг бир учи аллақачон ечилган. Масалан, мигрень сабабларидан бири бўлган қон томирлари кенгайишининг олдини олувчи янги дори воситалари ишлаб чиқилган.
Олимлар мигренни тадқиқ қилишга киришганига кўп вақт бўлгани йўқ. Аксарият шифокорлар ташвишланишга мойил ва стрессни енголмайдиган инсонларда учровчи ушбу психосоматик касаллик эркакларга нисбатан аёлларга кўпроқ таъсир кўрсатишга ишонишган ва ишонишмоқда. Шу сабабли унга жиддий эътибор берилмаган.
Бундан ташқари, мигреннинг асосий белгиси оғриқдир ва у субъектив ҳиссиёт ҳисобланади. Уни ўлчаш имконсиз, шунинг учун ҳам одамлар оғриқ борлигига ишонишлари қийин бўлади. Яна бир сабаб, хуружлар бошланади ва ўтиб кетади, улар ўртасидаги танаффусларда бемор соғлом кўринади.
Дорилар кўп. Мигрень кенг тарқалган, йиллаб давом этади — бу фармокомпаниялар учун олтин конидир. Дори ишлаб чиқарувчилар илмий тадқиқотларни молиялаштириб ҳам туришади. Аммо етарли эмас, айниқса бошқа касалликлар учун ажратилган воситалар билан солиштирганда катта фарқ келиб чиқади.
Мигрень икки жинс вакилларига бирдек шикаст етказади, бироқ статистикага назар ташлайдиган бўлсак, унга аёллар тез-тез дуч келишини кўриш мумкин. Мигрендан азият чекувчилар дунё аҳолисининг 30 фоиз қисмини ташкил этади, аёллар эркакларга нисбатан деярли 3 баробар кўп.
Олимлар бунга менструал цикл гормонлари айбдор деб тахмин қилишмоқда. Циклнинг иккинчи фазасида эстроген ва прогестерон миқдори кескин тушиб кетиши мигренга туртки бўлади. Вақт ўтиши билан гармонлар камаяди, уларнинг даражаси ўзгармайди, шунинг учун менопаузалар вақтида мигрень кучсизланади ва ўтиб кетади.
Аёлларда мигрень ташхиси кўп аниқланишининг сабаби улар шифокор қабулига тез-тез боришади ва бош оғриғидан шикоят қилишади.
Аввало шифокор қабулида бўлиш ва ташхисни аниқлаштириш керак: ҳар қандай бош оғриғи ҳатто у жуда кучли бўлса ҳам мигрень бўлавермайди. Шифокор енгиллаштирувчи дори ва хуружлар профилактикаси учун воситалар, масалан антидепрессантлар тавсия қилиши мумкин.
Сўнгра, нима хуружга туртки бўлганини билиш лозим, яъни сиздаги мигрень триггерлари айнан қайсилар эканлиги аниқланади.
Энг кўп тарқалган триггерлар:
- стресс;
- уйқу етишмаслиги;
- баъзи маҳсулотлар: шоколад, шакар, кофе, тузланган озиқ-овқатлар, пишлоқ, цитрус мевалар;
- алкоголь;
- ўткир ҳид, шовқин, ёруғлик;
- ўта оғир жисмоний юклама;
- ҳаво ўзгаришлари.
Ушбу триггерларни ҳаётингиздан чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг. Чеклаш имкони бўлмаса, тайёрланинг. Агар мигрень яқинлашиб келаётгани сезсангиз, унга енгилиб ўтирмасдан шифокор сизга тавсия этган дори воситасини қабул қилинг. Бир неча соатга тинч ва осойишта бўлишга урининг. Вақтида олди олинса, мигрень сизни четлаб ўтиши мумкин. Қилаётган ишингиздан оз муддатга дам олинг ва шу тариқа ўзингизни бош оғриғидан бир неча кун азоб чекишдан асранг.
Олдини олиш имконсиз бўлиб бош оғриғи юзага келса, ўзингизга қулай шароит яратинг: сокинлик ва хотиржамликда чой ичиб ҳордиқ чиқаринг. Ёрдам бера олувчи муолажани бажаринг: пешона соҳасига совуқ компресс, массаж, ванна қабул қилиш.
Катта ёшда ўтиб кетиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, мигреннинг энг юқори даражаси инсоннинг ишчанлиги айнан ортган 30-40 ёшда кузатилади. Ёш ортган сари кучсизланади.
Клиник амалиётда катта ёшли одамлар ўз ёшликларидаги каби қаттиқ бош оғриғидан жуда кам ҳолатларда шикоят қилиши кузатилган.
Мигрен қўзғатувчи жараёнлар йил ўтган сайин ўз интенсивлигини йўқотади деган фикр мавжуд. Қон томирлари ўз эластиклигини йўқотади ва шунинг учун томирлардаги носозликлар туфайли юзага келувчи хуружлар олдингидек кескин бўлмай қолади.
Мигренни даволаш имконсиз. Лекин уни назоратга олиш мумкин — хуружларни енгиллаштириш. Бунинг учун оддий оғриқ қолдирувчилардан фойдаланилади. Айнан мигрень хуружларига мўлжалланган триптан гуруҳига кирувчи препаратлар буюрилиши ҳам мумкин. Бироқ 30-40 фоиз беморлар унинг таъсирини сезишмайди, айниқса биринчи марта тавсия берилган ва бемор ўзига мос препаратни топиб олмаган бўлса, шу ҳолат кузатилади. Бундан ташқари, триптанлар оғриқни секин босади. Дори ўз кучини кўрсатиши учун 45-90 дақиқа кутиш керак. Афсуски, ўтган аср 90-йилларида яратилган триптанлар мигрень учун энг янги дори воситаси бўлиб турибди.
Бу номаълум. Фармокомпаниялар ва турли мамлакатлар ҳукуматлари мигренга қарши таъсирга эга восита яратиш устида қайғуришмоқда.
Аниқланишича, қон томирларини кенгайтирувчи CGRP нейротрансмиттерлари даражаси мигрень вақтида кескин кўтарилади. Унга тўсқинлик қилувчи CGRP- рецепторлари антагонистларини синаш жараёнлари ўтказилмоқда. Аммо хурсанд бўлишга жуда эрта.
Ҳозирги кунда мигрень беморга сезиларли даражада ноқулайлик ва жуда катта салбий ижтимоий-иқтисодий таъсирга сабаб бўлувчи касаллик бўлиб қолмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, биргина мигреннинг ўзи иқтисодиётга йилига 111 миллиард долларга тушади. Бу рақам шифокор тавсиялари нархи, дорилар, тадқиқотлар учун ажратилган сармояларга қараб ҳисобланмаган, унинг негизида мигрендан азоб чекаётган инсонларнинг ўз иш жойида самарадорлиги тушиб кетиши ёки умуман ишга бормаслиги ётибди.
Интернет материаллари асосида Н.Қаршиева тайёрлади
Агар сизни тез-тез бош оғриғи, кўз тиниши ва умумий ҳолсизланиш безовта қилаётган бўлса, вақтни ўтказмай, шифокор ҳузурига боринг. Чунки бу мигрень аломатлари бўлиши мумкин. Хўш, мигрень қандай хасталик? Унинг олдини олиш, асоратларини бартараф этиш, умуман, даволаш учун нима қилиш керак? Шулар ҳақида батафсил сўз юритамиз.
Бош қаттиқ оғриса.
“Узоқ йиллардан буён кучли бош оғриғи тинчлик бермасди. Бу азоб билан ўн икки ёшимдан буён курашаман. Биринчи марта онам билан узоқ сафарга кетаётганимизда, поездда кучли оғриқ безовта қилганди. Онам шоша-пиша дори излаб, менга қандай ёрдам беришни билмай қолганида биз билан бирга кетаётган аёл осонгина “ташхис” қўйди: “Бу — мигрень, тезда оғриқ қолдирувчи дори бериб, иссиқ чой дамланг, деразаларни очинг, тоза ҳаво кирсин!”
Дилрабо Ҳайитова, Сурхондарё вилояти.
Минг бир сабаб
Ҳа, бош оғриғи барчамизга таниш дард. Ер юзида унинг 130 дан зиёд турлари тарқалган. Мигрень улар ичида энг сирлиси бўлса, ажаб эмас. На томография таҳлилида, на энцефалограммада аниқлаб бўладиган бу дардга чалинган беморларнинг бош оғриғи сабабини билиш анчагина қийин. Устига-устак, хасталик хуружининг сабабларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Асабийлашиш ёки бир жойда узоқ ўтириб қолиш, тўйиб ухламаслик ёхуд кеч уйғониш, кўп овқат еб қўйиш, очиқиш. Айниқса, об-ҳаво ўзгаришлари — ёмғир, қор, булут, хуллас, табиатнинг барча инжиқликларидан аввал дарров “хабар” келади.
Ҳатто тиббиёт ҳам ожиз
Мигрень хасталигининг асл сабабини замонавий тиббиёт ҳали аниқлаганича йўқ. Кимдир ушбу касалликка шоколад, пишлоқ, чой, қаҳва, цитрус мевалари сабаб бўлади, деса, бошқа биров доимий асабийлашиш ёки генетик мойилликни важ қилиб кўрсатади. Яна бир тахминга кўра, организмдаги гормонал ўзгаришлар ҳам хуружга сабаб бўлар экан. Шунинг учун ҳайз кунлари арафасида кўпчилик аёлларни бош оғриғи безовта қилади.
Мигрень ва ҳаёт
“Менинг бош оғриғимга, асосан, касбим сабаб бўлар эди. Қаттиқ чарчаганимдан бўлса керак, оғриқ қолдирувчи дорилар ҳам таъсир қилмаяпти, деб “Тез ёрдам” чақирар, шифокор томиримга тинчлантирувчи дори юборгач, бироз ўзимга келардим. Аммо эртасига яна шу аҳвол.
Бу дарддан ниҳоятда чарчагач, саломатлигим ҳақида қайғура бошладим. Тиббий текширувлардан сўнг қон босимим пастлигидан бошқа бирор хасталик белгиси аниқланмади. Невропатолог эса касбимни ўзгартириб (мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим), тез-тез сайрга чиқишим, тўлақонли дам олишим кераклигини таъкидлади. Аммо мен севимли ишимни ташлай олмасдим. ”
Зарнигор ЮСУПОВА, Наманган шаҳри.
Шифокор далили
Турли мамлакатларда ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасига кўра, ер юзидаги аҳолининг 3-16 фоизи мигрень хасталигидан азият чекиши маълум бўлди. Ушбу хасталик аёлларни эркакларга нисбатан уч баравар кўпроқ безовта қилади. Аёлларнинг, асосан, 40 ёшдан кейин, эркакларнинг эса 35 ёшда мигренга дучор бўлишлари аниқланган. Авваллари шифокорлар 40 ёшдан кейин мазкур касаллик ўз-ўзидан йўқ бўлади, деб ишонтиришган бўлса, бугун бу фикр буткул ўзгарди.
Излаган имкон топар!
Зарнигор ЮСУПОВА йўллаган мактубнинг давоми:
“. Охир-оқибат ишимни ўзгартиришга тўғри келди. Шовқин-суронли мактабимни ташлаб, музейга ишга жойлашдим. Рост, анча енгил тортдим. Доимий равишда фитнес билан шуғулланганим бир муддат касалликни унутишимга ёрдам берди. Аммо ишимни севмасдим, уни ўзгартиргим келаверарди. Хуллас, энди мени мигрень ва депрессия қийнай бошлади. Шифокор керакли дори-дармонларни тавсия қилди. Тузалишдан умидимни узиб, қолган умримни шу хасталик билан ўтказишга ўзимни ишонтириб бўлган бир пайтимда муолажалар самара бера бошлади. Шифокоримнинг айтишича, ҳозир шундай дори воситалари мавжудки, касалликни ўз вақтида аниқлаб, тезкор чоралар кўрилса, улар ёрдамида дардни бутунлай енгиш мумкин. Бунга ўзим ҳам амин бўлдим.”
Тиббий таҳлиллардан маълум бўлишича.
Ҳисоб-китобларга қараганда, мигренга чалинган беморлар қарийб икки йил умрларини хуружларга дош бериб ўтказишар экан. Демак, умрни зое кетмазмай, касаллик аломатлари сезилиши билан невропатолог кўригидан ўтиш, хасталикка ҳарши курашиш даркор. Унутманг, шифокорнинг илк қабулига алоҳида тайёргарлик зарур. Яъни бемор қандай ҳолатларда хуруж бошланиши, унинг қанча муддатда такрорланиб туриши, умумий ҳолатдаги ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумотларни эслаб, мутахассисга аниҳ ва батафсил маълумот бериши лозим.
Оғриққа қарши кураш
- Шифокор билан биргаликда айнан нималар бош оғриғини келтириб чиқараётганлигини аниқлаш зарур.
- Бугунги кунда оғриқни буткул бартараф эта оладиган махсус дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Уларни оғриқ кучаймасидан аввал ичиш даркор.
- Мигренга бефарқ бўлиш ярамайди. Акс ҳолда ўзингизни мигреноз инсультга мубтало қилишингиз мумкин.
Мигрень ҳақида 5 факт
- Мигрень — француз тилидан “бошнинг ярмидаги оғриқ”, деб таржима қилинади. У ўзгарувчан кучли оғриқ билан кечадиган хасталик бўлиб, одатда, тўрт соатдан уч суткага қадар давом этиши мумкин. Гарчи, кучли оғриқлар билан кечса-да, организмга ўта зарарли таъсири кузатилмаган.
- Бош оғриғидан халос бўлиш истагидагиларнинг кўпчилиги оддий оғриқ қолдирувчи воситалар, масалан, анальгиндан нажот излашади. Аммо анальгин бундай пайтда ёрдам бера олмайди. Боз устига уни кўп ичиш зарарли.
- Айрим тадқиқотларга кўра маълум бўлишича, мигрень мушакларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши туфайли келиб чиқади.
- Косметологияда ажинларнинг олдини олиш мақсадида қўлланадиган ботулотоксин (ботокс, деб ҳам юритилади) муолажаси мушакларни бўшаштириш хусусиятига эга. Шу боис у бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.
- Мигрень хасталигидан азият чекувчилар, одатда, депрессиядан ҳам қийналишар экан. Шунинг учун беморларга таркибига серотонин моддаси қўшилган антидепрессант воситалар ҳам тавсия қилинади.
Невропатолог шифокор Ёқутхон МАЖИДОВА
тавсиялари асосида Саодат тайёрлади.
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СУМАМИГРЕН
SUMAMIGREN
Препаратнинг савдо номи: Сумамигрен
Таъсир қилувчи модда (ХПН): суматриптан (sumatriptan)
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби
1 таблетка сақлайди:
Фаол модда : суматриптан сукцинат (суматриптанга эквивалент) 70 (50) мг ёки 140 (100) мг.
50 мг ли таблеткалар учун: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, тальк, коллоид кремний диоксиди.
Қобиғи: гипромеллоза, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди (Е171), триэтилцитрат, кошенил қизили (Е124).
100 мг ли таблеткалар учун: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, тальк, коллоид кремний диоксиди.
Қобиғи: гипромеллоза, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди (Е171), триэтилцитрат.
Таърифи:
50 мг ли таблеткалар учун: узунчоқ, икки ёқлама қавариқ, оч-пушти рангли, бир томонида бўлувчи рискаси бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар
100 мг ли таблеткалар учун: узунчоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мигренга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Суматриптан 5-гидрокситриптамин-1 (5-HT1D) рецепторларининг специфик селектив агонисти ҳисобланади ва 5-HT рецепторларининг бошқа кичик турларига (5-HT2-5-HT7) таъсир қилмайди. 5-HT1D томир рецептори асосан бош мия қон томирларида жойлашган бўлиб, вазоконстрикцияда иштирок этади. Суматриптан ҳайвонларда уйқу артериясидаги циркуляцияни миядаги қон оқимини ўзгартирмасдан, селектив равишда чегаралайди.
Уйқу артерияси бош ички ва ташқарисидаги тўқималар, мия пардаларини қон билан таъминлайди ва бу томирларни кенгайиши ва/ёки шиши одамларда мигрень касаллигини ривожланишини асосий механизми ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳайвонлардаги тадқиқотларда олинган далилларга кўра суматриптан уч шохли нерв фаолиятини сусайтиради.
Бу икки самара (краниал вазоконстрикция ва уч шохли нерв фаолиятини сусайиши) суматриптанни одамлардаги антимигреноз таъсирини юзага келтириши мумкин.
Клиник самара 100 мг доза оғиз орқали қабул қилингандан сўнг тахминан 30 минутдан кейин бошланади. Суматриптаннинг оғиз орқали қабул қилиш учун тавсия этилган дозаси 50 мг ни ташкил этсада, мигрень ҳуружлари оғирлик даражаси бўйича ҳам турли пациентларда, ҳам ҳар бир конкрет беморда турлича бўлади.
Клиник тадқиқотларда 25-100 мг дозаларнинг самарадорлиги плацебо гуруҳга нисбатан юқори бўлган, лекин 25 мг дозанинг самарадорлиги 50 ва 100 мг ли дозаларга нисбатан статистик ишончлилиги паст бўлган.
Суматриптанни оғиз орқали қабул қилинганда хавфсизлиги ва самарадорлиги қатор плацебо-назоратли клиник тадқиқотларда, тахминан 800 нафар мигрень билан оғриётган 10-17 ёшдаги болалар ва ўсмирларда баҳоланди. Тадқиқот маълумотлари бош оғриғини 2 соатдан кейин бартараф этишига нисбатан плацебо ва суматриптанни ҳар қандай дозаси орасида аҳамиятли фарқни кўрсата олмади. Суматриптанни 10-17 ёшдаги ўсмирлар оғиз орқали қабул қилганда ножўя таъсирлари катталар популяциясида аниқланганлар билан ўхшаш бўлди.
Фармакокинетикаси
Суматриптан перорал қабул қилинганидан кейин тезда сўрилади, 45 минутдан сўнг 70% ли максимал концентрациясига етади. 100 мг доза қабул қилингандан сўнг плазмада максимал концентрацияси 54 нг/мл ни ташкил қилди. Ўртача мутлоқ перорал биокираолишлиги, қисман тизим олди метаболизми ва қисман нотўлиқ сўрилиши ҳисобига, 14% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади, гарчи узоқроқ терминал фазаси борлиги тўғрисида кўрсатма бўлсада. Плазма оқсиллари билан оз даражада (14-21%) боғланади, ўртача тақсимланиш ҳажми 170 литрни ташкил қилади. Ўртача умумий плазма клиренси тахминан 1160 мл/мин ни ташкил қилади, ўртача буйрак клиренси эса тахминан 260 мл/мин ни ташкил қилади. Буйракдан ташқари клиренси умумий клиренснинг тахминан 80% ни ташкил қилади. Суматриптан асосан моноаминооксидаза А иштрокида оксидланиш метаболизми йўли орқали чиқарилади. Асосий метаболит суматриптанниг аналоги – индолилсирка кислотаси бўлиб, асосан сийдик орқали эркин кислота ва глюкуронид билан конъюгат кўринишида чиқарилади. Бу метаболит 5HT1 ва 5HT2 нисбатан маълум таъсирга эга эмас. Иккиламчи даражадаги метаболитлари аниқланмаган. Мигрень хуружлари суматриптан фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир этмайди.
Тажрибавий изланишларда кекса ва ёш соғлом кўнгиллилар орасида фармакокинетик кўрсаткичларида аҳамиятли фарқлар кузатилмади.
Қўлланилиши
Суматриптан таблеткалари аура билан ёки аурасиз келувчи мигрень хуружларини тезда енгиллаштириш учун тавсия этилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Суматриптанни профилактика мақсадида қўллаш мумкин эмас.
Суматриптан билан даволашни мигреноз бош оғриғи бошланиши биланоқ иложи борича эртароқ бошлаш мақсадга мувофиқдир. Препарат хуружнинг ҳар қандай даврида бир хилда самаралидир.
Фақат катталар учун:
Суматритан ичга буюрилганда тавсия қилинадиган дозаси – 50 мг ли 1 таблеткадир. Баъзи беморларга заруратга қараб 100 мг.
Агар пациентга суматриптаннинг биринчи дозаси таъсир этмаса, шу хуружнинг ўзида иккинчи дозани қабул қилиш керак эмас. Бундай ҳолатларда хуружни парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бериш лозим. Суматриптанни кейинги хуружларда қўллаш мумкин.
Агар пациентга биринчи доза таъсир этса, лекин симптомлар қайтадан бошланса, кейинги 24 соат давомида иккинчи дозани қабул қилиш мумкин, препаратни икки қабул қилиш оралиғи минимал 2 соатни ташкил этиши керак. Сутка (24 соат) давомида кўпи билан
300 мг қабул қилиш мумкин.
Таблеткаларни бутунлигича сув билан ютиш керак.
10 ёшдан кичик болаларда плёнкали қобиқ билан қопланган суматриптан таблеткаларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ушбу ёшдаги гуруҳ учун клиника олди изланиш маълумотлари мавжуд эмас.
Кекса (65 ёшдан ошган) пациентлар
65 ёшдан катта пациентларда суматриптан таблеткаларини қўллаш бўйича тажриба кам. Фармакинетикаси бир мунча ёш пациентлар популяциясидан ишонарли фарқланмайди, лекин суматриптан таблеткаларини қўшимча клиник маълумотлар олингунча 65 ёшдан катта пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун 25-50 мг ли кичик дозаларда даволашни кўриб чиқиш керак.
Ножўя таъсирлари
Қуйида келтирилган ножўя таъсирлари, аъзо тизимларига таъсири ривожланиш тез-тезлигини кўрсатиш билан таснифланган. Ривожланиш тез-тезлиги қуйидагича белгиланади:
От приступов мигрени ежедневно страдают миллионы человек. В основном ей подвержены женщины, намного реже патологию диагностируют у подростков и мужчин. Заболевание носит неврологический характер. Ее не провоцируют опухоли в мозге, инсульты, травмы и подобны опасные заболевания, хотя при увеличении частоты приступов они могут говорить о начале развития тяжелых патологий.
Сильнейшие боли снижают работоспособность и выводят человека из привычного ритма жизни. Существует очень много типов мигрени, но практически все, независимо от формулировки названия вида, проявляются одинаковой симптоматикой, а отличие состоит в основном в причинах заболевания.
При определении патологии внимание нужно обратить также на локализацию боли (поражает одну сторону головы или обе, отдает ли в висок, глаз, лоб, сопровождается ли тошнотой). Рассмотрим, какие виды мигрени встречаются чаще всего, и какими симптомами они сопровождаются.
- Провоцирующие факторы
- Наиболее распространенные виды
- Неврологической природы
- Детские формы
- Другие типы
Провоцирующие факторы
Видов мигрени существует очень много. Зависят они, в первую очередь, от причины патологии. Мигрень, или гемикрания выражается болью одной части головы. Провоцируют ее развитие патологические изменения сосудов головного мозга, алкоголь, курение, упадок сил, переутомление, смена погоды. Чтобы снизить частоту приступов необходимо устранить провоцирующие ее факторы или же заняться лечением основных патологий, вызывающих заболевание.
Мигрень сопровождается не только головной болью, но и тошнотой, непереносимостью яркого света, громких звуков. Наличие рвоты может свидетельствовать о скором окончании приступа. Заболевание носит наследственный характер.
Начинает проявляться у женщин с 17 лет, но иногда встречаются случаи появления мигрени и у младенцев. Гемикрания является лишь симптомом, сама причина скрыта в поражении артерии мозга, которая выражается спазмом, дилатацией, отеком периартериальных тканей, стенок сосудов.
В основном перед началом приступа у человека появляется аура, которая становится характерной особенностью гемикрании. Но обострение этого симптома. При наличии хотя бы одного из названных ниже симптомов можно смело говорить, что это мигрень с аурой. Аура проявляется в виде:
- зрительных видений (кругов, мушек и т. д);
- онемения конечностей, мурашек;
- проблем с речью;
- слабостью конечностей с одной стороны.
Несмотря на то, что заболевание носит наследственный характер, приступ могут вызвать вполне обыденные причины. Например:
злоупотребление спиртными напитками, красным вином, кофе, крепким чаем;- проблемы со сном, это может быть как недосыпание, так и слишком длительный сон;
- физическое переутомление, усталость;
- психотравмирующие ситуации;
- гормональный сбой, менструация, овуляция, прием противозачаточных таблеток;
- несоблюдение правильного питания. Если приступы мигрени появляются регулярно, человек должен строго придерживаться диеты. Исключить из меню орехи, цитрусовые, йогурт, сыр, шоколад, печень. Питание должно быть дробным и частым;
- перемена погоды;
- раздражающие запахи;
- яркий свет и громкий звук.
Наиболее распространенные виды
Существует специальная классификация мигрени, которая насчитывает более 20 видов. Однако чаще всего выделяют два основных вида: мигрень с аурой и без. Патология без ауры переносится человеком намного легче. Аура сопровождается тяжелыми недомоганиями, приносит много боли и страданий. Описать все виды мигрени в рамках одной статьи невозможно. Мы выделим самые часто встречаемые типы.
К этому типу относятся такие разновидности:
Вестибулярная мигрень. Сопровождается головокружением. Развивается при нарушении работы вестибулярного аппарата или при наличии болезни Меньера. Провоцируют развитие патологии изменения погодных условий, эмоциональные нагрузки, физическое истощение,. Вестибулярная мигрень может возникнуть даже вследствие несоблюдения диеты, употребление продуктов, в которых содержится большое количество тираминов, табакокурение, алкоголь.
Наиболее сложно проявляется вестибулярная мигрень во время беременности, из-за сочетания гормональной перестройки и головокружения. Основные симптомы: головная боль, головокружение, проблемы с координацией, пошатывание при ходьбе, тошнота, рвота. Вестибулярная мигрень лечится посредством употребление триптанов, которые устраняют головокружение. На данном этапе необходимо использовать противоэпилептические лекарства, бета-блокаторы, следить за режимом дня.
Некоторые формы диагностируются только у детей. Это, в частности:
Грудничковая мигрень. Проявляется у детей на первом году жизни. Постановка диагноза осложнена. Боли возникают в вечернее время, грудничок отказывается от груди, начинает подтягивать ноги к животику, возможно вздутие, повышенное газообразование, диарея, рвота, которую можно перепутать с обильным срыгиванием. После отхождения газов боль усиливается, ребенок начинает плакать еще сильнее.
Грудничковая мигрень еще называется коликами. Поставить точный диагноз сможет только врач неонатолог или невропатолог. Чтобы помочь малышу, следует правильно за ним ухаживать. Единственный продукт, полностью усваиваемый организмом – грудное молоко, адаптированные смеси не помогут справиться с болезнью. Необходимо продлить ГВ как можно дольше.
Запрещается давать лекарства от коликов, они только усугубляют состояние младенца. Первый прикорм вводить нужно не раньше полугода, когда пищеварительная система должным образом будет заселена полезными бактериями. Гимнастика в вечернее время, приведет к повышению давления и усилению амплитуды приступа. Если соблюдать эти простые правила, гемикрания к шести месяцем исчезнет самостоятельно.
Кроме описанных выше, возникают также такие формы патологии:
- Обезглавленная мигрень. Довольно редкая форма болезни, при которой у человека появляется аура, основной предвестник мигрени, но сам приступ так и не наступает.
- Гемиплегическая мигрень. Выражается сильной болью с одной стороны головы и параличом конечностей на той же стороне.
Офтальмологический тип. Боль локализуется в области глаза, сначала она ярко выраженная, сильная, но постепенно переходит в тупую и ноющую. В результате возможно развитие косоглазия, нарушения зрения, раздвоения, астигматизма, появления слепой зоны. Приступ исчезает самостоятельно в течение получаса. Чтобы облегчить состояние, больному необходимо обеспечить поступление свежего воздуха и положить таблетку валидола под язык.- Ретинальная форма. Проявляется сильной болью за глазом, ослаблением или онемением мышц, полной потерей зрения, нарушением слуха, проблемами с координацией движений. Приступ может длиться более трех суток. Провоцирует развитие данной формы мигрени отказ от принятия медикаментов, которые улучшают кровообращение и поступление крови в мозг.
Лицевая мигрень. Встречается у людей в возрасте от 30 до 60 лет. Отличительной особенностью является частота приступов. Они возникают до пяти раз в неделю, и являются непродолжительными. Боль ноющая, сопровождается прострелами, которые отдают в верхнюю или нижнюю челюсть, шейный отдел, глазницу.
Если прикоснуться к сонной артерии можно заметить отечность и покраснение тканей вокруг нее, сильную пульсацию. Выражается психоэмоциональной нестабильностью. Агрессия и злость сменяется апатией, безразличием, оцепенением. Вызывают заболевание стрессы, переохлаждения, нахождение на сквозняках, болезни зубов, травмы.
Глоточная форма. Ее вызывают изменения, происходящие в одной из позвоночной артерии. Сначала появляется аура, со зрительными галлюцинациями в виде мушек и мерцания, человек жалуется, что у него появился ком в горле, который мешает глотать, озноб.
Повышается потоотделение. Пропадает чувствительность языка и неба, они начинают неметь в одной стороны. Боли усиливают при смене положения тела и при повороте головы. Приступ проходит, когда шейные отделы позвоночника встают на свое место.
Не имея медицинского образования, сложно самостоятельно поставить точный диагноз. Пускать болезнь на самотек крайне опасно. Лучше обратиться к специалисту, который, проведя полное обследование, поставит диагноз и предложит эффективную схему терапии. Лечение назначается индивидуально для каждого пациента, с учетом тяжести течения болезни и общим состоянием пациента.
Читайте также: