Хитойдаги карана вирус хакида маълумотлар
2019 йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемияси туфайли шу бугунгача 107 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Уларнинг барчаси хитойлик.
Текширувлар натижасида ушбу коронавирус ўзининг генетик тузилишига кўра 2002 йили Хитойнинг Гуандун вилоятида пайдо бўлган "оғир даражадаги ўткир респиратор синдроми" (инг: "SARS" Severe acute respiratory syndrome) коронавируси билан ўзаро ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги аниқланди.
Коронавирус қаердан келиб чиқди?
Ҳозирча, янги коронавируснинг келиб чиқиши аниқ эмас. Фақат тахминлар бор холос. Даҳшатли вирус илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида жойлашган Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган. Мазкур бозорда истеъмол учун денгиз маҳсулотлари, ит гўшти, илонлар ва ҳатто кўршапалаклар ҳам сотилган. Тахминларга кўра, коронавирус ҳайвон организмида мутацияга учраган. Сўнгра инсонга юққан.
Илк бошда коронавирус ўчоғи денгиз маҳсулотлари деган фикр илгари сурилди. Лекин, касаллик белгилари зотилжам (пневмония) билан бошланишига кўра, унинг юқиши ҳаво орқали амалга ошиши маълум бўлди. Ва бу версия нотўғри бўлиб чиқди. Кейинчалик, экспертлар "2019-nCoV" кўршапалакларда аниқланган коронавирус билан яна бир манбаси номаълум коронавируснинг ўзаро чатишиб, гибридлашувидан ҳосил бўлган деган тўхтамга келдилар. Кейинги босқичда эса коронавирус одамларга илонлардан юққан деган версиялар ҳам ўртага чиқди.
Шу бугунгача, ушбу коронавирусдан сақланиш учун бирор-бир вакцина ёхуд аксилвирус препарат ўйлаб топилмади. Чунки, ушбу вируснинг заиф ерлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.
Вирус тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда
Жорий йилнинг 28 январига қадар дунё бўйича 4474 та янги коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 4409 таси Континентал Хитойда қайд этилган. Континентал Хитой дейилганда Гонконг ва Макао хориж Хитой Халқ Республикаси ва Тайвань давлатлари тушунилади. Гонконг ва Макао административ бирликлари махсус статусга эга.
Гонконг(8), Таиланд (8), Макао (6), Австралия (5), Сингапур (5), АҚШ (5), Тайвань (5), Жанубий Корея (4), Малайзия (4), Япония (4), Франция (3), Въетнам (2), Камбоджа (1), Канада (1), Непал (1), Шри-Ланка (1), Германия (1), Кот-д'Ивуар (1). Хитойда мазкур вирус билан боғлиқ 107 та ўлим ҳолати қайд этилди. 63 киши соғайишга муваффақ бўлди.
Янги коронавирус юқтирган беморлардаги касалликнинг илк клиник симптомлари 2019 йилнинг 8 декабридан олдинроқдан намоён бўлди. Касаллик эпидемияси ҳақидаги хабарлар биринчи бўлиб 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган.
22 январдан бошлаб Ухан шаҳри карантин мақсадида ёпиб қўйилди. Барча жамот транспортлари қатнови тўхтатилди. Шаҳарга кириш-чиқиш буткул тақиқланди. 24 январдан бошлаб Уханга яқин бўлган Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжицзян шаҳарлари ҳам карантинга олинди. Хитой ҳукумати жами 14 шаҳарга кириш-чиқишни ёпиб қўйди. Бахтга қарши, ушбу ўлим ташувчи вирус Хитойнинг Тибетдан бошқа барча вилоят даражасидаги административ бирликларида топилди.
Хитойликлар одатда ўзларининг янги йил байрамларини ўта дабдаба билан нишонлайдилар. Расман 15 кун дам оладилар ва янги йил киришидан олдин ва кейин мамлакат ичида саёҳат қилганлари каби хорижга ҳам саёҳатлар уюштирадилар. Бунинг натижасида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пайдо бўлмоқда. Зотан, шу чоққача умумий 19 давлатда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Коронавирус қай даражада юқумли?
Хитой расмийлари вирус одамдан одамга ҳаво орқали ўтиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Беморларга хизмат кўрсатаётган касалхоналардаги бир қанча тиббиёт ходимларининг мазкур вирус билан касалланиб қолганлиги ҳам унинг юқумли эканлигини тасдиқлайди.
Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин, ўртача, 7 куни ташкил этади. Яъни, коронавирус инсонга юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини зоҳир қилмаслиги мумкин. Энг ёмони, бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга кишига юқтириши мумкин. Ундан ҳам ёмони эса мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.
Барча коронавируслар каби "2019-nCoV"нинг шикаст етказиш зоналари нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром).
Коронавируснинг гриппдан фарқи нима?
Коронавирусларнинг оддий грипп вирусларидан фарқи шундаки, улар нафақат инсон балки, қуш, мушук, ит, қорамол, туя, чўчқа ва қуёнлар каби ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Вирус мазкур ҳайвонлар баданида генетик мутацияга йўлиқади. Бунинг натижасида унинг хавфлилиги, кучлилиги, ўткирлиги ва мураккаблиги бир неча баробар ортиб кетади. Бундай вируслар юққан организмда касаллик синдромлари типик эмас атипик хусусият касб этади.
Масалан, вирус юқиши натижасида пайдо бўлувчи ўпка яллиғланиши оддий ҳолатдагидан кўра кучлироқ ва ўткирроқ тарзда намоён бўлади. Бундай вируслар муолажага осонликча "бўйин эгмаслиги" ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Гоҳо, касаллик симптомлари оддий диарея, энтерит каби қорин оғриғи ва ич суриш кўринишида ҳам зоҳир бўлиши мумкин.
Вирусдан қандай ҳимояланиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусдан ҳимояланиш учун турли хил тавсияларни ўз ичига олган материаллар нашр қилди. Мазкур тавсияларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:
- тез-тез қўлингизни спиртли моддалар билан ёки совунлаб ювинг;
- гавжум бўлган жамоат жойларига боришдан сақланинг;
- ювилмаган қўллар билан кўз, оғиз каби аъзоларга тегманг;
- потенциал маънода касалланганлар билан мулоқот қилманг;
- хом гўшт ёхуд яхшилаб термоишлов берилмаган гўштларни истеъмол қилманг;
- яшаган жойингиз ва кўп контактда бўладиганингиз юзалар устида дезинфекцияловчи воситалар билан тез-тез тозалаш ишларини амалга оширинг;
Кузатувчиларнинг тахминларига кўра 2020 йилнинг феврал ойи ўрталари янги коронавирус эпидемиясининг авж нуқтага кўтарилиши кутилмоқда.
Динимиз нима дейди?
Агар динимиз таълимоти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда касалликка қарши барча чора-тадбирларни қўллаш билан биргаликда энг самарали чора касаллик ўчоғини чегаралаб қўйиш ҳисобланади. Бирдан бошланиб, тез тарқалиб, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлувчи юқумли касалликлар умумий маънода, вабо, ўлат ва тоъувн деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин деб аталувчи "қамал" ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттиради.
Зеро, ҳар қандай эпидемиологик характерга эга бўлган вирус жуда тез тарқалиши билан биргаликда жуда тез сўнади ҳам. Эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, вируснинг атвори ўзгаради ва одамларда ҳам унга мойиллик камаяди.
Аллоҳ таоло барча инсонларни ва хусусан, юртимиз аҳолисини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Мудом дуога қўл очган муштипар оналаримиз, қадди рукуъга эгилган мўйсафидларимиз, ҳаётга энди келган маъсум гўдакларимиз ҳаққи марҳамат кўрсатиб, барча ватандошларимизни Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин.
18 январь кунги ҳолатга кўра, Хитой расмийлари ушбу вирусни юқтирган 60дан ортиқ ҳолатни тасдиқлашди. Аммо британиялик мутахассислар аслида бу рақам 1700га яқинлашмоқда деган фикрда.
Тадқиқот Буюк Британия ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ҳисобот берадиган Лондон Империал коллежи қошидаги MRC юқумли касалликларни глобал таҳлил қилиш марказида ўтказилди.
Декабрь ойида ўткир респиратор касалликларни келтириб чиқарувчи ушбу вирусдан икки киши вафот этгани маълум. Унинг биринчи тарқалиши Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган.
Сингапур ва Ҳонгконг аллақачон Ухандан келувчи барча йўловчиларни текширишни бошлаб юборишган, шу каби чоралар жума куни АҚШнинг учта йирик аэропортида ҳам жорий этилди: Сан-Франциско, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк.
Янги маълумот қандай олинди?
Муаммо кўламини баҳолашнинг асосий мезони бошқа мамлакатларда аниқланган ҳолатлар сони эди.
Касаллик Хитой марказидаги Ухань шаҳрида ёйилган бўлса-да, Таиландда иккита, Японияда битта касалланиш ҳолати қайд этилди.
Аниқ рақамларни билишнинг иложи йўқ, аммо олимлар вируснинг ўзи, маҳаллий аҳоли сони ва йўловчилар томонидан ҳаво қатнови тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олиниб, тарқалиш даражаси тўғрисида тасаввурга эга бўлишлари мумкин.
Ухань шаҳрида 18 миллионга яқин одам истиқомат қилади, аммо унинг халқаро аэропорти орқали атиги 3,4 минг йўловчи чет мамлакатларга учади.
Натижалари Империал коллежининг веб-сайтида эълон қилинган тўлиқ ҳисоб-китобларга кўра, гап 1700та касалланиш ҳолати ҳақида кетмоқда.
Вирус ҳақида нималар маълум?
Вирусни лабораторияда текшириш учун беморлардан таҳлил олинган.
Хитой расмийлари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инфекция коронавирусни келтириб чиқаради деган хулосага келишди.
Коронавируслар оиласи таркибига етарлича кўп вирус киритилади, аммо улардан фақат олтитаси (ва янги вирус билан етти) одамга юқиши мумкин.
2002 йилда, Хитойда бошланган коронавируснинг тарқалиши натижасида 8098 киши атипик пневмония (атипик – оддий бўлмаган, мураккаб шамоллаш; бу касаллик оғир ўткир респиратор синдроми (SARS) деб ҳам аталади) билан касалланган. 774 киши вафот этган.
Хавф қай даражада?
Коронавирус инфекциясининг оқибатлари турлича: ўртача шамоллашдан ўлимгача.
Янги вирус ушбу диапазоннинг ўртасида жойлашган кўринади.
У қаердан келган?
Янги вируслар доимий равишда аниқланмоқда. Улар вирус борлиги сезилмаган ҳайвонлардан одамларга юқади.
Яқин Шарқ респиратор синдроми (Mers) одамларга дромедарлардан — бир ўркачли туялардан мунтазам равишда юқиши кузатилади. У аниқланган 2012 йилдан бери маълум бўлган 2494 зарарланиш ҳолатидан 858таси ўлим билан якунланган.
Қайси ҳайвон ташувчи бўлган?
Вирус ташувчи қайси ҳайвон эканлиги аниқланганда, муаммо осонлашади.
Бу сафар инфекцияни юқтириш ҳолатлари Ухандаги улгуржи денгиз маҳсулотлари бозори билан боғлиқ эди.
Коронавируснинг ташувчиси бозорда сотиладиган белуха (Шимолий қутб денгизида яшовчи йирик дельфин) каби денгиз сутэмизувчилари бўлиши мумкин, шунингдек, у ерда товуқ, кўршапалак, қуёнлар ва илонлари ҳам сотилади. Инфекция манбасини улар орасидан ҳам излаш керак.
Нима учун бу Хитойда юз берди?
Вулҳауснинг сўзларига кўра, бу аҳоли сони, унинг зичлиги ва вирус ташувчи ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлишига боғлиқ.
Вирус қанчалик тез тарқалади?
Эҳтимол, ушбу вазиятда энг тинчлантирувчи нарса шуки, янги вирус одамдан одамга юқмайди.
Ўпкани зарарловчи янги вирусларни ўрганишда мутахассислар биринчи навбатда ушбу жиҳатга қизиқишади, чунки вирус ҳаво томчилари - йўталиш ва аксириш орқали жуда тез тарқалади.
Агар у одамдан одамга юқадиган бўлса, тиббиёт ходимлари орасида ҳам юқтириш ҳолатлари рўй бериши мумкин эди, чунки улар беморлар билан яқин алоқада бўлишади.
Хитой расмийлари бу ҳолат кузатилмаганини таъкидлашмоқда.
Аммо баъзи экспертларнинг фикрига кўра, вирус одамдан одамга юқмаслиги ҳақида гапиришга жуда эрта.
Тарқалиш тезлиги қандай?
Барча беморларда аломатлар 2019 йил 12 декабрдан 29 декабргача пайдо бўла бошлаган.
Янги инфекцияланиш ҳақида хабар берилмаган.
Хитой янги йили олдидан миллионлаб одамлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари натижасида вирус тарқалиши мумкин деган хавотирлар бор.
Хитой расмийлари қандай чоралар кўряпти?
Вирус юқтирган одамлар бошқа беморларга тарқалиш хавфини бартараф этиш учун изоляторларда даволанишди.
Беморлар билан алоқада бўлган 150 нафардан ортиқ одам ҳам ҳозирда кузатув остида.
Йўловчиларни текшириш учун тана ҳароратини аниқловчи сканерлар ўрнатилди.
Денгиз маҳсулотлари бозори тозалаш ва зарарсизлантириш учун ёпилди.
Фото: South China Morning Post
Хитойда тарқалган вирус ҳақида нималар маълум?
2019 йил 31 декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум турга мансуб пневмония касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Касалликка чалинганлар денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорда ишлайдиган одамлар эди.
- 7 январда ХХРда пневмонияни янги 2019-nCoV коронавируси келтириб чиқаргани аниқланди.
- 20 январда шифокорлар вируснинг одамдан одамга юқиш хусусиятига эга эканлигини маълум қилди.
- 26 январга келиб касалликка чалинганлар сони 2 минг нафардан ошди.
- Вирус келтириб чиқарган касаллик туфайли 56 нафар одам вафот этган.
Япония, АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд ва Малайзияда ҳам вирусга чалинган беморлар кузатилган.
Хитойнинг 25 та вилоятида фавқулодда вазиятларнинг энг юқори даражаси эълон қилинган. Касалликнинг дастлабки ҳолатлари кузатилган Ухань шаҳрига кириш тақиқлаб қўйилган. Уханга қўшни Хуанган шаҳрига кириш ва чиқиш йўллари, кўнгилочар ва туристик объектлар ёпилган. Хубэй вилоятининг ўнта шаҳрида жамоат транспортининг фаолияти тўхтаган. Шандун вилояти бўйлаб шаҳарлараро йўловчи ташиш автобуслари қатнови ҳам бекор қилинган.
China Post почта компанияси Ухань шаҳри бўлинмасидан ўтадиган барча жўнатмаларни иккинчи марта дезинфекция қилишни бошлади.
Мавзуга доир:
ХХР ҳукумати Янги йил байрами (25 январда Хитойда нишонланади) туфайли вируснинг тарқалиши таътил вақтида аҳоли вакиллари мамлакат ва хориж бўйлаб саёҳат қилиши оқибатида яна тезлашишидан хавотирда эканини билдирган. Хитойда ёввойи ҳайвонларни сотиш ва олиб келишга вақтинчалик тақиқ қўйилган.
ХХР раиси Си Цзиньпин коронавируснинг тарқалиши тезлашиши ҳақида огоҳлантирган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб фавқуллодда ҳолат эълон қилишга ҳали эрта эканини билдирган.
Бозорлардаги реакция
Вирус ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Хитойда ўз савдо тармоқларига эга Европа компанияларининг, шунингдек, авиакомпанияларнинг акциялари нархи тушиб кетди. Хусусан, Air France, Lufthansa, LVMH ва Hermes’нинг котировкалари тушиб кетган.
Экпертлар нефть нархи тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
2019-nCoV коронавируси ўзи нима?
Янги касаллик келтириб чиқарадиган зараркунанда коронавируслар туркумига киради, уларнинг бундай ном олишига микроскопда кўриш вақтида айлана кўриниши тожни эслатиб юборади. Аввалги коронавирусларнинг штаммларининг суратлари АҚШ юқумли касалликлар ва аллергия миллий институти томонидан эълон қилинган.
Бу каби вируслар ҳайвондан одамга, шунингдек, одамдан одамга юқиши мумкин. Лекин фақат еттита коронавирус (Хитойдагиси ҳам) одамларда касаллик келиб чиқишини қўзғатади.
Янги коронавирус белгиларига респиратор аломатлар: иситма, йўтал, нафас қисиши, қийналиб нафас олиш. Вирус асоратлари таъсири пневмония ва буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Коронавируслар туфайли келиб чиққан бошқа касалликлар
2003 йилда Осиёда атипик пневмония келиб чиққан. Мутахассислар касалликнинг оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) эканини тасдиқлаган. Вирус ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўллари билан юқади. Эпидемия вақтида касаллик 8 минг нафар одамни (30 та мамлакатда) ўз домига тортган ва унга чалиниш оқибатида 900 нафар одам вафот этган.
2012 йилда Саудия Арабистонида Яқин Шарқ респиратор синдроми номини олган инфекцияга чалинишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Етти йил ичида 2,5 минг нафар одам касалликка чалинган ва 800 дан ортиқ одам вафот этган. Касалларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Вирус асосан туядан одамга юқади.
Россияда нима бўляпти?
Россия чегарадаги назоратни кучайтирган, аэропортларда Хитойдан келган йўловчилар ҳолати текширилмоқда. Амур вилоятида юқори даражадаги сафарбарлик эълон қилинган.
Россия туроператорлари Хитойга йўлланма олганларнинг бекор қилиш бўйича мурожаатларини қабул қила бошлаган. Мамлакатдаги дорихоналарда вирусга қарши дорилар ва ҳимоя ниқоблари сотуви авжига чиққан.
Вирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга чалинмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида қуйидаги тавсияларни берган:
- қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;
- йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;
- шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
- тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;
- таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.
Бугун 26 апрель, 2020 йил, якшанба
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 2 921 439
- Соғайганлар сони 836 978
- Вафот этганлар 203 289
- Касалланганлар сони 1 862
- Соғайганлар сони 707
- Вафот этганлар 8
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Мингдан ортиқ қурбон
Душанба куни Хубэй провинциясининг ўзида коронавирусдан 103 киши вафот этди. Эпидемия бошланганидан буён Хитой ҳудудида вирусдан ҳалок бўлганларнинг жами сони 1017 кишига етган. Аммо душанба куни коронавирус билан зарарланганлар сони аввалги куни зарарланганлар сонидан 20 фоизга камайди - 3062 нафардан 2478 нафарга.
Айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 694 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.
Хитойдаги ҳукумат нашрларига кўра, Хубэй провинцияси ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида юзлаб амалдорлар ҳамда партия функционерлари ўз постини йўқотган.
Қайд этилишича, бу барча ҳолатларда ҳам ишдан ҳайдалишни эмас, лавозими туширилишни англатади. Бундан ташқари, партия линиясида кўплаб амалдорлар жазоланган - улар қатъий ҳайфсан олишган, бу эса уларнинг келгуси фаолиятига таъсир қилмай қолмайди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳукуматнинг эпидемияга реакцияси танқидларга сабаб бўлмоқда, лекин одатдагидан фарқли равишда цензорлар бундай танқидларни интернетдан ўчиришмаяпти.
Хитойдан сўнгги маълумотлар
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 42 694 ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатда 2002-2003 йилдаги SARS вирусидан бери энг йирик эпидемия бўлмоқда.
Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, провинцияда вирусдан зарарланган беморлар сони 31 728 нафар, уларнинг 974 нафари ҳалок бўлган, ўлим даражаси 3 фоизга тенг.
Ўлим ҳолатларининг 60 фоизидан ортиғи Хубэй маркази Ухан шаҳрида рўй берган. 11 миллионлик шаҳар бир неча ҳафтадан буён карантин ҳолатида.
Ҳонгконгда кўп қаватли уйда яшовчилардан бирида коронавирус аниқлангач, ушбу уйдаги 23 оила эвакуация қилинди ва карантинга жойлаштирилди. Вирус сув қувури орқали тарқалгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ҳукумати Хитойнинг материкдаги қисми билан чегарани деярли тўлиқ ёпди ва Хитойдан келганлар икки ҳафтага карантин ҳудудига жойлаштирилди.
Ўзбекистондаги ҳолат
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача коронавирус инфекциясига текширилган 812 та намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаганини хабар қилди. Коронавирусга қарши марказий штаб 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаганини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма билан чиққан.
Ўзбекистонга ташриф билан келган ЖССТ Европа бюроси минтақавий директори Ханс Клюге Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган ишга юқори баҳо берган.
Дунёнинг бошқа қисмларида нима бўлмоқда?
Хитойдан ташқарида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари
Янги коронавирус белгилари
Пекиндаги шифохоналардан бирида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг ҳароратини ўлчашмоқда
Инфекциянинг асосий симптомлари: юқори ҳарорат, кучли йўтал, нафас қисиши ва нафас олишдаги қийинчиликлар.
Инфекция юқтириш хавфини камайтириш учун қўлларни тез-тез ювиш, коронавирус юқтирган бўлиши мумкин одамлардан узоқроқ бўлиш, шунингдек, ювуқсиз қўл билан оғизга, бурунга ва кўзга тегмаслик.
Йўтал ва аксиришдан кейин рўмолча ишлатиш ва ишлатилган рўмолчани ташлаб юбориб, қўлни ювиш керак.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Хитойнинг коронавирус инфекцияси тарқаган Ухан шаҳрида таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг Би-би-си Ўзбек хизматига айтишларича, ҳозир университет ётоқхонасида жон сақлаяптилар.
Талабаларнинг сўзларига кўра, Ухан шаҳрида жамоат транспорти қатнови тўхтатилган, карантин жорий этилган, кўчаларда одамлар кўринмайди.
Ривожиддин исмли талаба университет атрофидаги озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари сотиладиган дўконлар ёпилганини ҳақида сўзлайди.
"Битта супермаркет очиқ. У ҳам бўлса, ўқишимиздан олти километр узоқда жойлашган".
"Метро, автобуслар юрмаяпти. У супермаркетга бориш учун вирус тарқалган кўчада икки-уч соат такси кутиш керак", давом этади у.
Би-би-си билан суҳбатда талабалар ўзларининг университет ётоқхонасида жон сақлаётганликлари, аммо ётоқхонадан чиқиш ҳам бутунлай тақиқлаб қўйилганини маълум қиладилар.
"Карантин, деб ётоқхонамизни ҳам ёпиб қўйишди. Энди захирадаги озиқ-овқатимиз тугаса, нима қилишимизни билмай турибмиз", дейди уларнинг бири.
Қамалдаги шаҳар
Янги вирус тарқалганидан Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти 31 декабрь куни хабар топган.
Аммо Хитой ҳукумати фақат 20 январга келиб, вирус одамдан одамга ўтиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Ухан йирик мегаполис саналади. БМТ маълумотларига кўра, катталиги бўйича дунёдаги 42 — ўринда туради.
27 январь ҳолатига кўра, Хитойда 3,000 нафарга яқин инсон коронавирус юқтириб олгани, касаллик туфайли вафот этганлар сони 81 нафарга етгани маълум бўлган.
Касаллик ўчоғига айланган Ухан шаҳри ўраб олинган ва Хитой расмийларининг хабар қилишича, сўнгги тўрт кун ичида ҳеч шаҳардан чиқарилмаган.
Хитойнинг бошқа шаҳарларига эса кириш-чиқиш қаттиқ назорат остига олинган.
Ўзбекистонлик талабалар 23 январь куни учоқдан шаҳарга дори сепилганини айтадилар.
"Касаллик юқишини кутиб яшаяпмиз"
Талабалар Ухан шаҳри бўйича 70 нафарга яқин ўзбекистонликлар қолиб кетганини эшитганликларини айтадилар.
"Уларнинг ҳаммаси талаба эмас. Эшитишимизча, бир ўзбекистонлик аёл иккита боласи билан қолиб кетган, лекин ўзбекларнинг кўпи талабалар", дейди улар.
Талабалар, ҳозирча, бирор ўзбекистонликда касаллик аломати кузатилмаганини маълум қилади.
Бироқ улар ўзлари яшаётган ётоқхонадаги айрим ўзбекистонлик талабалар қаттиқ қўрқувга тушиб қолгани ҳақида гапиради.
"Баъзи болалар жуда хавотирга тушиб қолган. Уларни тинчлантиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин ўзини тутишидан биз ҳам қўрқиб қоляпмиз", сўзлайди улар.
Талабалар Ухан шаҳридан чиқиб кетишда ёрдам сўраб, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасига мурожаат қилганликларини билдирадилар.
Уларнинг маълум қилишича, элчихона вакиллари ўзбекистонликларни Ухандан олиб чиқиш чора-тадбирлари кўрилаётганини билдирган.
Аммо талабалар кун ўтган сайин касаллик юқтириб олиш борасидаги хавотирлари ортиб бораётганини айтади.
"Майли, биз кутамиз, лекин кутсак, касаллик бизгача етиб келишини кутиб тургандек бўляпмиз", сўзлайди уларнинг бири Би-би-си билан суҳбатда.
Талабалар Ўзбекистонда қолган ота-оналарининг хавотири ўзлариникидан ҳам кучли экани тўғрисида гапиради.
Би-би-си билан боғланган Ухан шаҳридаги талабалардан бирининг онаси ҳам айни ташвишларни билдирди.
«"олам ётоқхонадан ташқарига чиқолмаётган экан. Айтишича, озиқ-овқат сотиб оладиган дўкон ҳам атрофда битта, у ҳам бўлса, узоқда экан. Қачон болаларимизни қайтариб олиб келишар экан, деб кўзимиз тўрт бўлиб турибди", дея синиқ овозда сўзлайди бу аёл.
"Ягона истагимиз - бизнинг касаллик тарқалган шаҳардан чиқишимизга ёрдам беришсин. Ҳеч бўлмаганда, карантинда бўлмаган Хитойнинг бошқа шаҳрига чиқиб олсак бўлди. Ўзбекистон элчихонасидан шу борада ёрдам сўраймиз", илтимос қилади Уханда қолаётган ўзбекистонлик талабалар.
"Ҳаммаси Хитойнинг иродасига боғлиқ"
Би-би-си Ухан шаҳрида қолаётган ўзбекистонликларни ортга қайтариш юзасидан қандай ишлар қилинаётганини сўраб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилди.
Вазирлик расмийси, айни вақтда, бу борада барча зарурий чора-тадбирлар кўрилаётгани, лекин Хитой ҳукумати Ухан шаҳридан ҳеч ким, айниқса, хорижликларни олиб чиқишга рухсат бермаётганини билдирди.
"Энди ҳаммаси Хитойнинг иродасига боғлиқ. Хабарларни кўраётган бўлсангиз, ҳатто, Америка ҳам у ердан ўз фуқароларини олиб чиқа олмаяпти", маълум қилади вазирлик ходими.
Бундан аввалроқ, маҳаллий матбуот Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ухан шаҳридаги 30 дан ортиқ ўзбекистонлик талабаларни ватанларига қайтариш юзасидан чора-тадбирларни кўрилаётганини маълум қилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.
"Ҳозир улар билан бирга ишлаяпмиз. Қайтамиз, дейишса, қолинглар дея олмаймизку, тўғрими? Албатта, уларни олиб келамиз", дея Комиловнинг Халқаро пресс-клуб сессиясида айтган сўзларидан иқтибос келтирган эди Кун.уз нашри.
Бироқ Комилов талабаларни Ухандан олиб чиқиш ишлари қачон бошланиши борасида аниқ санани тилга олмаган.
Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида 27 январь куни пайдо бўлган билдиришномада шундай дейилади:
"2020 йил 26 январь куни Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва унга яқин жойлашган Хубей провинциясининг бошқа шаҳарларида истиқомат қилувчиларнинг карантин ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўймаслик бўйича чораларни кучайтирган. Расмий идоралар вирусни юқтирганлар, айниқса у ерда бўлиб турган хорижий фуқаролар профилактикасига катта эътибор қаратмоқда… Ҳозирда Хитой томони Ухан шаҳридан чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишга қўйилган тақиқни бекор қилгани йўқ".
Бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон ҳудудида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалгани тўғрисидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалган.
Ушбу хабарларда Жиззах вилоятида ушбу касаллик аломатлари билан одамлар шифохоналарга ётқизилгани иддао қилинади.
27 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай хабарларнинг "мутлақо асоссиз" экани билдирилган баёнот эълон қилган.
"Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб, республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. [Жиззах - таҳр.] Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича хушёрлиги оширилган. Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган", дейилади баёнотда.
Коронавирус нима ўзи?
Ҳозиргача фанга номаълум бўлган коронавирус шамоллаш ва йўтал симптомларини ўз ичига олган ўткир нафас йўли инфекциясини келтириб чиқаради.
Вирусдан муолажа усули ёки эмлаш воситаси ҳозирча мавжуд эмас.
Қурбонларнинг кўпчилиги аввалдан соғлиқ муаммоларига эга катта ёшдагилар бўлган.
Би-би-сининг Саломатлик ва фан мухбири Жеймс Галлаҳернинг ёзишича, Хитойда тарқаган коронавирус ўз-ўзидан куйиб, йўқ бўлиб кетадиган вирус эмас.
Хитой ҳукумати томонидан қабул қилинган шаҳарларни ёпиш қарорини ичига олган чоралар вируснинг фақат тарқалиб кетишини тўхтатиши мумкин.
Олимлар касалликка чалинган бир одам, ўртача 1.4 дан 2.5 кишигача вирусни юқтириши мумкинлигини аниқлашган.
Бу вируснинг тарқалишида асосий кўрсатгич ҳисобланади.
1.0 дан баланд бўлган ҳар қандай кўрсатгич вируснинг кучлилигини англатади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek
Читайте также: