Кун исиганда карана вирус йуколадими
Номаълум ва эндиликда маълум коронавирус тарқалиши билан унга алоқадор хабарлар ва янгиликлар ОАВни портлатди. Фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида эшитмаган, ундан ҳайиқмаган одам бўлмаса керак.
Касаллик тарқалиши билан унга боғлиқ турли нотўғри хабарлар ҳам урчиб кетди. Янгиликлар турлича – касалланганлар ҳақида, касалнинг юқиш усуллари ҳақида, касални даволаш йўллари хусусида. Эътиборингизга коронавирус келтириб чиқарган ёлғонларнинг бир нечтасини тақдим қиламиз.
Австралияда коронавирус билан заҳарланган Сиднейдаги овқатлар ва локациялар рўйхати Facebook’даги юзлаб постларда сузиб юрди. Душанба куни чоп этилган бир хабарда вирус излари бўлган гуруч, печене ва пиёзнинг ҳар хил турлари ҳақида маълумот тарқалди.
Аммо маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг таъкидлашича, бу жойлар ташриф буюрувчилар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди ва номланган овқатлар ҳақидаги инфолар Янги Жанубий Уэльс озиқ-овқат маъмуриятининг эслатмалари ва маслаҳатлари рўйхатида йўқ.
Facebook’да гўёки вирус тарқалиши бошланган деб тахмин қилинаётган Ухань бозори намойиш қилинган видео 88 мингдан кўпроқ марта кўрилди. Бироқ бу лавҳалар аслида Индонезия бозорида суратга олинган. Ушбу мақола якшанба куни Филиппин ҳудудига тегишли аккаунтдан эълон қилинган, унда каламушлар, илонлар ва бошқа ҳайвон турлари гўшт маҳсулотлари гавжум бозорда сотилаётгани кўрсатилган. AFP видеодаги воқеа 2019 йилда Индонезиядаги бозорда бўлганини тасдиқлади.
Шри-Ланка шифокорлари Facebook’даги постиларида 11 миллион аҳолиси бўлган Ухань шаҳрининг бутун аҳолиси коронавирусдан ўлиши мумкинлиги хабар тарқатган. Бироқ на хитойликлар ва на бошқа экспертлар бундай прогноз қилишмаган.
Шунингдек, интернетда Ухань касалхонаси қурилиши16 соат ичида якунланди мазмунидаги хабарлар ва уларга илова қилиган фотосуратлар тарқалган. Аммо суратлар 2019 йил январь ойида интернетда тарқатилган касалхоналардан бирининг сурати бўлиб чиқди. Бизга маълум Ухань касалхонаси қуриб битказилиши эса 10 кун вақт талаб қилган.
Мавзуга доир:
Ижтимоий тармоқларда нафас олиш касалликлари бўйича етакчи хитойлик мутахассислардан бири бурунни шўр сув билан ювиб ташлашни маслаҳат берган – бу коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олади деган хабарлар тарқалган. ЖССТ маълумотларига кўра, тузли сув эритмаси 2019-nCoV вирусини ўлдира олмайди ва ҳаттоки ундан ҳимоя қила олмайди. Шунингдек, оғизни чайиш ҳам вирусдан ҳимоя қилмайди. Оғизни ювиш учун мўлжалланган баъзи эритмалар бир неча дақиқа давомида тупук таркибидаги микробларни йўқ қилиши мумкин, аммо улар коронавирус кириб келишига тўсқинлик қилмайди.
Саримсоқ вирусга қарши чиқа олиши ҳақидаги хабарлар ҳам ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Саримсоқ баъзи микробларга қарши курашувчанлик хусусиятларига эга бўлиши мумкин, аммо ЖССТ маълумотларига кўра, саримсоқ истеъмоли кишини коронавирусдан ҳимоя қилолмайди.
Фото: Kalinga TV
Шу каби нотўғри ва кўп ҳолларда ваҳима уйғотувчи хабарларнинг тез-тез тарқалиши ортидан январь ойи охирида Facebook раҳбарияти 2019-nCoV вируси ҳақидаги ёлғон маълумот характерига эга бўлган барча хабарларни ўчириб ташлашини эълон қилди. Facebook соғлиқни сақлаш менежери Кан Син Жон баёнотда, хусусан, тармоқда ўз-ўзини даволаш ва ҳимоя чоралари ҳақида кўплаб ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарлар тарқалаётгани ва бу мавжуд соғлиқни сақлаш манбаларига нисбатан чалкашликларни келтириб чиқараётганини қўшимча қилди.
Шунингдек, январь ойидан кейин Twitter коронавирус билан боғлиқ 15 миллиондан ортиқ твитларни олиб ташлади.
Фото: Google Photos
Хитойнинг ўзида бундай йўл тутаётганлар нотўғри маълумот учун ҳибсга олинмоқда, Малайзияда эса сохта муаллифлар икки йилга озодликдан маҳрум қилинади. Аммо интернет тармоғида айбдорларни топиш осон эмас.
Ўзбекистон ҳақида сўз юритадиган бўлсак, вирус Хитой товарлари, жумладан, кийим-кечаклар билан савдо қилувчилар ишига катта зарба берди. Одамлар орасида кийимлар ҳам вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида нотўғри хабарлар тарқалди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, Хитойдан юборилган посилкадан инфекция юқтириш хавфи деярли йўқ. Гап шундаки, вирус етказиб бериш даврида пакетда яшай олмайди.
Шунингдек, Хитойда хато туфайли коронавирусдан вафот этганларнинг даҳшатли статистикаси тарқалди. Эълон қилинган статистик маълумотлар амалдагисидан 80 баравар юқори эканлигини кўриш мумкин.
Хабарда Хитойнинг иккинчи энг йирик компанияси Tensent асл маълумотни аниқлаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Тарқатилган маълумотларда касалликни 154 минг киши юқтиргани ва 24,5 минг киши ундан вафот этгани кўрсатилган. 1 февраль куни тақдим этилган бу сонлар 2 февралга келиб рад этилди.
Хитой ҳукумати бугунги кунгача бир неча маротаба касаллик статистикасини тақдим қилишда айбланди. Ўзбекистоннинг айрим сайтлари ҳам ушбу нотўғри маълумотни узатишга улгурди.
Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам вирусга алоқадор тасдиқланмаган ва ёлғон хабарлар тез тез болалаб турибди. Хусусан, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида, қўшни Қозоғистон ва Туркманистонда коронавирус билан касалланган беморлар ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавируслар кўп ҳолларда кўршапалаклар манба бўлганини фан тасдиқлайди, лекин вирус кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри ўтмайди.
Мавзуга доир:
Вирусга қарши даво чоралари изланаётган бир пайтда ундан яхшигина даромад манбаси сифатида фойдаланиш истагида бўлганлар ҳам оз эмас. Юқорида таъкидланганидек, вирус ҳақидаги арзимас икки оғиз сўз ёки нотўғри ва ўз тасдиғини топмаган маълумотлар Telegram, YouTube каналларига яхшигина кузатувчи йиғиб бермоқда. Бундай ҳолатларда ҳар бир кишига мустақил равишда фактчекинг ёрдамга келади. Мутахассислар ҳам вирус ҳақидаги ёлғон маълумотлардан ҳимоя воситаси сифатида ақлни тавсия қилишмоқда.
Бугун 27 апрель, 2020 йил, душанба
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 2 994 761
- Соғайганлар сони 878 820
- Вафот этганлар 206 992
- Касалланганлар сони 1 869
- Соғайганлар сони 789
- Вафот этганлар 8
Сизга қайси ичимлик кўпроқ ёқади?
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Касалланганлар сони | 1869 |
Соғайганлар сони | 789 |
Вафот этганлар | 8 |
Минтақалар | Касалланганлар | Соғайганлар | Вафот этганлар | |||
---|---|---|---|---|---|---|
Тошкент | 585 | 236 | 4 | |||
Бухоро | 394 | 265 | - | |||
Хоразм | 220 | 61 | - | |||
Наманган | 183 | 57 | 3 | |||
Андижон | 151 | 61 | - | |||
Фарғона | 124 | 52 | 1 | |||
Қорақалпоғистон | 104 | 29 | - | |||
Самарқанд | 43 | 11 | - | |||
Сурхондарё | 33 | 11 | - | |||
Сирдарё | 17 | - | - | |||
Қашқадарё | 6 | 4 | - | |||
Жиззах | 3 | 1 | - | |||
Навоий | 2 | 1 | - | |||
Аниқланмоқда | 4 | - | - |
- Қайси вилоятда қанча бемор даволанаётгани сони 26.04.2020 (соат 13:00) ҳолатига кўра.
- Юқоридаги жадвал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот манбаларига асосан янгиланади.
2019 йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемияси туфайли шу бугунгача 107 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Уларнинг барчаси хитойлик.
Текширувлар натижасида ушбу коронавирус ўзининг генетик тузилишига кўра 2002 йили Хитойнинг Гуандун вилоятида пайдо бўлган "оғир даражадаги ўткир респиратор синдроми" (инг: "SARS" Severe acute respiratory syndrome) коронавируси билан ўзаро ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги аниқланди.
Коронавирус қаердан келиб чиқди?
Ҳозирча, янги коронавируснинг келиб чиқиши аниқ эмас. Фақат тахминлар бор холос. Даҳшатли вирус илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида жойлашган Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган. Мазкур бозорда истеъмол учун денгиз маҳсулотлари, ит гўшти, илонлар ва ҳатто кўршапалаклар ҳам сотилган. Тахминларга кўра, коронавирус ҳайвон организмида мутацияга учраган. Сўнгра инсонга юққан.
Илк бошда коронавирус ўчоғи денгиз маҳсулотлари деган фикр илгари сурилди. Лекин, касаллик белгилари зотилжам (пневмония) билан бошланишига кўра, унинг юқиши ҳаво орқали амалга ошиши маълум бўлди. Ва бу версия нотўғри бўлиб чиқди. Кейинчалик, экспертлар "2019-nCoV" кўршапалакларда аниқланган коронавирус билан яна бир манбаси номаълум коронавируснинг ўзаро чатишиб, гибридлашувидан ҳосил бўлган деган тўхтамга келдилар. Кейинги босқичда эса коронавирус одамларга илонлардан юққан деган версиялар ҳам ўртага чиқди.
Шу бугунгача, ушбу коронавирусдан сақланиш учун бирор-бир вакцина ёхуд аксилвирус препарат ўйлаб топилмади. Чунки, ушбу вируснинг заиф ерлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.
Вирус тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда
Жорий йилнинг 28 январига қадар дунё бўйича 4474 та янги коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 4409 таси Континентал Хитойда қайд этилган. Континентал Хитой дейилганда Гонконг ва Макао хориж Хитой Халқ Республикаси ва Тайвань давлатлари тушунилади. Гонконг ва Макао административ бирликлари махсус статусга эга.
Гонконг(8), Таиланд (8), Макао (6), Австралия (5), Сингапур (5), АҚШ (5), Тайвань (5), Жанубий Корея (4), Малайзия (4), Япония (4), Франция (3), Въетнам (2), Камбоджа (1), Канада (1), Непал (1), Шри-Ланка (1), Германия (1), Кот-д'Ивуар (1). Хитойда мазкур вирус билан боғлиқ 107 та ўлим ҳолати қайд этилди. 63 киши соғайишга муваффақ бўлди.
Янги коронавирус юқтирган беморлардаги касалликнинг илк клиник симптомлари 2019 йилнинг 8 декабридан олдинроқдан намоён бўлди. Касаллик эпидемияси ҳақидаги хабарлар биринчи бўлиб 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган.
22 январдан бошлаб Ухан шаҳри карантин мақсадида ёпиб қўйилди. Барча жамот транспортлари қатнови тўхтатилди. Шаҳарга кириш-чиқиш буткул тақиқланди. 24 январдан бошлаб Уханга яқин бўлган Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжицзян шаҳарлари ҳам карантинга олинди. Хитой ҳукумати жами 14 шаҳарга кириш-чиқишни ёпиб қўйди. Бахтга қарши, ушбу ўлим ташувчи вирус Хитойнинг Тибетдан бошқа барча вилоят даражасидаги административ бирликларида топилди.
Хитойликлар одатда ўзларининг янги йил байрамларини ўта дабдаба билан нишонлайдилар. Расман 15 кун дам оладилар ва янги йил киришидан олдин ва кейин мамлакат ичида саёҳат қилганлари каби хорижга ҳам саёҳатлар уюштирадилар. Бунинг натижасида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пайдо бўлмоқда. Зотан, шу чоққача умумий 19 давлатда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Коронавирус қай даражада юқумли?
Хитой расмийлари вирус одамдан одамга ҳаво орқали ўтиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Беморларга хизмат кўрсатаётган касалхоналардаги бир қанча тиббиёт ходимларининг мазкур вирус билан касалланиб қолганлиги ҳам унинг юқумли эканлигини тасдиқлайди.
Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин, ўртача, 7 куни ташкил этади. Яъни, коронавирус инсонга юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини зоҳир қилмаслиги мумкин. Энг ёмони, бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга кишига юқтириши мумкин. Ундан ҳам ёмони эса мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.
Барча коронавируслар каби "2019-nCoV"нинг шикаст етказиш зоналари нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром).
Коронавируснинг гриппдан фарқи нима?
Коронавирусларнинг оддий грипп вирусларидан фарқи шундаки, улар нафақат инсон балки, қуш, мушук, ит, қорамол, туя, чўчқа ва қуёнлар каби ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Вирус мазкур ҳайвонлар баданида генетик мутацияга йўлиқади. Бунинг натижасида унинг хавфлилиги, кучлилиги, ўткирлиги ва мураккаблиги бир неча баробар ортиб кетади. Бундай вируслар юққан организмда касаллик синдромлари типик эмас атипик хусусият касб этади.
Масалан, вирус юқиши натижасида пайдо бўлувчи ўпка яллиғланиши оддий ҳолатдагидан кўра кучлироқ ва ўткирроқ тарзда намоён бўлади. Бундай вируслар муолажага осонликча "бўйин эгмаслиги" ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Гоҳо, касаллик симптомлари оддий диарея, энтерит каби қорин оғриғи ва ич суриш кўринишида ҳам зоҳир бўлиши мумкин.
Вирусдан қандай ҳимояланиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусдан ҳимояланиш учун турли хил тавсияларни ўз ичига олган материаллар нашр қилди. Мазкур тавсияларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:
- тез-тез қўлингизни спиртли моддалар билан ёки совунлаб ювинг;
- гавжум бўлган жамоат жойларига боришдан сақланинг;
- ювилмаган қўллар билан кўз, оғиз каби аъзоларга тегманг;
- потенциал маънода касалланганлар билан мулоқот қилманг;
- хом гўшт ёхуд яхшилаб термоишлов берилмаган гўштларни истеъмол қилманг;
- яшаган жойингиз ва кўп контактда бўладиганингиз юзалар устида дезинфекцияловчи воситалар билан тез-тез тозалаш ишларини амалга оширинг;
Кузатувчиларнинг тахминларига кўра 2020 йилнинг феврал ойи ўрталари янги коронавирус эпидемиясининг авж нуқтага кўтарилиши кутилмоқда.
Динимиз нима дейди?
Агар динимиз таълимоти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда касалликка қарши барча чора-тадбирларни қўллаш билан биргаликда энг самарали чора касаллик ўчоғини чегаралаб қўйиш ҳисобланади. Бирдан бошланиб, тез тарқалиб, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлувчи юқумли касалликлар умумий маънода, вабо, ўлат ва тоъувн деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин деб аталувчи "қамал" ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттиради.
Зеро, ҳар қандай эпидемиологик характерга эга бўлган вирус жуда тез тарқалиши билан биргаликда жуда тез сўнади ҳам. Эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, вируснинг атвори ўзгаради ва одамларда ҳам унга мойиллик камаяди.
Аллоҳ таоло барча инсонларни ва хусусан, юртимиз аҳолисини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Мудом дуога қўл очган муштипар оналаримиз, қадди рукуъга эгилган мўйсафидларимиз, ҳаётга энди келган маъсум гўдакларимиз ҳаққи марҳамат кўрсатиб, барча ватандошларимизни Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳали бу мамлакатда бирон-бир кишининг коронавирусга чалинганлиги қайд этилмаган. Лекин Тожикистон аҳолиси учун коронавирус таъсири тобора кўпроқ сезилаётир.
Саудия Арабистони ҳукумати Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратга келишни тақиқлагандан кейин тожик зиёратчилари ярим йўлдан қайтиб келишди.
Кичик ҳаж - умра сафарига отланган 48 нафар тожикистонлик зиёратчи Бирлашган Араб амирликларининг Дубай шаҳрига етишганда Саудия Арабистони ҳукуматининг тақиқ ҳақидаги буйруғи тарқалди. Бир неча кун Дубайда қолиб кетган зиёратчилар ортга қайтишга мажбур бўлишди. Уларнинг умра зиёрати учун тўлаган пуллари қайтарилиши ёки сафар кейинроқ амалга оширилиши ҳали маълум эмас.
Хитойда ўқиётган ва у ерга савдо мақсадида кетган тожикистонлик фуқаролар ортга қайтарилди. Бунинг учун Тожикистондан махсус самолётлар юборилди.
Тожикистонлик тижоратчилар Хитойга бориш ва янги товарлар олиб келиш имкониятидан вақтинча бўлса-да, маҳрум этилгандан сўнг бозорлардаги нархлар ошиши сезилмоқда. Кузатувчиларга кўра агар чегаралар ёпиқ тураверса, айниқса Хитойдан келтириладиган маиший товарлар, электрон техника, автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари, кийим-кечак, кўрпа, сочиқлар, ўқув қуроллари, ҳатто болалар ўйинчоқларининг нархи кескин кўтарилиши мумкин.
Тирикчилигим қандай ўтади?
Қозоғистон ва Россиядан кейин Хитой Тожикистоннинг савдо муносабатларидаги энг катта шериги ҳисобланади. Биргина Суғд вилоятига четдан келтирилаётган товарларнинг 10 фоиздан кўпроғи Хитой чекига тўғри келади. Бу вилоятдан Хитойга сотилаётган товарлар умумий миқдорнинг 6 фоизидан кўпроқ. Ўтган йили Хитойдан Тожикистонга 605 миллион долларлик турли хил товарлар олиб келинган.
Исмини ошкор этишни истамаган журналистнинг айтишича, агар коронавирус хавфи билан чегаралар узоқ вақт ёпиқлигича турса, бу Тожикистон иқтисодига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин.
"Биргина Суғд вилоятини оладиган бўлсак, бу ерда Хитой билан биргаликда бир нечта йирик саноат корхонаси ишламоқда. Масалан, Панжакентдаги Зарафшон олтин комбинати, Гулистон ва Истиқлол шаҳарларидаги металл комбинатлари, Бобожон Ғафуров туманидаги йирик цемент заводи. Бу корхоналар маҳсулотлари четга сотилиши натижасида Тожикистонга катта фойда келаётир. Масалан, фақат цемент заводини олсак, унинг маҳсулотлари фақат қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонга эмас, балки ҳатто Россияга ҳам сотилмоқда", деди журналист.
Лекин вилоят солиқ бошқармаси раҳбарларининг айтишларича, борди-ю, Хитой билан қўшма корхоналар вақтинча тўхтаб қоладиган бўлган тақдирда, вилоят бюджетини тўлдириш учун бошқа манбалар ишга солинади. Аммо улар айнан қайси манбалар эканлигини очиқлашмади.
Кузатувчиларга кўра эса, Хитой Тожикистонда фақат ўзи учун манфаатли қўшма саноат корхоналари қуриш эмас, балки йўл, тоғ довонларида туннеллар қуришга ҳам маблағ сарфлайди. Расмий маълумотларга қараганда, Тожикистоннинг 2 миллиард 800 миллион долларлик ташқи қарзининг ярми Хитой ҳиссасига тўғри келади.
Устига Хитой чегараларининг ёпилиши Тожикистонда эндигина ривожланаётган саёҳат бизнесига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўтган йили Хитойдан Тожикистонга 20 минг саёҳатчи келган бўлса, ҳозир уларнинг сони кескин камайиб кетган.
- Агар коронавирус хавфи йўқолмаса, фақат Хитойдан эмас, балки бошқа мамлакатлардан ҳам саёҳатчилар келиши камайиб кетади. Эшитишимча, ҳозир дунёнинг элликтадан ортиқ мамлакатида коронавирусга чалинганлар аниқланибди. Демак,бу мамлакатлардан келадиган саёҳатчилар ҳам Тожикистонга қўйилмайди. Бу албатта бизнинг бизнесимизга ёмон таъсир кўрсатади, — дейди Панжакентдаги туристик ширкатлардан бирининг бошлиғи.
- Мен Хитойга қатнаб мол олиб келардим. Асосан катталар ва болалар кийим-кечакларини. Эндигина банкдан қарз олганимда, коронавирус деган бало чиқиб, Хитойга бориш таъқиқланди. Ҳозирча бор молларимни сотиб турибман. Лекин баҳор кириб келди. Одамлар ёзлик кийим олишни исташади. Э, ишқилиб, савдо ўляпти. Хайрият, банкдан олган қарзимни қайтариб берганим. Қайтарганимдан кейин тўрт кун ўтиб, доллар осмонга чиқиб кетди, — дейди хўжандлик тижоратчи Аъзам Жумаев.
Унинг айтишича аввалига Туркияга бориб мол олиб келишни ўйлаган. Лекин Туркия билан Эрон чегараларининг ёпилганини ва юк ортган машиналар қатнови имконсиз бўлганини эшитган.
"Самолётда юк олиб келиш ўта қимматга тушади. Фойда ўрнига зарар қўришни ўйлаб, Туркияга бориш ниятидан қайтдим. Кейин Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига бормоқчи бўлдим. Лекин у ердаги улгуржи бозорлар ҳам коронавирус туфайли бўшаб қолганини эшитдим. Бошим қотди", деди Аъзам Жумаев.
- Мен Хитойдан тижоратчиларнинг юкини олиб келардим. Тирикчилигим шу билан ўтарди. Энди нима бўлади, ҳайронман, — дейди Бобожон Ғафуров туманида яшайдиган юк машинаси ҳайдовчиси Муроджон.
Юрагини чангаллаган она
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришларича, Хитойдан келган 1148 нафар фуқаро карантин мақсадида беморхоналарга ётқизилган. Уларнинг 266 нафари ҳамон карантинда сақланмоқда.
Хитойдан қайтарилган кишиларнинг юқумли касалликлар беморхоналарига ётқизилиши аҳоли орасида ваҳима уйғотди.
- Менинг ўғлим Хитойда ўқирди. Уни қайтариб келишгандан сўнг бизни касалхонага қўйишмади. У билан кўришиш мумкин эмас, дейишди. Биз Хитойда минг-минг одамга коронавирус деган касаллик юқиб, ўлибди, деб эшитгандик. Ўғлим ҳам ўлиб қоладими, деб қўрқиб кетдим. Йўқ, хайрият, икки ҳафтада жавоб беришди. Соппа-соғ экан. Агар аввал-бошда нега касалхонага ётқизишганини тузукроқ тушунтиришганда юрагимни чангаллаб юрмасдим, — дейди Хўжанд шаҳрида яшайдиган Мавжуда исмли аёл.
Кузатувчиларга кўра, худди ана шундай хавотирлар сабаб айрим одамлар Хитойдан қайтиб келган кишилари бўлган хонадонларга йўламай қўйишган. Оғизни тўсадиган махсус ниқоблар нархи тўрт бараварга ошиб кетган.
Лекин ҳозирда ҳар бир телевизион каналда, радиода коронавирус ҳақида махсус кўрсатув ва эшиттиришлар берилмоқда, маҳаллий матбуотда мақолалар, суҳбатлар эълон қилинмоқда. Одамлар Хитойдан қайтган кишиларни нега юқумли касалликлар беморхоналарига ётқизилгани ва уларнинг биронтаси ҳам коронавирусга чалинмаганини билиб олишяпти.
Чегара ортидан келган нохуш хабарлар ва оддий тожикистонликлар нимани исташади?
Тожикистонликлар коронавирус хавфи келишидан эндигина хотиржамлашаётган бир пайтда бирданига аввал Эрондан, сўнг шундайгина Тожикистон билан чегарадош Афғонистондан ташвишли хабарлар келди. Эронда коронавирус тез тарқаб, ўнлаб одамлар унинг қурбони бўлган. Юзлаб одамлар коронавирус юқтирган бу мамлакат унинг кўлами жиҳатидан Хитойдан кейин иккинчи ўринда тургани айтилмоқда. Тожикистон билан Эрон ўртасидаги учоқлар парвози тўхтатилган.
Энди Афғонистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳоллари аниқланган, унинг қўшни Эрондан ўтиб келгани айтилаётгани тожикистонликларни янада ташвишга солмоқда. Агар Тожикистоннинг Хитой билан чегараси 495 километрга яқин бўлса ва у асосан баланд тоғликлардан иборат бўлса,Афғонистон билан чегараси деярли 1345 километрни ташкил этади ва унинг 190 километри қуруқликдан ўтади. Тожикистон билан Афғонистонни ажратиб турган Панж дарёсининг кенглиги айрим ерларда ҳатто юз метрга етмайди.
Гарчи Тожикистоннинг Эрон ва Афғонистон билан савдо муносабатлари Хитой билан қиёслаганда жуда кичик бўлса-да, лекин айниқса, Бадахшонда тожик-афғон чегараолди бозорлари очилган. Афғонлар Тожикистонга, тожиклар эса, Афғонистонга ўтиб савдо қилишади.
Ҳозирча Тожикистон Афғонистон билан чегараларини ёпмаган бўлса-да, аммо коронавирус хавфи туфайли бу қўшни мамлакат билан чегара назоратини кучайтирди. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мирҳамуддин Камолзода ҳам назоратни кучайтириш чегара ўтиш нуқталарини тўлиқ ёпиш дегани эмаслигини таъкидлаган.
Унинг айтишича соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари Афғонистон билан чегара нуқталарига сафарбар қилинган. Улар вазиятни ўз назоратлари остига олишган. "Мамлакатимизга коронавирус кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида чегара нуқталарида ва аэропортларда Афғонистоннинг тегишли мақомотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаяпмиз",- деган Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.
Айни бир пайтда Тожикистоннинг қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегараларидаги ўтиш жойларида ҳам назорат кучайтирилган.Чегарадан ўтаётган ҳар бир кишининг иссиғи ўлчанади ва у баланд бўлса, коронавирусга чалинган-чалинмагани аниқлаб кўрилади.
"Мен Наманган шаҳрига бориш учун Тожикистоннинг Ашт ва Ўзбекистоннинг Поп туманлари чегарасидан ўтаётгандим. Ўзбекистонлик мутахассислар пешонамдаги иссиғимни ўлчаб кўриб, унинг баландлигини айтишди. Қайта текширилганда, телпагимни бостириб кийганим учун пешонамда иссиқ кўтарилганини аниқлашди ва Наманганга ўтишга ижозат беришди", деди Тожикистоннинг Спитамен туманида яшайдиган Мурод Мансуров.
Тожикистонликлар на ўз мамлакатларига, на қўшни Ўзбекистонга коронавирус йўламаслиги ва йигирма йиллик танаффусдан кейин очилиб, қон-қардош икки халққа бемалол борди-келди имкониятлари яратилган чегаралар ҳатто вақтинча бўлса-да, ёпиб қўйилмаслигини исташади.
Тожикистонликлар эса, одатдаги юмушлари билан бандлар. Ким ишга, ким ўқишга боради. Ким бозорга қатнайди, ким масжидга боради…
Читайте также: