Сурункали гепатит в д жигар циррозе
|
Аннотация Ушбу маъруза тиббиет институтларининг IY курс талабалари учун езилган булиб, унда узбек, рус, инглиз тилидаги замонавий адабиет манбаларидан кенг фойдаланилган. Маъруза терапия фанининг хозирги талаблари ва ютукларини хисобга олган холда хронологик тартибда, изчиллик билан, ягона методик принцип буйича езилган. Ушбу маърузада мавзуга тааллукли барча зарур маълумотлар келтирилган: чунончи: мавзунинг долзарблиги, касаллик таърифи, кискача статистик маълумотлар касаллик таснифи, этиологияси, патогенези, патологик анатомияси, клиникаси, диагностикаси, дифференциал диагностикаси, кечиш вариантлари, асоратлари, даволаш усуллари, профилактикаси ва бошкалар. Сурункали жигар хасталиги бўлиб сурункали гепатит касаллигининг огир асорати хисобланади. Бунда морфологик жихатидан жигарнинг бужмайиб колиши ва фаолиятининг кескин бузилиши, жигар хужайралари – гепатацитларнинг халок бўлиши кузатилади. Жигар циррози ўлимга олиб келувчи овкат хазм килиш аъзолари хасталиклари орасида биринчи уринни эгаллайди. Купинча жигар циррози сурункали вирусли гепатитлар (В, С, Д), алкогол ва дорилар таъсирида келиб чикадиган ва аутоиммун гепатитлар натижасидир. Камрок холларда гемахроматоз, Уилсон – Коновалов касаллиги, а1-антитрипсин етишмовчилиги, бирламчи билиар цирроз, бирламчи холангит, веноз димланиш (Бадд-Киари касаллиги) натижасида келиб чикади. Купинча жигар циррозининг келиб чикишида 2 та этиологик омил иштирок этади. 20% холларда касаллик сабаби аникланмасдан қолади. Жигар циррозидаги кайтмас жараёнларнинг ривожланиши жигар паренхимасининг диффуз зарарланиши билан талқин қилинади. Турли этиологик омиллар таъсирида гепатоцитлар зарарланади. Гепатоцитлар некрози ва яллигланиш реакцияси фибропластик жараённи фаоллаштиради – бириктирувчи тукима билан копланади. Гепатоцитлар парчаланиш жараёнида хосил булган махсулотлар регенератор жараёнларни стимуллайди ва тугунчалар хосил булишига олиб келади. Портал гипертензиянинг ривожланишида портал венанинг тугунчалар ва фиброз тукима билан эзилиши ахамиятлидир. Охирги кабул килинган таснифга биноан (Лос-Анджелес, 1994 й.) жигар циррозлари этиологик омилга кура, активлик даражаларига кура, биохимик тест натижалари (АЛТ активлиги) ва жигардаги миорфологик узгаришларга биноан ажратилади. Фиброз. Классик манзараси: Кенг фиброз тукималар, бириктирувчи тукима кон томирлар, ут йуллари, гепатоцитлар атрофини коплаб олган. Сурункали яллигланиш учоклари аникланади. Бу учоклар лифоцит ва макрофаглардан ташкил топган. Морфологик манзара учта асосий жараён: жигар хужайралари дистрофияси ва некрози, уларнинг тугунли регенерацияси, бириктирувчи тукима ривожланиши билан ажралиб туради. Жигар циррозининг турли шаклларида жигар сохасида огрик кузатилади. Баъзан тумток ва симилловчи огриклар таркалади. Огриклар ёгли овкат истеъмол килингандан сунг, физик зурикишлардан сунг кучаяди. Жигарнинг катталашуви, капсуласининг чузилиши, капсулага якин жойлашган тугунлар огрикнинг сабабчиларидир. Жигар циррозида куйидаги диспептик узгаришлар кузатилади: иштаханинг пасайиши, анорексия, овкатдан сунг эпигастрал сохада огирлик хиссиёти, кунгил айнаши, метеоризм, ич бузилишлари, камрок холларда ут йуллари дискинезияси хисобига кунгил айниши ва кусиш. Озиб кетиш асосан портал гипертензияси бор беморларга хосдир. Беморнинг ташки куриниши: юз тузилиши озгин, тери ранги субиктерик, тили малина рангида, лаблари ялтирок, юзида эритема, кул, оёклари озгин, корин катта (асцит хисобига), жигар ва талок катталашган, корин деворида кенгайган веналар куринади, оёкларда шиш. Беморнинг ориклаб кетиши овкат хазм булиши ва сурилиши жараёнининг бузилиши, зарарланган жигарда оксил синтезининг бузилиши билан талқин қилинади. Жигар циррозидаги сариклик гепатоцеллюляр етишмовчилик белгиси бўлиб, гепатоцитлар дистрофияси ва некрози натижасида юзага келади. Аввалига беморда куз склералари, юмшок таълай, тил, кул кафтлари, кейинчалик бутун тана саргаяди. Ахлат ранги рангсизланади, терида кичишишлар пайдо булади. Бемор танасида куплаб кичишиш излари топилади, бу жойларда инфекция тушиши хисобига йирингли учоклар пайдо булиши мумкин. Касаллик узок кечганда теридаги тупланиб колган билирубин биливердинга айланиши хисобига тери ранги яшил тусга кириши мумкин. Жигар хужайраларидаги деструкция жараёнлари улардаги регенерация жараёнларидан устун булганда, саргайиш интенсивлиги ошиб боради, ва бу уз урнида ёмон окибатларга олиб боради. Касалликнинг терминал боскичида атрофия хисобига жигар кулга илинмайди. Жигар ва талокнинг катталашуви (гепатоминал синдром) куп беморларда кузатилади. Бу касалликнинг мухим белгиларидан бири булиб хисобланади. Бу белги жигар циррозини ташхислашда ва сурункали гепатитлар билан киёслашда катта роль уйнайди. Талок катталашиши кичик размерлардан тортиб, хаттоки кориннинг бутун чап кисмини эгаллаши мумкин. Катталашган талокнинг фаолияти хам кучаяди, яъни анемия, тромбоцитопения, лейкопения кузатилади. Портал гипертензия – жигар циррозининг деярли хамма турларида кузатилади, лекин портал жигар циррозида купрок намоён булади. Портал гипертензия ривожланишида жигардаги кон айланишининг бузилиши мухим ахамиятга эга. Жигар циррозидаги тугунлар ва ва бириктирувчи тукимадан иборат тусиклар веноз кон айланишини бузади. Бунинг натижасида жигардан чикаётган кон окими кийинлашади, портал босим кескин равишда ошади – 400-600 мм. сув уст. тенг булади (нормада 120-150 мм.с.уст). Узок вакт давомида портал гипертензия портокавал анастомозлар хисобига компенсацияда булади. Эрта асцит факат портал жигар циррози учун хос; жигар циррозининг колган турларида асцит кечки даврларида ривожланади. Асцит ривожланишида портал гипертензиядан ташкари гипоальбуминемия ва иккиламчи гиперальдостеронизмнинг хам роли катта. Геморрагик синдром жигар циррози билан огриган беморларнинг деярли ярмида учрайди. Варикоз кенгайган веналардан массив равишда кон кетишининг сабаби улардаги кон босимининг ошиши, деворларнинг муртлашуви ёки жарохатланиши, ва кон ивиш жараёнларининг бузилишидир (жигарда гемостаз, яъни кон ивиш факторлари ишлаб чикарилади). Лаборатор текширув натижалари, касалликнинг фаоллик даражаларига боглик.
Ремиссия даврида лаборатор курсаткичларда узгаришлар кам. Биокимёвий курсаткичларнинг бироз узгариши 30-50% беморларда кузатилади. Умумий билирубин микдори 1.5-2.0 баробар ортади. Аминотрансферазалар активлиги 1.5-4.0 баробар ошади. ТПИ камаяди. Инструментал усуллар
^ Киёсий ташхис Жигар циррози одатда авж олиб боради. Касаллик кечиши турлича а) актив авж олиб бориши, б) тулкинсимон кечиши (кучайиш ва ремиссия даврлари тафовут килинади), в) ноактив (узок вакт мехнат кобилияти сакланиб колади) кечиши мумкин. Жигар циррозининг декомпенсацияси ривожланганда беморнинг мехнат кобилияти йуколади, умумий холсизлик, уйкусизлик, диспепсик узгаришлар, ориклаб кетиш, субфебрилитет, огиздан жигар хиди келиши кузатилади. Тери пигментацияси ва сариглик кучаяди. Спонтан равишда терида кон талашлоар пайдо булади, бурун конайди. АКБ пасаяди. Асцит кучайиб боради. Метиоризм кузатилади. Жига рва талок катталашади. Кон зардобидаги билирубин, аминотрансферазалар, альфа- ва бета-глобулинлар микдори ошади. Альбумин, холестерин, ПТИ микдори камаяди. Жигар циррозининг активлиги минимал булганда физик ва психик хурикишлар чегараланади. Алкогол ичиш, гепатотоксик препаратларнинг таъсири манн килинади. Касби билан боглик булган зарарли омиллар йукотилади. Актив жигар циррозиларидаги даво унинг этиологиясига бионоан утказилади.
Алкоголи циррозларда урсадезоксихолин кислотаси 500-1000 мг/сут буюрилади. Жигар циррозининг хамма турларида поливитаминлар 1-2 ой давомида буюрилади. Колхицин (фиброз жараёнларини ингибирлайди) препаратининг эффекти аникланган. Препарат 1-1,2 мг/сут 2-3 йил давомида берилади. Плазмафорез сеанслари яхши эффект беради. Дори-дармонлар ёрдам бермаса, жигар транплантацияси утказилади. Асоратлар
Окибати Куп факторларга боглик (этиологиясига, асоратлар булишига). Асоратларнинг ривожланиши ёмон окибатларга олиб келади. Surunkali gepatit- jigarni yallig‘lanishi bilan belgilanib, uning ishini buzilishi bilan, to‘qima va hujayralarni baravariga shikastlanishi bilan, distrofik zararlanishi bilan, pariyetal yo‘lining gistio-limfotsitlar hujayralar bilan qoplanishi hamda bu yerda oz miqdorda qo‘shimcha hujayralar paydo bo‘lishi bilan belgilanadi. Surunkali gepatit rivojlanishida asosiy sabab oldinroq sariq kasali (Botkin kasali) bilan og‘rigan bo‘lishdir, ayniqsa bu yuqumli kasallikning og‘ir formasi bo‘lsa. Bundan tashqari spirtli ichimliklarni uzoq vaqt, ko‘p miqdorda iste’mol qilish, har xil zararli moddalar ta’siri natijasida ham ushbu kasallik kelib chiqadi. Oshqozon, ichak, o‘t pufagi va oshqozon osti bezining surunkali kasalliklari ham sabab bo‘lishi mumkin. Kasallikning rivojlanishida organizm himoya kuchini kamayishi, viruslarning qon orqali jigarga kelib, uning ishining buzilishi davom etishi, o‘tning yig‘ilib qolishi asosiy ahamiyatga egadir. Yuqoridagi sabablarga ko‘ra jigarda qon yig‘ilib, jigar hujayralarining buzilishiga olib keladi. Bulardan tashqari gumoral, immun va autoimmun hodisalarning ahamiyati ham kattadir. Surunkali gepatitning uch turi mavjuddir: 1) persistik, 2) aktiv, 3) xolestatik. Kasallikning persistik turi ancha yengil hisoblanib, bemorlar o‘ng qovurg‘a ostida kuchsiz og‘riq bo‘lishidan, darmonsizlanishdan, ish qobiliyati pasayishidan shikoyat qilishadi. Tekshirilganda jigarning hamma chegaralari pastga 3-4 sm.gacha siljigani aniqlanib, paypaslanganda ozgina og‘riq bo‘ladi va qattiqlashadi. Laboratoriyada qonni tekshirilganda oqsilning umumiy miqdori ko‘payib, albuminning kamayganligi va gamma-globulinning ko‘payganligi aniqlanadi. Boshqa analizlar deyarli o‘zgarmaydi. Surunkali aktiv gepatit xastalikning og‘ir turi bo‘lib, bemorlar qorinning o‘ng tomoni og‘rishidan, harorati ko‘tarilishidan, ko‘ngil aynib, safro qusishdan, og‘iz qurishdan, quvvatsizlikdan, ishtaha yo‘qolishidan shikoyat qiladilar. Qorinni paypaslaganda jigarni og‘rig‘i kuchayib, pastga 5-6 sm.ga siljigani, kattiqlanishi, pastki qism dumaloqlashganligi aniqlanadi. Ko‘z bir oz sarg‘ayib, qorinda vena qon tomirlarini kengayishi, badanning ayrim joylaridan “yulduzchalar” paydo bo‘lishi ahamiyatga egadir. Qonda bilirubin, fermentlar miqdori ko‘payib, oqsil kamaygani bilinadi. Radiologik usullar bilan tekshirilganda, jigarni ishlash qobiliyati pasayib, tomonga kengayganligi aniqlanadi. Surunkali aktiv gepatit keyinchalik sirrozga aylanadi, vaholanki, persistik turini o‘z vaqtida, to‘g‘ri davolansa butunlay tuzalishi mumkin. Surunkali xolestatik gepatit o‘t pufagi yallig‘lanishi, jigar o‘t yo‘llarida va o‘t pufagida tosh bo‘lishi natijasida kelib chiqadi. Unda og‘riq bilan birga badan sarg‘ayishi, qichishi va haroratni ko‘tarilishi bo‘ladi. Jigar 4-5 sm.gacha pastga tushadi, qattiqlashadi. Qonda bilirubin ko‘payib, siydikda urobilin paydo bo‘ladi. Bu kasallik keyinchalik biliar sirrozga aylanadi. Surunkali gepatitni avvalo uchala turini bir-biridan ajrata bilish zarur. Undan keyin ularni jigar sirrozidan, surunkali xoletsistitdan va jigar rakidan farqlash zarur. Kasallikni davolashda 1chi navbatda parhezga ahamiyat berish zarur. Bundan yog‘li, qovurilgan, achchiq, sho‘r, nordon narsalar ta’qiqlanadi. Bemorlar sut, qatiq, yog‘siz qaymoq, shirin ho‘l mevalar, suvda pishirilgan go‘sht, mastava, qaynatma sho‘rva, shovla kabilarni iste’mol qilishlari lozim. Kasallik bilan og‘rigan bemorlar ko‘proq o‘rnida yotib, kamroq harakat qilishi lozim. Dorilardan avvalo og‘riqni qoldiradigan (no-shpa, papaverin kabilar), jigar ishini yaxshilaydigan (essensial, karsil, vitagepat, glyukoza), har xil vitaminlar beriladi. Bemorlar ahvoli yengillashgach, fizioterapevtik usullar qo‘llaniladi. Kasalxonadan chiqgach ularga yengil ishlar bilan shug‘ullanish maslahat qilinadi. Foydali maqolalarni Telegram kanalimizda kuzatib boring! Жигар циррози аломатлари қандай намоён бўлади? Касалликнинг давоси борми? Жигар циррози – бу сурункали касаллик, вақт ўтган сари аъзо тўқимаси қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга учраб, емирилиб боради. Емирилган ҳужайралар ўрнини чандиқ бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шу тариқа аста-секинлик билан жигар ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатга тушиб қолади. Бу хасталик бемор одамга дастлабки босқичларда сезиларли ноқулайликлар туғдиради, охирги босқичларда эса оғир ўлимга олиб келади. Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ, лекин сифатли ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам касалликнинг ривожланишини тўхтатиб туришнинг иложиси бор. Шу сабабли касалликка эрта ташхис қўйиш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Жигар циррози аломатлари хасталикнинг турли босқичларида турли туман кўринишда намоён бўлади. Уларни ўз вақтида пайқаш ва шифокорга мурожаат этиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Дастлабки босқичдаги жигар циррози аломатлариҲар доим ҳам циррознинг илк босқичларида, касаллик белгиларига қараб ташхис қўйишнинг иложи йўқ. Чунки 20 % ҳолатларда хасталик латент (яширин) кўринишда кечади ва ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Ундан ташқари яна 20% беморларга анча кеч фақат ўлимидан сўнггина ташхис қўйилади. Шундай бўлса ҳам қолган 60% беморларда хасталик ўзини илк босқичларда намоён қилади ва ташхис қўйишга имкон беради. Жигар циррози аломатлари ичида қуйидагилари хасталик ҳақида олдиндан огоҳлантиради.
Айрим ҳолларда хасталик дарров ўткир кўринишда, ҳеч қандай аломатларсиз бошланади. Охирги босқичлардаги жигар циррози касаллиги белгилариХасталик белгилари касаллик ривожланган сари кўпайиб яққоллашиб боради.
Ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади
Тери ва бармоқларда касаллик белгилари намоён бўла бошлайди
Юқоридагилар жигар циррози касаллиги белгилари ичида энг таниқлиларидан Қуйидаги белгилар туфайли инсон ташқи кўриниши ва ўзини тутиши беморга хос чуқур ўзгаришларга учрайди.
Жигар циррози сабаблариХасталикни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар қуйидагилар.
Агар касаллик сабаблари аниқланмаган бўлса криптоген (номаълум сабабли) цирроз деб аталди. Бу 12% – 40% ҳолатларда кузатилади. Касаллик ривожланиши эҳтимоли юқоридаги факторлар бирга келганда яна ҳам ортади. Масалан гепатитга чалинган киши, уни устига алкоголни ҳам ҳаддан ортиқ истеъмол қилса хавф бир неча баробар ортади. Жигар циррози босқичлариКасаллик бир неча босқичларда боради, ҳар бир босқич ўзига хос клиник белгиларга эга бўлади. Хасталик қанчалик ривожланганлигига қараб, нафақат беморнинг аҳволи, балки даволаниш йўллари ҳам фарқ қилади. Ривожланишнинг ушбу босқичида жигар циррози аломатлари ўзини ҳеч қандай йўл билан намоён қилмайди. Агар касаллик бу вақтда аниқланадиган бўлса, унда пайдо бўган аъзо етишмовчилигини дори воситалари ёрдамида компенсация қилса бўлади. Шунинг учун ҳам шифокорлар бу босқични компенсация босқичи деб аташади. Беморда ўзида ҳеч қандай касаллик белгиларни сезмаса ҳам, аъзода аллақачон ўзгаришлар бошланган. Бу фазада жигар ҳужайралари – гепатоцитлар некрозга (ўлимга) учраб емирилиб, уларнинг ўрнига фиброз чандиқ тўқимаси ҳосил бўлиб боради. Агар ўз вақтида даволаниш бошланмаса тез орада аъзо ўз функцияларини тўлиқ бажара олмай қолади. Бу вақтда лабаратория анализлар биллурибин даражаси ортгани, протромбик индекс эса 60 гача пасаяди. Лекин одам ўзини умуман соғлом хис қилади, фақат баъзида ўнг қовурғалар ости оғриб туради. Шу сабабли шифокор кўригидан доимо ўтиб туриш лозим. Кейинги босқич субкомпенсация деб аталади. Номдан келиб чиққан ҳолда тушунrcsиш мумкинки, хасталик белгилари яққолроқ кўзга ташланади. Бу эса ўлик гепатоцитлар (жигар ҳужайралари) сонининг ортишига боғлиқ. Ушбу босқичда ҳар бир киши ўз организмида нималар содир бўлаётган ўзгаришларни сезиши мумкин. Бемор заифлик, апатия (бефарқлик), самарадорликнинг камайиши, кўнгил айниш, вазн йўқотиш ва касалликнинг бошқа эрта белгилари туфайли қийналади. Эркаклар бу босқичда ўзида гинекомастиянинг биринчи белгилари мавжуд. Лаборатория кўрсаткичларига келсак, албуминнинг даражаси камайиб боради ва протромбик индекс 40 га етади. Аммо, агар даволаш ўз вақтида бошланган бўлса, бу босқични компенсация босқичига ўтказишга умид қилса бўлади. 3-босқичда нормал ишлаётган гепатоситлар сони ўта камаяди. Бу эса жигар етишмовчилигининг ривожланишига ва касаллик белгилари ортишига олиб келади. Тери сариқ тусда, қоринда оғриқлар одамни кўпроқ қийнайди. Тез-тез бу босқичда астит (қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) ривожланади. Лабатория анализида албуминлар даражаси ва протромбик индекс жуда ҳам пасайиб кетади. Ушбу босқичда даволаниш кам самара беради, лекин оз бўлсада дори-воситалари хасталикни енгиши эҳтимоли йўқ эмас. Бемор шифокор назорати остида станционарда бўлиши керак. Ушбу босқичда цирроз асоратлари катта хавф туғдиради. Энг ёмон асоратларга – жигар комаси, саратони , ички қон кетиш, перитонит ва пневмония киради. Касалликнинг якуний босқичида аъзо шунчалик қаттиқ шикастланганки у энди ўз вазифасини бажара олмайди. Жудаям кучли оғриқ кузатилади, беморга кучли оғриқ қолдирувчи воситалар тайинланади. Ушбу босқичда касалликнинг ривожланишини тўхтатишнинг имконияти йўқ. Прогноз, одатда, салбий. Янги жигар кўчириб ўтказилмаса одам касалликнинг оғир асоратларидан нобуд бўлади. Жигар циррози билан қанча яшаш мумкин?Вақтида бошланган етарли даражадаги даволаш билан патологик жараённинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Йўлдош касалликларнинг мавжудлиги, асоратлар, беморнинг турмуш тарзи, циррознинг касаллигининг босқичи ҳам муҳим яшаб қолиш кўрсаткичида муҳим роль ўйнайди. Агар гепатоцитларнинг (жигар ҳужайраларининг) катта қисми ўз фаолиятини сақлаб қолган бўлса. Ундан ташқари бемор турмуш тарзини қайта кўриб чиқиб зарарли одатларидан воз кечса ва шифокор томонидан белгилаб қўйилган терапевтик схемага риоя қилса, беморнинг умр кўриш кўрсаткичи 7 йил ва ундан кўп. Бундай қулай прогноз фақат касалликнинг компенсацияланган формасига нисбатан амал қилади. Субкомпенсация формасида ўртача умр кўриш муддати тахминан 5 йилни ташкил этади. Бунинг сабаби, гепатоцитлар аста-секин камайиб бориши ва охири уларнинг миқдори аъзонинг нормал ишлаши учун етарли бўлмай қолади. Декомпенсация босқичидаги беморларнинг 40% дан кўпроғи уч йил яшайди. Чайлд-Пю бўйича жигар циррози касаллиги классификациясиХасталикнинг ўғирлик даражасини шифокорлар Чилд анд Пю томонидан тавсия этилган тасниф бўйича баҳолаш имконияти мавжуд. Ушбу методда ҳар бир жигар циррози касаллиги белгиларига маълум миқдорда баллар берилади. Мутахассислар тўпланган балларга қараб касалликни учта синфга бўладилар А, Б ва C. Ҳар бир синф учун ўзига мос оғирлик даражаси бор.
Юқоридаги маълумотларни акс эттирувчи жадвал.
|