Вич касаллигини давоси борми
ЭПИЛЕПСИЯ КАСАЛЛИГИ УНИНГ ЗАМОНАВИЙ ДАВОСИ БОРМИ?
Инсоннинг мия фаолияти билан боғлиқ касалликлар ичида эпилепсия кўпроқ учрашига гувоҳ бўлиш мумкин. Унинг ижтимоий жиҳатдан хавфи катта бўлгани учун турмуш қуриш арафасида турган йигит-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар улардан бирортаси эпилепсия ёки бошқа руҳий касалликлар бўйича ҳисобда турса, туғилажак фарзандларга ундаги генетик белгилар яъни руҳий нуқсонлар ўтиши эҳтимолдан холи эмас.
Шунинг учун ҳам эпилепсия касаллигига йўлиққан бемор тақдири тиббиёт ходимларини ҳамиша ташвишга солиб келади.
Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника психоневрологи Ирода Каримова билан бу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, ўзига хос симптомлари, диагностикаси, даволаш жараёни ва профилактикаси тўғрисида суҳбатлашдик.
– Эпилепсиянинг келиб чиқиш сабабларини мутахассис сифатида қандай шарҳлайсиз?
– Оддий тилда биз уни тутқаноқ ёки қуёнчиқ деб атаймиз.
Касаллик этиологияси ва патогенези охиригача ўрганилмаган.
Биринчи тутқаноқ вақтидаги беморнинг ёши бевосита касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари билан боғлиқдир. Янги туғилган чақалоқ ва эмизикли болада оғир гипоксия, бош мия ривожланиш нуқсонлари ва метаболик генетик нуқсонлар (гипогликемия, гипокалиемия, витамин В 6 етишмаслиги) хасталик кучайишига сабаб бўлиши тахмин қилинган.
Эпилепсия этиологиясида туғруқ травмалари (қисқич ишлатиш сабабли ҳомила бошчаси ва чаноқ ўлчамларининг тўғри келмаслиги) ўзига хос роль ўйнайди. Айрим ҳолларда эпилепсияга дучор бўлган беморларнинг онаси ҳомиладорлик вақтида қизилча, гриппнинг оғир формаси ёки бош мия жароҳатланишига учраган, спиртли ичимлик, гиёҳванд модда истеъмол қилган ва тетратоген таъсирга эга дорилар (резерпин, ремантадин) қабул қилгани аниқланган. Эпилепсия патогенезини аниқлаш мутахассисларга анчагина қийинчиликлар туғдирмоқда.
Турли хил этиологик омиллар – алоҳида нейронларнинг ички қўзғалиши, функципонал боғланган системали нейронларнинг қўзғалиши ёки тормозланиши, бош миянинг энергетик ҳолати, айрим аминоксилоталар метаболизимининг бузилиши туфайли талваса келиб чиқиши мумкин.
Ҳозирги вақтда эпилепсия патогенезида янги концепция, яъни калий (К+) каналлари блокадасидан кенг фойдаланилмоқда.
Бу эса нейрона¬лараро ҳалқа циркуляциясидаги импульсларнинг ўтишини қийинлаштиради. Қўзғатувчи трансмиттер (аспартат ва глютамат) тутқаноқ ривожланишида асосий механизм бўлиб, тормозловчи (гамма-аминомой кислотаси) унинг тугашини таъминлайди.
– Касалликнинг аҳоли ўртасида учраш даражаси қандай ва уни аниқлаш мезонлари борми?
– Турли хуружлар ва ҳушдан кетиш билан бошланадиган эпилепсия ёш танламайди, у бир неча ойлик чақалоқда ҳам, катталарда ҳам учрашини кузатганмиз. Ҳар 1000 кишидан 5-10 нафари эпилепсияга йўлиққан бўлиб, асосан 20 ёшгача бўлган йигит-қизларда кўпроқ учраши мумкин.
Касалланиш даражаси жинсга боғлиқ эмас, эркак-аёлларда теппа-тенг юради. Худди бошқа асаб касалликлари каби эпилепсияда наслий омилнинг таъсири яққол сезилади.
Ўтган аср¬нинг 50-йилларигача аксарият давлатларда эпилепсиядаги
наслий омил жуда бўрттириб кўрсатилган. Кейинчалик илм-фан ютуқлари бундай фаразни йўққа чиқарди.
Бугунги статистик маълумотлар ота-онадан бири эпилепсия билан оғриса, улардан касал бола туғилиши хавфи 10 фоиздан ошмаслигини кўрсатмоқда. Агар хасталик ҳар иккисида учраса, бу – чинакам фожиа.
Бола бир умр эпилепсия "гирдоби"да қолади.
Ташхис қўйиш учун шифокор бемордаги касаллик ҳамда ирсий моъйилликни текширади. Аниқ ташхис қўйиш жуда мураккаб. Бунинг учун мутахассис кўп босъқичли текширувни амалга ошириши даркор.
Электроэнцеалография (ЭЭГ) аппарати воситасида беморнинг мия фаолияти текширилади. ЭЭГда кузатиладиган патологик ўзгаришлар, ўткир тўлқинлар, комплекс пик тўлқинлар, секин тўлқинли пароксизма кўринишида кечади. Эпилектик активлик касалликка дучор бўлган беморларнинг 30-40 фоизида аниқланади.
Ҳозирги вақтда амалиётга кенг жорий қилинган комьютер томография ва магнит-резонанс томография текширувлари ташхис қўйишда аниқликни таъминлаб, шифокорнинг беморни даволаши учун енгиллик туғдиради. ЭЭГ кўрсаткичлари меъёрида бўлса, шифокор тутқаноққа қарши препаратларни тўхтатишга маслаҳат беради.
– Бошқа хасталиклар каби эпилепсия ҳам турларга ажратиладими?
– 1989 йилда қабул қилинган халқаро таснифга кўра, касаллик бирламчи (идиопатик) ва иккиламчи (симптоматик) турларга бўлинади.
Эпилепсияга тиббий жиҳатдан чуқур изоҳ берганимизда, парциал, оддий, мураккаб, иккиламчи генераллашган, генераллашган, тонико-клоник, тоник, клоник, миоклоник, абсанс, атоник хусусиятларига тўхталиб ўтиш керак.
Оддий парциал тутқаноқнинг бошланиши локал характерда бўълиб, беморнинг эс-ҳуши йўқолмайди.
Унинг клиник белгисида турли ҳолатлар (мотор, сенсор, вегетатив ва психик) кузатилиб, эпилептик ўчоқнинг локализацияси ва эпилептик системанинг морфункционал хусусиятига боғлиқ. Мураккаб парциал тутқаноқ ҳушнинг бузилиши билан кечади. Бемор кейинчалик бўлиб ўтган воқеаларни умуман эслолмайди У кўпинча аура билан бошланади. Аура тутқаноқнинг хабарчиси бўлиб, хуруж бошланишига бир неча соат қолганда, баъзан эса бир-икки кун олдин беморнинг уйқуси қочади, хавотир пайдо бўлиб, жаҳлини боса олмайди, юзи ёки танасининг баъзи жойларида увушиш юзага келади, лаб бурчаклари титрай бошлайди. Бемор атрофида рўй бераётган воқеани нореал (дереализация) деб қабул қилади.
Айрим у "кўриб бўлган" ёки "умуман кўрмаган" ҳиссиётга дуч келгандек бўлади. Эпилепсиянинг баъзи турларида аура кузатилмайди. Аурасиз кузатиладиган катта тутқаноқ ҳаёт учун жуда хавфлидир. Бемор бош мия ва тан жароҳатига учрашини олдиндан билиб бўлмайди. Тонико-клоник эпилепсия учун бу белги типик бўлиб ҳисобланади. Бунга хос характерли белги эндоген ва экзоген омиллар – менструация, мастлик, ўта толиқишга боғлиқ бўлиши мумкин. Танадаги барча мушакларда тоник қисқариш бошланади.
Беморнинг кўзлари катта очилади, кўз соққаси юқорига кетади, қорачиқлари кенгаяди, ёруғликдан кўзи қамашади. Спазмлашган товуш ёриқларидан ҳаво ўтганда эпилептик қичқириш пайдо бўлади, бу бир неча секунд давом этади. Кейинчалик мушакларнинг тоник ригидлиги қалтирашга ўтади ва клоник фазаси бошланади.
Клоник тутқаноқ фақат клоник фаза билан характерланади.
Бу кўпинча эмизикли болаларда кузатилади. Бунда бола ҳушидан кетиб, вегетатив бузилишлар билан бирга икки томонлама ритмик клоник тутқаноқ пайдо бўлади. Тунги хуруж кундузгисидан бошқачароқ тарзда кечади. Бемор бирдан уйғониб кетади, боши қаттиқ оғрийди, кутилмаганда қайт қилади, аста-секин кўзи ва боши ён томонга қайрилган ҳолда тутқаноқ хуружлари бошланиб кетади. Унинг юзи қийшайиб қолади, сўлаги оқади ва дудуқлана бошлайди, тилини тишлаб олиши, оғзидан қон аралаш кўпик келиши, сийиб юбориши билан ён-атрофида турган яқинларини ҳаяжонга солади.
Ётган жойидан тезликда туриб, ўтириб олади, оёқлари билан велосипед ҳайдаётгандек ҳаракат қилади, ғужанак бўлиб тўшакка ағанайди. Гоҳида у ўрнидан туриб юриб кетади, қадамини тўхтатади, югуриб уйдан чиқиб кетиши мумкин. Хуружи жараёни 30 сониядан 2 дақиқагача давом этади.
Бемор ўзига келгач, нималар қилганини эслай олмайди, баъзан нима содир бўлганини чала-чулпа ҳикоя қилиб беради. Эпилепсия қандай ҳолатда ва қайси турда учрамасин, уларнинг барчасида бир-бирига ўхшаш жиҳатлар кўп.
Шунинг учун ҳам биз шифокорлар касалликка умумий қилиб, "эпилепсия" номини берганмиз. Юқорида келтириб ўтганларим эса тад¬қиқотчилар олиб борган илмий изланишлардан бир шингили, холос.
– Эпилепсия руҳий касаллик тури бўлгани учун беморнинг мия фаолияти ва юрак функциясида ўзига хос "муҳит" мавжуд. Ана шу "муъҳитга мослашиб яшайдиган беморнинг хатти-ҳаракатларида қандай ҳолат кузатилади ва бу унинг ён-атрофидаги кишиларга таъсир қилиш даражаси хусусида нима дея оласиз?
– Эпилепсияда хулқ-атвор ўзгаришлари баъзан "ижобий" тус олади.
Улар кимгадир керагидан ортиқ даражада меҳрибон, бош ёрдамчи, кулиб турадиган, мулойим, ҳар қандай ишга бел боғлаб киришиб кетадиган шахслардир. Бу меҳрибонлик баъзи ҳолларда оила аъзоларига эмас, бегоналарга кўрсатилади. Беморнинг жаҳлини чиқариш осон, қилаётган ишларига мос эътиборни сезмаса ёки танбеҳ эшитса, у янада қайсар ва ўжар бўлиб қолади. Агар бемор бирорта киши билан "сан-ман"га борса, қайтиб ўша одамга умуман яқинлашмайди.
Бу типдаги кишиларнинг айримлари ҳақиъқатпарвар бўлса, баъзилари ғирт ёлғончи бўлишади. Унинг учун бегона одам ноҳақликдан азият чекса, узоқ вақт у ҳақда гапириб юради, қўлидан келса, ёрдамга шошади. Баъзи беморлар уйи ва ишхонасини саранжом-саришта тутишади, озода кийинишади, жуда тартибли бўлиб, улар баъзан клептомания (керакмас нарсаларни ўғирлаш) билан ҳам шуғулланадилар. Эпилепсия касаллигида кузатиладиган шахсият ўзгаришлари касалликнинг қайси ёшда бошлангани, хуружлар сони ва тури, ўтказилаётган даволаш муолажаларининг узвийлигига боғлиқдир.
– Эпилепсиянинг даволаш босқичлари қандай олиб борилади?
Бемор руҳий касалликлар диспансерида ҳисобга олингач, у билан даволаш ишларини ташкил этишда нималарга аҳамият берилади?
– Кўпинча эпилептик беморни неврологик характердаги касал, деб ҳисоблашади. Беморга ташхис қўйиш невропатолог ёки психоневролог зиммасига тушади. Психик нуқсон айрим беморларда (25-30 фоиз) турли даражада яққол намоён бўлиши мумкин. Даволашни бошлашдан аввал шифокор беморда церебрал (ўсма, энцефалит ва бошқалар) ёки экстрацеребрал (инсулома, гипопаратиреоз) йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Касаллик комплекс, индивидуал, узлуксиз ва узоқ муддат даволаниши керак.
Даволаш эпилептик тутқаноқ турини ҳисобга олган ҳолда битта препарат (монотерапия)дан бошланади.
Тонико-клоник, тоник, клоник, миоклоник, генераллашган тутқаноқларда фенобарбитол, бензонал, глюферал, дифенин (фенитоин), карбомазепин (финлепсин, тегретол, стазепин, гексомидин (примидон), вольпроат натрий (депакин, конвулекс, ацедипрол) каби препаратлар қўлланилади.
Оддий порциал ва мураккаб тутқаноқ турига қараб, шифокор препаратни тўғри тавсия қилиши керак. Унинг дозасини белгилашда тутқаноққа ножўя таъсир ҳосил қилмаслиги ҳисобга олинади. Бирдан кўп миқдорда ёки ўта кам даражада бериш тавсия қилинмайди. Препарат дозаси эмпирик танланади, унинг қондаги концентрацияси 2-3 соатдан кейин кульминацион чўққига етади.
Болаларда суткалик доза катталарга нисбатан юқорироқ бўлиб, бу уларда метаболизмнинг интенсив кечиши билан боғлиқдир.
Бола ўсган сари метаболизм секинлашади ва катта ёшдаги одамлар учун препарат дозаси камайтирилади: 60 ёшдан кейин 20-25 фоизга, 70 ёшдан кейин 30-50 фоизга. Агар бемор ҳомиладорлик даврини бошдан кечираётган бўлса, иккинчи ярмида доза нисбатан оширилади. Агар муолажа самара бермаса, бир нечта препаратлар комбинацияси қўлланилади. Даволашни ҳар доим битта препаратдан бошлаб, дозани аста-секинлик билан оширишнинг аҳамияти катта. Муолажа тартиби бузилса, яъни препарат қўлланилмай қўйса, алкоголь қабул қилинса, ҳаддан ташқари толиқиш, гиперинсоляция, уйқу етишмовчилиги рўй берса, беморнинг аҳволида салбий ўзгаришлар кузатилади.
Резидуал эпилоптоген жароҳатланишнинг декомпенсация белгиларида курсдан ташқари дегидратацион, сўрдирувчи, қон-томир давоси олиб борилади.
ЭЭГ натижаси ва терапевтик ремиссия хулосасига кўра, даволаш жараёни 3 йилдан кам бўлмаслиги лозим. Препарат қабули аста-секинлик билан камайтирилиб, беморнинг аҳволи ўнгланишига қараб, батамом тўхтатилади. Агар тутқаноқ даволанмаса ва тез-тез қайталаса, бемор нейрохирургик текшириш ва даволашга ётқизилади.
Хирургик давода эпилептик ўчоқ олиб ташланади.
Сўнгги йилларда эпилепсияга қарши янги препарат – ламиктал (ламо-триджин) кенг қўлланилмоқда. Оддий ва мураккаб, абсанс, генераллашган, тонико-клоник тутқаноқда бу препарат кутилган самарани беради.
Ламиктал кунига 50 мг.дан бошланиб, аста-секинлик билан 200 мг.гача етказилади. Қайси препарат бўлишидан қатъи назар, беморнинг яқинлари
уни қабул қилишда, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб иш тутганлари маъқул.
Эпилепсия ташхиси қўйилган бемор ҳудудий туман руҳий касалликлар диспансерида ҳисобга олиниб, доимий равишда психотерапевт ёки психоневролог назоратида бўлиши керак.
Зарурий муолажа усуллари унинг кўрсатмаси билан амалга оширилади.
Ҳулкар КУЗМЕТОВА суҳбатлашди.
(Гульнора группага киритди.)
ТУТКАНОК ДАВОСИ..
"ЁСИН " сурасини тутк,анок, касаллиги билан касалланган одамга ук,илади ва к,уйидаги оят унинг пешонасига ёзилади:
Валак,од алиматил жиннату иннахум ламухзаруна,субханаллох,и амма ясифун. ( Вас-соффат ,158-159). Тарж. Холбуки жинлар уларнинг Аллох, азобига хозир к,илинувчи эканликларини билганлар. Шунда у Аллох,нинг изни билан уз холига келади ва унинг жисмидан шайтон чикиб кетади.
ТУТК,АНОК ДАВОСИНИНГ БОШКА ЙУЛИ.
1.Тутканок билан касалланган одамнинг унг кулогига 7 марта азон айтилади.
2. Фотиха, Муавваззатайн Оят алкурси ,Вас-соффат ,Хашр сурасининг охири Торик, суралари укилади.
Шунингдек тутк,анокли одамни узига келтириш учур Оят-ал курсийни
11 марта унинг бошига ук,илади.
(Интернет сайтларидан Гульнора тайёрлаб группага киритди.)
#СогликМаслахатлари
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Америкалик шифокорларга кўра, қарийб 30 йилдан буён ВИЧга чалинган икки беморга соғлом одамнинг орқа мия суюқлиги кўчириб ўтказилгач, афтидан, уларнинг танаси вирусдан тозаланган.
Уларнинг айтишларича, беморлардан бирининг қонида икки, бошқасиникида тўрт йилдан буён вирус аниқланмаётир.
Беморлар шу йил бошидан бошлаб, антиретровирал дориларни истеъмол қилмай кўришгани, лекин шунда ҳам вируснинг қайтмагани айтилмоқда.
Бироқ яна ўша шифокорларнинг ўзлари ОИТСнинг давоси топилди, деб қатъий хулосага келишга эрта эканини айтишмоқда.
Уларга кўра, вирус исталган пайтда бу икки беморнинг танасига қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Бостонлик шифокорларнинг топилдиқлари эса, Халқаро ОИТС Жамияти Анжуманида тақдим этилган.
Шифокорлар аввалига ВИЧ вирусини юқтирган бу икки беморни саратон ва лимфома хасталикларидан даволаш учун уларга соғлом одамнинг орқа мия суюқлигини кўчириб ўтказишган.
Орқа мия суюқлигида янги қон ҳужайралари пайдо бўлгани боис, у хаста инсон баданида ВИЧ вирусининг улкан захираси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Шифокорлардан бири Тимоти Хенрич Би-би-си билан суҳбатида янги топилдиқларидан еттинчи осмонда эканликларини айтган.
Аммо, унга кўра, "тажрибалари ВИЧнинг давоси топилганини англатмайди. Бунинг учун яна узоқроқ кузатув лозим бўлади".
"Фақат шу нарсани айта оламизки, муолажамиз ортидан, ВИЧ вируси бир-икки йилгача қорасини кўрсатмай кетди. Шунинг учун ҳам, вируснинг қайта тикланиши эҳтимоли ўта паст".
Шифокорларнинг тахминларига кўра, кўчириб ўтказилган орқа мия суюқлиги аввалига антиретровирал дорилар ёрдамида инфекциядан ҳимоя этилган.
Устига устак, трансплант бемор инсон танасидаги ВИЧ вируслари паноҳ топган орқа мия суюқлиги қолдиқларини ҳужумга тутган.
Бироқ, бостонлик шифокор Тимоти Хенричнинг огоҳлантиришича, вирус ҳануз мия ҳужайраси ёки ошқозон-ичак йўлларида яшириниб ётган бўлиши мумкин.
"Агар, ВИЧ вируси қайтмаса, бу - инсон баданида ВИЧ вирусининг манбаси бўлган бошқа аъзолар борлиги ва уларни ўрганиш учун янгича ёндашувлар лозим. Чунки бу - ВИЧ вирусининг давосини топишга қаратилган янги стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим", дейди шифокор.
Иш бергану бермаган тажрибалар ёки.
Берлинлик бемор Тимоти Браун эса, дунёда ОИТС хасталигидан даво топган биринчи инсон, деб кўрилади.
Бироқ, унга америкалик икки бемордан фарқли тарзда оддий эмас, ВИЧ вирусига бардошли бўлган ўта ноёб донорнинг орқа мия суюқлиги кўчириб ўтказилганди.
Яқинда АҚШнинг Миссисипи штатида танасида ҳали захиралари пайдо бўлмай туриб, антиретровирал дорилар ёрдамида янги туғилган гўдакнинг ВИЧ вирусидан фориғ этилгани ҳам хабар берилганди.
Инсоннинг ДНКси ичкарисида яшириниб олиб, дахлсиз "захиралари"ни пайдо қилиши боис, ВИЧ вирусини осонлик билан йўқотиб бўлмайди.
Антиретровирал дорилар эса, беморнинг қонида вирусларни ўз назорати остида тутиб туради, аммо уларни истеъмол этишни тўхтатишингиз биланоқ, вируслар яна танага қайтади.
Ўзбекистонлик узоқ йиллик мутахассис Собир Усмонов соғлом инсоннинг орқа мия суюқлигини кўчириб ўтказиш билан бемор бутунлай соғайиб кетиши мумкин эмас, деган фикрда.
"ВИЧ вирусининг бундай йўл билан даволанишига умид йўқ. Нега деганда, унда қайтар транскриптаза ҳолати бор. Қайтар дегани шундаки, барча воқеъликлар, тирикликларнинг ҳаммасида ДНК, ундан кейин РНК кетади. Аммо ВИЧ инфекциясида олдин РНК, кейин ДНК кетади. Яна бир ҳолат бор, вируснинг стандарти яратилмоғи лозим. Аммо вирус буқаламун, бундай бўлгандан кейин, стандарт яратилмоғи мумкин эмас".
"Катта маблағ ҳисобига илмий ишлар қилаётган олимлар пробирка шароитида нимадир қилишаяпти. Аммо уни инсон танасига ўтказилганда, ўз ишини бермаяпти. Инсонда у ўзини бошқача тутаяпти", дейди ўзбекистонлик мутахассис.
У замонавий тиббиёт бу яқин 20 йил ичида ВИЧ вирусидан буткул халос бўлишнинг йўлини топа олишига ҳам кўзи етмаслигини айтади.
"Ҳозир дори воситасида ВИЧ вирусига чалинган инсоннинг умрини узайтириш йўли ҳал бўлди. Вируснинг организмга кириши, тўқиманинг ичида кўпайиши, тўқимадан чиқиб кетиши - барчасининг олдини оладиган, таъсир қиладиган дори воситалари мавжуд. Аммо бутунлай тузатиб олиш масаласи ҳал бўлгани йўқ ва бўлолмаса керак. Бу - вируснинг келиб чиқишидан", дейди Собир Усмонов.
"Бу - ВИЧ вирусининг ўзини тутишига боғлиқ. Дунёда қайтар транскриптаза ҳолатида бўлган бундан бошқа вирус йўқ. Бу вирус инсонни ўзининг "қули"га айлантиради. Бу вирус инсон организмига кириб, унинг эгасига айланади, уни ўзиники қилиб олади. Мана шунинг ўзи қийинчиликка олиб келади".
Бир неча йиллардан буён Бехтерево касаллиги билан оғрийман. Қилмаган муолажам қолмади. Бўғимлардаги оғриқдан ҳаловатим йўқ. Касалликнинг мутлоқ давоси борми?
Отабек. Наманган шаҳри
Мурожаатларингизга тиббиёт фанлари номзоди, вертебрелог Бахтиёр Жўраев жавоб беради.
Эркакларда кўпроқ учрайди
Бехтерева хасталиги тиббиётда умуртқалар каналлари ва умуртқа бўзғимларида ҳаракатнинг чекланиши ҳолатига айтилади. Кўпчиликка у анкилозируюшиц спондилоартрит номи билан яхши таниш. Хасталик умуртқа бўғимларида ўзгаришни келтириб чиқариб, оғриқ ва ҳаракат фаолиятининг сустлашиши ва жиддий асоратларда бўғим қотиб қолишига олиб келиши мумкин. Бехтерево касаллигининг бошланғич, ўрта ва оғир даражалари учрайди. Белгиси ва ҳолатига кўра шифокор назоратида аниқ ташхис қўйилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ушбу хасталик аёлларга қараганда эркакларда кўпроқ кузатилади.
ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ.
Касалликнинг юзага келиш сабаблари тўлиқ ўрганилган эмас. Баъзи тахминларга кўра наслий мойиллик асосий омил бўлса, бошқа хулосаларга қараганда организмдаги сурункали инфекциялар (асосан ошқозон-ичак ва пешоб йўллари инфекцияларида юзага келадиганлари) бўлиши мумкин. Шунингдек, кучли стресс, таянч-ҳаракат тизими жароҳатлари ҳам касалликка сабаб бўлиши қайд этилади.
ТЎҒРИ ТАШХИС
Хасталикка ташхис қўйиш учун рентген текшируви, магнито резонанс томография текшируви ҳамда умумий қон таҳлилининг махсус текшируви амалга оширилади. Бехтерево белгилари умуртқа ва бўғим касалликларига оид бошқа хасталикларга ўхшаш бўлгани туфайли бемор оғриқ характерини тушунмаслиги мумкин. Хўш, касалликни ўтказиб юбормаслик учун нималарга аҳамият бериш керак? Дастлаб:
- Ҳаракат эркин эмаслиги, думғаза суягидан думба соҳасига тарқаладиган оғриқ. Асосан тунги маҳал қўзғалиши мумкин;
- Товон суягидаги сурункали оғриқ;
- Умуртқа суягининг кўкрак соҳасидаги оғриғи ва ҳаракат чекланиши;
- Узоқ муддат бир хил кўринишда ўтира олмаслик;
Шуниси муҳимки, оғриқ ҳисси ҳар доим ҳам умуртқадан бошланавермайди. Безовталик қўл-оёқ бўғимлари (ревматоид артрит каби), кўз яллиғланиши, аорта томири ёки юрак безовталиги билан ҳам намоён бўлиши мумкин. Гоҳида касаллик яширин белгилар билан кечиб, ҳеч қандай безоваталик туғдирмайди. Тасодифий рентген текширувидагина хасталик аломатларини учратиш мумкин.
ОҒРИҚ БЕЛГИ БЕРСА.
Хасталик авж олгани сайин умуртқалар ва катта бўғим, (тизза, сон чаноқ, елка, тирсак) ҳаракатчанлиги сустлашиб, ёнга, орқа ёки олд тарафга эгилганда қаттиқ оғриқ юзага келади. Касаллик бошланиши асосан бўғимлардаги оғриқлардан бўлади. Чуқур нафас олиш, йўталиш ҳамда акса уриш ҳам организмга оғирлик қила бошлайди. Агар ушбу белгилар бир неча ой давомида безовта қилса, албатта мутахассисга учраб, даволанинг. Зеро ўз вақтида даволанмаслик ва шунчаки оғриқсизлантирувчи препаратлар билан кифояланиш мутлоқ ҳаракатсизликка олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас. Касаллик ўтказиб юборилганида бемор гавдаси олдинга эгилган ҳолатда букчайган кўринишга кириб, умуртқа суяги қийшайган, бош олдинда, тизза бўғимлари букилиб қолади.
ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?
Мутахассис кўригида керакли таҳлил текширувлари бажарилгач, касаллик даражаси ва ҳолати аниқланади. Шунга кўра комплекс тарзидаги муолажа буюрилиши мумкин. Бўғим яллиғланишига қарши дори воситалари, оғриқсизлантирувчи препаратлар, физиотерапия, уқалаш, мануал терапия ҳамда даволаш гимнастикаси асосий даво чораларидир. Бундан ташқари шифокор назоратида мушакларни бўшаштиришни ҳам ўрганиш зарур. Чунки касаллик вақти оғриқдан мушаклар таранглашади. Муолажа давомийлигида беморнинг умумий аҳволидан келиб чиқиб, нафас машқлари, жойида турган ҳолатда юриш, сув спорти кабилар ҳам киритилиши мумкин. Мутахассислар фикрича, даволаш вақти ётоқ матраси қаттиқ бўлиб, умуртқа суяги текис жойлашиши лозим.
Бехтерева касаллигида асосий эътибор муолажани тўғри бажаришдир. Зеро тартиб билан бажарилсагина кейинги асоратларини олдини олиш мумкин. Акс ҳолда эса касаллик қайталаниши ҳам эхтимолдан холи эмас.
Такрорланмаслиги учун
Бехтерево билан оғриган беморларга қўйиладиган асосий талаблардан бири соғлом турмуш тарзига риоя этиш бўлади. Вазн ортмаслигини назорат қилиш, ҳар кунлик бадантарбия машқларини бажариш, сузиш, турникка осилиш, фойдали маҳсулотлар билан озиқланиш, шамоллаш, инфекцияли хасталиклардан ҳимояланиш айниқса муҳимдир. Совуқсираш, оёқдан зах ўтиши, оғир юк кўтариш ҳамда тан жароҳатларидан сақланиш лозим.
Дилдора Юсуфбекова тайёрлади
БЎҒИМЛАР ХАСТАЛАНМАСЛИГИ УЧУН
1.ИЛВИРА (ХОЛОДЕЦ) ЕГУЛИГИ. Таркибида кўплаб желесимон моддалар бўлиб, бўғим тоғай тўқимасининг эластиклиги учун фойдалидир. Бир ойда 2-3 марта мол гўштининг оёқ қисмидан тайёрланган илвира тайёрлаб, истеъмол қилиш мумкин
2.БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ. Ушбу полиз экинида аскорбин кислотаси юқори бўлиб, майда томирлар тонусини фаоллаштиради. Кунора қизил ва яшил булғор қалампирини хомлигича истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
3. САРИМСОҚ ПИЁЗ. Фитонцидлар ҳисобига бўғим яллиғланишига даво бўлади. Аввалдан бўғим касалликлари билан оғриган беморлар учун айниқса кони фойда.
4. ШИВИТ, ПЕТРУШКА КЎКАТЛАРИ. К витаминига тўйинганлиги боис тўқималар янгиланишига кўмак бўлади. Таом ва егуликларга мазкур кўкатлардан қўшиб, истеъмол қилинг.
5. АВАКАДО. Фойдали ёғлар тоғай қатламининг ингичкалашишини олдини олади. Имкон қадар хафтада бир марта авакадо мевасидан тановул қилиш мумкин.
6. ЭЧКИ СУТИ, ТВОРОГ. Калций моддаси юқори бўлгани сабаб, бўғим ва суяклар учун фойдали. Нонуштага 100 гр творог, кечки маҳал эса ёғсиз сут ичишга одатланинг.
7. ОЛЧА. Бўғимларда тўпланиб қолган тузларни парчаланишида асқотади. Шунингдек, олчадан тайёрланган шарбатлар организмдан тузни чиқариб ташлаш ҳусусиятига эга.
Инсонларни сил билан касалланиши қадим замонлардан бери маълум.
Инсон умуртқа поғонасида сил касаллиги белгилари, бундан 5 минг йил олдин яшаб ўтган одамларда аниқланган. Худди шундай ўзгаришлар эрамиздан 2-3 минг йил аввал яшаб ўтган Миср фиръавнлари танасида ҳам аниқланган. Гиппократ, Гален, Абу Али Ибн Сино томонидан йўтал, балғам ажралиши, қон туфлаш, озиш каби силнинг асосий симптомлари кўрсатиб ўтилган.
ТАВСИЯ ЭТАМИЗ: Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Сил касаллиги қандай пайдо бўлган?
Ўзбекистонда силга қарши ишларнинг ташкил этилиши. Ўзбекистонда фтизиатрия фан сифатида 1922 йилдан бошлаб, Ўрта Осиё давлат дорилфунунида тиббиёт куллиёти очилганидан сўнг ривожлана бошлади.
Сил касаллиги сурункали инфекцион касаллик бўлиб, гранулёматоз реакциянинг бошланиши ва организм турли системаларининг зарарланиши, турли-туман клиник аломатлари ва патологанатомик кўринишлар билан кечади. Сил ҳаммадан кўп тарқалган инфекцион касаллик. Бунга, бир томондан, касаллик кўзғатувчисининг ташқи муҳитда жуда кўп учраши сабаб бўлса, иккинчи томондан, одамда сил билан касалланишга анча мойиллик борлиги сабабдир.
Сил касаллигининг юқиш йўллари ва манбалари
Инфекциянинг асосий манбаи — 90-95 фоиз ҳолларда сил билан оғриган киши; қорамол эса — қўшимча манба саналади. Бемор хасталикнинг очиқ тури билан оғриганда, яъни сил микобактерияларини ажратганда, хавфли бўлиб қолади. Бунда соғлом кишининг СМБ ажратувчи билан узоқ вақт давомида мулоқотда бўлиши аҳамиятга эга. Бу ҳодиса, кўпинча оилада, хонадонда ёки микобактерияни ажратувчи бемор бўлган жамоада рўй бериши мумкин.
Сил, аксарият ҳаво-томчи йўли ва чанг орқали юқади, бунда микобактерия ўпкага нафас йўллари орқали (аэроген йўли 90-95 фоиз ҳолларда) тушади.
Маълумотларга кўра, сил бемор йўталганда ажраладиган 2 мингдан 5 мингтача томчи ҳавода осма ҳолатда бўлиши мумкин. Бу томчилар бемор аксирганда ва йўталганда 2 дан 9 метргача масофага тарқалиши мумкин. Емирилган ўпка силига чалинган бемор, балғами билан кунига 15-100 млн. сил микобактерияларини ажратиши мумкин. Сил касаллиги пайдо бўлиши учун 1 дан 10 тагача сил микобактерияси бўлиши кифоя. Бу томчилар соғлом кишининг нафас йўлларида, рўзғор анжомларида, ўйинчоқларда қолади. Баъзан СМБ соғлом одамга алиментар йўл, яъни озиқ-овқатдан ҳам ўтади.
Касаллик алиментар йўл билан юққанда сил микобактериялари меъда шираси таъсирига учрайди. Бактериялар тирик қолганда, ичакка тушиб, регионар лимфа тугунларига ўтади, кейин қон оқимига қўшилади. Ҳазм йўллари, оғиз бўшлиғи, йўғон ва ингичка ичак, сил таёқчасининг организмга тушиши учун кириш дарвозаси бўлиши мумкин.
Сил билан касалланган ҳайвонлар ҳам инфекция манбаи ҳисобланади. Шу сабабли сил қўзғатувчиси, пиширилмаган гўшт ва сут маҳсулотлари орқали одам организмига алиментар йўл билан тушиши мумкин.
Сил касаллигини даволаш ишларини ташкил этиш.
Сил беморларини даволаш силга қарши диспансер вазифаларининг асосидир. Фаол сил беморлар сил шифохоналарида даволанади. Шифохоналарда албатта рентгенологик, клиник, биоким-ёвий, бактериологик лабораториялар бўлиши лозим. Вилоят ва Республика тасарруфидаги шифохоналарда эса иммунологик, морфологик, радиологик текшириш бўлимлари ташкил этилади. Шифохоналарда сил беморларига берилаётган озиқ-овқатлар сифатига ва режасига катта эътибор берилади.
Республикамизда DОTS дастури тадбиқ қилиниши билан ҳамма шифохоналар силга қарши дорилар билан бекаму-кўст таъмин-ланди.
Сил беморларини даволашнинг иккинчи босқичи, умумий даволаш тармо-ғида (поликлиника, ҚВП) силга қарши санаторийларда ўтказилади.
Ҳозирги кунда Республикамизнинг ҳамма вилоятларида 6 та катта ёшдагиларга, 20 та болаларга мўлжалланган силга қарши санаторийлар фаолият кўрсатмоқда. Ушбу масканларга беморларни танлаш қоидалари, кўрсатмалар 591-буйруқнинг 4 иловаси асосида олиб борилади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, санаторийда тиббий даволашдан ташқари, иқлим омиллари кенг қўлланилади.
Ш.Тўрақулов,
вилоят силга қарши кураш диспансери терапия бўлими мудири.
И.АБДУЖАББОРОВ, журналист
Sistit kasalligi – siydik qopining yallig‘lanishini bildirib, tibbiyotda ushbu termin bilan atalgan. Ko‘p yillar davomida yallig‘lanishga sabab bakteriya deb qaralgan va siydik yo‘li infeksiyasi deb atalgan. Siydik qopi yallig‘lanishi og‘riqli va qo‘zg‘atuvchi kasallik, agar infeksiya buyraklarga tarqalib ketsa, bu jiddiy muammolarga olib kelishi mumkin.
Bakteriya infeksiyasidan tashqari siydik qopi yallig‘lanishida dori preparatlariga sezuvchanligi, radiatsion terapiya yoki potensiyani oshiruvchi muolajalar, uzoq muddatli katetrlash ham sabab bo‘ladi. Sistit boshqa kasalliklar natijasida ham ikkilamchi kasallik sifatida kelib chiqishi mumkin.
Infeksion bakterial sistitda davo chorasi antibiotiklar bo‘lsa, boshqa sabab bo‘lgan sistitlarda keltirib chiqaruvchi etiologiyaga qarshi kurashish kerak.
Sistit sabablari
Siydik ayiruv tizimini bir juft buyraklar, siydik nayi (ureter), siydik qopi va siydik chiqaruv kanali (urethra) dan tashkil topgan. Bularning barchasi organizmdan “chiqindilar”ni ayirish jarayonida o‘z rolini o‘ynaydi. Buyraklar bir juft bo‘lib loviyasimon shakldagi yumshoq (parenximatoz) a’zo, ular orqa bel sohasida joylashadi va qondagi “chiqindilar”ni filtrlash yo‘li bilan organizmdan chiqarib turadi.
Siydik naylari (ureter) buyraklarda hosil bo‘lgan siydikni siydik qopiga o‘tkazish vazifasini bajaradi. Siydik qopida esa siydik uni tashqariga chiqarmaguncha saqlanib turadi. Siydik qopidan siydik chiqaruv kanali (urethra) orqali chiqib ketadi.
Bakterial infeksiya odatda tashqi muhitdan siydik chiqaruv kanali (urethra) orqali kirib siydik ayiruv yo‘lida ko‘payadi. Ko‘pincha sistitga sabab Esherixia coli (E. coli) bakteriyasi bo‘ladi. Bundan tashqari ayollarda jinsiy aloqa sababli ham sistit kelib chiqadi, biroq jinsiy noaktiv ayollar va siydik yo‘llari infeksiyasiga moyil ayollarda sisitit tashqi jinsiy a’zolar mikroflorasi buzilishidan ham kelib chiqadi.
Bakterialar sisitit kelib chiqishida asosiy o‘rinni egallasada infeksiyadan tashqari bir qator omillar siydik qopi yallig‘lanishiga olib kelishi mumkin. Masalan:
- Dori preparatlar. Ko‘pchilik dorilar, ayniqsa, kimyoterapiya preparatlari sistit keltirib chiqaradi. Chunki ularning organizmdan chiqib ketishini siydik ayiruv yo‘llari ta’minlaydi.
- Radiatsion terapiya genital sohalarda o‘tkazilsa ham sistit kelib chiqishi mumkin.
- Uzoq muddatli katetrlash ham siydik qopi shilliq qavatini zararlashi va sistitga sabab bo‘lishi mumkin.
- Kimyoviy moddalar ya’ni jinsiy a’zolar gigiyenasida foydalaniladigan vositalar ham sistitga sabab bo‘lishi mumkin.
- Boshqa sabablar diabet, buyrak tosh kasalliklari, yallig‘langan prostata va orqa miya shikastlanishlarida ham sistit kelib chiqadi.
Ayollarda xavf omillar
Ba’zi insonlar siydik qopi yallig‘lanishlariga moyil bo‘lishadi, ayniqsa ayollar. Bunga sabab esa ayol organizmining anotomik tuzilishidir. Ayollar siydik chiqaruv kanali kalta bo‘ladi, bu esa bakteriyalarning siydik qopiga kirishi uchun qulay yo‘l hisoblanadi. Siydik yo‘llari infeksiyasiga olib keluvchi xavf omillari quyidagilardir:
- Jinsiy aktivlik. Keragidan ortiq jinsiy aloqaga kirishish siydik yo‘llariga bakteriya kirishiga ham sabab bo‘ladi;
- Homiladorlikka qarshi kurashishda foydalaniladigan vositalar ayollar qiniga joylanadigan diafragmalar ham ko‘p vaqt davomida foydalanilsa sistit keltirib chiqarishi mumkin;
- Homiladorlik paytida ham gormonal o‘zgarishlar natijasida infeksiyaning tarqalishi va ko‘payishi osonlashadi, bu esa sistitga ham sabab bo‘lishi mumkin;
- Menopauza paytida (hayz ko‘rish tugaganda) gormonlar nisbati o‘zgarganda ham sistit kelib chiqishi mumkin;
Ayol va erkaklardagi xavf omillari
- Buyrakdagi toshlar. Hosil bo‘lgan toshlarning siydik qopiga ko‘chishi yoki qopning o‘zida tosh hosil bo‘lishi;
- Immun tizimidagi o‘zgarishlar. OIV infeksiyasida, diabetda, o‘sma kasalliklarida siydik qopi yallig‘lanishi kuzatilib turadi.
Erkaklarda sistit kasalligi ayollarga nisbatan ancha kam uchraydi.
Sistit belgilari
Sistit belgilari quyidagilar:
- Kuchli, doimiy bo‘shashish (peshob ajratish, siyish) hissi;
- Peshob ajratayotganda achishish;
- Tez-tez, kam porsiyadagi peshob kelishi;
- Siydikda qon bo‘lishi (gematuriya);
- O‘tkir hidli siydik ajratish;
- Chanoq sohasidagi diskomfortlar;
- Qorinning pastki sohasida doimiy bosim sezish;
- Tana harorati subfebril ko‘rsatkichlarda bo‘lishi (37-37,5 C).
Yosh bolalarda kunduz vaqtlarda o‘z-o‘zidan siyib qo‘yishi ham sistit alomati bo‘lishi mumkin, ammo tunda siyib qo‘yish sistit sababli bo‘lmaydi.
Sistit bilan qachon shifokorga murojaat qilish kerak?
Agar sizda quyidagi belgilar namoyon bo‘lsa zudlik bilan shifokor huzuriga boring, chunki buyraklar ham yallig‘langan bo‘lishi mumkin:
- Belning orqa yon sohalaridagi og‘riq;
- Tana haroratining ko‘tarilishi;
- Ko‘ngil aynashi va qusish.
Agar siz tez-tez kam porsiyadagi peshob ajralishi, peshobda qon bo‘lishi, peshob ajratayotganda og‘riq sezsangiz darhol shifokorga murojaat eting.
Ilgari sizda sistit alomatlari kuzatilgan bo‘lsa va siz antibiotik terapiya olgan bo‘lsangiz, belgilar yana yuzaga chiqsa, shifokor boshqa sababni topishga harakat qiladi va davolaydi.
Sistit asoratlari
Agar sistit kasalligi davo choralari yuzaki o‘tkazilgan bo‘lsa, yoki umuman davolanmasa, og‘ir asoratlarga olib kelishi mumkin. Ular quyidagilar:
Buyraklar yallig‘lanishi. Davolanmagan sistit buyrakning o‘tkir yallig‘lanishiga sabab bo‘ladi ya’ni piyelonefritga olib keladi. Yosh bolalar va qariyalar buyrak yallig‘lanishida xavf guruhlariga kirishadi, chunki ularda kuzatiladigan simptomlar boshqa kasalliklar bilan adashtirib qo‘yiladi.
Siydikda qon bo‘lishi. Sistitda siydikda qon hujayralari paydo bo‘ladi. Ular mikroskop ostida ko‘rinadi, bu mikrogematuriya deb ataladi va u muolajalar natijasida davolanadi. Agar siydikda qonni oddiy ko‘z bilan ko‘rilsa bu makrogematuriya deyiladi, bu ko‘pincha infeksion (bakterial) sistitda kuzatiladi.
Sistit kasalligi diagnostikasi
Sistitga shubha qilinganda quyidagi tekshirish usullari o‘tkaziladi:
Umumiy siydik analizi. Buning uchun siydik tekshirilib, unda bakteriya bor yo‘qligi yoki yiring borligi, agar bo‘lsa uning tarkibi o‘rganiladi. Qon hujayralarini topilishi ham sistit alomatidir.
Sistoskopiya. Sistoskop yordamida siydik chiqarish kanali orqali siydik qopingizga kirilib, undagi o‘zgarishlar kuzatiladi. Bu diagnoz usuli eng ishonchli hisoblanadi. Chunki unda to‘g‘ridan to‘g‘ri kamera orqali siydik qopi shilliq qavati ko‘riladi. Bundan tashqari sistoskop yordami shifokor namuna (biopsiya) ham olsa bo‘ladi.
Rentgenografiya. Ko‘pincha roentgen tekshiruvi noinfeksion sistitga gumon qilinganda o‘tkaziladi. Bunda contrast modda yuborilib siydik qopi butunligicha ko‘riladi.
UTT (UZI) siydik qopi ning holatini aniq ko‘rsatib beruvchi tekshirish usuli.
Sistit davosi
Infeksiya (bakteriya) sabab bo‘lgan sistitlar odatda antibiotiklar qabul qilish bilan davolanadi. Ammo noinfeksion sistitlar esa ularni keltirib chiqaruvchi sababga qarab davo chorasi qo‘llaniladi.
Bakterial sistit. Birlamchi sistitda belgilar yaqqol namoyon bo‘ladi. Bunda shifokor tavsiya qilgan antibiotiklarni bir davo kursi qabul qilganda infeksiyadan butunlay qutulishga erishish mumkin.
Qaytalangan sistitda davolovchi shifokor antibiotik davo kursini uzaytirishi yoki boshqa turdagi antibiotikni tavsiya qilishi mumkin. Sistit qaytalagani uchun urolog va nefrolog ko‘rigi bakteriyalarga nima uchun moyil ekanligini aniqlab beradi.
Menopauza davridagi ayollar sistitga beriluvchan bo‘lishadi. Shuning uchun ular doimo ginekolog, urolog ko‘rigida bo‘lib turishlari lozim.
Noinfeksion sistitlar ularning etiologik sababini yo‘q qilish bilan davolanadi. Agar dori preparatlariga sezuvchanlik, allergik holatlar sababli sistit kelib chiqsa, ularni qabul qilishni to‘xtatish kerak.
Sistitda uy sharoitida muolajalar
Sistit og‘riqli va noqulaylik hissini chaqiruvchi kasallik, lekin uy sharoitida uning belgilarini kamaytirish mumkin:
- Qorin pastki sohasiga issiq (iliq) narsa qo‘yish siydik qopini tinchlantiradi va og‘riq hissini kamaytirib, diskomfortdan qutulishingizga yordam beradi;
- Kofe, alkogol,gazli ichimliklar, sitrus mevalaridan tayyorlangan sharbatlar va boshqa kafein saqlovchi ichimliklarni kamroq ichish, achchiq va sho‘r mahsulotlar iste’mol qilishdan saqlanish kerak. Chunki bu moddalar buyraklarda siydik ajralishini ko‘paytiradi va peshob ajratish hissini chaqiradi.
- Iliq suvda mahalliy vanna qilish og‘riq va noqulaylik hissini kamaytirishga yordam beradi. 15-20 daqiqa o‘tirish kifoya.
Sistitni oldini olish
- Ko‘p suyuqlik ichish organizmni tozalab turishi tufayli sistit va boshqa yallig‘lanishlarni oldini olish mumkin;
- Peshob ajratish hissi paydo bo‘ldimi darhol hojatxonaga boring va bo‘shashing;
- Jinsiy a’zolar atrofini doimo toza-ozoda saqlang;
- Shaxsiy gigiyena qoidalariga rioya etish: ichki kiyimlar, prokladkalar, tamponlardan foydalanganda e’tibor qaratish. Bolalarda nam salfetkalardan ko‘ra oddiy suv yoki suv bilan namlangan yumshoq sochiqdan foydalanish tavsiya etiladi.
Foydali maqolalar:
Foydali maqolalarni Telegram kanalimizda kuzatib boring!
Читайте также: