Шигеллез касаллигини даволаш принциплари
Ошқозоности бези ошқозоннинг ортқа тарафида жойлашган бўлиб, ўникки бармоқли ичакка уланган. Панкреатит – мазкур орган тўқималарининг яллиғланиш жараёнида юзага келадиган хасталик ҳисобланади.
Патолигияси тавсифи
Ошоқозоности бези икки вазифани бажаради:
- Ўникки бармоқли ичакка тушиб, оқсил ва ёғларни парчалашда фаол иштирок иштирок этувчи ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш;
- Гормонлар секрецияси – қонга қўшиладиган ва глюкоза миқдорини меъёрлаштирувчи инсулин ва глюкагон.
Нимадир сабабли панкретик оқим бузилса, босим ортади ва без ҳужайралари зарарлана бошлайди. Панкреатитнинг ўткир формасида тўқималарнинг “ўзини ўзи ҳазм қилиш” механизми ишга тушади. Сурункали яллиғланиш оқибатида ҳазм қилувчи ферментлар етишмовчилиги юзага келади. Ферментлар ўрнини ошқозоности бези ҳужайраларининг эгаллаши унинг ташқи секретор функциясини бузиш билан бирга, гормонлар ишлаб чиқиш вазифасини ҳам ўзгартириб юборади.
Классификация ва турлари
Панкреатитнинг турли аломатларига кўра бир қанча классификациялари ажратилган.
Халқаро классификацияга кўра касаллик:
- Ўткир панкреатит (код МКБ-10 К85);
- Алкогол асосли сурункали панкреатит (код МКБ-10 К86.0);
- Бошқа сурункали панкреатитлар (код МКБ-10 К86.1)га ажратилади.
Ўткир панкреатит вариантлари:
- Без фаолиятининг тезда бузилиши билан кечувчи шишли;
- Некротик (панкреонекроз) – анча оғир шакли бўлиб, шахсий ферментлари таъсирида орган тўқималарининг емирилиши билан кечади.
Ошқозоности бези яллиғланишининг сурункали турлари:
Mehribon | Сабаблари | Хусусиятлари |
Оҳакланувчан (кальцийлашувчи) | Алкогол истеъмоли | Панкреатик оқим йўлининг сезилар-сезилмас зарарланиши ҳам уларда тиқин ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин ва оқибатда оҳакланиш жараёни бошланади. |
Обструктив | Ўт-тош касалликлари, чандиқли деформация | Йирик оқим йўли эзилганида вужудга келади; ҳужайралар ички босим кўтарилиши оқибатида иккиламчи зарарланади. |
Паренхиматоз-фиброзли | Аутоиммун жараён, қайталанувчан яллиғланиш | Камроқ учрайди, без ҳужайраларининг зарарланиши билан кечади. |
Сурункали панкреатит аломатларсиз кечиши мумкин, бироқ қайталаниш ва зўрайиш билан ўтади. Қайталаниш маҳали бемор шикоят қилмаслиги ҳам мумкин. Сурункали яллиғланиш жараёни касаллик аломатларининг юзага чиқиши билан рўй беради.
Сабаблари
Касаллик қуйидаги омиллар оқибатида юзага чиқади:
- Панкреатитнинг 60 фоиз сабаби – алкогол истеъмоли; бироқ касаллик 5-7 фоиз ичувчи кишиларда ривожланади ва бунга асосий сабаб, ирсий мойиллик ҳисобланади;
- Ўт-тош касалликлари, ўт димланиши билан кечувчи сурункали холецистит ва бошқалар;
- 12 бармоқли ичакнинг чандиқли деформацияси, бездаги Фатеров ўсмаси, яъни панкреатик суюқликнинг ичакларга чиқишидаги механик тўсиқ;
- муковисцидоз – безлар фаоллиги секретор фаоллигининг генетик хасталиги, нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади;
- липид алмашинувининг бузилиши, ўткир яллиғланишнинг қайталанувчи эпизодлари билан кечувчи;
- аутоиммун касалликлар (ошқозоности безининг бирламчи зарарланиши, Шегрен синдроми, бирламчи билиар цирроз, склерозли холангит);
- баъзи дорилар – азатиоприн, фуросемид, тетрациклинлар, экстроген препаратлар, преднизолон, метронидазол ва бошқалар.
Болаларда панкреатит ўт чиқариш йўллари ва ошқозоности бези патологиясига боғлиқ. Бу туғма ёки орттитилган (описторхоз) бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда болаларда бу касалликка қоринга берилган оғир зарба сабаб бўлади. Шунингдек, турли инфекциялар - герпес, мононуклеоз, паротит, сальмонеллёз кабилар ҳам сабаб бўлади.
Аломатлари
Панкреатитнинг асосий белгиси – қорин соҳасининг юқори бўлмасида турли муддатли оғриқ. Оғриқ тўсатдан ёки секин-аста бошланиши мумкин. Одатда оғриқ алкогол истеъмоли ёки таом ейилганидан сал ўтмай бошланади.
Ошқозоности безининг ўткир яллиғланиши белгилари:
- Қорин соҳаси юқори бўлмасида тўсатдан пайдо бўлиб, бел, кураклар ўртасига қадар ўтиб турадиган оғриқ;
- Қаттиқ кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- Овқатдан сўнг оғриқнинг кучайиши;
- Пайпаслаб кўрилганда қорин соҳасидаги юқори сезувчанлик;
- Қалтираш, ваража, умумий ҳолатнинг ёмонлашуви, дармонсизлик.
Сурункали панкреатит аломатлари:
- Қори соҳаси юқори бўлмасида ўхтин-ўхтин пайдо бўладиган оғриқ, оғриқ овқат қабул қилинганидан 2-6 соат ўтиб кучаяди; алкогол ичилганидан кейин оғриқ 2-3 кун ўтиб кучайиши мумкин;
- Тана вазнининг доимий пасайиб бориши, оғриқ қўрқуви туфайли бемор камроқ овқат ея бошлайди, кейин эса озуқа моддаларининг ёмон ҳазм қилиниши бунга сабаб бўлади;
- Ахлат ёғли кўринишда, ёқимсиз ҳидли, ҳазм бўлмаган оқсил ва ёғлар аралашмали бўлади.
Ошқозоности безининг 80 фоизи зарарланганидан кейин эса иккиламчи қант касаллиги ривожланади.
Асоратлари
Панкреатит қуйидаги асоратлар билан кечади:
- Ўнг бел соҳасида оғриқ пайдо бўлиши билан ўт димланиши, кўнгил айниши, оғизда ачқимтир таъм, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши;
- Инфекцион касалликлар – ўт йўлларининг йирингли яллиғланиши, перитонит, сепсис;
- Ошқозоности безида йирик чандиқлар;
- Қизилўнгач зарарланиши оқибатида қон кетиши, ошқозон ёки 12 бармоқли ичак яраси;
- Жигар ва талоқ веналарида тромбоз;
- плеврит – ўпка атрофида сув йиғилиши, асцит – қорин бўшлиғининг осилиши;
- 12 бармоқли ичак ўтиш йўлининг сиқилиши ёки ўтказувчанлигининг ёмонлашуви;
- Гипогликемик криз – глюкагон етишмовчилиги оқибатида қаттиқ дармонсизлик, мушаклар титраши, юракнинг тез уриб қолиши, ҳушни йўқотиш;
- Ошоқозоности бези саратони.
Ташхис
Ошқозоности безининг оғир яллиғланишида қон таҳлилида носпецифик ўзгаришлар кузатилади: лейкоцитлар сонининг ортиши, эритроцитлар тиниш тезлиги (русча - СОЭ) кўтарилиши. Мазкур ҳолатлар касалликнинг ўткир шакллари ва беморларнинг учдан бир қисмида касаллик зўрайганда қайд этилади. Бошқа беморлар қон таҳлилида бундай ўзгаришлар кузатилмайди.
Касаликнинг бош биокимёвий аломати – крахмални парчалашда асосий роль ўйновчи ферментларнинг қон ва пешобда кўп миқдорда пайдо бўлишидир. Бу амилаза ферменти; пешоб таҳлилида диастаза деб аталади. Бундан ташқари, бошқа панкреатик ферментлар: липазалар, А2 фосфолипазлари, трипсин, эластазалар ҳам қайд этилади.
Панкреатитнинг қўшимча биокимёвий аломатлари:
- билирубин ва трансаминаз миқдорининг ортиши;
- фибриноген миқдорининг ўсиши – қон ивишнинг кучайиш аломати;
- глюкоза ва мочевина (сийдик кислотаси) концентрациясининг ортиши.
Ферментларнинг қонда ортиши касалликнинг ўткир ва патологиянинг сурункали шаклларида кузатилади. Кўпгина беморларнинг таҳлиллари меъёридан ошмайди. Шунинг учун, касалик ташхисида, айниқса, сурункали шаклида инструментал тадқиқотлар кўпроқ самара беради.
Ташқи секретор етишмовчилик, яъни ҳазм қилиш ферментлари тақчиллигини аниқлаш учун қўшимча копрограмма – ахлат таҳлили қўлланади. Ахлатда мушак тўқималари, нейтрал ёғлар, крахмал донлари учрайди.
Панкреатитнинг ўткир шаклини аниқлашда компьютер ёки магнито-резонанс томография муҳим роль ўйнайди. Улар без ҳужайралари зарарланиши, тўқималардаги шишни аниқлаш имконини беради. Ташхис лапароскопия усулида тасдиқланади.
Ошқозоности безининг сурункали яллиғланишини ташхислаш усуллари:
- рентгенография: панкреатит чиқиш йўлларида кальцийнинг кичик заррачалари тўпланганини аниқлайди;
- УТТ (ультратовуш тадқиқоти): 70 фоиз беморларда тўқималар дағаллашуви, нотекислик, ўлчамининг ўзгариши, чиқиш йўллари деформацияси кузатилади;
- компьютер томографияси: касалликнинг сохта ўсма ва киста шаклларида ҳамда зарарли ўсмаларни аниқлашда ёрдам беради;
- МРТ: ошқозоности бези фибрози, яъни уловчи тўқималар билан диффуз бирлашиб кетиш ҳолатини аниқлашда асқотади;
- магнито-резонанс холангиопанкреатография: нурланиш нагрузкасининг ноинвазив усули бўлиб, умумий ўт ва панкреатит чиқиш йўлларининг аниқ тасвирини аниқлаш ва ўз навбатида конкрементлар (тошлар) ва тўсиқлар ривожланиш жараёнини аниқлаш имконини беради;
- ЭРХПГ (эндоскопик ретроград холангиопанкреатография) – 12 бармоқли ичак орқали ошқозоности бези чиқиш йўлларига эндоскоп ва ингичка катетер киритиш; касалликнинг оғир шакллари ва саратон эҳтимолида қўлланади;
- Эндоскопик ультрасонография – УТТнинг эндоскопия билан мажмуавий қўллаш замонавий усули бўлиб, майда тошлар ва ўсмаларни аниқлашда қўлланади;
- ЭФГДС – қўшимча рефлюкс-эзофагита, яралар, дуоденитни аниқлаш учун қизилўнгач ва 12 бармоқли ичакнинг эндоскопик тадқиқоти;
- ангиография – орган томирларига махсус суюқлик юбориш орқали тадқиқ қилиш, одатда талоқ катталашганда портал гипертензияни аниқлаштириш учун қўлланади.
Даволаш
Ошқозоности бези турли сабабларга кўра пайдо бўлади ва турли усуллар билан даволашни талаб этади. Панкреатитнинг ҳар бир ҳолатида даволаш усуслини белгилаш учун албатта гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ва унинг маслаҳатини олиш талаб этилади.
Панкреатитга йўлиққан ҳар бир беморга даволавчи овқатланиш тартиби белгиланади.
Касаллик зўрайган маҳал 1-2 кунга овқатдан тийилиш тавсия қилинади, кейин эса секин-аста ширин чой, қоқнон, суюқ бўтқалар, қуюқроқ шўрва, омлет ейиш мумкин.
Касаллик қайталаниш маҳали эса ёғ ва углеводлар сақловчи таомлардан воз кечиш лозим. Тобланган ёки буғланган таомлар маъқул. Кунига кам-камдан 6 маҳал ва таомни илиқ ҳолатда танаввул қилиш керак.
- Ёғсиз гўшт, парранда ва балиқ гўштлари;
- Сули ёрмаси;
- Oмлет;
- Cоя маҳсулотлари;
- Kартошка.
Панкреатитда мумкин бўлмаган маҳсулот ва таомлар:
- Қоринни дамловчилар (қора нон, дуккаклилар, узум);
- Дағал клетчаткали маҳсулотлар (хом сабзавотлар ва мевалар, қаттиқ донли бўтқалар);
- Ҳазм қилувчи ферментларни рағбатлантирувчилар (ёғли шўрва ва қовурмалар, зираворлар, дудлама ва шўр маҳсулотлар).
Касалликнинг ўткир шаклида касалхонага ётиш тавсия этилади. Кўпгина ҳолларда даволаш жонлантириш бўлимида ўтказилади. Бу ерда интенсив инфузион терапия (интоксикацияни бартараф этиш томир орқали эритмалар юбориш) ва оғриқсизлантириш. Даволаш бир неча кун давом этади.
Хасталикнинг некротик шаклида ўлган тўқималарни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти қўлланади. Оғриққа ўт тошлари сабаб бўлган бўлса, жарроҳ ўт пуфагини олиб ташлайди. Натижада ошқозоности безининг яллиғланиш жараёни тўхтайди.
Терапияда безнинг ферментатив функциясини бажарувчи препаратлар қўлланади. Микразим – панкреатин сақловчи замонавий дори воситаси бўлиб, етишмаётган ферментлар – липаза, амилаза, протеаза ўрнини босади. Дори воситаси микрозаррачалари ошқозоннинг ҳазм қилувчи моддаларидан ҳимоялангани сабабли, тезда 12 бармоқли ичакка ўтиб кетади. Ацйтиш керакки, фермент терапияси узоқ давом этадиган муолажа бўлиб, организм озуқа моддаларини меъёрида ҳазм қилишга ёрдам беради. Даволаниш билан бирга бемор парҳезга амал қилиб, алкоголдан воз кечиши талаб этилади.
Панкреатит зўрайган маҳал ошқозоности бези фаолиятини бостирувчи воситалар берилади.
Касалликка безнинг оқим йўли зарарланишлари сабаб бўлса, уларни бартараф этиш учун жарроҳлиқ амалиёти қўлланиши мумкин.
Сурункали панкреатитда жарроҳлик амалиёти тавсия этиладиган ҳолатлар:
- Доимий, ҳеч бир усул ёрдам бермаётган оғриқлар;
- Сохта шиш (киста) ёки ўт йўлидаги эндоскопик усулда ёрдам бериб бўлмайдиган тўсиқлар;
- Ошқозоности бези саратони эҳтимоли;
- Доимий қайт қилиш, мунтазам вазн тушиши.
Профилактика
Катталарда панкреатитда асосий профилактика – спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш. Болаларда эса тўғри овқатланиш, тезпишар таомлардан воз кечиш, шунингдек, турли травмалардан ҳимоялаш.
Иккиламчи, яъни қайталанишлар, зўрайиш ва асоратлар профилактикаси:
- Спиртли ичимликлардан воз кечиш;
- холецистит, ўт-тош касалликларини даволаш;
- фермент препаратларини доимий қабул қилиш ва парҳезга амал қилиш.
Айтилганларга амал қилиш панкреатитнинг оғир асоратларга олиб келиши эҳтимоли ва ҳаёт сифатига салбий таъсирини камайтиради.
Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор мутахассис маслаҳатини олинг
Сарик касаллиги (лот. иcтерус) — тери ва кўринарли шиллиқ қаватларнинг сарик тус олиши бўлиб, қон ва тўқималарда билирубин миқдорининг ортиб кетиши натижасида юзага келади. Кўпчилик ушбу атама остида гепатит А ёки Боткин касаллигини тушунишади. Дарҳақиқат, бу сўз билан нафақат жигар, балки бошқа аъзоларга ҳам таъсир кўрсатадиган бир қатор патологик ўзгаришларни аташ қабул қилинган. Шунга қарамай, сарик касаллиги ҳар доим турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин бўлган билирубин метаболизмининг бузилиши билан боғлиқ.
Сарик касаллиги нима?
Сарик касаллик бу бир қатор аломатлар мажмуи бўлиб, билурибин ортиши натижасида тери, кўз склераси, шиллиқ қаватлар сарғимтир бўлиб қолади. Нормада билирубин талоқда кечадиган еритроцитларнинг парчаланиши жараёнида чиқарилади. Сўнгра у жигарга ўтади ва метаболик жараёнларда иштирок етгач, организмни тарк етади.
Юқоридаги босқичларнинг биронтасида бузилиш бўлса, билирубин бирикмаси қонда тўпланиб, у склералар ва шиллиқ қаватларни сарик рангга бўйлишига сабаб бўлади. Нима учун бундай бўлади? Гемоглобин парчаланиши пайтида организмда сарик пигмент ҳосил бўлади. Нормал ҳолатда у организмни дефакация жараёнида тарк етади. Жигар йетишмовчилиги ва сафро йўллари ўтказувчанлигининг бузилиши билан кечадиган сарик касаллиги ривожланишида жуда кўп билирубин қонда қолади. Бу ҳолда, ушбу модданинг бироз миқдори тери ёки буйраклар орқали чиқарилади.
Ушбу касаллик енг кенг тарқалганлардан бири ҳисобланади. Айниқса, сарик касаллик кўпинча иқлими иссиқ ва санитария шароитлари ёмон бўлган мамлакатларда кўп қайд қилинади. Масалан, Марказий Осиёда деярли ҳар бир бола ушбу касалликни бошдан кечиради. Шарқий Йевропада вирусли касалликнинг тарқалганлиги йилига 100 минг аҳоли бошига 250 кишини ташкил етади.
Сарик касаллик ривожланишида инкубация даври бир неча ойга чўзилиши мумкин. Касаллик давомийлигига қараб ўткир, узоқ муддатли ёки сурункали бўлиши мумкин.
Сарик касаллик аломатлари ва белгилари
Катталарда касалликнинг умумий белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Терининг сариклиги;
- Жигар ва талоқ ўлчамининг катталашиши;
- Қонда еритроситларнинг ортиши;
- Қорин соҳасида веноз тўр пайдо бўлиши.
Катта ёшлиларда сарик касаллиги терининг кучли қичиши, сийдик ва нажас рангининг ўзгариши билан намоён бўлиши мумкин. Организмда билирубиннинг юқори концентрацияси туфайли нажас кулранг, сийдик еса жуда тўқ рангга киради. Киши иштаҳани йўқотади ва кўпинча ўнг қовурға остида спазматик ёки тортувчи табиатли сезиларли оғриқлар туяди.
Сарик касаллик ривожланиши сабаблари
Катталарда сарик касалликка олиб келиши мумкин бўлган кўплаб омиллар мавжуд:
- Жигарда яхши ёки ёмон сифатли ўсма шаклланиши;
- Сафро йўлларининг туғма патологиялари;
- Паразит микроорганизмлар билан касалланиш;
- Жигар ва ўт пуфаги патологиялари;
- Операциядан кейинги асоратлар;
- Айрим дори гуруҳларидан фойдаланиш.
Агар вирусли гепатит А билан касалланиш хавфи ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда хавф гуруҳига аҳолининг қуйидаги тоифалари киради:
- Яқин қариндошлари вирус билан касалланган кишилар;
- Инфекцияланган шахс билан жинсий алоқада бўлган кишилар;
- Ушбу вируснинг тарқалганлиги юқори бўлган давлатга боришни режалаштирган кишилар;
- Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар.
Сарик касаллиги турлари
Сарик касалликнинг аломатлари ва даволаш усуллари тўғридан-тўғри касалликнинг тури ва босқичига боғлиқ. Бу патологиянинг келтириб чиқарган сабабига қараб фарқ қиладиган кўплаб шакллари мавжуд.
Сарик касалликнинг бу шакли мустақил касаллик емас — у бевосита билирубин конверсиясининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, унинг организмдаги миқдорининг кескин ўсишига олиб келади. Бу ҳодиса янги туғилган чақалоқлар учун одатий ҳолдир, чунки улардаги модда алмашинуви жараёнлари ҳали номукаммал бўлади. Бироқ, баъзида катталарда ҳам сарик касалликнинг бу шакли ташхисланади. Одатда бу жигарга салбий омиллар таъсири, масалан, дори воситаларини қабул қилиш оқибатида ривожланади. Бундан ташқари, конъюгацион сарик касаллиги туғма патологияларнинг натижаси бўлиши мумкин, булар орасида Гилберт-Меиленграчт синдроми ҳам бор.
Ушбу турдаги бузилиш ривожланишига еритроцитларнинг патологик парчаланиши, ортиқча билирубин тўпланиши ва организмдан унинг чиқарилиши билан боғлиқ мураккабликлар сабаб бўлади. Бу ҳолатни турли касалликлар ва патологиялар келтириб чиқариши мумкин: анемия, лимфолейкоз, тропик безгак, лимфосаркома. Бундан ташқари, гемолитик сарик касаллик дори моддаларининг танага токсик таъсиридан келиб чиқиши мумкин.
Сарик касаллигининг бу тури янги туғилган чақалоқларга хос бўлиб, боланинг янги ҳаёт шароитларига мослашиши билан боғлиқ. Кўп ҳолларда касалликнинг физиологик шакли фермент тизимининг йетилмаганлиги билан тушунтирилади. Бундан ташқари, бу билирубин метаболизмининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда сарик касаллиги муддатидан олдин туғилган ва заиф бўлган болаларда кузатилади. Ушбу ҳолат учун тери ва шиллиқ қаватлар сариклиги, шунингдек, юқори уйқучанлик характерлидир.
Касалликнинг бу шакли ҳам янги туғилган чақалоқларда қайд қилинади ва қонда юқори миқдорда билирубин тўпланиши билан боғлиқ. Бу бузилиш жуда кенг тарқалган ва у гепатоцитларнинг ферментатив номукаммаллиги, билирубин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва зардобнинг ушбу моддани бириктириб олиш қобилияти заифлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда патология дарҳол даволашни талаб қилади. Билвосита билирубин нейротоксик заҳар ҳисобланади ва баъзан бош мия пўсти ва пўст ости ядроларига зарар йетказиши мумкин.
Касалликнинг бу тури жуда кенг тарқалган ҳисобланади. У гепатоцитлар — жигар ҳужайраларининг тузилиши ва фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ. Паренхимал сарик касаллигини келтириб чиқарадиган асосий касалликлар ўткир вирусли гепатит ва жигар сиррозидир. Натижада, бемор жигарининг ўлчами катталашади, тери дастлаб сарик, кейин қизғиш тус олади. Шу билан бирга, танада телангиектазиялар ҳосил бўлади, улар ўзлари билан томирларли юлдузчаларни тақдим етади.
Бу касаллик қонда бевосита билирубин миқдори ортиши билан чақирилган жигар ҳужайралари фаолиятининг бузилишининг натижаси ҳисобланади. Жигарли сарик касаллиК ривожланишига вирусли гепатит, жигарни дорилар билан шикастланиши, сирроз, алкоголли гепатит, жигарда ёмон сифатли ўсма шаклланиши сабаб бўлиши мумкин. Кўпинча касалликнинг бу шакли терининг сарик рангга бўялиши, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ, сийдик ва нажас рангларининг ўзгариши билан бирга кечади. Даволаш тактикасини танлаш касаллик ривожланишига сабаб бўлган омилга қараб амалга оширилади.
Сарик касаллигини ташхислаш
Касаллик белгилари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Замонавий тиббиёт воситаларидан фойдаланган ҳолда, ушбу касалликни тезда бартараф етиш мумкин.
Тўғри ташхис қўйиш учун мутахассис қуйидагиларни тайинлайди:
- Қоннинг умумийва биокимёвий таҳлиллари.
- Қонда билирубинни аниқлаш учун таҳлиллар.
- Жигар фаолиятини тадқиқ қилиш.
- Жигар биопсияси — касалликнинг табиатини аниқлаш ва аъзонинг шикастланиш даражасини баҳолаш имконини беради.
Ҳеч бир ягона тест сарик касалликнинг турини фарқлаб бера олмайди, лекин баъзи тест комбинациялари бунга еришиш имконини беради.
Гемолитик | Паренхиматоз | Механик | |
Умумий билирубин | Норма / ошган | Ошган | Ошган |
Конюгацияланмаган билирубин | Ошган | Норма / Ошган | Норма |
Конюгацияланган билирубин | Норма | Ошган | Ошган |
Урибилиноген | Ошган | Норма/ Ошган | Ошган / Манфий |
Сийдик ранги | Тўқ-сарик | Тўқ | Тўқ ( кўпикли, пиво рангида) |
Нажас ранги | Тўқ | Рангсизланган | Рангисланган |
Ишқорли фосфатаза | Норма | Ошган | Ошган |
АЛТ ва АСТ | Норма | Ошган | Норма |
Сарик касалликни даволаш
Патологияни даволаш усуллари бевосита унинг шакли ва ривожланиш босқичига боғлиқ. Даволаш имкон қадар самарали бўлишини таъминлаш учун касалликнинг сабабини аниқлаш керак. Ҳар қандай ҳолда ҳам сарик касаллик аломатларини бартараф қилиш учун консерватив даволаш белгиланиши мумкин, ўта оғир ҳолларда еса жарроҳлик ўтказилади ва у жигар кўчириб ўтказишни назарда тутади.
Консерватив даво қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
- Дори воситаларидан фойдаланиш — антигистаминлар, стероидлар.
- Плазмаферез.
- Фототерапия.
- Парҳез тутиш.
Даволашнинг мақсади вирусни йўқотиш, жигар сиррозини олдини олиш ва касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтиришдир. Агар кишида гепатитнинг сурункали аутоиммун шакли ривожланган бўлса, кортикостероидлар билан даволаш белгиланади.
Даволаш ўз вақтида бошланмаса, патологик жараёнлар шунчалик авж олиши мумкинки, шифокорлар ремиссия даврига ериша олишмайди. Бу ҳолда, жигар трансплантациясисиз бартараф қилиб бўлмайдиган хавфли асоратлар юзага келади.
Баъзан кишида сафро чиқишининг бузилиши билан боғлиқ бўлган механик сарик касаллик ривожланади. Агар у яхши табиатга ега бўлса ва сафро чиқиш бузилиши тош шаклланиши натижасида юзага келган бўлса, ендоскопик папиллосфинктеротомия қўлланилади — бу жараён сафро йўлидаги тошларнинг тахминан 90 фоизини йўқотишга ёрдам беради. Агар механик сарик касаллик ёмон сифатли ўсма шаклланиши билан боғлиқ бўлса, беморга радикал даволаш чоралари кўрсатилади. Одатда бундай беморларда холестаз даражасини пасайтиришга йўналтирилган паллиатив операциялар ўтказилади.
Вирусли гепатит А ривожланишида беморлар даволашсиз ҳам шифо топадилар. Бундай ҳолатда антивирус препаратлар белгиланмайди ва замонавий тиббиётда ишлатиладиган дорилар вирус билан курашишга емас, балки жигар фаолияти бузилганлиги оқибатида пайдо бўлган зарарли моддалар консентрациясини камайтириш ва организмни улардан тозалашга қаратилган бўлади.
Бундай ҳолда беморларга дезинтоксикацион еритмалар, глюкоза, витаминлар киритилиши мумкин. Бундан ташқари, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган гепатопротекторлар ҳам белгиланади. Буларга сирепар, силибор, силибинин каби препаратлар киради. Бу дори-дармонларга қўшимча равишда спазмолитиклар — папаверин, но-шпа, ремидон каби препаратлар тайинланиши мумкин.
Мураккаб ҳолатларда даволаш тамойиллари юқоридагилар каби бўлади, аммо симптоматик терапияга кўпроқ еътибор қаратилади. Одатда, жигар функцияси вақт ўтиб тўлиқ тикланади.
Тузалиш жараёнини тезлаштириш ва еритроситларнинг нормал метаболизмини тиклаш учун махсус парҳезга риоя қилиш керак. Киши, албатта, оқсил, темир, Б гуруҳ витаминлари бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши керак, бу тоифага балиқ ва парранда гўшти, тухум ва сут маҳсулотлари киради.
Қон ҳосил бўлиш жараёнини тиклаш учун фолий кислотаси керак. Унинг манбалари яшил сабзавотлар, жигар, карам, ловия ҳисобланади. Бодринг, помидор, сабзи, карам, қовоқни истеъмол қилиш тавсия етилади.
Сарик касаллик турига қарамасдан, спиртли ичимликлар, ёғли ва аччиқ овқатлардан воз кечиш керак — буларнинг ҳаммаси заифлашиб қолган жигарга қўшимча юк туширади.
БУКОК
БЎҚОҚ, УНИНГ АСОРАТЛАРИ ВА ОҒРИҚЛАРИ
Буюк мутафаккир, ҳаким, файласуф Гиппократ бундан 2500 йил муқаддам тиббиётга айнан шундай таъриф берган бўлиб, у бугунги кунда амалиёт майдонига ташланган 100 га яқин таърифларнинг ичида энг мукаммали ва тўлақонлисидир.
Дарҳақиқат, ҳар қандай касаллик (хирургик, терапевтик, гинекологик, эндокринологик, эпидемик, эндемик) хасталикларнинг асосида вужуддаги айрим унсурларнинг етишмай қолиши, ёҳуд, аксинча ортиб кетиши оқибатида юзага келади. Мен тиббиёт сохасида чорак аср ишлаб ушбу таъ-
Гиппократ, медицинанинг отаси, юнон ҳакимирифга бўйсунмайдиган бирор бир хасталикни учратмадим (қиёматгача ҳам учратмасам керак).
Бугунги кунда кимё фанига маълум Менделеев даврий тизимида 108 та унсурлар маълум бўлиб, уларнинг барчаси вужудда маълум бир миқдорда учраб туради, уларнинг етишмай қолиши, ёки ортиб кетиши ҳамма вақти хасталикка, оғирроқ ҳолларда эса ўлимга олиб келади.
Ҳатто, энг заҳарли ҳисобланган маргимуш унсури ҳам вужудда маълум концентрацияда учраб туради.
Демак, Менделеев бобомнинг унсурларисиз яшашнинг сифати бўлмас экан! Бу ибора йод унсурига ҳам тааллуқли.
Бугунги кунда рўйи-заминда 7 млрд га яқин одамлар умргузаронлик қилган бўлиб, шулардан қарийб 1 млрд га яқинида йод унсури танқйслиги оқибатида келиб чиқадиган хасталиклар учрайди.
Шу қонуният аниқланганки, яшаш ҳудуди океан ва денгизлардан қанчалик узоқда жойлашган бўлса, йод танқислиги асоратлари шунчалик кўп учрайди.
У жаҳоннинг Ўрта Осиё Республикалари, Кавказ орти ҳудуди, Урал тоғлари атрофлари. Африканинг ички, океандан узоқ давлатлари, Ара- бистон давлатларида кўплаб учрайди.
Йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган бўқоқ Ўрта Осиё Республикалари, шу жумладан Ўзбекистон учун эндемик, яъни хос касалликлардан бири ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон Урушидан аввал тиббиёт соҳасида чоп этилган китобларда бўқоги ўсиб, кўкрагигача тушган одамларнинг расмлари келтирилган.
Жумладан, Фаргона водийсида бундай касалликлар кўп учраган ва одамларга ададсиз руҳий, жисмоний, жинсий уқубатлар ҳадя этган.
Қалқонсимон без инсон вужудидаги ички секреция безлари орасида энг йириги ва муҳимларидан биридир.
Унда ишлаб чиқадиган монойодтиронин, дийодтиронин, трийодтиронин, тироксин, тиреокальцитонин каби гормонлар вужудга овқат билан йод унсури кириб турганидагина меъёрда бўлади.
Йод танқислигида эса уларнинг мувозанати бузилади, бу эса барча аъзо ва тизимлар фолиятини ёмонлашувига сабаб бўлади.
Йод танқислиги асосан қуйидаги аломатлар билан зоҳир бўлади;
– асаб-руҳий тизим томонидан; асабийлашиш, тушкун кайфият пайдо бўлиши, уйқу бузилиши, дармонсизлик, хотиранинг сусайиши, бош оғриши, ўринсиз ташвишга тушиш, бош айланиши, кўз оғриши, қалтираш, титраш, суицид фикрлар пайдо бўлиши, урушқоқлик, жанжал қилишга мойиллик.
– юрак қон томир тизими томонидан; юрак оғриши, қон босимнинг ошиши, атеросклероз, юракнинг тез-тез уриши, турли санчиқлар.
– қон тизими томонидан; дори дармон кор қилмайдиган оғир камқонлик, қон шаклли элементлари нисбатининг бузилиши, эритроцитлар яшовчанлигининг камайиши, гуморал иммунитетга салбий таъсир.
– иммун тизими томонидан;тез-тез шамоллаш, ҳужайра иммунитетининг ўта пасайиб кетиши.
Шунингдек суяк ва мушакларда турли-туман огриқлар, терида шишлар пайдо бўлиши, тез-тез нафас йўллари ўпка шамоллаши, аёлларда ҳайз кўриш жараёнинг бузилиши, бепуштлик.соч тўкилиши, тери ранггининг заҳиллашиши, доглар пайдло бўлиши, терининг мудом қуруқшаб юриши.
-Пепшб-таносил тизими томонидан; буйрак қон айланишининг ёмонлашиши, простатитлар, эндометритлар, бепуштлик.
-Нафас олиш органлари томонидан; нафас сиқилиши, ҳаво етишмаслиги, лабларнинг кўкариши, йўталиш.
-Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан; овқат ҳазм қилишнинг ёмонлашиши оқибатида моддалар алмашинувининг издан чиқиши, қабзиятлар (ёки айрим ҳолларда мавҳум сабабли ич кетишлар), қорин соҳасидаги оғриқлар.
Агар юқоридаги аломатларнинг бирортасини ўзингизда сезсангиз, албатта мутахассисга мурожаат қилинг.
Ёдда тутинг! Бўқоқ даражасига кўра даволанади. Уни даволашда уйгунлашиб келган касалликлар, туғма норасоликлар, вужуднинг анатомо-физиологик хусусиятлари ва албатта касалликнинг даражаси эътиборга олинади. Фақат шундагина бу огир касалликни бутунлай енгиш мумкин.
Халқ табобатида бўқоқни даволаш учун қўлланиладиган қуйидаги тавсия эътиборлидир; 20 та ёнғоқ мевасининг ғўраси олиниб, мясорубкадан ўтказилади ва стерил 1 литрлик банкага солиниб, устидан то ёпилгунича 70% тиббиёт спирти қуйилади. Холодильникда сақланиб, ҳар куни бир чой қошиқдан 2 марта истеъмол қилинади.
Айрим мутахассислар кун ора бир пиёла сутга 1 томчи 5% тиббиёт йодидан ичишни тавсия қиладилар.
Менимча бу муолажанинг ҳам етарлича самараси бор, аммо ўзим қўллаб кўрмадим.
Чунки, яқинда бир доришунос олим нуфузли бир газетада бундай қилиш нотўғри эканлиги, бунда тегишли дозани аниқ белгилаб бўлмаслигини, спиртда эритилган йод вужуд учун кони зиёнлигини айтиб, фақат фармакология саноати ишлаб чиқарган дорилардан сотиб олишни қатъий тавсия қилди.
Менинг фикри ожизимча, бу мутахассис учун доридармонларнинг муддати ўтмасидан сотилиб кетилиши муаммоси биринчи ўринда турса керак?
Чунки, менинг ҳисобкитобларимга қараганда бир мл 5% йод настойкаси таркибида 50 мг (5000 мкг), бир томчисида эса 250 мкг тоза йод унсури бор.
Катта ёшли одамнинг бир кеча-кундузлик йодга эҳтиёжи ҳам 150-200 мкг, ҳомиладор аёлларда 200-250 мкгни ташкил қилади.
Шу сабабдан ҳам кун ора бир томчи йодни сут билан истеъмол қилиш вужуддаги эҳтиёжни яхши қоплаши аниқ.
Албатта, ушбу тавсиялар болаларга тўғри келмаслиги аниқ, чунки уларнинг таркибида спирт борлиги учун болапақирни пиёниста қилиб қўймаслик учун яхшиси аптекадаги дорилардан бериб юрган маъқул.
Бугунги кунда таркибида йод сақловчи препаратлар дорихоналарда етарлича бўлиб улар орасида йодомарин, йодид (йодид фармак), йод баланс. йод актив. органик йод, антиструмин, микройод препаратлари алоҳида аҳамиятга эга.
Уларнинг деярли ҳаммаси таркиби бир хил, калий йодиднинг маълум миқдорини ўзида сақлайди, аммо нарх-наволари бир биридан фарқ қилади.
Энг арзони антиструмин, микройод, йодид фармак бўлса, йодомарин, йод баланс нисбатан қиммат туради. Аммо, дорининг қиммати яхшиси деган фикр келиб чиқмаслиги керак, чунки таъкидлаб ўтаман, барчасининг кимёвий таркиби деярли бир хил; калий йодид, тамом-вассалом.
Қуйида йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган бир қанча касалликлар ва ҳолатларни кўриб чиқамиз:
1. Бесабаб тез-тез асабийлашиш. Инсонда асаб тизимининг ҳолати бир қанча омилларга боғлиқ. Простата безининг яллиғланиши, қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, мияда қон айланишнинг ёмонлашиши,қоннинг қуюлиб кетиши, сафро ажралишининг ёмонлашиши каби ҳолатлар асабийлик ва жиззакиликни келтириб чиқаради.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино сурункали қабзиятдан азоб чекадиган одамларда ичакдаги нажас буғланиб мияга таъсир кўрсатади ва меланхолияга олиб келади деб ёзган.
Шунингдек, инсондаги темперамент, яъни мижоз ҳам одамнинг хулқатворини белгилайди ва ҳарчанд ҳаракат қилинмасин, мижоз умрбод ўзгармасдан қолади.
Масалан, холерик ва сангвиник (қуруқ ва иссиқ) мижоз соҳибларида асабийлик ва жиззакилик ҳолатлари тез-тез юз берса, флегматик (ҳўл) мижоз соҳиблари аксарият ҳолатларда тепса тебранмас бўладилар.
Менинг ўзим сангвиник одамлар тоифасига кираман, шунинг учун ҳам жис- моний ва руҳий қўзғалувчанлик менда кучли бўлади.
Хотира бузилиши масаласига келсак, бунинг ҳам бир қанча сабаблари бор. Илғор хориж давлатларида инсоннинг интеллектуал даражаси, яъни онглилиги ва хотираси С) коэффициенти билан белгиланади.
Мазкур коэффициент қанча юқори бўлса, унинг онглилик даражаси ва хотираси шунча яхши ҳисобланади.
Ақли-ҳуши меъёрида бўлган ўртача одамларда ушбу кўрсаткич 100 га, Япония аҳолисида 118 га, Европанинг аксарият давлатлари аҳолисида эса 108 -110 га, Африка ва Осиёнинг айрим давлатлари аҳолисида эса 70-80 га тенг эканлиги аниқланган.
коэффициентининг кўрсаткичи эса ирсиятга, унинг зарарли одатлари бор-йўқлигига, жисмоний жиҳатдан фаоллигига, мияда қон айланиши даражасига, организмдаги ички муҳитнинг барқарорлигига, моддалар алмашинувига, магний, калий, кальций, темир ва йод унсурларининг миқдорига боғлиқ.
Хусусан,организмда болаликдан йод унсури етишмаса, ақлий заифлик (кретинизм) касаллиги келиб
чиқади.
Дорихоналаримизда эса йод танқислигини олдини олувчи микройод, йодомарин, йод ак тив, антиструмин каби препаратлар жуда кўп.
Аммо, уларни фақат синчиклаб текширилганидан кейин мутахассис маслаҳати билан қабул қилиш керак. Акс ҳолда қош қўяман деб кўз чиқариш ҳеч гапмас.
2. Сочнинг тез тез тўкилиши. Соч тўкилиши бир қанча омилларга боғлиқ. Бош терисида қон айланишининг бузилиши, вужудда йод, калий, кальций унсурларининг камайиб кетиши, замбуруғ инфекцияси билан касалланиш, заҳм юқтириш, сочларга парваришнинг етарли бўлмаслиги, овқат таркибидан дармондорилар, оқсил ва минералларнинг етарли бўлмаслиги каби ҳолатлар сочнинг тез тўкилиб кетишига олиб келади.
Айрим мутахассислар соч кўп тўкилганида бош терисига пиёз ва саримсоқ сувидан суриб массаж қилишни тавсия қиладилар. Аммо, унинг ҳам самараси етарли эмас ва ҳар қандай ҳолатларда ҳам тегишлича ёрдам беролмайди.
Бугунги кунда тўкилган сочлар ўрнига соч толаларини экиш хорижда урф бўлиб кетган. Аммо, асосий касаллик даволанмас экан, экилган сочлар орадан 6-12 ой ўтиб батамом тўкилиб кетади.
3. Болаларнинг тез-тез шамоллаши. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб, вужудини меъёр ва мутаносиб этиб яратди. Шу боисдан бўлса керак, буюк мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари шундай битган эдилар;
Нарса йўқдир хорижи олам эрур,
Ҳар не истарсан, ўзингда жам эрур.
Дарҳақиқат, вужудимизда ҳамма нарса миқдор ва меъёр билан мавжуд. Шу жумладан, тана қўрғонини бало қазолардан ҳимоя этувчи иммун тизими ҳам.
Қисқача қилиб айтсак, вужудимизга ҳар куни ташқи муҳитдан миллионлаб микроорганизмлар киради. Улар нафас, озиқ-овқатлар ва ҳатто соғлом тери орқали ҳам ўтиши мумкин.
Ҳатто, одатий ҳолда бир см квадрат теримизда микроорганизмлар сони 15 мингдан ортиқ бўлишини ҳам заҳматкаш олимларимиз ҳисоблаб топган.
Ана шу бало-қазолардан муҳофаза этувчи иммун тизимимиз иккита қисмдан ташкил топган; ҳужайра ва зардоб иммунитети.
Ҳужайра иммунитетини оқ қон таначаларимиз-лейкоцитлар ташкил қилиб, иккита асосий гуруҳга бўлинади.
Агар лейкоцитлар-яъни оқ қон таначалари бирваракайига ўнлаб микробларни ютиб юбориш хусусияга эга бўлса улар микрофаглар (кичик ютувчи), агар юзлаб микробларга қирон келтиролса макрофаглар (катта ютувчилар) деб аталади.
Ана шу тизимни топгани учун улуғ рус олими И.И.Мечников 1905 йилда халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Зардоб иммунитетини эса таркиби оқсилдан иборат бўлган 5 хил (М,А,Ж,Е,Д) иммуноглобулинлари таш- кил этади. Уларни топгани учун фаранг олими И.Эрлих 1905 йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган.
Ана шу иккита иммун тизими мутаносиб ишлаган ҳолларда вужуд қўрғонига касаллик кира олмайди.
Уларнинг бирортаси, ёки иккаласи ҳам зарарланганда болакай тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади.
Шунингдек,йод танқислиги, овқатланиш режими, яшаш шароити, асаб руҳий тизимнинг ўзига хослиги ҳам болакай иммунитетига катта таъсир кўрсатади. Антибиотикларни шифокор тавсиясисиз ўзича тезтез қўллаш ҳам иммун тизимини издан чиқаради.
Таассуфки, бугунги кунда бирламчи ва иккиламчи иммун танқислиги ҳолатига дучор бўлганлар кўпайиб кетди.
Агар иккиламчи иммун танқислиги – СПИД бугунги кунда бедаво дард ҳисобланса, иммунитетнинг бирор сабаб таъсирида вақтинча пасайиши ҳолатларига ёрдам берувчи препаратлар дорихоналарда етарли миқдорда мавжуд.
Энг муҳими болани табиат (қусш, сув, ҳаво, бадаитарбия) воситасида чиниқтириш, озиқ маҳсулотларида витлминлвар, минерал тузлар, оқсиллар етарли бўлишига ■эътиборпи жалб этиш керак. Ана шундагина келажагимиз соҳиблари бўлмиш зурриёдларимиз саломат ва дуркун бўлиб ўсадилар.
5. Қон боснмпнинг меъёрдан ўзгариши. 1-10 ёшлар оралигидаги болакайларда қон босими меъёри қуйидаги фор- мула асосида аниқвланади;
Систолик (яъни юқори босим) 90+2 п Диастолик (яъни пастки босим) 60+ п Бу ерда п болакайнинг йиллар хисобидаги ёшидир. Ма- салан бола 4 ёшда дейлик,унда 90+(2х4)=98, 60+4=64. яъни ўртача босими 98/64 мм симоб устунига тенг булиши лозим.
Катта ёшли одамларда эса ўртача 110/70 мм симоб устунидан, 135/90 мм гача меъёр ҳисобланади.
Албатта, босимнинг қандай бўлиши ҳатто соғлом одамларда ҳам кўплаб омилларга боғлиқ. Масалан, вужудда калий, йод.кальций, магний, фосфор унсурлари миқдоридаги ўзгаришлар, асаб-руҳий тизимнинг зўриқиши, чарчаш, кўп сув йўқотиш (ич кетиши, қусиш) каби ҳолатлар қон босимининг у, ёки бу томонга муваққат силжишига олиб келади.
Хафақон (гипертония) қуйидаги турларга бўлинади: Эссенциал гипертония-яъни хусусий гипертония касалли- ги. Бу кўп омилли алоҳида хасталик бўлиб, унинг тараққиётида асаб руҳий тизим бузилиши етакчи рол ўйнайди.
Эндокрин гипертония. Бунда вужуддаги эндокрин безлар(эпифиз, гипофиз, қалқонсимон без, меъда ости бези, буйрак усти бези, жинсий безлар) фаолиятининг бузилиши оқибатида босим ошади.
Юрак-қон томир тизимига боғлиқ гипертония. Бунда юрак қон томир тизимидаги тараққиёт нуқсонлари ёки оттирилган касалликлар босим ошишга олиб келади.
Буйрак гипертензияси. Буйракларнинг Норасоликлари ёки сурункали хасталиклари оқибатида келиб чиқади ва жуда огир кечади.
Алиментар гипертензия. Бунда бемор кўп миқдорда шакар ва тузли овқатларни, холетеринга бой маҳсулотларни истеъмол қилиши оқибатида келиб чиқади.
Бундан ташқари босимнинг паст бўлиб юриши- гипотония хасталиги қам тиббиётда маълум. Албатта, у ҳолат хафақончалик оғир кечмаса-да, беморни териси рангпарлашиб, дармони қуриб уйқу босиб юриши безовта қилади. Босими меъёрдан пастроқ юрадиган одамлар юкори ва меъёрда юрадиган одамларга нисбатан узоқ роқ умр кўриши ҳам тиббиёт тадқиқотчилари томонидан исботланган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, босим ошиб кетадими, пасаядими, уни албатта шифокор аниқлаб бериши ва даволаниш режасини тузиб бериши лозим. Мутахассис кўригидан ўтасдан ўз ҳолича даволаниш эса бебаҳо вақтнинг бой берилиб қолишига олиб келади.
6. Бўгимларда туз йигилиши ва суякларнинг қақшаб огриши. Маълумки, инсон вужудида бўгимлар таянч ҳаракат тизимининг узвий бир қисмини ташкил этади. Бўғимлар воситасида турли шакл ва ўлчамли суяклар ўзаро бирикиб, инсонни маконда ҳаракатланишига имкон беради.
Бугунги кун статистикасига кўра ёши қирққа етган одамларнинг 60-70% қисмида бир, ёки бир неча сурункали касалликлар топилади. Улар орасида бўғим касалликлари 25-28% ни ташкил этади.
Бўгимлар қайси хасталикларда яллиғланади? Ревматизм (бод), подагра (моддалар алмашинувининг бузилиши), тизимли қизил югурук, артрозлар, буйракнинг ўткир ва сурункали касалликлари, Бехтерев касаллиги ва ниҳоят бўгимларга туз йиғилиши, вужудда йод, калий, кальций магний фосфор унсурлари миқдорининг ўзгариши..
Бўғимларда туз йиғилиши кўп омилли касаллик бўлиб, унинг асосида моддалар алмашинувининг ёмонлашуви, истеъмолл қилинадиган овқат ва сув таркибида минералларнинг кўплиги, бўгимлардаги бирламчи яллиғланиш, тез-тез ангинага чалиниш, қуртлаган тишларнинг кўплиги, вужудда иммун тизимининг издан чиқиши. буйракнинг ўткир ва сурункали хасталиклари, камқаракатлик (гиподинамия) катта ўрин тутади.
Бўгимларда туз йиғилишининг дастлабки аломатлари бўғимларнинг ғичирлаши, оғриқ, бўлса аста-секинлик билан бўғимларда ҳаракатнинг чегараниб бориши, тана ҳароратининг аҳён-аҳёнда кўтарилиши, умумий аҳволнинг ёмонлашиши қўшилиб келади.
Халқ табобатида бўгимларда туз йиғилишини даволаш бўйича бир қанча тавсиялар мавжуд. Жумладан, хасталанган бўғимларга карам баргини ўраш, сафро билан боғлам қўйиш, уқалаш муолажалари, ҳаммомда терлаш, қумга кўмилиш, илон заҳридан суриш… Албатта, буларнинг барчаси маълум миқдорда ёрдам беради.
Аммо, касалликнинг омили бартараф этилмас ва турмуш тарзи ўзгармас экан, туз йиғилиши албатта қайталанади.
Шунингдек, замонавий дори-дармонлар ҳам кутилганчалик ёрдам бера олмайди.
Мен бундай мижозларимни даволашда халқ табобати, Шарқ табобати ва замонавий тиббиёт янгиликларини уйгунлаштириб қўллайман.
Жумладан, беморда агар аллергияга мойиллик бўлмаса, асаларига чақтириб даволашни тавсия қиламан. Дастлабки куни 2-3 та чактиришдан бошланган муолажа ҳар куни 2 тадан ошириб борилади ва жаъми бир курс давога 150-200 марта чақтириш тавсия этилади. Ушбу даво курсларини баҳор ва куз ойларида такрорлаб туриш мумкин.
Шунингдек, жараён агар тизза бўғимида бўлса, катта ва кичик болдир суякларининг бошчалари бириккан чукурчага саримсоқ пиёзнинг бўтқасини ёнғоқ палласига солиб 2-3 кунга ёпиштириб қўяман.
Ушбу соҳада кичкина жароҳат пайдо бўлиб, бир неча кун ичидан суюқлик оқади ва бемор аҳволи нисбатан енгиллашади.
Гипофиз фаолиятининг бузилишида, яъни унинг ўлчамлари ктталашганида акромегалия-қўл-оёқларнинг кат- I алашиши, ёки гигантизм-организмнинг катталашиб кетиши кузатилади. Касалликнинг дастлабки босқичида бош оғриғи кузатилмайди, аммо гипофиз ўсмаси маълум ҳажмгача етгач пешона ва чакка соҳаларида оғриқ пайдо бўлади.
Қалқонсимон без фаолияти кучайиб кетганида Базедов касаллиги келиб чиқади. У кўз олмасининг чиқиб кетиши, юрак маромининг тезлашиши, қалқонсимон без ўлчамларининг катталашиши, жиззакилик ва йиглоқилик билан ифодаланади.
Бунда тарқоқ характерли бош огриқлари пайдо бўлади.
Буйрак усти безларининг ўсмалари-Аддисон касаллигида бош хуружсимон огрийди, терида доғлар пайдо бўлади,бемор қўзғалувчан бўлиб қолади.
Жинсий безлар фаолияти пасайганида ҳам беморнинг боши оғрийди, бундаги бош оғриқлари узоқ муддатлик, жадал, унча-бунча даво кор қилмайдиган бўлиб, неврозлардаги оғриқни эслатади.
Бундай ҳолат аксарият ҳолларда климакс даврига тўғри келади ва аёлларда Ҳайз кўриш жараёнинг бузилишига, эркакларда эса жинсий майлнинг сусайиши, ёки йўқолишига (импотенция) олиб келади.
Беморларнинг аксарияти бу даврда бошнинг лўқиллаб оғришига, умумий дармон қуришига, қўққисдан қизиб, ёки совиб кетишга, уйқу ва иштаҳанинг пасайишига (аёлларда аксинча баднафсликка), қўзгалувчанликка шикоят қилади. Климакснинг асоратганмаган шакллари одатда шундай кечади.
Агар климакс атеросклероз, ёки гипертония касаллиги билан бирга кечса, бош оғриғи жуда огир ўтади. Бундай беморларда хотира пасайиши, диққатнинг йўқолиши, қўл оёқларнинг тиришиши, қулоқ шангиллашлари ҳам қўшилиб келади.
Эндокрин безлар фаолияти бузилганида пайдо бўладиган оғриқлар эндокринолог шифокор томонидан даволаниши лозим.
Шу билан бирга овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва ухлаш режимларига қатъий риоя қилиш, пентальгин, темпальгин, баралгин, цитрамон каби комплекс препаратлардан қабул қилиш лозим. Артериал босим ошганида эса қон босимини пасайтирувчи, қонни суюлтирувчи, пешоб ҳайдовчи препаратлардан қабул қилиш лозим.
Читайте также: