Коронавирусная олдини олиш
инфекцияси (COVID-19)
тўғрисида нимани билиш керак?
COVID-19 бўйича Сизни қизиқтираётган
саволларга жавоблар олиш
Сизга уйда қулай бўлиши учун,
Биз бир жойга 250 дан ортиқ хизматларни
тўпладик
25.04.2020 й. ҳолатига
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Анжидон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Сурхандарё ва Жиззах вилоятлари сафига эндиликда Самарқанд вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди.
Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиш билан ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.
Шу йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб, коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда. Шифокорларимиз томонидан халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чораларининг кўрилаётгани ушбу муваффақиятларнинг асосий омили бўлмоқда.
Бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишаётган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайиб чиқишларини таъминламоқда.
Ишда, уйда ва дўстларингиз орасида коронавирус инфекциясини қандай олдини олиш тўғрисида маълумот тарқатинг.
Маълумки, коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи ва мулоқот (контакт) йўллари орқали юқади
Вируснинг узоқ масофадан юқиш эҳтимоли жуда паст. Вирус одам йўталганда ёки аксирганда юзага келадиган томчиларда бўлади. Масофа - хавфсизлик гарови бўлиб, эпидемик занжирни узиш омилидир. Шунинг учун, агар Сиз йўталган ёки аксирган бемордан 2 м дан ошиқ масофада бўлсангиз, инфекция Сизга юқмайди.
Аксарият ҳолларда, вирус касалланган одамнинг нафас йўлларидан чиққан ажратмалар теккан предметлар (рўмолча, қўлқоп, телефон, эшик ва зинапоя тутқичлари, ҳайвонлар, гўшт, балиқ)ни ушлашдан сўнг кўз, бурун шиллиқ пардалари ва қўлларга юқади.
Уй ҳайвонлари, масалан, ит ёки мушук коронавирус инфекциясини ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида расмий далиллар йўқ. Бироқ, уй ҳайвонлари билан контактдан кейин қўлингизни совун билан ювишингизни маслаҳат берамиз. Бу Сизни уй ҳайвонларидан юқиши мумкин бўлган қатор касалликлардан ҳимоя қилади.
Меваларда вирус узоқ вақт сақланиб туролмайди, мевалар орқали касалликнинг юқиши ҳақида далиллар йўқ. Сизга эслатиб ўтамизки, меваларни яхшилаб ювиб, истеъмол қилиш ҳар доимги одат бўлиши керак.
Вирус 3 соатдан бир неча кунгача ташқи муҳитда, муайян муддатлар ва бир қатор шароитларга боғлиқ ҳолда тирик туриши мумкин. Масалан, ташқи муҳитнинг тури, ҳарорати ва намлиги. Шунинг учун буюмлар сиртларини, эшик тутқичларини, техник асбобларни, юз соҳаси билан контактда бўлганлиги учун мобил телефонларни ва шунга ўхшаш нарсаларни дезинфекция қилиш муҳимдир.
Юқиш эҳтимоли жуда паст. Жўнатма орқали коронавирус инфекцияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқа давлатлардан товарларни олиб ўтиш ва ташишда ҳеч қандай чекловлар тавсия этилмаган. ХХРга ва ХХРдан почта жўнатмалар одатдагидек амалга оширилмоқда.
Дастлабки босқичда коронавирус инфекцияси бошқа ўткир респиратор инфекциялар каби белгиларга эга. Коронавирус инфекциясини фақат махсус тест-тизимлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, нафас сиқилиши, ҳансираш ва касаллик қайд этилган давлатдан келганлиги ёки ўша давлатдан келган одам билан контактда бўлганлиги.
Одамларнинг 80 фоизида касаллик енгил кечади. Коронавируснинг янги штаммлари оғир шаклдаги пневмонияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун унинг хавфлилик даражаси юқори.
Агар сиз коронавирус касаллиги аниқланган мамлакатдан қайтган бўлсангиз ёки касалланган одам билан мулоқот қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу ҳақида хабар беринг.
Ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.
Ўзбекистон коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.
Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 5-6 соат керак бўлади.
Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Масжидларга чиқмай туринг - коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Қозоғистон ва Тожикистонда диний масъуллар одамларга ана шундай тавсия билан чиқишган. Ўзбекистон илова қолган бирор бир Марказий Осиё давлатида ҳозирча расман коронавирус ҳолати қайд этилмаган. Уларни бунга нима ундагани сабаби маълум эмас. Хавотирлар қанчалик ўринли:
Қозоғистонда " шамоллаш аломатлари" бўлган намозхонлар тоат-ибодатларини уйда қилиш, шахсий гигиенага риоя қилишга ундалмоқда.
Тожикистондаги мусулмонларга эса, жамоат намозларига чиқмай туришлари маслаҳат берилаётир.
Маълум бўлишича, бу диндорлар орасида бир хил кутиб олинмаган.
Ўзбекистон илова қолган бирор бир Марказий Осиё давлатида ҳозирча расман коронавирус ҳолати қайд этилмаган.
Уларнинг барчаси аксарият аҳолиси мусулмон давлатлар саналишади.
Бир Марказий Осиё диний масъулларининг бунгача бу каби огоҳлик билан чиқишлари кузатилмаган.
Мамлакатларида ҳалича бирор бир коронавирус ҳолати расман қайд этилмаган бир манзарада уларнинг нега бу каби йўл тутишаётгани сабаби маълум эмас.
Бунгача Яқин Шарқда коронавирус ўчоғи бўлиб қолаётган Эрондан шунга ўхшаш хабарлар олинган.
Эронлик масъуллар ўтган ой охирида аксарият вилоят марказларида жума намозларини бекор қилишганди.
Куни-кеча айни шу хавф сабаб, Саудия Арабистони "Умра визаси" берилишини расман тўхтатиб қўйган.
Коронавирус тарқалган давлатлардан сайёҳлар келишига ҳам чеклов киритган.
Ар-Риёднинг чекловлари мусулмонлар учун муқаддас Ҳаж зиёратига саноқли ҳафталар қолган бир пайтга тўғри келган.
Булар барчасининг Ҳаж зиёратига таъсир қилиш-қилмаслиги ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистон минтақадаги энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Аммо ҳалича пойтахт Тошкентдан бунга ўхшаш хабарлар олинмаган.
Коронавирус, Марказий Осиё ва масжидлар
Маълум бўлишича, коронавирус таҳдиди сабаб, Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилган.
Имомлар бошқаларга юқтирмасликлари учун шамоллаш аломатлари бўлган намозхонларни масжидларга чиқмай туришга чақиришган.
Хабарларга кўра, масжидларнинг тозалиги ҳам махсус назорат остига олинган.
Ҳар бир жамоат намозидан кейин, хоналарни ювиб, тозалаб, шамоллатишга ўтилган.
Хабарларга кўра, ҳалича бирор бир масжид коронавирус таҳдиди сабаб ёпилмаган.
Барчаси одатдагидек фаолият юритишда давом этмоқда.
Диний бошқарма барча мусулмонларни жамоат жойларида барча лозим эҳтиёт чораларини кўриш, шифокорлар тавсияларига ҳам қатъий амал қилишга чақирган.
Англашилишича, Тожикистон пойтахти Душанбедаги аксарият масжидларда эса, бу каби даъват кеча янграган.
У ердаги мустақил журналист Искандар Фирузнинг айтишича, бугун чоршанба кунидан бошлаб, масжид эшиклари жамоат намози учун ёпилиши билдирилган.
Жамоат намозлари коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.
Тоат-ибодатлари уйда, ҳатто, шунда ҳам, ёлғиз адо этишлари тавсия этилган.
Журналистнинг ўз кузатувларига таяниб айтишича, ростдан ҳам бугун Душанбедаги аксарият масжидлар намозхонлар учун очилмаган.
Унинг ўзига имконли бўлган хабарларга таяниб айтишича, мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам шу каби аҳвол кузатилган.
Суҳбатдошимизга кўра, бугун маҳаллий вақт билан тушдан кейин Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши фавқулодда йиғин ўтказишмоқчи.
"Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жамоат намозлари мамлакатда коронавирус тарқалишига сабаб бўлишини исботлаб беришини сўрашмоқчи".
Чоралар.
Журналистнинг айтишича, барчалари коронавирус тарқалишининг олдини олиш қанчалик муҳим эканлигини англаб турган бўлишса-да, имом хатибларнинг бу каби даъватлари оддий аҳоли томонидан ҳам бир хилда кутиб олинмаган.
Худди шу каби манзарада бу каби хабарларга муносабатини сўраб, Би-би-си Ўзбек хизмати Қирғизистондан етакчи уламо Содиқ қори Камолиддинга мурожаат қилди.
У кишининг айтишича, айниқса, "Расулуллоҳнинг даврларида ҳамма диний мунавварада ва бошқа кўпгина ислом юртларида вабо тарқалган вақтларда ҳам, мусулмонларни масжидларда жамоат билан бирга намоз ўқишдан ҳеч ким қайтарган эмас".
Лекин, шунда ҳам, пайғамбаримиз(с.а.в)нинг "Туяни яхшилаб боғлагин, ундан кейин Аллоҳга таваккал қилгин", деган улуғ гаплари бор.
"Ўз-ўзидан таваккал қилиб қўйиб ҳам бўлмайди, ўша эҳтиёт чораларини кўриб, ундан кейин Аллоҳга таваккал қилинади, Аллоҳдан мана шу касалликлардан омон сақлаши сўралади", - дейди уламо суҳбатдошимиз.
Тожикистонлик масъуллар эса, жорий пайтда огоҳлик, тарғибот-ташвиқот ишларига зўр беришган.
Ҳатто, мамлакатда Олий ва ўрта билим даргоҳлари, мактабларни вақтинчалик ёпиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Унга кўра, Тожикистонда бу йилги Наврўз тантаналари ҳам бекор қилиниши мумкин.
"Чунки ўқувчиларнинг байрамга тайёргарлик машғулотлари бугундан бошлаб тўхтатилди", - дейди у.
Пойтахт Тошкентдан бугун олинган расмий хабарларга кўра, Ўзбекистонда ҳам Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида коронавирус инфекциясига қарши эҳтиёт чоралари кучайтирилган. Тегишли чекловлар ўрнатилган.
Аммо, афтидан, бу каби чекловлар ва тақиқлар Ўзбекистонда бу йилги Наврўз байрамини кўзда тутмайди.
Бунга мамлакат президентининг куни-кеча қабул қилган махсус қарори далолат қилган.
Янги қарор Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кўзда тутади.
Худди шу манзарада яна Туркманистонда ҳам "илк коронавирус ҳолати қайд этилгани"га оид хабарлар бўй кўрсатган.
Аммо Ўзбекистон мисолида бўлгани каби, бу хабарлар Туркманистонда ҳам ҳалича ўзининг расман исботи, тасдиғини топмаган.
Барча Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларининг барча турдаги ўзаро қатновларни вақтинчлик чеклаш, чегараларни ёпиш, махсус текширув постларини ташкил қилиш қадар, коронавирус кенг тарқалган ёки хуруж қилган давлатлар билан икки ўртада лозим барча эҳтиёт чораларини кўришаётгани ҳам кузатилган.
Аммо бу давлатларнинг ҳалокатли вирусга бас келишга қанчалик қодир эканликларига оид саволлар ҳалича кун тартибида қолмоқда.
Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича фатвоси эълон қилинди
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.
Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди.
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
اَلْحَمْدُ لله رَبِّ الْعَالَمِينَ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِ الله محمد وَ عَلَى آلِهِ وَ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ أَمَّا بَعْدُ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича
ФАТВОСИ
Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим асослардан биридир. Мана шу жиҳатларга зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини инсониятга енгиллатади.
Маълумки, бугунги кунда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилди. Ушбу касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқади. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундай вазиятда қуйидаги оят, ҳадис ва шаръий қоидаларда кўрсатилган тавсияларга амал қилишга буюрилади: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай баён қилади:
وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят).
Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган.
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"لا ضرر ولا ضرار" (رواه ابن ماجة والدارقطني )
яъни: “ Зарар бериш ҳам ва зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар (Имом Можа, Имом Дорақутний ривоятлари).
Демак, ҳадиси шарифда инсон ўзига ёки ўзгаларга зарар келтирадиган сабаблардан узоқ бўлишга буюрилган.
Мўътабар фиқҳий китобларимизда:
درء المفاسد مقدم على جلب المصالح
яъни: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”.
المشقة تجلب التيسير
яъни “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради.
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, фавқулодда вазиятлар юз берганда, масалан, қаттиқ шамол, изғирин совуқ бўлганда масжид жамоатига чиқмаслик узр ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадис далил бўлади:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الحَارِثِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّهُ قَالَ لِمُؤَذِّنِهِ فِي يَوْمٍ مَطِيرٍ: "إِذَا قُلْتَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَلَا تَقُلْ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، قُلْ: صَلُّوا فِي بُيُوتِكُمْ"، قَالَ: فَكَأَنَّ النَّاسَ اسْتَنْكَرُوا ذَاكَ، فَقَالَ: "أَتَعْجَبُونَ مِنْ ذَا؟!، قَدْ فَعَلَ ذَا مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي، إِنَّ الْجُمُعَةَ عَزْمَةٌ، وَإِنِّي كَرِهْتُ أَنْ أُحْرِجَكُمْ، فَتَمْشُوا فِي الطِّينِ وَالدَّحْضِ " (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم)
яъни: Абдуллоҳ Ибн Ҳорис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу қаттиқ ёмғир ёққан кунда муаззинларига шундай дедилар: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ”, “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ”ни айтганингиздан кейин “Ҳаййа ъалас солаҳ”ни айтманг, балки уйингизда намоз ўқинглар деб айтинг”. Шунда баъзи одамлар бундан норози бўлишди. У зот: Бу гапимдан ажабландингизми? Ваҳоланки, бу нарсани мендан кўра яхшироқ Зот (яъни, Расулуллоҳ) қилганлар. Албатта жамоат намози қатъий ҳукмдир, лекин мен сизларни уйларингиздан чиқиб, лой ва балчиқларни босиб юришингизни хуш кўрмайман”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Маълумки, фарз намозларини жамоат билан масжидларда ўқишга шариатимизда тарғиб қилинган бўлиб, одамларга қаттиқ совуқ, кучли ёмғир ёққанда ёки инсонларга зарар етказадиган ҳолатларда жамоатга келмасдан уйда ўқишлари тавсия қилинган.
Ҳадиси шарифда вабо чиққан жойга кирмаслик, агар ўша ерда бўлса, у ердан чиқиб кетмаслик буюрилган. Бу касалликнинг олдини олиш учун энг яхши чорадир. Бунинг устига жамоат жойлари ва бошқа катта тадбирларда бу вируснинг тарқалиш эҳтимоли катта бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши барча мусулмонларни қуйидагиларга чақиради:
- Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқисинлар. Шунингдек, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этсинлар.
- Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин.
- Масжидларда намоз вақтини билдириш учун азон ўз вақтида айтилсин.
- Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшсинлар.
- Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозим.
- Динимиз покликка буюрар экан, касалликнинг олдини олиш борасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.
- Карантин даврида масжидлар ва таҳоратхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида даврий дезинфекция ишлари ўтказилсин.
- Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.
Ушбу фатво вирус аниқланган мусулмон мамлакатлар ҳамда бошқа ўлкалардаги йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг ушбу масаладаги фатво ҳамда хулосаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.
Аллоҳ таоло ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини ҳамда халқимиз ҳаётини тинчлик ва осойишталикда давом этишини насибу рўзи айласин! Омин!
Милодий: 16 март 2020 йил.
Ҳижрий: 21 Ражаб 1441 йил.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Бу эҳтиёт чоралари вақтинча бўлиб, мўмин-мусулмонларимиз тўғри тушунишлари лозим. Эпидемик ҳолат барқарор бўлгандан сўнг жамоат бўлиб ибодатларимизни давом эттирамиз, инша Аллоҳ.
Айни вақтда фуқароларимизни карантин билан боғлиқ ҳолатни босиқлик билан қабул қилишга, турли асоссиз ваҳимали хабарларга ишонмаслик ва тарқатмасликка чақирамиз. Шунингдек, тадбиркорларимиздан фуқаролар учун зарур озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа воситаларни нархини оширмасликларини сўраймиз.
Фуқароларимиздан яна бир карра ҳукуматимиз томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган чора-тадбирларга қатъий итоат қилишларини илтимос қиламиз.
Биз биргаликда ва ҳамжиҳатликда ушбу офатни албатта енгамиз!
Аллоҳ таборака ва таоло халқимизни, юртимизни турли балою-офатлардан, турли касалликлардан, жумладан, коронавирус каби офатлардан Ўзи асрасин! Беморларга комил шифо берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бугун 25 апрель, 2020 йил, шанба
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 2 830 260
- Соғайганлар сони 801 908
- Вафот этганлар 197 255
- Касалланганлар сони 1 804
- Соғайганлар сони 621
- Вафот этганлар 8
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Жума куни АҚШ ҳукумати Японияда коронавирус авж олиши мумкинлиги борасида хавотир билдирди. Токио губернатори ҳам мамлактда вирус тарқалишининг олдини олиш учун қатъий чоралар кўриш кераклигини таъкидлаган.
Бутун дунёда мазкур юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш учун одамларнинг ҳаракатларига чеклов кескин кучаймоқда. Аммо, Япония ҳукумати шу пайтгача ўз иқтисодиётига етказилиши мумкин бўлган жиддий зарар сабабли чекловлар қўйишни ортга суриб келди. Дунёда учинчи ўринда турувчи Япония иқтисодиёти аллақачон турғунлик ҳолатига яқинлашмоқда.
Жума куни АҚШнинг Токиодаги элчихонаси Америка фуқароларини огоҳлантириб, Япониянинг ҳозирги кунга қадар кенг кўламли текширувлар ўтказмаганлигини таъкидлади. Бу эса, мамлакатда коронавирус авж олиб кетиши мумкинлигидан далолатдир.
Коронавирус айни дамда Европанинг баъзи қисмларида, АҚШда ва бошқа жойларда авж олган бир пайтда, Японияда бу фалокат кенг миқёсда тарқалмади. Кунчиқар юртда шу пайтгача 3,000 га яқин одамда вирус қайд этилган ва уларнинг 73 таси вафот этган.
Мамлакатда касалланганларнинг энг кўп сони Токиога тўғри келиб, бу ерда 800 га яқин одам коронавирусни юқтириб олган. 14 миллион аҳолига эга Токио учун бу жуда кичик рақамдир.
Аммо, мутахассислар текширилмаган ҳолатлар туфайли беморларнинг кўпайишидан хавотирда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги март ойининг охирига келиб мамлакат бўйлаб вируснинг 26 та занжирини ҳисоблаб чиққан.
Эзгу фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам
Пандемияга бағишланган халқаро онлайн анжуман
Юксак эътибор ва ғамхўрлик
Бош давлат санитария врачининг қарорига мувофиқ коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича махсус тартиб ишлаб чиқилди.
1.а. тоифа – Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон ва Япония давлатларидан келган фуқаролар тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшган ҳолда кириб келганда Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси қарорига мувофиқ белгиланган муассасаларда 14 кунлик карантинга жойлаштириб тиббий назорат, ташхисот ва даволаш ишларини ташкил этилади. Улар инсон ҳаёти учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган махсус муассасаларга жойлаштирилади.
Бунда фуқароларга карантин мобайнидаги қатъий интизом талаблари эслатилади.
1.б. тоифа – Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япония, Франция, АҚШ, Германия, Сингапур, Испания, ХХР Гонконг, ХХР Макао, ХХР Тайван давлатларидан фуқаролар тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшмаган ҳолда кириб келганда яшаш жойларида 14 кунлик карантинга олиниб тиббий кузатув жорий этилади.
Фуқаролар 14 сутка давомида яшаш жойида (уй, меҳмонхона, ётоқхона, ва бошқалар) доимий равишда изоляцияда бўлиши лозим, оила аъзоларидан ташқари кишилар билан мулоқотда бўлмасликлари, аҳолининг оммавий тўпланадиган жойларига боришига рухсат этилмайди.
Шундан сўнг ҳам уларнинг аҳволи 10 кун мобайнида тиббиёт ходими томонидан телефон орқали суриштириб турилади.
а ва б тоифадаги гуруҳлар учун истиснолар: расмий ва ҳукумат делегациялари аъзолари, шунингдек, хизмат ва дипломатик паспорт эгалари, авиакомпаниялар учувчилари ва экипаж аъзолари, локомотив бригадалар, темир йўл транспортининг транспорт фаолияти билан боғлиқ шахслар ва халқаро автоуловларда юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар.
Шунингдек 1 б тоифа ва 2 тоифадаги гуруҳлар учун қуйидаги тартиб жорий қилинади: клиник кўрсатмаларга асосан ўткир респиратор инфекция аломатлари аниқланган шахслар шифохона шароитида ташхиси ва даволаш мақсадида ётқизилади.
2 тоифа – Таиланд, Озарбайжон, Буюк Британия, Малайзия, БАА давлатларидан келган фукаролар яшаш жойларидаги даволаш-профилактик муассасалари шифокорлари томонидан 14 кун мобайнида тиббий кузатувга олинади. Бу тоифага экипаж аъзолари, локомотив бригадалар, темир йўл транспорти фаолияти билан боғлиқ шахслар ва халқаро автоуловларда юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар ҳам кирадилар.
Уларга ҳам маълум чекловлар тавсия этилади, шунингдек, мамлакат чегарасини кесиб ўтгандан сўнг, 14 кун мобайнида яшаш жойидаги тиббий муассасалари томонидан тиббий назоратга олинади ва кейинги 10 кун давомида телефон орқали хабар олинади.
3 тоифа – Бахрайн, Кувайт, Арманистон, Белорусия, Уммон, Покистон, Грузия, Чехия, Ироқ, Ливан, Канада, Литва, Эстония, Руминия, Греция, Голландия, Норвегия, Австрия, Дания, Швеция давлатларидан келган фуқаролар яшаш тиббий муассасалари томонидан 14 кун мобайнида телефон орқали кузатувга олинади.
Бу тоифадаги давлатлардан келган шахслар охирги ташрифидан 14 кундан кам вақт ўтган бўлса, телефон орқали хабар олинади. Шахслар ҳудудий тиббиёт муассасаларга ўзи ҳақида хабардор қилган ҳолда, мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқига эга. Улар учун ҳам маълум чекловлар белгиланган.
Тиббий ходим томонидан ҳар куни (24 кун давомида) телефон орқали саломатлик ҳолати сўралади.
Читайте также: