Самарканд шахрида коронавирус келганми
Бугун 24 апрель, 2020 йил, жума
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 2 725 920
- Соғайганлар сони 745 905
- Вафот этганлар 191 061
- Касалланганлар сони 1 758
- Соғайганлар сони 561
- Вафот этганлар 7
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Хайрулла БОЙМУРОДОВ, Самарқанд вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори вилоятда коронавирус бўйича вазиятга изоҳ берди.
Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус билан касалланган бемор аниқлангач, ўзида вирус бор ёки йўқлигини аниқлашни истовчилар сони ошган. Аҳолининг бундай эҳтиёткорлиги яхши. Аммо ҳарорати кўтарилган киши биринчи навбатда шифокорни чақиртириши мақсадга мувофиқ.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳоллари аниқланмаган. Лекин унинг олдини олиш учун ҳукумат миқёсидаги эҳтиёт чоралари тобора кучайтирилмоқда. Душанбе шаҳрида Тожикистон Ҳукуматининг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилар экан, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон коронавирус пандемияси тарқалиши борасида алоҳида таъкидлаб ўтди. У Тожикистонда коронавирус олдини олиш учун жиддий эътибор қаратиш зарурлигини урғулади.
Президент матбуот хизматидан хабар беришларича, Давлат бошлиғи топшириғига мувофиқ коронавирус пандемиясининг миллий иқтисодга бўлиши мумкин таъсирларининг ва эпидемия олдини олиш мақсадида тадбирлар ишлаб чиқилган ва шу мақсаддаги мунтазам амал қилувчи республика штаби тузилган. Вилоят ва шаҳарларда унга бўйсунувчи штаблари бўлган мазкур штабга Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилик қилмоқда.
Эмомали Раҳмон коронавируснинг юз бериши мумкин бўлган таъсирини камайтириш мақсадида Ҳукуматга ижтимоий-иқтисодий соҳалар, кичик ва ўрта бизнесни, аҳолининг алоҳида қатламларини ва иқтисоднинг заиф тармоқларини қўллаб-қувватлаш учун қарз-солиқ имтиёзларини татбиқ этиш бўйича миллий иқтисоднинг режали тарзда таъминлаш топшириғини ҳам берди.
Ҳар бир оила икки йиллик озиқ-овқат ғамласин!
Тожикистон Президенти Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатда аҳолини мунтазам таъминлаш учун икки йиллик озиқ-овқат захираси мавжуд бўлишини айтди. Бунинг учун экин майдонларидан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиш, иложи борича бир майдондан йилига уч-тўрт марта ҳосил етиштириш имкониятларини кўриб чиқишни таъкидлади. Коронавирус туфайли айниқса картошка экишни кескин кўпайтиришни тайинлади.
У шунингдек, томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш, ҳар бир оила камида икки йиллик озуқа захирасини ғамлаб қўйиши зарурлигини айтди. Президент бюджет маблағларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, такрорий ва мақсадга мувофиқ бўлмаган харажатларга йўл қўймаслик, ижтимоий соҳалар ходимларига маошларини, шунингдек, пенсиялар, тўловлар, нафақаларни вақтида етказиб бериш тадбирларини амалга ошириш зарурлигини уқтирди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, валюта бозорини тартибга солиш ва миллий пул қурбини меъёрга келтириш борасида кўрсатма берди.
Мурожаат ва икки сантиметрга етмайдиган масофа
Мазкур мажлисдан икки кун илгари Тожикистон Соғлиқ сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг коронавирус юқиши олдини олишга қаратилган мурожаати оммавий тарзда тарқатилган. Жумладан, мобил телефон хизмати ширкатлари бу мурожаатни ўз мижозларига СМС тарзида йўллашган.
Бундан олдинроқ мактаблар ўқувчилари, болалар боғчалари тарбияланувчилари ота-оналаридан фарзандларини таълим муассасаларига махсус ниқобларда жўнатиш талаб қилинган. Кўпчилик билан ишлайдиган барча касб эгаларидан, жумладан, бозорлар ва дўконлардаги сотувчилардан ниқобдан ташқари махсус қўлқоп кийиш талаб этилган.
Унинг айтишича, ота-онаси уйда ўтиришади. Ўзи, хотини далага ишга бораётганда ва ишлаётганда, болалари мактабга боришганда ниқоб тақишади. Ишга бораётганларида ва қайтганларида қўлларини совунлаб ювиб, антисептик сепишади.
Унинг айтишича, Ғафуровдан Хўжандга қатнайдиган йўналишли таксилар ҳаракати тўхтатиб қўйилгач, автобусда ўқишга бориб-келишга мажбур бўлмоқда. Автобуслар эса тиқилинч, икки метрлик тугул, ҳатто икки сантиметрлик масофа сақлашнинг ҳам имконияти йўқ, деди талаба қиз.
Шифокор бугун жума намозлари ўқилгач, Тожикистондаги барча масжидлар жамоа бўлиб намоз ўқиш учун яна ёпилганидан мамнунлигини билдирди.
Тожикистон Уламолар кенгаши тавсиясига кўра бутун мамлакат бўйлаб барча масжидлар ёпилди.
Бу тақик-тавсиядан фақат жаноза намозлари мустасно. Шунда ҳам жаноза намозларига кўп одам тўпланмаслиги уқтирилмоқда. Айни бир пайтда Рамазон ойида масжидларда таровиҳ намозлари ҳам ўқилмайдиган бўлди.
Лекин ҳали бу йилги Ҳаж мавсуми борасида Тожикистон Уламолар кенгаши ва мамлакат Ҳукумати қошидаги Диний қўмита узил-кесил қатъий қарорга келмаган. Аммо Уламолар кенгаши бу йил зиёратга боролмайдиганларга Муқаддас ҳаж учун тўплаган маблағларини ободончиликка, ичимлик сув олиб келишга, кўприк қуришга, ўз уйларини обод этишга сарфлашни маслаҳат берган.
18-апрел куни кенг миқёсда ўтказилиши мўлжалланган Душанбе шаҳри куни байрам қилинмаслиги эълон қилинди. Тожикистонликлар Пойтахт кунини ҳар йили апрелнинг учинчи шанбасида нишонлашарди. Пойтахт кунини бекор қилган Душанбе шаҳри Раиси Рустам Эмомали Тожикистон Парламентининг юқори палатаси - Миллий мажлисга спикер қилиб сайланди. Энди Тожикистон Президентининг ўғли салоҳиятига кўра мамлакатдаги иккинчи кишига айланди.
Масжидлар ёпилди. Лекин аҳоли орасида олий ўқув юртлари, мактаблар, болалар боғчалари, бозорларнинг ёпилмаганига ҳайрон бўлаётганлар сафи ошмоқда.
21 кунга чўзилган карантин
Айни бир пайтда Тожикистонда коронавирус хавфи билан карантинда сақланган 419 нафар кишига уйларига жавоб берилган. Улар Хатлон вилояти маркази - Бохтар шаҳри ва Кўлоб шаҳридаги икки беморхонада карантинда бўлганлар. Лекин уларга аввал белгиланган 14 кунда эмас, балки 21 кунда жавоб берилган. Бохтардаги беморхона шифокорларидан бирининг айтишича бунга эҳтиёт чораси қўлланиб, коронавирус юқтирган-юқтирмаганлиги иккинчи марта текширилгани сабаб бўлган.
Хатлон вилояти соғлиқни саклаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси бошлиғи Мирали Ражабзоданинг айтишича, карантинда бўлган 398 киши 24-26 март кунлари Москвадан самолётларда, махсус рейсларда олиб келинган
Улар билан бирга 18 нафар ҳайдовчи, Кўлоб аэропортининг 2 ходими ва 1 нафар милисия ходими ҳам карантинган олинган. Уларнинг Москвадан кайтганлар билан мулоқотда бўлганликлари бу чорани қўллашга чорлаган.
Карантиндан чиққанлар Тожикистон Ҳукуматининг ёрдами билан ўзлари яшайдиган Суғд вилояти, Душанбе шаҳри ва мамлакатнинг бошқа минтақаларига кичик автобусларда жўнатилган.
Хатлон вилоятининг ўзидан бўлган кишиларни қариндошлари ва яқин кишилари уйларига олиб кетишган.
Расмий хабарларга кўра, Бохтар ва Кўлобдаги икки беморхонада яна 49 киши карантинда қолмоқда.
Умуман, феврал ойи бошидан 16 апрелгача Хатлонда 672 киши карантинда бўлган. Улардан 622 кишига жавоб берилган. Тиббиёт ходими бўлган бир аёл вафот этган. Лекин шифокорлар 58 ёшли Оишамоҳ Алимованинг коронавирусдан эмас, силдан вафот этганини айтишган.
Нега шубҳалар пайдо бўлмоқда
Лекин масъуллар бу саволга жавоб берар эканлар, айрим кишилар ўзларининг туберкулёз билан оғришларини билмасликлари ё билсалар-да, яширишларини айтишган. Яширишнинг сабаби эса, аҳоли орасида бу юқумли касалликка чалинган кишилардан ҳазар қилиш ҳоллари мавжудлиги билан изоҳланган.
Кейинги пайтларда илгари унчалик эътибор берилмаган ўпка яллиғланиши, сил, қанд касаллиги, қон босими билан вафот этиш ҳолларига Тожикистон оммавий ахборот воситаларида эътибор кучайган. Жумладан, Жаббор Расулов туманида яшаган Ҳабибулло Шодиевнинг пневмониядан вафот этгани шов-шувга айланиб, натижада Суғд вилояти соғлиқни сақлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси бошқармаси бу борада журналистлар учун махсус брифинг ўтказган. Брифингда таҳлил олинганда Шодиевнинг коронавирусдан вафот этмагани, ўлимга ўткир ўпка яллиғланиши сабаб бўлгани ва иккинчи текширувда бу тасдиқлангани айтилган. Кўп ўтмай, Шодиевнинг укаси билан маориф бўлимида ишлаган ва карантинда ётган яна бир киши вафот этган.
Кузатувчиларга кўра ўпка шамоллаши, сил каби касалликлар билан дунёдан ўтаётган одамларнинг аслида нима билан оғриганликларига шубҳалар улар билан мулоқотда бўлган кишиларнинг зудлик билан коронавирусни текшириш учун карантинга олинаётганликлари боис пайдо бўлмоқда.
Шодиевнинг қариндошлари ва уни даволаган тиббиёт ходимлари - 13 киши билан бирга Шодмон Ражабовнинг қариндошлари ҳам карантинга олинган.
Масъуллар бу карантинга олишларни эҳтиёт чоралари сифатида изоҳлашган.
Шахсий фикр ва мулоҳазалар
Тожикистонда ҳозиргача бирон киши коронавирусга чалинмаганини Жаҳонни соғлиқ ташкилотининг Душанбедаги мутахассислари ҳам тасдиқлашган.
Бунинг сабаби борасида фақат тожикистонлик эмас, балки қўшни Ўзбекистондаги мутахассислар ҳам фикр билдиришмоқда. Ўзбекистон Республикаси вабо, карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликлар олдини олиш марказининг лаборатория мудири Маъруфжон Маадаминовга кўра Тожикистонда шу пайтгача янги коронавирус билан оғриганлар топилмаганига ўз вақтида қўлланган тадбирлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
У бу ўзининг шахсий фикри эканлигини таъкидлар экан, Тожикистон Ҳукуматининг чегаралараро бориб-келишларини анча эрта чеклаш тадбирларини бошлаганликларини айтган. Тадқиқотчи Тожикистон воқеаларнинг ҳар қандай тус олишига тайёр бўлганлигини таъкидлаган.
Аммо асли тожикистонлик, ҳозирда Европа мамлакатларидан бирида яшаётган сиёсатшунос Парвиз Муллажонов Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқлигига ишонмаслигини айтган. У ўзини бузғунчиликда айблашлари мумкинлиги ҳақидаги таъкидга қарамасдан, фикрини исботлашга уринган. Ва бунда, жумладан, кичик ва ўрта бизнеснинг тўхтаб қолиши мамлакат иқтисодига, солиқлар камайишига олиб бориши мумкинлигини сабаблардан бири деб кўрсатган.
Лекин шу пайтгача Тожикистонда ишлаб чиқариш тўхтаб колмаган. Фақат ички ва ташқи авиапарвозлар тўхтатилганлиги боис мамлакатдаги аэропортлар ва авиаширкатлар ходимларига ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътили берилган.
Душанбе шаҳридаги мактаблар ва олий таълим муассасаларида коронавирус олдини олишга қаратилган машғулотлар ўтказиш бошланган. Ўқувчи ва талабаларга коронавирус ҳақида ҳикоя қилинмоқда, махсус видеоёзувлар кўрсатилмоқда, варақалар тарқатилмоқда, антисептиклардан фойдаланиш ўргатилмоқда.
Как узбеки выкуривают коронавирус
Пучок исрыка в среднем стоит 7$. Фото: Мансур Мировалев
Известный как гармала, сирийская рута или могильник, исрык или исирик — невзрачная сорная травка, которую не ест скот, но очень ценят жители Средней Азии, Индии и Ближнего Востока. Пучки сухого исрыка, желтые или светло-зеленые, с ломкими листьями и похожими на мушиные глаза коробочками, содержащими десяток мелких горьких семян, повсеместно продают на базарах.
Одно из самых непривычных для иностранцев зрелищ на улицах и базарах Узбекистана — нищие, тычущие дуршлаги или жестяные банки с дымящимся исрыком почти в лица прохожих. Прохожие откупаются от них мелочью, иногда недовольно морщатся. Но сам дым многие считают целебным.
В современном Узбекистане исрыком окуривают помещения и больных, особенно респираторными заболеваниями. Бабушки жгут его перед внуками, устроители свадеб — перед молодоженами, а новоселы вешают связку исрыка над дверью — отгонять злых духов.
Тогда же заезжий эксперт предположил, что окуривание исрыком объясняет отсутствие случаев коронавируса в Узбекистане.
Но буквально через два дня был выявлен первый случай инфекции, а к 30 марта обнаружено 145 инфицированных COVID-19, сообщило Министерство здравоохранения.
Умерли двое — в Намангане, в перенаселенной Ферганской долине, 27 марта скончалась зараженная коронавирусом женщина 72 лет, но причиной смерти назвали инфаркт. О погибшем 28 марта мужчине подробностей не сообщили.
Меры против
В стране с населением 33 миллиона человек закрыли авиасообщение и любое транспортное сообщение, кроме грузового. Штраф за нахождение на улице без маски составляет 1 115 000 сумов, около 100 долларов.
Карантин беседе не помеха. Фото: Мансур Мировалев
На улицах Ташкента стало заметно меньше людей. Даже играющие во дворах дети носят маски. Исчезли пробки, чище стал воздух. По улицам ездят автомобили национальной гвардии, через громкоговорители оповещающие на узбекском и русском языках о необходимости оставаться дома.
Власти запретили пятничные молитвы в мечетях, а духовное управление мусульман опубликовало фетву или установление, согласно которой на похоронах могут присутствовать только близкие родственники, обязанные носить маски и перчатки.
Минздрав объявил о строительстве 10 новых больниц для больных коронавирусом, а несколько существующих зданий используются для двухнедельного карантина тысяч человек, вернувшихся из-за рубежа.
Власти также обнадежили медработников — каждый зараженный получит компенсацию в 100 миллионов сумов (10 500 долларов), а за работу с больными будет начисляться ежемесячная надбавка до 25 миллионов сумов (2600 долларов).
Самоизолировался в Ташкенте и самый известный в России узбек — миллиардер Алишер Усманов.
Предприниматели послушно закрыли предприятия, но глухо ропщут — пандемия грозит разорением.
Монарший совет
Ни президент, ни его министры не упоминали исрык — в отличие от ближайшего соседа.
Туркменский лидер Гурбангулы Бердымухаммедов, бывший замминистра здравоохранения и автор трудов о туркменских травах, рекомендовал окуривание исрыком в качестве средства профилактики.
Узбеки жгут
Начиная с середины марта на ташкентских базарах пучки исрыка жгут в жестяных жаровнях или прямо на полу у прилавков, и продавцы подходят, чтобы на пару секунд погрузить голову в сладковатый, едкий дым. В банках, госучреждениях и отделениях милиции им окуривают помещения, многие домохозяйки жгут его дома, и не в каждой аптеке его достать.
Исрык стал предметом первой необходимости — и частью благотворительных раздач.
В Самаркандской области местный меценат раздал малоимущим 50 тонн муки — и 15 000 упаковок исрыка, а в предгорном городке Ангрен Ташкентской области в канун Новруза, персидского Нового года, у входа на базар вручали исрык и пакеты с едой.
Но некоторые узбеки отмахиваются от целительных сил исрыка и верят в свою религиозную или национальную неуязвимость.
Местным же условиям — а именно грядущей жаре — приписывают скорое избавление от эпидемии.
1 week ago Жахон Comments Off on Коронавирус: эпидемия буйича 14 апрелнинг асосий хабарлари 47 Показы
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура, коронавирус окибатида вафот этганлар сони дунё буйича 120 мингдан ошиб кетди. Инфекция билан касалланганлар сони 2 миллион кишига якинлашиб колди. Коронавирус пандемияси буйича 14 апрелнинг асосий хабарлари.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура:
- Дунё буйича инфекция билан касалланганлар — 1 935 646 киши;
- Касалликдан тузалганлар — 464 398 киши;
- Инфекция окибатида вафот этганлар — 120 914 киши.
АКШ коронавирус курбонлари ва касалланганлари сони буйича дунёда биринчига айланган: шу кунга кадар мамлакатда вирус окибатида 23 654 та улим холати кайд килинган, 582 634 киши касалланган. Россияда коронавирусга чалинганлар сони 18 328 кишига, вафот этганлар сони эса 170 нафарга етди. Козогистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1179 кишига, курбонлар эса 14 кишига етди. Киргизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 430 кишига етди. Таъкидланишича, касалларнинг 11 нафари огир ахволда.
Узбекистонда 14 апрель соат 15:30 холатига кура, коронавирус инфекциясини юктириб олган фукаролар сони 1113 нафарга етди. Узбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 13 апрель куни 133 тага купайди. Бу янги рекорд. Бундан аввал факат бир марта — 6 апрелда 115 кишида коронавирус кайд этилганди.
Шу кунгача 99 киши коронавирусдан согайгани маълум килинди. Инфекция окибатида турт киши вафот этган.
Чет элдаги камида 23 узбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари (барчаси АКШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Узбекистонда хизмат курсатган артист, таникли шашмаком ижрочиси Рустам Самаркандий эди.
Жахон согликни саклаш ташкилоти (ЖССТ)нинг расмий вакили Маргарит Харрис Женевада булиб утган брифингда коронавирус таркалиши билан боглик вазият баъзи мамлакатларда яхшилана бошлагани, бирок пандемия дунёда уз чуккисига чикмаганини маълум килди. Унинг сузларига кура, янги кайд этилаётган холатларнинг 90 фоизи Европа мамлакатлари ва АКШга тугри келади.
Мавзуга доир: 2018 йилда суратга олинган корейс сериалида коронавирус таркалиши прогноз килингани аникланди — видео
Аввалрок ЖССТ рахбари коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш буйича тавсиялар берганди. Австрия, Италия ва Испания карантин чекловларини енгиллаштиришни бошлади.
Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга якин махбусни вактинча озод килишга карор килди. Карорга кура, махкумлар 31 майгача озод этилади, сунг жазо муддатини уташни давом эттиради. Бу вактга кадар пандемия чекинмаса, озодликда юриш муддати узайтирилиши мумкин. Огир жиноятлар, террорчилик харакатлари, аёлларга нисбатан зуравонликда айбдор деб топилган шахслар вактинча озод килинишга даъвогарлик кила олмайди. Аввалрок коронавирус туфайли АКШда минглаб махбуслар озод килиниши, Бразилиядаги камокхонадан 400 га якин махбус кочиб кетгани хабар берилганди.
Австрияда 14 апрелдан бошлаб коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий этилган чекловларни аста-секин бекор килиш бошланади. Бир ойлик карантиндан сунг майдони 400 метр квадратгача булган, шунингдек, барча курилиш ва богдорчиликка оид дуконлар кайта иш бошлайди.
Жахон согликни саклаш ташкилоти рахбари Тедрос Адан Гебрейесус коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш буйича тавсиялар берди. Унинг сузларига кура, давлатлар чекловларни олиб ташлашдан олдин бир катор чораларга амал килинганига ишонч хосил килиши керак. Хусусан, хукумат вируснинг одамдан одамга юкишини, касалланиш буйича вазиятни назорат кила олиши лозим. Согликни саклаш тизими хар бир COVID-19 холатини аниклаш, текшириш, изоляция килиш ва даволаш имкониятига эга булиши керак.
Тожикистоннинг Бохтар шахрида хориждан келган тожикистонликлар карантинда сакланаётган махаллий клиник шифохоналардан бирининг ходимаси вафот этди. Мамлакат Согликни саклаш вазирлиги фукароларни Тожикистон худудида коронавирус инфекцияси таркалгани тугрисидаги миш-мишларга ишонмасликка чакирмокда.
Бирлашган Араб Амирликларида утган бир сутка ичида 398 кишида коронавирус аникланди. Бутун мамлакат буйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4521 кишини ташкил этмокда
Шавкат Мирзиёев 14 апрель, сешанба куни, глобал инкироз ва пандемия шароитида Узбекистон кишлок хужалиги олдида турган долзарб вазифалар мухокамасига багишланган видеоселектор йигилиши аввалида коронавирус инфекциясига карши кураш доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алохида тухталиб утди.
Айникса, хокимлар ва сектор рахбарлари ахолининг энг мухим хаётий эхтиёжларини тулик таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни куллаб-кувватлаш борасидаги ишлар самарадорлиги учун шахсан жавоб беради. Айни пайтда кам таъминланган, эхтиёжманд ва ёрдамга мухтож оилаларга мурувват ва саховат курсатиш, уларнинг холидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни купайтириш жойлардаги барча мутасадди рахбарларнинг асосий вазифаларидан бири булмоги лозим.
Шавкат Мирзиёев, Узбекистон Президенти
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати рахбари Навруз Ашурматов Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг кайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши Республика махсус комиссияси томонидан эълон килинишини маълум килди.
Узбекистонда коронавирус сабабли пенсия пуллари май ойидан бошлаб пластик карталарда туланади, валюта алмаштирадиган банкоматлар купайтирилади. Пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга булиш учун Халк банки булимларига бориш талаб этилмайди.
Узбекистонда карантин тадбирлари эълон килинган вактдан бугунги кунга кадар карантин коидаларига амал килмаслик билан боглик жами 59 921 та холат аникланди. Кайд этилишича, энг куп — 10 100 та коидабузарлик Тошкент шахрида кайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай холатлар сони 8 588 тани ташкил этмокда.
Тошкентдаги 17-шахар клиник шифохонаси ва 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди. Ушбу хабарни бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда утказилган брифинг вактида тасдиклаган.
Маргилон шахридаги дехкон бозори худудида ИИБ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини саклаш бошкармаси ходими калтакланди. Маълум булишича, 12 апрель куни соат 15:30 да вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бозор худудидаги автотураргохга кириш кисмида юзига никоб такмай нон сотаётган 18 ёшли Д.К.дан никоб такиб олишни талаб килган. Бунга жавобан, Бош прокуратура ахборотида таъкидланишича, фукаро ИИБ ходимининг юз ва оёк сохаларига уриб, тан жарохати етказган. Жараённинг бошка тафсилотлари маълум килинмаган.
Узбекистонда карантин даврида Президент виртуал кабулхонаси ва Халк кабулхоналари мурожаатларни куриб чикишни давом эттирмокда.
Фото: Тошкент шахридаги Халк кабулхонаси
2019 йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемияси туфайли шу бугунгача 107 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Уларнинг барчаси хитойлик.
Текширувлар натижасида ушбу коронавирус ўзининг генетик тузилишига кўра 2002 йили Хитойнинг Гуандун вилоятида пайдо бўлган "оғир даражадаги ўткир респиратор синдроми" (инг: "SARS" Severe acute respiratory syndrome) коронавируси билан ўзаро ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги аниқланди.
Коронавирус қаердан келиб чиқди?
Ҳозирча, янги коронавируснинг келиб чиқиши аниқ эмас. Фақат тахминлар бор холос. Даҳшатли вирус илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида жойлашган Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган. Мазкур бозорда истеъмол учун денгиз маҳсулотлари, ит гўшти, илонлар ва ҳатто кўршапалаклар ҳам сотилган. Тахминларга кўра, коронавирус ҳайвон организмида мутацияга учраган. Сўнгра инсонга юққан.
Илк бошда коронавирус ўчоғи денгиз маҳсулотлари деган фикр илгари сурилди. Лекин, касаллик белгилари зотилжам (пневмония) билан бошланишига кўра, унинг юқиши ҳаво орқали амалга ошиши маълум бўлди. Ва бу версия нотўғри бўлиб чиқди. Кейинчалик, экспертлар "2019-nCoV" кўршапалакларда аниқланган коронавирус билан яна бир манбаси номаълум коронавируснинг ўзаро чатишиб, гибридлашувидан ҳосил бўлган деган тўхтамга келдилар. Кейинги босқичда эса коронавирус одамларга илонлардан юққан деган версиялар ҳам ўртага чиқди.
Шу бугунгача, ушбу коронавирусдан сақланиш учун бирор-бир вакцина ёхуд аксилвирус препарат ўйлаб топилмади. Чунки, ушбу вируснинг заиф ерлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.
Вирус тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда
Жорий йилнинг 28 январига қадар дунё бўйича 4474 та янги коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 4409 таси Континентал Хитойда қайд этилган. Континентал Хитой дейилганда Гонконг ва Макао хориж Хитой Халқ Республикаси ва Тайвань давлатлари тушунилади. Гонконг ва Макао административ бирликлари махсус статусга эга.
Гонконг(8), Таиланд (8), Макао (6), Австралия (5), Сингапур (5), АҚШ (5), Тайвань (5), Жанубий Корея (4), Малайзия (4), Япония (4), Франция (3), Въетнам (2), Камбоджа (1), Канада (1), Непал (1), Шри-Ланка (1), Германия (1), Кот-д'Ивуар (1). Хитойда мазкур вирус билан боғлиқ 107 та ўлим ҳолати қайд этилди. 63 киши соғайишга муваффақ бўлди.
Янги коронавирус юқтирган беморлардаги касалликнинг илк клиник симптомлари 2019 йилнинг 8 декабридан олдинроқдан намоён бўлди. Касаллик эпидемияси ҳақидаги хабарлар биринчи бўлиб 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган.
22 январдан бошлаб Ухан шаҳри карантин мақсадида ёпиб қўйилди. Барча жамот транспортлари қатнови тўхтатилди. Шаҳарга кириш-чиқиш буткул тақиқланди. 24 январдан бошлаб Уханга яқин бўлган Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжицзян шаҳарлари ҳам карантинга олинди. Хитой ҳукумати жами 14 шаҳарга кириш-чиқишни ёпиб қўйди. Бахтга қарши, ушбу ўлим ташувчи вирус Хитойнинг Тибетдан бошқа барча вилоят даражасидаги административ бирликларида топилди.
Хитойликлар одатда ўзларининг янги йил байрамларини ўта дабдаба билан нишонлайдилар. Расман 15 кун дам оладилар ва янги йил киришидан олдин ва кейин мамлакат ичида саёҳат қилганлари каби хорижга ҳам саёҳатлар уюштирадилар. Бунинг натижасида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пайдо бўлмоқда. Зотан, шу чоққача умумий 19 давлатда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Коронавирус қай даражада юқумли?
Хитой расмийлари вирус одамдан одамга ҳаво орқали ўтиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Беморларга хизмат кўрсатаётган касалхоналардаги бир қанча тиббиёт ходимларининг мазкур вирус билан касалланиб қолганлиги ҳам унинг юқумли эканлигини тасдиқлайди.
Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин, ўртача, 7 куни ташкил этади. Яъни, коронавирус инсонга юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини зоҳир қилмаслиги мумкин. Энг ёмони, бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга кишига юқтириши мумкин. Ундан ҳам ёмони эса мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.
Барча коронавируслар каби "2019-nCoV"нинг шикаст етказиш зоналари нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром).
Коронавируснинг гриппдан фарқи нима?
Коронавирусларнинг оддий грипп вирусларидан фарқи шундаки, улар нафақат инсон балки, қуш, мушук, ит, қорамол, туя, чўчқа ва қуёнлар каби ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Вирус мазкур ҳайвонлар баданида генетик мутацияга йўлиқади. Бунинг натижасида унинг хавфлилиги, кучлилиги, ўткирлиги ва мураккаблиги бир неча баробар ортиб кетади. Бундай вируслар юққан организмда касаллик синдромлари типик эмас атипик хусусият касб этади.
Масалан, вирус юқиши натижасида пайдо бўлувчи ўпка яллиғланиши оддий ҳолатдагидан кўра кучлироқ ва ўткирроқ тарзда намоён бўлади. Бундай вируслар муолажага осонликча "бўйин эгмаслиги" ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Гоҳо, касаллик симптомлари оддий диарея, энтерит каби қорин оғриғи ва ич суриш кўринишида ҳам зоҳир бўлиши мумкин.
Вирусдан қандай ҳимояланиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусдан ҳимояланиш учун турли хил тавсияларни ўз ичига олган материаллар нашр қилди. Мазкур тавсияларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:
- тез-тез қўлингизни спиртли моддалар билан ёки совунлаб ювинг;
- гавжум бўлган жамоат жойларига боришдан сақланинг;
- ювилмаган қўллар билан кўз, оғиз каби аъзоларга тегманг;
- потенциал маънода касалланганлар билан мулоқот қилманг;
- хом гўшт ёхуд яхшилаб термоишлов берилмаган гўштларни истеъмол қилманг;
- яшаган жойингиз ва кўп контактда бўладиганингиз юзалар устида дезинфекцияловчи воситалар билан тез-тез тозалаш ишларини амалга оширинг;
Кузатувчиларнинг тахминларига кўра 2020 йилнинг феврал ойи ўрталари янги коронавирус эпидемиясининг авж нуқтага кўтарилиши кутилмоқда.
Динимиз нима дейди?
Агар динимиз таълимоти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда касалликка қарши барча чора-тадбирларни қўллаш билан биргаликда энг самарали чора касаллик ўчоғини чегаралаб қўйиш ҳисобланади. Бирдан бошланиб, тез тарқалиб, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлувчи юқумли касалликлар умумий маънода, вабо, ўлат ва тоъувн деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин деб аталувчи "қамал" ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттиради.
Зеро, ҳар қандай эпидемиологик характерга эга бўлган вирус жуда тез тарқалиши билан биргаликда жуда тез сўнади ҳам. Эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, вируснинг атвори ўзгаради ва одамларда ҳам унга мойиллик камаяди.
Аллоҳ таоло барча инсонларни ва хусусан, юртимиз аҳолисини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Мудом дуога қўл очган муштипар оналаримиз, қадди рукуъга эгилган мўйсафидларимиз, ҳаётга энди келган маъсум гўдакларимиз ҳаққи марҳамат кўрсатиб, барча ватандошларимизни Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин.
Читайте также: