Хитой вирус янги хабар
Сўнгги икки кун ичида Хитойда яна 139 кишида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган. Уларнинг аксарияти дастлаб Ухань шаҳрида (Хубей вилояти) бўлган, бу ерда илк ёйилиш аниқланганди, аммо энди бу ҳолатлар бошқа шаҳарларда ҳам кутилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 22 январь, чоршанба куни, Хитойда янги коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирди. Касаллик Хитойда тарқалган, аммо ундан зарарланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда ҳам қайд этилган.
Пекинда 2та юқтириш ҳолати қайд этилган, Ҳонгконг билан чегарадош Шэньчжэнь шаҳрида — битта.
Декабрь ойидан бери коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 200 кишидан ошди, улардан 4 нафари вафот этди.
Касаллик даражаси кескин кўтарилгани сабабли, ҳукумат эпидемия янада кенгроқ тарқалиши мумкинлигидан хавотирда. Жорий ҳафтада миллионлаб хитойликлар ой тақвимига биноан янги йилни нишонлайдилар (25 январь), байрамда қариндошларини зиёрат қилиш одат тусига киради — кўпчилик мамлакатнинг бошқа ҳудудларига йўл олади.
Хитойлик тадқиқотчилар Уханда вирусли пневмонияга олиб келадиган илгари номаълум бўлган коронавирус тарқалишини аниқлашган. Вирус ҳали яхши ўрганилмаган.
Янги вирус ҳақида нималар маълум?
- 2019-nCoV вируси ҳали одамларга юқмаган коронавируснинг бир вариантидир.
- Коронавируслар — 38 турдаги вирусларни ўз ичига оладиган вируслар оиласи, уларнинг олтитаси (ва янги вирус билан - еттитаси) одамга юқади.
- Тадқиқотчиларнинг фикрича, вирус одамларга ҳайвонлардан юққан, аммо у одамдан одамга ҳам юқиши мумкин.
- Инфекцион белгилари орасида иситма, йўтал, нафас қисиши мавжуд.
- Одамларга ҳайвонларга тегинмаслик, етарли даражада қайнатилмаган ёки қовурилмаган гўшт ва тухумлардан сақланиш ва шунингдек шамоллаш ёки грипп белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилмоқда.
Янги вирусни ким юқтирди?
11 миллион аҳолига эга Ухань шаҳри маъмуриятининг хабар беришича, сўнгги дам олиш кунлари вирус 136 кишига юққан. Бир киши вафот этган.
Бунга қадар Ухань шаҳрида ушбу вирус билан зарарланишнинг 62та тасдиқланган ҳолати қайд этилган эди.
20 январь ҳолатига кўра, Ухань шаҳрида 170 киши вирус билан зарарланган эди. Уларнинг тўққиз нафари оғир ёки жуда оғир аҳволда эди.
Пекин санитар назорат идораларининг хабар беришича, Ухандан икки киши янги вирус келтириб чиқарган пневмония билан касалхонага ётқизилган.
Хитой жанубидаги Шэньжэн шаҳрида яшовчи 66 ёшли эркакда Ухандаги қариндошлариникига ташриф буюрганидан сўнг вирус аломатлари аниқланган. Яна саккиз киши ташхис қилиниб карантинга олинган.
Хитой ташқарисида 2019-nCoV вирусини юқтирган инсонлар 4 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг барчаси ё Ухандан келган ёки бу шаҳарга ташриф буюришган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳозирда ҳаво қатновига чекловлар жорий этишни тавсия этмаслигини, аммо эпидемия тарқалишидан хавотирда бўлган мамлакатлардаги ҳокимият идораларига маслаҳат бераётгани ҳақида маълумот берган.
Сингапур, Ҳонгконг ва Токио аэропортларида Ухандан келган йўловчилар орасида иситмаси бор одамларни аниқлаш учун сканерлар ўрнатилди. Шунга ўхшаш чоралар АҚШда Сан-Франциско, Лос-Анжелес ва Ню-Йорк аеропортларида ҳам амалга оширилди.
Хитой расмийлари нима демоқда?
Якшанба куни Хитойнинг соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси вируснинг тарқалишини назорат қилиш мумкинлигини маълум қилди, шу билан биргаликда, вазиятни янада назорат қилиш зарурлиги қўшимча қилинди, чунки вируснинг келиб чиқиши ва тарқалиши номаълумлигича қолмоқда.
Душанба куни янги вирусга қарши кураш бўйича идоравий мутахассислар гуруҳи раҳбари Чжун Наньшань унинг ҳақиқатан ҳам одамга юқишини тасдиқлади, дея хабар беради Хитойдаги расмий Синьхуа агентлиги. Унинг сўзларига кўра, бир неча нафар тиббиёт ходимлари беморлар билан мулоқотга киришгандан сўнг вирусни юқтириб олишган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зарарланиш ҳолатлари сонининг кескин кўпайиши аҳоли орасида фаол қидирув ва синовлар натижасидир, деб ҳисоблайди.
Хитой Янги йили инфекция тарқалишига қандай таъсир қилади?
Жума куни Хитойда бир ҳафта давом этадиган янги йил тантаналари бошланади.
Бу вақтда юз миллионлаб хитойликлар қариндошлари олдига боради ва кўпчилик йўловчилар ташиш кўламини ҳисобга олган ҳолда, расмийлар инфекция тарқалишини тўхтата олмайди, деб хавотирда.
Ухань — Хитойнинг асосий транспорт марказларидан бири. Бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин маҳаллий маъмурлар йўловчилар ҳароратини ўлчаш учун аэропортларда, шунингдек темирйўл ва автовокзалларда сканерларни ўрнатишди. Иситма билан оғриган одамларга ҳимоя ниқоблари берилиб, шифохона ва клиникалар юборилмоқда.
Расмийларнинг таъкидлашича, шаҳардан чиқувчи ҳар бир шахс сканердан ўтади.
Бугун 1 май, 2020 йил, жума
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 3 322 835
- Соғайганлар сони 1 050 408
- Вафот этганлар 234 408
- Касалланганлар сони 2 046
- Соғайганлар сони 1 159
- Вафот этганлар 9
Сизга қайси ичимлик кўпроқ ёқади?
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Мингдан ортиқ қурбон
Душанба куни Хубэй провинциясининг ўзида коронавирусдан 103 киши вафот этди. Эпидемия бошланганидан буён Хитой ҳудудида вирусдан ҳалок бўлганларнинг жами сони 1017 кишига етган. Аммо душанба куни коронавирус билан зарарланганлар сони аввалги куни зарарланганлар сонидан 20 фоизга камайди - 3062 нафардан 2478 нафарга.
Айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 694 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.
Хитойдаги ҳукумат нашрларига кўра, Хубэй провинцияси ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида юзлаб амалдорлар ҳамда партия функционерлари ўз постини йўқотган.
Қайд этилишича, бу барча ҳолатларда ҳам ишдан ҳайдалишни эмас, лавозими туширилишни англатади. Бундан ташқари, партия линиясида кўплаб амалдорлар жазоланган - улар қатъий ҳайфсан олишган, бу эса уларнинг келгуси фаолиятига таъсир қилмай қолмайди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳукуматнинг эпидемияга реакцияси танқидларга сабаб бўлмоқда, лекин одатдагидан фарқли равишда цензорлар бундай танқидларни интернетдан ўчиришмаяпти.
Хитойдан сўнгги маълумотлар
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 42 694 ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатда 2002-2003 йилдаги SARS вирусидан бери энг йирик эпидемия бўлмоқда.
Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, провинцияда вирусдан зарарланган беморлар сони 31 728 нафар, уларнинг 974 нафари ҳалок бўлган, ўлим даражаси 3 фоизга тенг.
Ўлим ҳолатларининг 60 фоизидан ортиғи Хубэй маркази Ухан шаҳрида рўй берган. 11 миллионлик шаҳар бир неча ҳафтадан буён карантин ҳолатида.
Ҳонгконгда кўп қаватли уйда яшовчилардан бирида коронавирус аниқлангач, ушбу уйдаги 23 оила эвакуация қилинди ва карантинга жойлаштирилди. Вирус сув қувури орқали тарқалгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ҳукумати Хитойнинг материкдаги қисми билан чегарани деярли тўлиқ ёпди ва Хитойдан келганлар икки ҳафтага карантин ҳудудига жойлаштирилди.
Ўзбекистондаги ҳолат
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача коронавирус инфекциясига текширилган 812 та намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаганини хабар қилди. Коронавирусга қарши марказий штаб 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаганини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма билан чиққан.
Ўзбекистонга ташриф билан келган ЖССТ Европа бюроси минтақавий директори Ханс Клюге Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган ишга юқори баҳо берган.
Дунёнинг бошқа қисмларида нима бўлмоқда?
Хитойдан ташқарида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари
Янги коронавирус белгилари
Пекиндаги шифохоналардан бирида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг ҳароратини ўлчашмоқда
Инфекциянинг асосий симптомлари: юқори ҳарорат, кучли йўтал, нафас қисиши ва нафас олишдаги қийинчиликлар.
Инфекция юқтириш хавфини камайтириш учун қўлларни тез-тез ювиш, коронавирус юқтирган бўлиши мумкин одамлардан узоқроқ бўлиш, шунингдек, ювуқсиз қўл билан оғизга, бурунга ва кўзга тегмаслик.
Йўтал ва аксиришдан кейин рўмолча ишлатиш ва ишлатилган рўмолчани ташлаб юбориб, қўлни ювиш керак.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
Коронавирус: Сўнгги хабарлар яна нохуш - вирус сабаб, АҚШ Мудофаа вазири Ўзбекистонга келмайдиган бўлди. Коронавирусдан қўрққан ўнлаб мусулмон Эронда қалбаки ароқ ичиб ўлди. Британияда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўзи коронавирусни юқтирди. Трамп эса, соғломлигини айтмоқда. Дунёда нималар бўлмоқда?:
АҚШ Мудофаа вазирининг минтақага сафари март ойининг учинчи ҳафтасига режаланган.
Марк Эспернинг Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистонга келиши кутилганди.
Аммо вазирлик матбуот воизи сешанба куни кутилмаган баёнот билан чиққан.
Эҳтиёт чораси сифатида вазирнинг сафари ортга сурилишини маълум қилган.
Воиз бунинг сабабини коронавирус билан боғлаган.
Маълум бўлишича, вазир Вашингтонда қолмоқчи.
Коронавирусга қарши курашда вазирлигига ёрдам бермоқчи.
Унинг минтақага энди аниқ қачон келиши маълум эмас.
АҚШ Мудофаа вазирлиги воизи бўлажак ташрифнинг санасини очиқламаган.
Бор-йўғи ўтган ой бошида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири, Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб борган.
Худди шу сафар манзарасида Трамп маъмуриятининг Марказий Осиёга оид янги стратегияси ҳам эълон қилинган.
Ўзбекистон ва коронавирус
Ана шу ташрифидан қисқа вақт ўтмай, Майк Помпео Ўзбекистон илова Марказий Осиё давлатларининг коронавирус хавфига бас келишга қанчалик қодир эканликларини ҳам савол остига олган.
Хитой ва коронавирусдан зиён чеккан давлатларга 100 миллион долларгача кўмак беришга ҳозир туришларини баён қилганди.
Агар, расмий маълумотларга ишонилса, ҳозирча Ўзбекистонга коронавирус кириб бормаган.
Аксарияти коронавирус манбаси бўлган Хитойга бевосита чегарадош қолган Марказий Осиё давлатларида ҳам вирус қайд этилмаган.
Орада бунга оид хабарлар масъуллар томонидан расман ва ошкора рад этилган.
Ҳозир четда бўлган ўзбекистонликлар сони миллионлаб, аммо ҳалича улар орасида ҳам коронавирус аниқланганига оид бирор бир расмий хабар олинмаган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, сешанба куни коронавирус масаласида бу яқин йилларда кўрилмаган энг йирик матбуот анжуманларидан бирини берган.
Айни шу матбуот анжумани чоғида ҳам, вазир "касалликни беркитаётганлари йўқлиги, бунинг иложи ҳам йўқ"лигини айтган.
"Агар, касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси ҳам, профилактика бўйича имкониятлари ҳам етрли экани"ни баён қилган.
Эронда коронавирус ёшларни ҳам ўлдирмоқда:
Коронавирус дунё бўйлаб тўхтамаяпти
Америка Қўшма Штатларида бугунга келиб коронавирус юқтирганлар сони минг кишидан ортган. 29 киши ўлган.
Масъуллар аҳолини коронавирус таҳдидини жиддий олишга чақиришган.
Маълум бўлишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам ўтган ой коронавирусга чалинган инсон билан битта анжуманда иштирок этган.
Аммо, шундай бўлса ҳам, ўзини коронавирусга текширтиришни лозим, деб топмаган.
Худди шундай инсон билан мулоқотда бўлган Республикачи беш сенатор эса, ўзларини бошқалардан иҳоталашга қарор қилишган.
Уларнинг орасида АҚШ Президенти аппаратининг яқинда тайинланган раҳбари ҳам бор.
Европада эса, энг ёмон аҳвол ҳали-ҳануз Италияда қайд этилиб турибди.
Италияда коронавирусдан ўлим ҳолати кеча, сешанба куни 631 кишига чиққан.
Масъуллар мамлакатни бутунлай ёпиб қўйишган. Бунақаси бўлмаган.
Италияда вирусга чалинганлар сони бугунга келиб 10 минг кишидан ортган.
Сешанба куни Франция Президенти ҳам жиддий огоҳлик билан чиққан.
Европада коронавирус тарқалиш ҳолатини фавқулодда чоралар талаб қилувчи фавқулодда инқирозга қиёс берган.
Мамлакатида вирус хуруж қилиш арафасида турганини айтган.
Франция Италия билан бирга коронавирусдан энг кўп зиён чеккан иккита Европа давлатидан биттаси бўлиб турибди.
Худди шу куни Британияда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўзи коронавирусни юқтиргани ҳам маълум бўлган.
Буюк Британияда вирусни юқтирганлар сони 373 кишига етган. Қурбонлар сони 6 нафарга чиққан.
Худди шу манзарада Туркия, Боливия, Жамайка ва Конго Демократик республикасида илк коронавирус ҳолати қайд этилган.
Аллақачон уч киши вирусни юқтирган Молдовада барча мактаблар ёпилган.
Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони бугунга келиб 119000 кишига етган.
Вирусдан жаъми 4296 киши ўлган. 55 фоиздан ортиқ ҳолатда одамлар тузалиб кетган.
Эроннинг Аҳвазида эса, миш-мишларга ишонган камида 36 киши қалбаки ароқдан заҳарланиб ўлган.
Улар шу йўл билан ўзларини коронавирусдан ҳимоя қилмоқчи бўлишган.
Яна қалбаки ароқдан заҳарланган уч юзга яқин киши касалхонага ётқизилган.
Хабарларга кўра, етти киши қалбаки ароқ сотишда гумонланиб, қўлга ҳам олинган.
"Умра визалари" бериш ва коронавирус тарқалган давлатлардан сайёҳлар келишини вақтинчалик чеклаган Саудия Арабистони яна бир кескин чорага қўл урган.
Саломатлиги ва сафарига оид янглиш маълумот берганлар $133 000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилишларини маълум қилган.
Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда 4 февраль ҳолати бўйича 20 438та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилиб, вафот этганлар сони 425 кишига етди. Комиссия 2788та ҳолатда беморларнинг аҳволи оғирлигини маълум қилган. Ҳозирга қадар 480 га яқин киши соғайгани айтилмоқда.
Гонконгда коронавирус оқибатида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу Хитой ташқарисида қайд этилган иккинчи ўлим ҳолати. Аввалроқ Филиппинда 44 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Олимларга кўра, 2020 йилнинг 25 январь ҳолатида коронавирусни юқтирган беморлар сони 75 815 нафарни ташкил этган. Бу эса расмий эълон қилинган рақамлардан ўн баравар кўп дегани.
Суратдаги бу аёл коронавирус ўчоғи — Хубэй провинциясидан келган. У полициядан саратондан азият чекаётган қизининг даволаниши учун назорат-ўтказиш пунктидан ўтказиб юборишларини сўраб кўз ёш тўкмоқда.
4 февраль, сешанба куни, соат 17:05 да Пекиндан бортида 250 нафар ўзбекистонлик билан учган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Аввалроқ Хитойдан 157 нафар ўзбекистонлик талаба қайтиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Хитойдан олиб келинган ўзбекистонликлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Мазкур муассасалар тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, диагностика воситаларининг зарур захиралари, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, шахсий ҳимоя воситалари, маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланган.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Маълум қилинишича, Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказилади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси 3 нафар ўзбекистонликнинг коронавирус гумони билан касалхонага ётқизилгани тўғрисида тарқалган хабарларни тасдиқлаб, фуқароларининг аҳволи қониқарлилигини ҳамда уларда коронавирус симптомлари кузатилмаганини маълум қилди.
Маълумот учун, Новосибирск—Тюмень авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланганидан сўнг, ушбу рейснинг барча йўловчилари касалхоналарга жойлаштирилган. Шифокорлар берган маълумотга кўра, ҳозирда таҳлил натижалари Тюмень ва Новосибирск тиббиёт муассасаларига юборилган ва анализлар у ерда пухта ўрганилганидан сўнггина хулоса берилади.
Brent туридаги нефть нархи 13 ой мобайнидаги энг паст кўрсаткичга тушиб, бир баррел нархи Лондоннинг ICE биржасида 3 февраль куни ҳолатига кўра, 54,7 АҚШ долларигача пасайди. Нефть бозорида нархнинг тушуши коронавирус сабаб Хитойда нефтга бўлган талабнинг 20 фоизга камайиши фонида рўй бермоқда.
Россия Либерал-демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновский жаҳонда коронавирус тарқаб бораётган шароитда Ўрта Осиё мамлакатлари учун Россия чегараларини ёпиш таклифи билан чиди. Жириновскийга кўра, вирус тарқашига Хитойдан кўра Ўрта Осиё мамлакатлари хавфлироқ.
Маълумот учун, Жириновский ўзининг ноодатий, қолипга сиғмас фикрлари билан танилган сиёсатчи ҳисобланади. Аввалроқ у Сибирдаги ёнғинлар ўрмон қўриқчиларининг штати кескин қисқариб кетгани оқибатида юзага келгани ҳақида гапирган бўлса, Беларусь ва Украина давлатларини Россия билан бирлашишга ҳам чорлаган эди. Жириновский ҳатто Россияда президент лавозимини тугатиб, тегишли ваколатларни давлат кенгашига беришни, унинг аъзоларини эса ҳар йили апрелда сайлашни таклиф қилган.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус мамлакат бўйлаб кенг тарқалиши мумкинлигини эълон қилиб чиқди. Маълум қилинишича, янги турдаги коронавирус мамлакат ҳудуди бўйлаб тарқалишининг аниқ тахминлари йўқ, бироқ унинг кенг кўламда тарқалишига қарши тайёргарлик кўриш лозим.
- Бутун дунё бўйлаб авиакомпаниялар коронавирус сабаб Хитойга парвозларни бекор қилаётган бир пайтда Покистон ҳукумати 3 февралдан парвозларнинг қайта йўлга қўйилишини маълум қилди.
- Таиланд ҳукумати коронавирус сабаб талаб ортиб кетган жарроҳлик ниқоби, тиббиёт спирти ва дезинфекцияловчи спирт маҳсулотларининг нархини давлат томонидан назорат қилинадиган маҳсулотлар рўйхатига қўшиб қўйди.
- Макао маъмурий ҳудуди раҳбари Хо Иат Сенг баёнот билан чиқиб, ҳукумат коронавирус тарқалиш хавфи сабабли ҳудуддаги барча казинолар фаолиятини икки ҳафтага тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди.
4 февраль, сешанба куни, Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Ухань шаҳрида янги касалхона беморларни қабул қилишни бошлади. 1000 нафар беморга мўлжалланган касалхона биноси модул конструкцияларидан фойдаланган ҳолда 10 кунда қуриб битказилганди. Уханда шу технологияни қўллаган ҳолда иккинчи касалхона қурилиши бошланган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин расмий Пекин АҚШ коронавирусга қарши кураш бўйича ваъда қилган ёрдамни тезроқ юборишини кутаётганлигини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ларри Кадлоу Хитойга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Касалликлар назорати ва профилактикаси марказидан (CDC) энг яхши экспертлар юборилишини билдирганди.
Мовароуннаҳр нашриёти
Хитой янги вирус келтириб чиқарган офатни жиловлай олмаяпти
Хитой янги вирус келтириб чиқарган офатни жиловлай олмаяпти
Чоп этилди Yanvar 24, 2020 Хитой янги вирус келтириб чиқарган офатни жиловлай олмаяпти da fikr bildirishni o'chirish
МАҚОЛАЛАР
2005 йил эди. Аҳмад Лутфий Қозончининг “Саодат асри қиссалари” асарининг …
Деҳқончилик бойликнинг биринчи булоғидир. Деҳқончилик боис шаҳар аҳолиси кўпинча бой …
Пайғамбар алайҳиссалом: “Саҳарлик қилинглар, албатта саҳарликда барака бордир”, дедилар (Муттафақун алайҳ). Ушбу …
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва …
САВОЛИМ БОР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Килька ва шунга ўхшаган майда балиқларни ичи тозаланмаган бўлса ҳам тузланган ёки бошқа (дудланган, консерва) кўринишида ейиш ҳалол. Ичида қолган нарса – оз бўлгани ва тозалаш катта машаққат туғдиргани сабабли афв қилинади.
Аллоҳ таоло бандаларига енгилликни хоҳлайди, бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
﴿ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ ﴾ البقرة: 185
яъни: “…Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят).
Динимиздаги мўтадиллик, енгиллик ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
إن الدين يسر، ولن يشاد أحد الدين إلا غلبه… (رواه البخاري. عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Албатта, дин осондир. Ким динни қаттиқ олса, дин уни енгиб қўяди…” (Имом Бухорий ривоятлари). Ким динга амал қилишда ҳаддидан ошса, охирида унинг амали узилиб қолади. Амал қилолмай мағлуб бўлади.
Майда балиқларнинг ҳукми ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилади:
وَالْفَسِيخُ إِنْ كَانَ صَغِيرًا كَانَ طَاهِرًا فِي الْمَذَاهِبِ الأْرْبَعَةِ ، لأِنَّهُ مَعْفُوٌّ عَمَّا فِي بَطْنِهِ ، لِعُسْرِ تَنْقِيَةِ مَا فِيه
яъни: “Тузланган балиқлар кичик бўлса, тўрт мазҳабга кўра ҳам пок бўлади. Чунки унинг қорнидаги (қолиб кетган) нарса тозалаш қийин бўлгани учун афв қилинган” (5-жуз, 132-бет “Сув ҳайвонлари: ҳалоли ва ҳароми” мавзуси).
Саволда зикр қилинган майда балиқчаларнинг бир неча туридан йилига олти юз минг (600 000) тонна овланар экан. Аллоҳ таоло бандаларини ризқини ер юзига сочиб қўйгани каби, сувда ҳам ундан кам бўлмаган ризқни тарқатиб қўйган. Бунинг устига мужтаҳид уламоларимизнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) заковати сабабли бу балиқларни тозалаш ҳукмини бизга осон қилди. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
CАВОЛ: Адашган, бевақт она бўлган қизлар ҳақида уларнинг шахсини ошкор қилувчи ахборотлар турли манбаларда турлича тарқатилмоқда. Бу каби махфий тутилиши лозим бўлган ахборотни тарқатувчилар ҳақида қонуний жавобгарлик бор. Айб иш содир этган кишилар ҳақида ахборотларни ошкор қилишга динимизда қандай муносабат билдирилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қизларимизнинг никоҳсиз фарзанд кўриши минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб, дунё халқларига ҳаё, ахлоқ-одоб масаласида ўрнак бўлиб келган мусулмон халқимиз учун жуда хижолатли ҳолатдир. Оиладаги тарбияда фақат моддий томонга эмас, балки маънавий тарбия: дин-диёнат, одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо масалаларига ҳам эътибор қаратиш жуда муҳим. Шундагина юқоридаги каби ҳижолати ишлардан халос бўлишнинг иложи бўлади.
Динимизда яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш муҳим асослардан бири ҳисобланади. Жамиятда бўлаётган ёмон ишларга ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги керак. Бирор кишини гуноҳ ёки жиноят қилаётган ҳолда кўрилса, уни бу йўлдан қайтариш зарур бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
яъни: “Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир” (Имом Муслим ривоятлари).
Лекин айбдорни ёмонликдан қайтармоқчи бўлган инсон бу ишни уни изза қилмасдан, обрўсини тўкмасдан бажариши керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир кишига жамоат олдида танбеҳ бермасдилар. Балки у зотга хуш келмайдиган иш бўлса, жамоатга умумий қилиб: “Одамларга нима бўлдики, фалон-фалон ишни қилмоқдалар!” – деб танбеҳ берардилар ёки биродарингизга айтинг бу ишни қилмасин, деб огоҳлантирардилар.
Исломдаги умумий қоида, бўлиб ўтган ишларда иложи борича мўмин-мусулмонларнинг айбини беркитишга ҳаракат қилинади. Чунки банда хатокор, ҳеч ким айб иш қилишдан холи эмас. Бунинг устига айб иш қилган киши тавба қилиб, Аллоҳ таолонинг наздида гуноҳидан покланган бўлса, уни ноҳақ айблаш бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
ومن ستر مسلماً ستره الله يوم القيامة. (رواه البخاري عن عبد الله بن عمر رضي الله عنه).
من ستر عورة أخيه المسلم ستر الله عورته يوم القيامة، ومن كشف عورة أخيه المسلم كشف الله عورته، حتى يفضحه بها في بيته (رواه ابن ماجه عن عبد الله بن عباس رضي الله عنه)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбар чиқмаслиги қатъий айтиб қўйилган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ وَلَكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا
яъни: “Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир. Аллоҳ барча нарсани билувчи зотдир” (Аҳзоб сураси, 40-оят).
яъни: Жубайр Ибн Мутъим разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг бир қанча исмларим бор. Мен Муҳаммадман, мен Аҳмадман, Мен Моҳи – ўчирувчиман, Аллоҳ мен сабабли куфрни ўчиради. Мен Ҳашир – тўпловчиман, одамлар оёғим остида тўпланадилар. Мен Ақиб – ортдан келувчиман. Мендан кейин (пайғамбарлардан) ҳеч ким йўқ”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Келажакда ёлғончи пайғамбарлар чиқиши ҳам ҳадиси шарифларда эслатиб ўтилган. Жумладан:
яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўттизга яқин дажжол-ёлғончилар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмайди. Уларнинг ҳар бири Аллоҳнинг элчиси эканини даъво қилади”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Динимизнинг асосий манбаълари бўлган Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда, охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом эканлиги ва у кишидан кейин ким пайғамбарликни даъво қилса ёлғончи экани аниқ айтиб қўйилган. Сохта пайғамбарларга рад жавобини бериш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар китобларида эркак ва аёлларнинг намозлари ўртасида фарқ борлиги баён қилинган. Қуйида аёлларга хос бўлган намоздаги ҳолатларни санаб ўтамиз:
– “Аллоҳу акбар” деб намозга кириш пайтида аёллар қўлларини елка баробари миқдорича кўтаради;
– Қўл боғлашда аёллар икки қўлларини кўкраклари устига қўядилар;
– Рукуъ пайтида қўл бармоқлари ёйилмайди балки, жипс ҳолда бўлади; Икки тирсаклари билан қимтиниб, уларни биқинларига теккизиб туради, тиззалари бироз букилади, эркакларга ўхшаб беллари билан бошлари тўғри бўлмайди, балки рукуъ деса бўладиган даражада эгиладилар;
– Саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб сажда қиладилар;
– Ўтириш пайтида яъни қаъдада аёллар икки оёқларини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради;
– Саждада аёллар билакларини ерга теккизиб, қимтиниб турадилар;
– Бирор намозни овоз чиқариб ўқимайди. (манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндийя” китоблари)
Уламоларимиз ушбу фарқларга кўплаб ривоятларни далил сифатида келтирганлар. Жумладан:
Язийд ибн Абу Ҳабиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга теккизинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Али разияллоҳу анҳу: “Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деганлар (Имом Ибн Аби Шайба ривоят қилган).
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот шундай дедилар: “Қачон аёл киши намозда ўтирса, бир сонини иккинчи сони устига қўяди. Қачон сажда қилса, қорнини сонига имкони борича қимтиниб теккизади. Чунки, Аллоҳ таоло унга назар солиб туради ва “Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламанки, уни мағфират қилдим”, дейди”, (Ибн Адий “Комил” китобида ва Байҳақий “Сунан” китобида ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
“Барзах” сўзи луғатда икки нарсанинг ораси деганидир. Шариат истилоҳида эса инсон вафот этганидан сўнг то қиёматда қабрдан тирилгунча ўлган вақтини “барзах” ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилганидан сўнг икки фаришта – Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир (“Фиқҳул Акбар”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Читайте также: