Тошкентда нима янгиликлар ат вирус
Коронавирус пандемияси 199 та давлатни қамраб олди, бироқ Тожикистон ҳануз дунё эпидемиясидан четда қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik, Марина Чернишова-Мельник. Тожикистон бугунги кунда коронавирус бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
2019 йил охирида Хитойда аниқланган коронавирус дунёнинг 199 давлатини қамраб олди. Сал кам 725 минг турли ёшдаги кишилар вирусга чалинди, 34 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Тожикистон ҳозирча эпидемиядан четда қолмоқда, мамлакат аҳолиси бошқа давлатлар сингари коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқда.
Мутахассис ва оддий фуқаролар ўзига савол бермоқда: Тожикистон ўзини қандай қилиб коронавирусдан ҳимоя қилишга эришди, қандай омиллар ёрдам берди.
Sputnik Тожикистон энг кенг тарқалган версияларни тўплади.
Тожикистон - анча ёпиқ давлат. Буни йирик транзит пункти ёки чет эллик сайёҳлар орасида энг севимли дам олиш масканларидан бири деб бўлмайди.
Авиачипталар нархи “тишлайди”, туризм рекламасига ҳеч ким пул тикмайди. Кириш туризмнинг оқими кам. Шунга кўра, республикада авиапарвозлар минимал даражада, транзит парвозлар умуман йўқ. Шунинг учун Европа ва Шимолий Америка давлатлари сингари Тожикистон ҳудудига инфекцияни олиб кириш қийинроқ. Вирус тарқалишининг асосий хавфи бу туристлар.
Агар Италия ва Тожикистон йиллик саёҳлар сони солиштирилганда, анча фарқ қилади, ва бу ўзининг ижобий ҳолати кўрсатмоқда. Эҳтимол, бундай изоляция Тожикистонни коронавирусдан ҳимоя қилган. Дарҳақиқат, ҳатто минтақадаги қўшнилар - Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ривожланган иқтисодиёти, халқаро муносабатлари ва кенг авиамаршрутлар тармоғи туфайли чет элликларни кўп марта кўпроқ қабул қилишган.
Бундан ташқари, Тожикистон қитъанинг чуқур қисмида, транспорт оқимларидан узоқда жойлашган. Шарқ томонда Хитой билан чегарани тезлик билан ёпилди. Қозоғистон орқали транзит тўхтатилиши ҳам республикада хавфсизликни таъминлади.
Кейинги мантиқий тахмин – қанчалик мамлакат фуқаролари кўп саёҳатига чиқса ёки чет элликларни меҳмон сифатида қабул қилса коронавирус тарқалиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
“Корона” ни яхши даромадли кишилар олиб келмоқда. Даромад ва чипталар нархи сезиларли фарқ қилиши туфайли Тожикистон фуқаролари камдан-кам ҳолларда чегарани кесиб ўтадилар. Аҳолининг катта қисми чет элда ишлайди, йилига бир-икки марта ёки ундан кам ватанига қайтади.
Ҳамма ҳам бошқа давлатда таътилни ўтказа олмайди, аксарият ҳолларда автотранспортда бориш мумкин бўлган қўшни - Ўзбекистон танланади.
Бу сафар ҳаммани ранжитадиган чипталарнинг юқори нархи тожикистонликларга қўл келди, шекилли.
Эҳтимол, саволга жавоб биринчи қарашда осон туюлади. Сир эмаски, Тожикистонда тиббиётнинг ҳозирги даражаси, касалхоналарнинг жиҳозланиши ва мутахассислар малакаси бўйича умумжаҳон даражадан орқада. Мамлакатда коронавирусни юқтириш ягона ҳолатлари бўлиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди, бироқ ҳаммаси қурбонсиз ўтди.
Ташхис қўйиш асбоб-ускунлари ва тест-тизимлари етишмаслиги ўз вақтида касаллик ҳолатларини аниқлашга имкон бермяпти. Ахир, касаллик узоқ вақт давомида аломатларсиз ўтиши аллақачон маълум.
“Тожикистонда нафас олиш ва пневмония касалликлари ташхисига (асбоб-ускуналар ва бошқалар) эгами? Агар бўлса, ушбу ташхис барча тиббий муассасаларида қай даражада кенг қўлланмоқда? Бу асосий савол. Агар фойдаланилмаса, унда расмий ҳолатлар ҳақида маълумот бўлмайди”, - дея тушунтиради вирусолог, тиббиёт профессори Анатолик Альтштейн.
“Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш” илмий-ахборот марказининг бош директори Георгий Викулов бугунги кунга қадар коронавирус инфекциясига 199 давлат ва мустақил ҳудудлар қамраб олинганини эслатди.
“Бирор жойда одамлар инфекцияни юқтириши, у ҳаво орқали ўтади, қўшни ҳудудларга умуман тарқалмаслиги - бундай бўлмайди. Ҳиндистон ва Африкада юқтириш ҳолатлари ҳақидаги кеч хабарлар бўлган. У ерда, дастлаб улар касаллик фактини тан олишга шошилмадилар, аммо кейин улар бунга мажбур бўлишди. Шу сабабли, мен COVID-19’дан озод бўлган давлатлар дунёда қолганига шубҳа қиламан”, - дейди мутахассис.
“И. И. Мечников номли вакциналар илмий-тадқиқот институти” директори Виталий Зверев ҳамкасбларини 2020 йил бошидан бери Тожикистон аҳоли орасида пневмония ҳолатлари статистикасини кузатиб боришга чақирди.
"Бу келиб чиқиши грипп ёки бактериал бўлиши мумкин. Агар сўнгги пайтларда юқумли пневмония ҳоллари кўпайиб кетган бўлса, бу сигналдир", - дейди вирусолог.
Ушбу версия ҳам аҳоли орасида кўплаб жавоблар мавжуд. Ижтимоий тармоқларнинг энг оптимистик фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, тожикистонликлар гриппнинг оғир формасида олдиндан касал бўлишган, ва у худди шу коронавирус бўлган бўлиши мумкин.
Мамлакатда декабр-январ ойларидан нотипик аломатлар (кўп кунли иситма, йўтал ва қайт қилиш) билан грипп авж олиши қайд этилган. Шунинг учун энди дунёни коронавирус “босган” пайтда Тожикистон хавфсиз жойда – ҳаммада касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлди.
Хитойда энди коронавирус ҳақида гапиришни бошлашганда 2020 январ ойи якунида Тожикистон республика келаётган барча кишиларни текширишни бошлади, кейин эса хорижликлар умуман киришни чеклади.
Хориждан келган бир неча минг киши йирик шаҳарларда узоқликда бўлган 14 кунлик мажбурий карантиндан муваффақиятли ўтдилар. Олдиндан кўрилган чоралар муҳим рол ўйнади, ташқаридан юқтириш хавфи сезиларли даражада камайди.
БССТ маълумотларига кўра, коронавирус юқтириш хавфи остида, биринчи навбатда, 65 ва ундан катта ёшдаги кекса одамлар, сурункали касалликларга чалинганлар, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган фуқаролар.
Республикада туғилишнинг ўсиши туфайли мамлакат аҳолисининг катта қисмини ёшлар ва болалар ташкил қилади.
“Ёшлар ҳам вирусдан азият чегадилар. Аммо бу, танани умуман заифлаштирадиган бошқа жиддий, сурункали касалликлар фонида, ўз вақтида инфекциядан ўзини ҳимоя қила олмади.
Иммунитети йиллар давомида заифлашадиган кекса одамлар учун янада қийинроқ. Тана энди олдингидек ишлай олмайди ва шунга мос равишда инфекцияни юқтириш хавфи катта. Менга 60 ёшдан ошган, юрак-қон томир, ўпка, нафас олиш тизими, метаболизм билан боғлиқ муаммолари бўлмаган одамни кўрсатинг”, - дейди Зверев.
Статистик маълумот: Тожикистонда потенциал алмаштириш коэффициенти (болалар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига нисбати) 54,1% ни, пенсия таъминоти даражаси эса атиги 5,4% ни ташкил этади.
Тожикистонинг аксарият аҳолиси - мусулмонлар. Ҳар бир мусулмон ҳар куни беш махал намоз ўқиши керак. Бу қоида мансаб ёки молиявий аҳволидан қатъий назар барча диндорларга тааллуқли. Намоздан аввал таҳорат қилиш керак.
Ўйлаб кўринг: тожик халқининг аксарияти кунига бир неча марта таҳорат қилади. Жазирамада қўл ва оёқ очиқ бўлса ҳам - мунтазам ювилса, ҳеч қандай вирус илдиз отмайди.
Тожикистонда исириқдан кенг фойдаланилади. Хоналарда қуриган ўтни ёқишади ва бактерияларни “ўлдиришади”. Эпидемиолог-шифокор Михаил Фаворовнинг фикрига кўра, айнан исириқ мамлакат аҳолисини инфекциядан қутқармоқда.
“Мўғул учбурчаги”га кирувчи мамлакатларда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Биз бунинг сабаблари ҳақида узоқ ўйладик: бунга балким қуруқ ҳаво ва иқлим сабабчидир, ёки исириқ. Ахир Марказий осиёда ушбу ўтдан узоқ йиллар давомида ҳавони зарасизлантириш воситаси сифатида фойдаланишган,” — деди Фаворов.
Айтганча, коронавирус ҳақида янгиликлар фонидан Тожикистонда исириқ ва саримсоқ савдоси кўпайди.
Номаълум ва эндиликда маълум коронавирус тарқалиши билан унга алоқадор хабарлар ва янгиликлар ОАВни портлатди. Фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида эшитмаган, ундан ҳайиқмаган одам бўлмаса керак.
Касаллик тарқалиши билан унга боғлиқ турли нотўғри хабарлар ҳам урчиб кетди. Янгиликлар турлича – касалланганлар ҳақида, касалнинг юқиш усуллари ҳақида, касални даволаш йўллари хусусида. Эътиборингизга коронавирус келтириб чиқарган ёлғонларнинг бир нечтасини тақдим қиламиз.
Австралияда коронавирус билан заҳарланган Сиднейдаги овқатлар ва локациялар рўйхати Facebook’даги юзлаб постларда сузиб юрди. Душанба куни чоп этилган бир хабарда вирус излари бўлган гуруч, печене ва пиёзнинг ҳар хил турлари ҳақида маълумот тарқалди.
Аммо маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг таъкидлашича, бу жойлар ташриф буюрувчилар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди ва номланган овқатлар ҳақидаги инфолар Янги Жанубий Уэльс озиқ-овқат маъмуриятининг эслатмалари ва маслаҳатлари рўйхатида йўқ.
Facebook’да гўёки вирус тарқалиши бошланган деб тахмин қилинаётган Ухань бозори намойиш қилинган видео 88 мингдан кўпроқ марта кўрилди. Бироқ бу лавҳалар аслида Индонезия бозорида суратга олинган. Ушбу мақола якшанба куни Филиппин ҳудудига тегишли аккаунтдан эълон қилинган, унда каламушлар, илонлар ва бошқа ҳайвон турлари гўшт маҳсулотлари гавжум бозорда сотилаётгани кўрсатилган. AFP видеодаги воқеа 2019 йилда Индонезиядаги бозорда бўлганини тасдиқлади.
Шри-Ланка шифокорлари Facebook’даги постиларида 11 миллион аҳолиси бўлган Ухань шаҳрининг бутун аҳолиси коронавирусдан ўлиши мумкинлиги хабар тарқатган. Бироқ на хитойликлар ва на бошқа экспертлар бундай прогноз қилишмаган.
Шунингдек, интернетда Ухань касалхонаси қурилиши16 соат ичида якунланди мазмунидаги хабарлар ва уларга илова қилиган фотосуратлар тарқалган. Аммо суратлар 2019 йил январь ойида интернетда тарқатилган касалхоналардан бирининг сурати бўлиб чиқди. Бизга маълум Ухань касалхонаси қуриб битказилиши эса 10 кун вақт талаб қилган.
Мавзуга доир:
Ижтимоий тармоқларда нафас олиш касалликлари бўйича етакчи хитойлик мутахассислардан бири бурунни шўр сув билан ювиб ташлашни маслаҳат берган – бу коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олади деган хабарлар тарқалган. ЖССТ маълумотларига кўра, тузли сув эритмаси 2019-nCoV вирусини ўлдира олмайди ва ҳаттоки ундан ҳимоя қила олмайди. Шунингдек, оғизни чайиш ҳам вирусдан ҳимоя қилмайди. Оғизни ювиш учун мўлжалланган баъзи эритмалар бир неча дақиқа давомида тупук таркибидаги микробларни йўқ қилиши мумкин, аммо улар коронавирус кириб келишига тўсқинлик қилмайди.
Саримсоқ вирусга қарши чиқа олиши ҳақидаги хабарлар ҳам ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Саримсоқ баъзи микробларга қарши курашувчанлик хусусиятларига эга бўлиши мумкин, аммо ЖССТ маълумотларига кўра, саримсоқ истеъмоли кишини коронавирусдан ҳимоя қилолмайди.
Фото: Kalinga TV
Шу каби нотўғри ва кўп ҳолларда ваҳима уйғотувчи хабарларнинг тез-тез тарқалиши ортидан январь ойи охирида Facebook раҳбарияти 2019-nCoV вируси ҳақидаги ёлғон маълумот характерига эга бўлган барча хабарларни ўчириб ташлашини эълон қилди. Facebook соғлиқни сақлаш менежери Кан Син Жон баёнотда, хусусан, тармоқда ўз-ўзини даволаш ва ҳимоя чоралари ҳақида кўплаб ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарлар тарқалаётгани ва бу мавжуд соғлиқни сақлаш манбаларига нисбатан чалкашликларни келтириб чиқараётганини қўшимча қилди.
Шунингдек, январь ойидан кейин Twitter коронавирус билан боғлиқ 15 миллиондан ортиқ твитларни олиб ташлади.
Фото: Google Photos
Хитойнинг ўзида бундай йўл тутаётганлар нотўғри маълумот учун ҳибсга олинмоқда, Малайзияда эса сохта муаллифлар икки йилга озодликдан маҳрум қилинади. Аммо интернет тармоғида айбдорларни топиш осон эмас.
Ўзбекистон ҳақида сўз юритадиган бўлсак, вирус Хитой товарлари, жумладан, кийим-кечаклар билан савдо қилувчилар ишига катта зарба берди. Одамлар орасида кийимлар ҳам вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида нотўғри хабарлар тарқалди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, Хитойдан юборилган посилкадан инфекция юқтириш хавфи деярли йўқ. Гап шундаки, вирус етказиб бериш даврида пакетда яшай олмайди.
Шунингдек, Хитойда хато туфайли коронавирусдан вафот этганларнинг даҳшатли статистикаси тарқалди. Эълон қилинган статистик маълумотлар амалдагисидан 80 баравар юқори эканлигини кўриш мумкин.
Хабарда Хитойнинг иккинчи энг йирик компанияси Tensent асл маълумотни аниқлаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Тарқатилган маълумотларда касалликни 154 минг киши юқтиргани ва 24,5 минг киши ундан вафот этгани кўрсатилган. 1 февраль куни тақдим этилган бу сонлар 2 февралга келиб рад этилди.
Хитой ҳукумати бугунги кунгача бир неча маротаба касаллик статистикасини тақдим қилишда айбланди. Ўзбекистоннинг айрим сайтлари ҳам ушбу нотўғри маълумотни узатишга улгурди.
Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам вирусга алоқадор тасдиқланмаган ва ёлғон хабарлар тез тез болалаб турибди. Хусусан, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида, қўшни Қозоғистон ва Туркманистонда коронавирус билан касалланган беморлар ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавируслар кўп ҳолларда кўршапалаклар манба бўлганини фан тасдиқлайди, лекин вирус кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри ўтмайди.
Мавзуга доир:
Вирусга қарши даво чоралари изланаётган бир пайтда ундан яхшигина даромад манбаси сифатида фойдаланиш истагида бўлганлар ҳам оз эмас. Юқорида таъкидланганидек, вирус ҳақидаги арзимас икки оғиз сўз ёки нотўғри ва ўз тасдиғини топмаган маълумотлар Telegram, YouTube каналларига яхшигина кузатувчи йиғиб бермоқда. Бундай ҳолатларда ҳар бир кишига мустақил равишда фактчекинг ёрдамга келади. Мутахассислар ҳам вирус ҳақидаги ёлғон маълумотлардан ҳимоя воситаси сифатида ақлни тавсия қилишмоқда.
Бугун 27 апрель, 2020 йил, душанба
Мирзиёев Шавкат Миромонович
Путин Владимир Владимирович
Эрдўған Ражаб Тойип
Назарбоев, Нурсултон Абишевич
Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич
Владимир Александрович Зеленский
- Касалланганлар сони 3 018 038
- Соғайганлар сони 894 705
- Вафот этганлар 207 725
- Касалланганлар сони 1 887
- Соғайганлар сони 880
- Вафот этганлар 8
Сизга қайси ичимлик кўпроқ ёқади?
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?
Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?
Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?
Сиз қаерда яшайсиз?
Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?
- iPhone X 64gb 920 $
- iPhone X 256gb 1000 $
- Samsung S9 555 $
- Samsung S9+ 640 $
- Samsung S9+ 256gb 740 $
- Samsung Note 9 1010 $
- iPhone XS 64gb 1070 $
- iPhone XS 256gb 1200 $
- iPhone XS MAX 64gb 1200 $
- iPhone XS MAX 256gb 1300 $
- iPhone XS MAX 512gb 1460 $
- Chevrolet Spark 73 262 000 сум
- Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
- Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
- Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
- Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
- Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
- Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
- Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
- Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
- Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум
Электр плиталар билан
1 кВт/соат-295 сўм
Олдинроқ ўзбекистонликлар осмондан учиб ўтган "юлдузлар"га гувоҳ бўлишди.
Маълумотларга кўра, бу тадбиркор Илон Маск учирган сунъий йўлдошлар экан. Яъни Маск 60 та сунъий йўлдошни бир вақтда учирган экан.
Хабарларга кўра, Илон Маск бутун дунёни текин интернет билан таъминлаш устида ишламоқда.
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Бу линкни кўчириб олинг
Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади
Улашиш даричасини ёпинг
17 март куни соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта-махсус таълим ҳамда халқ таълими вазирликлари раҳбарлари иштирокида коронавирус муаммосига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Куннинг энг муҳим янгилиги 17 март куни Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 11 нафарга етгани бўлди. Расмийларга кўра, 11-бемор Дубайдан Ўзбекистонга учиб келган.
Расмийларнинг маълум қилишича, мактаблар, боғчалар ва олий таълим муассасаларида жорий этилган карантин қанчага чўзилиши ҳозирча номаълум. Карантин муддатини, вазиятдан келиб чиқиб, Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси белгилайди.
Охири Youtube пост муаллиф BBC Uzbek
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 18 мартдан бошлаб ўқитувчилар ҳам ҳақ тўланадиган таътилга чиқишини маълум қилган. Аммо у карантин муддати давомида мактабларда директор, директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича мудир, фаррошлар ҳамда қоровуллар меҳнат фаолиятини давом эттиришини билдирган.
Шунингдек, вазир Шерматов ҳудудларда интернет муаммо бўлгани сабабли ўқувчилар учун уч давлат телеканалида онлайн дарслар бериб борилиши айтган.
Шерматовга кўра, онлайн баҳолаш тизими, кейинчалик, вилоятларда ҳам жорий этилиши мумкин.
Анжуманда коронавирус дунё бўйлаб 10 ёшга қадар бўлган болаларда ҳали аниқланмагани, умуман олганда, болаларда бу касаллик деярли учрамаслиги айтилган бўлсада, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ота-оналарни ўз фарзандлари соғлиғига жиддий эътибор қаратишга чақирган.
Маълум қилинишича, айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг барча вилоятларда бўлинмаларга эга ва уларда аниқ ташхис қўя оладиган аппаратлар мавжуд.
Анжуманда эпидемияга қарши курашишда ёрдам берган, беморларга қараган шифокор ва ҳамшираларнинг ойлигини ошириш масаласи айни кунларда кўриб чиқилаётгани ҳам хабар қилинган.
Санитария-эпидемиология агентлиги раҳбари Баҳром Алматовнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган одам унга яна қайта чалиниши ҳали тасдиқланмаган. Лекин касалликка чалиниб соғайган одамнинг ўпкасида асорат қолади.
Бундан ташқари анжуман давомида ҳукумат коронавирус боғлиқ ҳолатларни яширмагани, касаллик аниқланиши билан у ҳақида эълон қилингани, айни вақт 2100 инсон карантинда сақланаётгани ва коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ давлат бюджети томонидан даволаниши каби маълумотлар ҳам журналистларга тақдим этилган.
Ички ишлар вазирлиги эса одамларни Телеграм каналлари орқали тарқалаётган турли хабарларга ишонмасликка чақирмоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Телеграм орқали коронавирусга боғлиқ одамларни ваҳимага туширувчи хабарлар тарқатаётган 33 аккаунт аниқланган ва улар ортида турган шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллий Кун.уз нашри Олий Мажлис қонунчилик палатасида ҳам карантин эълон қилинганини хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, палата қўмиталарининг мажлислари ва фракциялар йиғилишлари 16 мартдан бошлаб тўхтатилган.
Сўнгги янгиликлар жамланмаси
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият шиддат билан ўзгармоқда. Би-Би-Си расмий манбалардан 17 март ҳолатига Ўзбекистондаги вазият борасида маълумотларни жамлади:
- Коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига етди. Ўн биринчи бемор Дубайдан учиб келган ва аэропортнинг ўзида карантинга олинган.
- Ҳукумат коронавирус билан боғлиқ ҳолатларни яширмаган. Касаллик ҳақидаги факт пайдо бўлиши билан эълон қилинган.
- Ўзбекистонда карантин кенг кўламда тарқагани йўқ.
- Ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.
- Соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов 16 март ҳолатига барча беморларнинг аҳволи барқарор эканини айтган.
- 212 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Эрондан келган 37 киши ва Латвиядан олиб келинган 175 нафар фуқаро Наманган вилояти ҳудудида карантинга олинган.
- Вилоятларда вирусга чалинганлик ҳолати ҳозирча йўқ.
инфекцияси (COVID-19)
тўғрисида нимани билиш керак?
COVID-19 бўйича Сизни қизиқтираётган
саволларга жавоблар олиш
Сиз ўзингизни уйда қулай ҳис этишингиз учун,
биз 300 дан ортиқ хизматларни
бир жойга тўпладик.
27.04.2020 й. ҳолатига
Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Шу соатларда Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Маълумки, жорий йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунёда коронавирус касаллигининг тарқалиши сабабли пандемия эълон қилинган. Юртимизда эса давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда биринчи бемор қайд этилишидан қарийб икки ой олдин эпидемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар унга қарши комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган эди.
Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги шифокорлар коронавирусга қарши астойдил курашмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси эса кундан кунга ёрқинроқ намоён бўлмоқда.
Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, уни юқтирган беморларни самарали даволаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда.
Шифокорларимизнинг матонатли меҳнатлари туфайли ҳар куни коронавирусга чалинган кўплаб беморларимиз соғайишаётгани ҳаммамизни қувонтирмоқда.
Ишда, уйда ва дўстларингиз орасида коронавирус инфекциясини қандай олдини олиш тўғрисида маълумот тарқатинг.
Маълумки, коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи ва мулоқот (контакт) йўллари орқали юқади
Вируснинг узоқ масофадан юқиш эҳтимоли жуда паст. Вирус одам йўталганда ёки аксирганда юзага келадиган томчиларда бўлади. Масофа - хавфсизлик гарови бўлиб, эпидемик занжирни узиш омилидир. Шунинг учун, агар Сиз йўталган ёки аксирган бемордан 2 м дан ошиқ масофада бўлсангиз, инфекция Сизга юқмайди.
Аксарият ҳолларда, вирус касалланган одамнинг нафас йўлларидан чиққан ажратмалар теккан предметлар (рўмолча, қўлқоп, телефон, эшик ва зинапоя тутқичлари, ҳайвонлар, гўшт, балиқ)ни ушлашдан сўнг кўз, бурун шиллиқ пардалари ва қўлларга юқади.
Уй ҳайвонлари, масалан, ит ёки мушук коронавирус инфекциясини ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида расмий далиллар йўқ. Бироқ, уй ҳайвонлари билан контактдан кейин қўлингизни совун билан ювишингизни маслаҳат берамиз. Бу Сизни уй ҳайвонларидан юқиши мумкин бўлган қатор касалликлардан ҳимоя қилади.
Меваларда вирус узоқ вақт сақланиб туролмайди, мевалар орқали касалликнинг юқиши ҳақида далиллар йўқ. Сизга эслатиб ўтамизки, меваларни яхшилаб ювиб, истеъмол қилиш ҳар доимги одат бўлиши керак.
Вирус 3 соатдан бир неча кунгача ташқи муҳитда, муайян муддатлар ва бир қатор шароитларга боғлиқ ҳолда тирик туриши мумкин. Масалан, ташқи муҳитнинг тури, ҳарорати ва намлиги. Шунинг учун буюмлар сиртларини, эшик тутқичларини, техник асбобларни, юз соҳаси билан контактда бўлганлиги учун мобил телефонларни ва шунга ўхшаш нарсаларни дезинфекция қилиш муҳимдир.
Юқиш эҳтимоли жуда паст. Жўнатма орқали коронавирус инфекцияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқа давлатлардан товарларни олиб ўтиш ва ташишда ҳеч қандай чекловлар тавсия этилмаган. ХХРга ва ХХРдан почта жўнатмалар одатдагидек амалга оширилмоқда.
Дастлабки босқичда коронавирус инфекцияси бошқа ўткир респиратор инфекциялар каби белгиларга эга. Коронавирус инфекциясини фақат махсус тест-тизимлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, нафас сиқилиши, ҳансираш ва касаллик қайд этилган давлатдан келганлиги ёки ўша давлатдан келган одам билан контактда бўлганлиги.
Одамларнинг 80 фоизида касаллик енгил кечади. Коронавируснинг янги штаммлари оғир шаклдаги пневмонияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун унинг хавфлилик даражаси юқори.
Агар сиз коронавирус касаллиги аниқланган мамлакатдан қайтган бўлсангиз ёки касалланган одам билан мулоқот қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу ҳақида хабар беринг.
Ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.
Ўзбекистон коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.
Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 5-6 соат керак бўлади.
Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.
Читайте также: