Коксартроз суяк емирилиши касаллигини даволаш
Kun.uz соғлом ҳаёт лойиҳаси орқали бугунги кунда кўп учраётган ва олдини олиш долзарб бўлган касалликлар ҳақида маълумот беришда давом этади.
Кузда баъзи касалликлар қўзғалишидан хабардормиз. Ҳаво-томчи йўли билан ўтадиган юқумли касалликлардан ташқари, бўғим хасталиклари ҳам айни шу даврда бош кўтаради. Улар сирасига бод, яъни, ревматизм, артрит, остеоартроз, бўғимларнинг емирилишига олиб келадиган юқумли ва туғма касалликлар киради. Бўғим касалликлари 150 дан ортиқ касалликни ўзига қамраб олар экан. Бугун сизга бўғим касалликларини аниқлаш, даволаш ташхислаш ва олдини олиш билан боғлиқ фойдали маълумотлар беришни мақсад қилганмиз. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бош илмий ходими Акбар Абдуллаев бизга бу касаллик ҳақида сўзлаб берди.
“Ревматик касалликларни ичига бўғим касалликлари ҳам киради. Бўғим касалликлари 150 та касалликни ўзига қамраб олган. Одамларни жароҳатга ва ногиронликка сабаб бўлувчи касалликлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Булар ҳаммага таниш ревматизм, артрит, остеоартрит, тизимли касалликлар ҳисобланади. Бу касалликар ичида энг кўп тарқалгани эса остеоартрит (остеоартроз)дир. Касаллик умумий аҳолининг деярли 4 фоизида учрайди. Олдинлари бу касаллик ёши катталарда, яъни 60-70 ёшлиларда учрайди, деган фикр бўларди. Бугунги кунда бу касаллик ёшариб, ёшларда ҳам учраяпти. Бунинг сабаблари жуда кўп, лекин аниқ бир сабаби ҳалигача аниқланмаган.
Касаллик келиб чиқишига модда алмашинувининг ўзгариши, кўп ёки камҳаракатлилик, ташқи муҳит, наслий мойиллик каби бир қатор сабабларни айтиб ўтишимиз мумкин.
Бу касаллик майда ва йирик бўғимларни ҳам шикастлайди. Касалликнинг олди олинмаса, бориб-бориб беморнинг аҳволи оғирлашишига ва ҳаёт тарзининг бузилишига олиб келади.
Касалликнинг белгилари нималарда намоён бўлади?
Касаллик белгиларини фақат шифокорлар эмас, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам билиши мумкин. Бўғимларда оғриқнинг пайдо бўлиши. Оғриқ кўпинча куннинг иккинчи ярмидаги жисмоний зўриқишлардан кейин пайдо бўлиши мумкин. Оғриқ ҳаракатларга боғлиқ. Тинч ҳолатда эса оғриқ кечаси бўлиши мумкин.
Энг кўп кузатиладиган ҳолат тизза бўғимларда оғриқнинг пайдо бўлиши. Қайси бўғим кўп ишласа, ўша бўғимларда оғриқ кузатилади. Масалан, футболчиларда тизза, теннисчиларда тирсак, қурувчиларда ҳам елка ҳам тирсак ва майда бўғимлар шикастланиши мумкин.
Агар биз бўғимни ўрганиб чиқадиган бўлсак, соғлом бўғин ҳаракат қилганида ҳеч қандай оғриқлар сезмайди. Бўғимларда ҳаракат эркин бўлади.
Ҳар хил сабабларга кўра тоғайда ўзгаришлар бошланади. Тоғайнинг силлиқлиги йўқолади. Шунинг натижасида оғриқлар келиб чиқади. Бориб-бориб тоғайлар емирилиши мумкин. Бу емирилиш кейинчалик суякка ўтади. Натижада бемор юриши ва ҳаракат қилиши қийинлашади.
Олдини олиш йўллари
Остеоартрит (остеоартроз)ни олдини олиш учун албатта, биринчи навбатда шифокор кўригидан ўтиб туриш керак. Умумий қон таҳлили, рентген, МРТ, компьютер томография усулларида текширувдан ўтиш касалликни вақтида ташхислаш имконини беради.
Касалликни 4 босқичга бўлиш мумкин. 4-босқичда дори воситалари деярли фойда бермайди. Бу босқични жарроҳлик усули билан даволаш керак бўлади.
Шифокор тавсияси. Бўғим касалликларига қандай дори воситаларини қўллаш мумкин?
Ана шундай табиий ўсимликдан тайёрланган дори воситаси бу “АРТИФАРМ” дори воситасидир. Бу дори воситаси табиий бўлиб, бўғим касалликларини даволаш учун энг керакли доривор ўсимликлардан экстракт қилиниб, таблеткага қўшилган.
Бу таблеткани бошланишига бир марта, кейин икки-уч марта ичиб юрса бўлади. Дори воситасининг яхши томони уни узоқ вақт ичиш мумкин ҳамда ножўя таъсири деярли йўқ. Бу дори воситаси остеоартрозни даволашда, тоғай емирилишини олдини олишда жуда яхши самара беради.
Биз бирор дори воситасини қўллашимизда фақат фойдали тарафидан ташқари унинг зарарли томонини ҳам ўйлашимиз керак. Ўсимликдан олинадиган фито препаратларнинг ножўя таъсири кам бўлади. Табиий восита бўлган “АРТИФАРМ” дори воситаси якка ўзи қўлланилиши, ёки бўлмаса комплекс тарзда, яъни бошқа препаратлар билан қўшимча ишлатилиши мумкин. Дори воситасини бемалол шифокорларга, беморларга остеоартроз касаллигини олдини олиш учун тавсия қиламиз. Чунки касалликни ташхислаш ва даволашдан ташқари унинг олдини олиш жуда муҳим. “АРТИФАРМ” дори воситаси касалликни профилактикасида яхши самара беради.
Хулоса ўрнида
Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.
Инсон аъзолари ичида энг қаттиқ деб таърифланувчи суяк ўз навбатида нозиклиги билан ҳам ажралиб туради. Негаки, суякка қўпол муносабат қилиш, жарроҳлик усуллари таъсири натижасида у турли касалликларга дучор бўлади. Баъзида бу инсоннинг мажруҳ бўлиб қолишига, суякнинг секин-асталик билан емирилишига ҳам олиб келади.
Суякнинг остеопороз, остеомелит касалликлари ҳақидаги саволларимизга Республика ихтисослашган суяк-йиринг хасталиклари ва шикастланиш оқибатларини даволаш илмий маркази директории, тиббиёт фанлари номзоди Абдувоҳид Тошпўлатовдан жавоб олдик.
Остеопороз — суякнинг бўшашиши, мўртлашиши
Касалликнинг келиб чиқиши:
1. Бирламчи остеопороз, бу — кам ҳаракатлик ва айрим касалликлар туфайли келиб чиқади. Инсон қанчалик кўп ҳаракат қилса, яёв юрса, суяк қаттиқлашиб, мураккаб бўла боради. Ҳозирги кунда техника ривожланиши ҳамда транспорт воситаларидан кўп фойдаланиш оқибатида ҳаракат камайиб, суякларнинг мўртлашишига ҳамда остеопороз касаллигининг келиб чиқишига олиб келмоқда.
2. Иккиламчи остеопороз — турли касалликларлар натижасида беморларнинг ойлаб ётиб қолиши, ҳаракатсизлиги сабабли келиб чиқади. Бемор тавсия қилинган дори-дармонларни истеъмол қилгандан сўнг яна ҳаракатсиз қолса, натижада дорилар бориб-бориб баданга сингишдан тўхтайди. Бунинг натижасида эса остеопороз касаллиги янада кучайиб кетади.
Остеомиелит — суякнинг йирингли шамоллаши
Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари:
1. Совуқда узоқ вақт қолиб кетиш
2. Суякка операция қилиш жараёнида инфеция тушириш
3. Жароҳатларни вақтида даволамаслик
Остеомиелит турлари:
2. Шикастдан кейинги остеомиелит
Касаллик кимларда кўп учрайди?
Остеомиелит касаллиги асосан ёш болаларда кўп учрайди. Касаллик 80-85 фоиз бирламчи жароҳатдан сўнг бошланади. Бунда инфекция қон орқали шикастланган суяк тўқимасида ривожланиши оқибатида касаллик бошланади.
Бу касаллик катта ёшлиларда оғир жароҳат олганда айрим шифокорларнинг тажрибасизлиги оқибатида нотўғри ташхис қўйиши сабабли ривожланиб кетади.
Касаллик белгилари:
1. Юқори ҳарорат
3. Жароҳат олган жойда қаттиқ оғриқ
Суяк касалликларининг олдини олиш:
· Болаларни ёшликдан тўғри овқатланишга ўргатиш
· Спорт билан доимий равишда шуғулланиш
· Уйқудан олдин овқатланмаслик. Бу кўпгина касалликларнинг олдини олишда ёрдам беради. Агар овқатлангандан сўнг ҳаракат қилинмаса, ейилган овқат бора-бора заҳарга айланади.
· Оғир жароҳатдан сақланиш.
Касаллик ирсий бўлиши мумкинми?
Остеопороз ҳамда остеомиелит касалликлари ирсий бўлмайди. Аммо остеопороз касаллиги баъзида туғма бўлиши мумкин. Бунда суяк инфекция юқиши ёки бирор модда етишмаслиги оқибатида она қорнидаёқ бўшашиши мумкин. Агар бола туғма бу касаллик билан туғилса, суяк мўрт бўлиб қолиб, арзимаган ҳаракат, қоқилиб кетиш натижасида ҳам синиши мумкин.
Касалликнинг қайталаниши
Остеомиелит тез-тез қайталаниб, одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бунда бўғимларда, асаб тизимида, қон-томир, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар кузатилади. Остеомиелитга учраган найсимон суякларда эса паталогик синиш, катта ҳажмда суяк тўқимасининг чириши, суяк дефекти, ёлғон бўғим, суяк тўқимасининг ўсишдан тўхташи ва суяк ҳосил қиладиган бўғимларнинг тикланишида оғир ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш
Агар бемор касалликни тезда сезиб, вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетиши мумкин. Агар суяк емирилиб, йиринглаш қонга тарқалган бўлса, сезиларли асоратлар қолади. Касаллик комплекс ва операция усулида даволанади. Остеомиелитдан ортопедик асоратлар қолмаслиги ҳам мумкин.
Ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун қайғурмоғи шарт. Агар у ўз соғлигига эътибор бермас, жароҳатлардан сақланмас экан, бир умр мажруҳ бўлиб қолиши, давоси йўқ касалликларга дучор бўлиши мумкин. Атрофда миллионлаб касаллик инфексиялари изғиб юрган бир пайтда эҳтиётсизлик қилиб турли касалликларни юқтириб ёхуд орттириб олиш ортиқча.
Бугунги кунда дунёда онкологик касалликлар тарқалиши бўйича биринчи ўринда турса, жароҳатлар ва бошқа сабаблар билан суяк емирилиши касалликларини орттириб олиш, натижада бир умрга мажруҳ бўлиб қолиш 2-ўринга чиқиб улгурган.
Агар инсон оз бўлса-да, ўзини ҳамда оила аъзоларнинг соғлиғига эътиборли бўлса, суяк касалликларидан холи бўлиши мумкин.
1. /?амширалик иши протоколлари 30.12.10.г..doc | Ҳамширалик иши протоколлари (Баённомалари) |
xv. Катталар, ўсмирлар ва болаларда сил касаллиги
СИЛ КАСАЛЛИГИ (ТУБЕРКУЛЕЗ)
Сил билан касалланган бемор йўталганда ёки аксирганида ҳосил бўлган
томчилар орқали соғлом одам силни юқтириши мумкин
Ўпка тўқимасидаги гранулема
Ҳамшира томонидан кўрсатиладиган фаолият
Изоҳлаш
Одатда сил касаллигини даволаса бўлади. Кўпчилик беморларга антибиотиклар билан узоқ, камида олти ойгача давом этадиган даволаниш талаб қилинади.
ОИВ кўп тарқалган мамлакатларда сил касаллигининг кўрсаткичи ҳам юқори эканлигини кўрсатади. ОИВ иммун тизимини кучсизлантиради, бу эса сил касаллигининг ривожланиш хавфи ортишини тақозо қилади.
Иммун тизими бактерияларни йўқотолмайди, лекин инфекция атрофида ҳимояловчи тўсиқ ҳосил қилади. Бунда касаллик белгилари кузатилмайди, бироқ касаллик қўзғатувчилари танада қолади. Бу ҳолатга сил касаллигининг яширин тури дейилади.
Сил касаллигининг белгилари
Оила ҳамшираси, ўпка сили белгиларига қуйидагилар киришини билиши керак:
Ўпкадан ташқаридаги сил касаллиги
Айрим ҳолатларда сил касаллиги ўпкадан тананинг бошқа аъзоларига тарқалиши мумкин. Сил касаллигини ўпкадан ташқари жойларда учраши ўпкадан ташқари сил касаллиги номи билан таниқли.
Сил касаллигини қўзғатувчиси тарқалиши мумкин:
Ўпкага яқин жойлашган лимфа тугунларига (лимфа тугунлари сили )
Суяклар ва бўғимларга (суяк-бўғим сили)
Овқат ҳазм қилиш тизимига (ошқозон-ичак сили)
Сийдик пуфаги ва жинсий аъзоларга (сийдик таносил сили)
Асаб тизимига (марказий асаб тизими сили)
Ўпкадан ташқаридаги сил касаллиги нинг бу турлари, қўшимча белгиларга сабаб бўлиши мумкин.
Лимфа тугунлари сили белгиларига киради:
Лимфа тугунларининг турғун, оғриқсиз катталашиши.
Вақт ўтиши билан катталашган лимфа тугунларидан суюқлик ажралиши мумкин.
Суяк-бўғим сили белгилари:
Суякларда оғриқ
Зарарланган суяк ёки бўғим деформацияси
Ҳаракатнинг чегараланиши ва йўқолиши ёки зарарланган суяк ёки бўғимда бу белгини ҳис қилиш
Суякни (остеопороз) мўртлашиши, натижада суякни синувчан бўлиб қолиши
Ошқозон-ичак сили белгилари:
Қоринда оғриқ
Диарея
Аноректал қон кетиш (орқа чиқарув тешигидан қон кетиши)
Сийдик – таносил аъзолари сили белгилари:
Сийдик ажралишида ачишиш ҳисси
Сийдикда қон бўлиши
Тунда кўп сийишга чиқиш
Чов соҳасида оғриқ
Ўпкадан ташқаридаги сил касаллиги кўпинча иммун тизими кучсизланган, айниқса ОИВ касаллиги бор мижозларда кўп учрайди.
Одатда, бўйин лимфа тугунлари зарарланади, лекин бутун танадаги лимфа тугунларининг катталашиши кузатилиши мумкин.
Сил касаллигининг хавф факторлари
Умумий транспорт воситасида сил касаллиги билан касалланган кишининг ўрнига ўтириш натижасида, сил касалллигини юқтириш эҳтимоли йўқ.
Сил касаллигини ташхислаш
Сил касаллиги ташхиси тасдиқланиши мумкин:
Кўкрак қафасини рентгенограмма қилиш
Балғам ва шиллиқ намуналарини текшириш олиниб (сўлак намунаси) уларни микроскоп остида кўриб, сил касаллигини чақирувчи бактериялар аниқланилади.
Ўпкадан ташқари сил касалликларини ташхислаш
Ташхисни тасдиқловчи бир қанча тестлар мавжуд. Улар қуйидагилар:
Компьютер томографияси текшируви
Магнит – резонансли сканерлаш
Ультратовушли сканерлаш
Қон тахлили
Пешоб тахлили
Биопсия ҳам ўтказилиши мумкин
Сил касаллиги марказий асаб тизимини зарарлаган бўлса, орқа мияни пункция қилинганда аниқланади.
Биопсия – бу зарарланган аъзодан кичкина тўқима намунаси олинади ва касалликка текширилади.
Орқа мия пункцияси (люмбал пункция) – умуртқадан, орқа мия суюқлигининг озроқ намунаси олинади. Орқа мия суюқлиги – бу тиниқ суюқлик бўлиб, орқа мияни ўраб, уни тутиб тўради.
Сил касаллигини даволаш
Ўпкадан ташқари сил касаллигини ҳам ў пка силида ишлатиладиган антибиотиклар билан 12 ой мобайнида даволаниш курсини ўтказиш орқали даволанилади.
Бу ҳолатда ҳам мижоз давони ўпка сили каби вақтида ва тўлиқ олиши муҳимдир.
Яшириш сил касаллигини даволаш, одатда қуйидагилар тавсия қилинади :
35 ёшдан кичик инсонларга
Ёшидан қатъий назар, ОИВ бор беморларга
Яширин сил касаллигини даволашда rifampicin ва isoniazid комплексини уч ой мобайнида, ёки фақат isoniazid ни олти ой мобайнида қўллаш тавсия қилинади.
35 ёшдан катталарда ва уларда ОИВ бўлмаса, яширин сил касаллигини даволаш тавсия қилинмаслиги мумкин.
Шунингдек, бу мижоз билан ишлаш учун алоҳида ҳамшира ҳам ажратилиши керак.
Мижоз, даволаш курси охирига етказилмасдан антибиотикларни қабул қилишни тўхтатган ёки қайсидир миқдорини олмаган бўлса, касаллик қўзғатувчисини шу антибиотикларга сезгирлиги йўқолиши мумкин.
Бу ҳолат полирезистент сил номи билан таниқли ва у жиддий ҳолат ҳисобланиб, даволашда қийинчиликларга сабаб бўлиши мумкин.
Чунки жигарни зарарланиш хавфи жуда катта ва даволаш хавфлари фойдадан устун келади.
Сил касаллиги чақирадиган асоратлар
Оила ҳамшираси, бошқа бактериялар сингари сил микробактерияси ҳам дориларга сезувчанлиги йўқолиши мумкинлигини билиши керак.
Оила ҳамшираси, мижозларга иложи борича дориларни вақтида ва тўлиқ қабул қилиш кераклигини тушунтириши керак.
Сил касаллигини олдини олиш
Оила ҳамшираси, эмлаш хақида мижозларга маълумот беришни билиши керак:
Bacillus Calmette-Guérin (BCG) вакцинаси билан эмланганларнинг 70-80% сил касаллигидан ҳимояланган бўладилар
Яширин сил касаллигини аниқлаш мақсадида эмлашдан олдин мижозга манту синамасини ўтказиш тавсия қилинади.
Сил касаллигининг ривожланиш хавфи юқори бўлган мижозларга эмлаш тавсия қилинади.
Ўпка сили бор мижоз билан яқин алоқада бўладиганлар
Тери синамаси манфий
35 ёш ва ундан кичиклар, олдин эмланмаган бўлса
35 ёшдан катта ва улар тиббиёт хизмачилари бўлиб, олдин эмланмаган бўлсалар.
Сил касаллигига қарши эмлаш чақалоқларга ҳам тавсия қилинади:
Касаллик кенг тарқалган жойларда туғилганлар
Ота-онадан ҳеч бўлмаса биттаси, касаллик кенг тарқалган жойда туғилган бўлса
Охирги беш йил ичида оила аъзолардан бирортаси сил касаллиги билан касалланган бўлса
Туғилганида сил касаллигига қарши эмланмаган катта болалар ва касалланиш хавфи юқори бўлганлар ҳам эмланишлари керак.
Ревматизм — бу танадаги барча тўқималарнинг тизимли яллиғланиши, асосан юрак қобиғида локализацияланади. Айниқса, организмдаги юрак, бўғим ва тери ости бириктирувчи тўқималари касалланишга мойил бўлади. Ревматизмни одамлар орасида тез-тез учраб турадиган оддий ангина келтириб чиқариши мумкин. Тонзиллит ўзи ўткир шаклда, иситма, бош оғриғи билан кечсада, ревматик иситмада яллиғланиш сурункали юрак клапани шикастланишига олиб келади, бу еса ўткир касалликдан кўп йиллар ўтиб ногиронлик ёки ўлимга олиб келиши мумкин.
Одатда ревматизм 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга таъсир қилади, аммо катталар ҳам касал бўлиб қолиши мумкин. Ревматизмнинг дастлабки аломатлари кўпинча ангинадан 1-5 ҳафта ўтгач пайдо бўла бошлайди. Ревматик ҳужумлар одатда уч ой давом етади, жуда камдан-кам ҳолларда улар олти ойдан кўпроқ.
Ревматизм: ривожланиш сабаблари ва омиллари
Ҳозирги кунда ревматизм ривожланишининг учта асосий сабаби ажратилади:
- Бошдан ўтказилган касалликлар. Касалликнинг ривожланишига А гуруҳ стрептококклари таъсир кўрсатади. Агар киши А гуруҳи стрептококклари инфекцион касалликлари билан бир неча марта ҳасталанган бўлса, патологик жараён ривожланиши еҳтимоли мавжуд бўлади, натижада еса ревматизм юзага келиши мумкин. Бироқ, беморда стрептококкнинг қай серологик кичик гуруҳи қайқ қилинганлиги муҳим аҳамиятга ега. Баъзи ҳолларда гемолитик А гуруҳ стрептококк билан бир марта касаллангандан кейин ҳам ревматизм ривожланиши мумкин. Айниқса, агар бемор, масалан, ЎРВИбилан касалланган бўлса ва тегишли даволаш чораларини кўрмаётган бўлса, ревматик шикастланишлар ривожланиши хавфи ортади.
- Аллергия. Аллергик реакцияҳам бевосита стрептококкнинг ўзи томонидан, ҳам у ажратадиган моддалар (токсинлар ва фермент оқсиллар) туфайли содир бўлиши мумкин. Токсинлар қон оқимига кириб, бутун тана бўйлаб тарқалганлиги учун, иммунитет жавоби ҳам тизимли бўлиши керак. Аммо, бундай иммунитет жавоби натижасида кўпроқ юрак ва бўғимларга зарар йетади. Ревматизмнинг сурункали шакли стрептококк инфекцияси билан боғлиқ емаслигини еътиборга олиш керак. Сурункали ревматизмда қонда стрептококкларга қарши антитаналар аниқланмайди.
- Ирсий мойиллик. Бирдан айтиб ўтиш керак, ревматизм наслдан-наслга узатилмайди. Бироқ, стрептококк билан касалланганда ревматизм ривожланишига бўлган юқори мойиллик насл суриши мумкин.
Касалликнинг турлари: ревматизмни таснифлаш
Кечиш табиати бўйича ревматизм ўткир ва сурункали шаклда бўлади:
- Ўткир ревматизм. Ревматизмнинг бу шакли 20 ёшгача бўлган одамларда учрайди. Ревматизм ўткир шаклининг қўзғатувчи агенти стрептококкдир. Ревматизм бошдан кечирилган юқори нафас йўллари инфекцияси билан бирлашса, аломатларнинг кечикиши (одатда 14-21 кунларда) қайд қилинади. Ўткир ревматизмнинг ўзига хос хусусияти унинг ривожланиш тезлигидир. Дастлаб, беморларни шамоллаш ва гриппдаги каби умумий интоксикация аломатлари безовта қилади. Айнан шу аломатларнинг ўхшашлиги бу касалликни дарҳол аниқлашга имкон бермайди. Бир мунча вақт ўтгач кардит, полиартрит, тери устида тошмалар, баъзан тери тугунлари каби ўзига хос аломатлар сезила бошлайди. Касалликнинг ўткир даври уч ойгача давом етади. Айрим ҳолларда ўткир ревматизм 6 ойгача давом етади.
- Сурункали ревматизм. Ревматизмнинг сурункали шаклига келсак, у тез-тез қайталаниши билан характерланади, ҳатто бемор ўз вақтида тегишли даволашни олиб борса ҳам. Айниқса, сурункали ревматизмнинг кучайиши куз-қиш мавсумида тез-тез содир бўлади, чунки совуқ жиддий қўзғатувчи омил ҳисобланади. Бундан ташқари, намлик юқори бўлган жойларда узоқ муддат туриш (ёки яшаш) касалликнинг кучайишига ёрдам беради. Қоидага кўра, сурункали ревматизмнинг хуружи йилига бир неча марта содир бўлади.
Сурункали ревматизм йетарлича оғир шаклда кечиб, беморнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада камайтиради. Беморни бўғимлардаги азобли оғриқ, шунингдек юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилади.
Қай аъзо шикастланганлигига қараб, ревматизм қуйидаги турларга бўлинади:
- Ревматизмнинг юрак шакли. Касалликнинг бу шаклида юрак мушаклари таъсирланади. Бундай ҳолатда беморлардаги оғриқлар бир-биридан фарқ қилади: кимдадир яққол оғриқ, бошқаларда еса мўтадил оғриқ қайқ қилинади. Дастлабки босқичларда ревматизмнинг юрак шакли деярли намоён бўлмайди ва фақат муайян инструментал тадқиқотлар, масалан, ЕКГ ёрдамида аниқланади. Касалликнинг сўнгги босқичларида оғир юрак шикастланиши ва ўткир юрак йетишмовчилигиривожланади, бу юрак мушакининг қисқарувчи қобилиятининг пасайишига олиб келади.
- Ревматизмнинг бўғим шакли. Ревматизмнинг бўғимли (артикуляр) шаклида фақат бўғимлар ёки юрак билан бўғимлар шикастланиши мумкин. Одатда, ревматизмнинг бўғим шакли катта бўғимларга таъсир қилади ва охирги босқичларда патологик жараён кичик бўғимларни ҳам қамраб олади. Секин-аста бўғим халтачаси ва тоғайларнинг шикастланиши рўй беради. Кучли оғриқ туфайли, бемор шикастланган бўғимни ҳаракатлантириши қийинлашади. Бўғим ревматизмининг ўткир шаклида ёки хуруж даврида тана ҳарорати 39 °C га қадар кўтарилиши мумкин.
- Ревматизмнинг неврологик шакли. Асаб тизимининг ревматик шикастланиши бўғим ва юрак шикастланишидан кўра камроқ учрайди. Ревматизмнинг неврологик шаклида ҳаракатланиш учун жавоб берадиган бош мия пўстлоғи ҳужайралари шикастланади. Шу боис, бемор оёқ-қўллари ёки юз мушакларининг ихтиёрсиз ҳаракатлари қайд қилинади.
- Ревматизмнинг ўпка шакли. Жуда камдан-кам ҳолларда кузатилади, рематизмга оид барча ҳолатларнинг тахминан 1-3% ини ташкил етади. Одатда, ревматизмнинг ўпка шакли ўзини бронхитёки плеврит шаклида намоён қилади.
- Ревматизмнинг тери шакли. Касалликнинг бу шакли тери тошмалари ёки ўзига хос ревматик тугунлар шаклида намоён бўлади. Касалликнинг тери шакли ревматизмга чалинган беморлар умумий сонининг 5 фоизидан ошмайди.
- Ревматизмнинг офталмологик шакли. Касалликнинг бу шакли фақат ревматизмнинг классик аломатари билан биргаликда аниқланади. Одатда, офталмологик шакли кўзнинг тўр пардасига таъсир қилади. Ревматизмнинг офталмологик шакли қисман ёки тўлиқ кўрликка олиб келиши мумкин.
Ревматизм аломатлари: касаллик қандай намоён бўлади
Ревматизмнинг биринчи аломатлари касалликни аниқлаш имконини бермайди. Улар стрептококк шикастланишли бошдан ўтказилган юқори нафас йўлларининг инфекциясидан (фарингит, ларингит, тонзиллит) 2-3 ҳафта ўтиб намоён бўлади. Тасвир шамоллашнинг қайталаниши каби кўринади. Ўткир ревматизмнинг аломатлари тана ҳароратининг баъзан 40 даражага қадар кўтарилиши, пулснинг тезлашуви, ваража, кўп терлаш, кучсизлик, бўғимларнинг шишганлиги ва оғриши каби намоён бўлади. Даставвал енг катта ва енг фаол ишлатиладиган бўғимларга зарар йетади.
Кейин яллиғланиш кўпинча симметрик тарзда бошқа бўғимларга тарқалади. Бўғимлар кучли шишади, қизаради, тегиниб кўрилганда иссиқ бўлади, босилганда ёки ҳаракатланаётганда оғриқ сезилади. Одатда яллиғланиш жараёни бўғимларнинг барқарор ўзгаришига олиб келмайди. Пулс тезлашган, аритмик, кўкракда оғриқ қайд қилинади, юрак дилатацияси (кенгайиши), баъзида перикарднинг ишқаланиши шовқини ешитилади — бу юрак шикастланишидан далолат беради.
Ревматизмнинг умумий аломатлари:
Ревматизмнинг ўзига хос (специфик) аломатлари:
- Бўғимлардаги оғриқ. Даставвал катта бўғимлар (тизза, тирсаклардаги) шикастланади, оғриқ тортувчи, ўтмас бўлади ва узоқ давом етади. Ревматизм учун жараённинг жадал ривожланиши, ва, худди шундек бўғимларда яллиғланиш ва оғриқнинг тезда йўқолиши ва уларнинг вазифаси тикланиши характерлидир;
- Тўш ортидаги оғриқ. Юрак соҳасида ўтмас ёки симилловчи табиатли оғриқлар. Усбу аломат дарҳол пайдо бўлмайди, балки бир ёки бир неча кундан кейин юзага келади;
- Томир бузилишлари. Қон томирларининг синувчанлиги, бурун қонаши ва бошқалар;
- Аннуляр тошмалар. Барча ҳолатларнинг 4-10 фоизидан камроғида намоён бўлади. Улар пушти тошма каби кўринади, текис бўлмаган қирралар билан айлана ҳосил қилади. Беморни бирон-бир тарзда безовта қилмайди;
- Ревматик тугунлар. Шикастланган бўғимларда ҳосил бўлади. Улар диаметри 5 мм дан 2-3 сантиметргача бўлган тери ости шаклланмалари каби намоён бўлади, зич ва ҳаракациз, оғриқсиз. Улар жуда кам учрайди ва касалликнинг бошланишидан тахминан икки ой давомида сақланиб туради.
Специфик аломатлар фақат 1-3 кундан кейин пайдо бўлади. Баъзан қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланиши белгилари (ўнг қовурға остидаги оғриқлар ва бошқалар) кузатилади. Бу касалликнинг оғир кечаётганини кўрсатиб, дарҳол касалхонага ётқизишни талаб қилади.
Болаларда ревматизм анча юмшоқроқ шакда ёки сурункали, махсус аломатларсиз кечади. Умумий ҳолсизлик, пулснинг тезлиги ва бўғимларда оғриқ қайд қилинади, ҳаракатланганда оғриқ сезилмайди. Агар юрак шикастланиши белгилари бўлмаса, касаллик камдан-кам ҳолларда ўлим билан якун топади, аммо кардит ривожланиши билан келажакда беморларнинг ўртача умр кўриш даражаси сезиларли даражада қисқаради.
Ревматизмда беморнинг ҳаракатлари
Мумкин бўлган асоратларини олдини олиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг. Касаллик стрептококк етиологияли еканлиги тасдиқланса, антибиотиклар буюрилади. Антибиотик терапиясини тўлиқ олиб боришга ҳаракат қилинг.
Ревматизм ташхиси
Ревматизмни ташхислаш бир қатор лаборатория ва инструментал тадқиқотларни ўз ичига олади, жумладан:
- Ултратовушли текширув (УТТ);
- Електрокардиограмма (ЕКГ);
- Муайян антитаналар ва омиллар учун лаборатория қон текшируви.
Ревматизмни даволаш
Ушбу касаллик қўзғатувчисига қарши курашиш учун бош (ва асосий) препарат бу бицилиндир. Бицилин пенитисилин қаторидаги антибиотик бўлиб, оддий пенитисилинга қараганда узоқроқ таъсир қилади.
Антибиотикли даволашнинг биринчи (фаол) босқичи 10 кундан 14 кунгача давом етади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундан кам муддат мақсадга мувофиқ бўлмайди, чунки инфекция сақланиб қолади, бундан кўпроқ муддат еса бефойда, чунки стрептококк антибиотикни парчаловчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди, антибиотик еса беморнинг ўзига зарар йетказади.
Ундан кейин иккинчи (пассив) босқич бошланади. Бициллинни оғиз орқали ичиш тугаганидан уч ҳафта ўтгач, худди шундай препарат беморга мушак ичига киритилади. Бундай даволаш 5-6 йил давом еттирилиши керак (ҳар 3 ҳафтада 1 та инъйекция), бу рецидив еҳтимолини камайтириш ва юракда асоратлар ривожланишини олдини олиш учун зарур.
Тиббий амалиётда асетилсалицил кислотаси ўзини яхши тавсия етди. Аспирин қабул қилиш кўп қарши кўрсатмаларга ега (ҳомиладорлик ва емизиш даврида, томирлар синувчанлиги, овқат ҳазм қилиш аъзолари билан муаммолар), лекин ревматизмнинг бундай терапияси касалликнинг бўғимли ва неврологик шаклларида сезиларни наф беради. Аспирин оғриқни бартараф қилади ва бўғимларда яллиғланишни камайтиради. Биринчи икки ҳафта максимал рухсат етилган дозаларда олинади.
Терапиянинг асосий давридан сўнг, аспирин 2 г / сутка дозасида яна 30 кун давомида қабул қилинади.
Еътибор: Аспирин ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватини таъсирлантиради. Бундай ножўя таъсир тез-тез кузатилади, айниқса препаратни қабул қилиш бўйича тавсиялар бузилган бўлса. Бу ерозия, ошқозон яраси, гастродуоденит ва ярали қонашга олиб келади.
Ревматизмнинг жиддий кечаётган шаклларини даволашда максимал рухсат етилган дозада преднизолон қўлланилади.
Агар касаллик йенгил кечаётган бўлса, 10 кунгача бўлган ярим ётоқ тартиби белгиланади. Агар касаллик жиддий кечаётган бўлса, ҳар қандай ҳаракат фаоллигини истисно қилиш керак, чунки у жараённи янада кучайтиради. Бир ойгача муддатга ётоқ тартиби белгиланади.
Даволашнинг самарадорлигини баҳолаш учун лаборатория таҳлиллари ўтказилади. Кўрсаткичлар нормал даражаларга яқинлашганида, ётоқ тартибини бекор қилиш мумкин. Агар касаллик ўта жиддий, юрак ритмининг ёрқин бузилишлари, бўғимлардаги оғриқ билан кечаётган бўлса, икки ойгача муддатга стационар даволаниш керак.
Ревматизмнинг асоратлари
Миянинг шикастланиши. Ревматизмли юрак касалликлари, масалан, миокардит (юрак мушаклари яллиғланиши), ендокардит (юрак ички қопламининг яллиғланиши) ва перикардит (юрак ташқи қобиғининг яллиғланиши) каби асоратлар ривожланиши мумкин. Оғир ҳолларда ўлим юз беради.
Ревматизмни олдини олиш
Бир ҳафтадан ортиқ томоқ оғриғи бўлса, шифокорга мурожаат қилинг, чунки томоқ А гуруҳ стрептококклар томонидан инфекцияланган бўлиши мумкин. Яшаш жойингизда яхши санитария шароитларини таъминлаш ва кўп одамлар йиғилган жойдан қочиш тавсия етилади. Тананинг табиий мудофаасини рағбатлантиринг. Овқат тайёрлашни бошлашдан аввал қўлингизни яхшилаб ювинг, айниқса акса урсангиз ёки йўталсангиз. Шу орқали сиз ангинани келтириб чиқарувчи бактериялар тарқалишининг олдини оласиз.
Sil kasalligi yoki tuberkulyoz — bakterial etiologiyali yuqumli kasallik. Kasallik nafaqat tibbiy, balki ijtimoiy jihatli hisoblanadi: sil qo’zg’atuvchisiga eng ta’sirchanlar immuniteti pasayganlar, yetarli ovqatlanmaydiganlar, gigiena standartlariga rioya qilmaydiganlar va kambag’al ijtimoiy sharoitlarda yashayotgan odamlardir. Kasallikning rivojlanishiga inson hayotining sifati ta’sir qiladi. Biroq, sil xavfi ostida yoshi va jinsidan qat’i nazar butun aholi qatlami turadi.
O’lim holatlarining yuqoriligi (yiliga 3 million kishi) va kasallikning keng tarqalganligiga nafaqat ijtimoiy omillar, balki sil kasalligining hech qanday alomatlarsiz (yashirin) davri uzoq davom etishi ham ta’sir ko’rsatadi. Bu davr sil kasalligini davolash uchun eng qulay vaqt hisoblanadi va infektsiya mavjudligini aniqlash uchun organizm Mantu sinov reaktsiyasiga baholanadi.
Sil kasalligi sabablari va tarqalish yo’llari
Kasallik inson organizmi Mycobacterium bakteriyasi yoki Kox tayoqchasi bilan infektsiyalangandan so’ng rivojlanadi. Bu mikroorganizmlar past haroratlarda hayotiyligini saqlab qoladi, tashqi muhit ta’sirlariga va yuqori haroratga chidamli bo’ladi.
Sil kasalligi qo’zg’atuvchisi — Mycobacterium tuberculosis. Foto: Kateryna Kon/Shutterstock.com
Kox tayoqchasi o’ta yuqumli infektsiya hisoblanmaydi, biroq kasallangan infektsiya tashuvchisi bakteriyalarni tashqi muhitga tarqatadi, sog’lom odam bu bakteriyalar bilan kasallanish ehtimoli juda past. Ko’p hollarda sil bilan kasallangan bemor (sil kasal) kasallikning faol bo’lmagan shaklida kasalxonaga yotishi talab qilinmaydi va ularning harakatlari, ijtimoiy faoliyati cheklanmaydi. Sil bilan kasallangan kishi bilan doimiy kundalik aloqada bo’lish, masalan oila sharoitida, nafaqat bemorning sog’ligi to’g’risida qayg’urish, balki uyda gigienaga to’gri rioya qilish, boshqa oila a’zolarining immunitetini mustahkamlash va kasallanishni ertaroq aniqlash uchun (agar yuqgan bo’lsa) tez-tez organizmning Mantu probasiga reaktsiyani aniqlash tavsiya etiladi.
Sil kasalligi yuqishining asosiy yo’li — havo-tomchi yo’llari orqali Kox tayoqchasini nafas olish yo’llariga tushishidir. Kam hollarda kundalik aloqalar va transplatsental uzatish holatlari qayd etiladi. Bakteriya nafas olish yo’llari orqali tanaga kiradi, keyin bronxlar shilliq qavatiga va alveolalarga o’tadi va qon orqali butun tanaga tarqaladi.
Inson tanasi uchun Kox tayoqchasi begona mikroorganizmdir. Odatda bunday bakteriyalar organizmga tushsa va rivojalnsa, immun hujayralari ularga hujum qilib, ko’payishi va rivojlanishini oldini oladi. Sil kasalligi rivojlanishi ehtimoli ikki holatda bo’lishi mumkin:
- Agar immunitet tizimi sustlashgan bo’lsa, antitanalar ishlab chiqarilishi buzilsa, immunitet tanqisligi holati mavjud bo’lsa, tananing mudofaa qobiliyati boshqa kasalliklar bilan zaiflashgan bo’lsa yoki boshqa ijtimoiy yoki yosh faktori tufayli yetarli darajada shakllanmagan bo’lsa;
- Kasallik qo’zg’atuvchisi bilan aloqa uzoq, uzluksiz bo’lsa, batsilla tashuvchida kasallik ochiq shakli jarayoni kechayotgan bo’lsa va tegishli davolash choralari qo’llanmasa.
O’ziga xos immunitetni pasaytiruvchi va kasallik rivojlanishiga hissa qo’shadigan omillar orasida quyidagilar ajratiladi :
- Bronx-o’pka kasalliklarining rivojlanishidagi (masalan, surunkali bronxit) omil sifatida tamaki chekish, chekish mahalliy immunitetni zaiflashtiradi;
- Spirtli ichimliklarni ortiqcha iste’mol qilish;
- Giyohvandlikning barcha turlari;
- Anamnezdagi tez-tez uchraydigan kasalliklar, nafas organlarida surunkali yallig’lanish jarayonlari mavjudligi tufayli nafas olish tizimining kasalliklariga moyillik;
- Surunkali kasalliklar va boshqa organlar va to’qimalarda yallig’lanish o’choqlari;
- Qandli diabet, endokrin kasalliklar;
- Yetarlicha ovqatlanmaslik, ozuqa moddalarida vitaminlarning yetishmasligi;
- Nevrotik buzilishlar, depresiv (tushkun) vaziyatlar;
- Homiladorlik davri;
- Salbiy ijtimoiy va yashash sharoitlari.
Sil kasalligining rivojlanishi: kasallikning turli bosqichlarining belgilari va alomatlari
Odatda tuberkulyozning namoyon bo’lishi asta-sekin sodir bo’ladi. Juda uzoq vaqt davomida patogen bakteriyalar organizmda o’zini namoyon qilmaydi, ko’pincha o’pka to’qimalarida rivojlanadi va ko’payadi.
Sil kasalligining boshlanishida alomatlar bo’lmaydi. Kasallikning birinchi bosqichida asosan patogen organizmlar rivojlanadi va ko’payadi va hech qanday klinik belgilar yuzaga kelmaydi. Dastlabki bosqichdan so’ng kasallikning yashirin yoki latent davri keladi, unda quyidagi simptomatika kuzatilishi mumkin:
- Sog’lig’ining umumiy yomonlashishi;
- Charchoq, kuchsizlanish, asabiylashish;
- Hohishsiz vazn yo’qotish;
- Kechqurun ortiqcha terlash.
Yo’tal, yuqori tana harorati kasallikning birinchi bosqichi uchun xos emas, bunday alomatlar o’pka to’qimalarining keng shikastlanishlarida kuzatiladi. Kasallikning dastlabki bosqichlari sezilarli bo’lmaganligi bois tashxislash faqat sil probalari (Diaskin-test, Mantu sinov reaktsiyasi va hokazo) yoki qonning PZR tahlili yordamida amalga oshiriladi.
Kasallikning yashirin shakli faol kasallik bosqichiga o’tishi ehtimoli bilan xavfli, u nafaqat boshqalarga xavf tug’diradi, balki organizmga juda salbiy ta’sir ko’rsatadi.
Faol shakldagi kasallik ikkilamchi bosqichga o’tadi, patogen bakteriyalar tez ko’payadi va tananing boshqa a’zolariga tarqaladi. O’limga olib keladigan jiddiy jarohatlar va kasalliklar yuzaga keladi.
Kasallikning o’tkir davrida sil kasalligi belgilari:
- Balg’am ajralishi bilan uzoq (uch haftadan ko’p) davom etadigan nam yo’tal;
- Balg’amda qon mavjudligi;
- Subfebril oralig’ida isitma (37-38 °C);
- Tana vaznining pasayishi;
- Charchoqning kuchayishi, o’zini yomon his qilish, zaiflik, bezovtalanish, ishtahani pasayishi, mehnat qobiliyatining yomonlashishi va tana intoksikatsiyaning boshqa belgilari.
- Febril oralig’ida isitma (tana harorati 38-39 °C);
- Yelkada sohasida va qorin bo’shlig’idagi og’riq;
- Yo’tal vaqtida og’riqlar;
- Yo’tal quruqlashadi, nafas olish qattiqlashadi.
Sil kasalligining simptomatikasi virusli va bakterial etiologiyali boshqa nafas olish tizimi kasalliklarining klinik ko’rinishiga o’xshaydi. Tashxisni farqlash faqat mutaxassis tomonidan amalga oshiriladi.
Kox tayoqchasi nafaqat o’pka to’qimalariga ta’sir qilishi, balki boshqa organlarda ko’payishi va yallig’lanishni keltirib chiqarishi mumkin. Ushbu lokalizatsiya bilan ekstrapulmonar kasallik turi haqida gapiriladi. Ichki organlar va tizimlarning sil bilan kasallanishi odatda, boshqa kasalliklar va patologiyalarni bartaraf etish orqali aniqlanadi. Klinik ko’rinish jarayonning og’irligiga va bakteriya ta’sir qilgan organ yoki to’qimalarning joylashuviga bog’liq.
- Tuberkulyozning miyada yuzaga kelishi tana haroratining oshishi, asab tizimi va uyquning buzulishlari, ortiqcha asabiylashish, ensa va bo’yin muskullarining tortilishi va kattalashishi bilan namoyon bo’ladi. Oyoqlarni uzatganda, orqa va boshni oldinga egganda bel sohasidagi xarakterli og’riq sindromi kuzatiladi. Kasallik asta-sekin rivojlanib boradi — xavf ostida — maktabgacha yoshdagi bolalar, qandli diabet va OIV bilan kasallanganlar.
- Ovqat hazm qilish tizimining sili (tuberkulyozi) — defakatsiyaning (hojatning) muntazam buzilishlari, qorin damlanishi, ichak sohasidagi og’riqlar, gemorragik qon ketishi belgilari (najasda qonning mavjudligi) tana haroratining 40 °C gacha ko’tarilishi kabi alomatlar bilan namoyon bo’ladi.
- Bo’gim va suyaklar sili (tuberkulyozi) — ta’sir sohalarida og’riq bilan namoyon bo’ladi, bo’gimlarning harakatchanligi cheklanadi. Alomatlarning tayanch-harakat tizimining boshqa kasalliklari bilan o’xshashligi tufayli tashxislash qiyin amalga oshiriladi.
- Siydik-tanosil sistemasi sili (urogenital tuberkulyoz) — odatda buyrak va / yoki tos a’zolarida aniqlanadi. Klinik tasvir tez-tez siyish, shu jumladan, siydikda qon qon uchrashi va isitma kuzatiladi.
- Teri sili (tuberkulyozi) bilan og’rigan bemorlarda teri bo’ylab tarqaladigan toshmalar shaklida ifodalanadi, toshmalar paypaslab ko’rilganda tugunchalarni eslatadi.
Turli a’zolar jarohatlanganda boshqa alomatlar ham kuzatilishi mumkin. Qon oqimiga kiruvchi patogen organizm tananing hamma joylariga tarqalib, deyarli har qanday organ, to’qima yoki a’zolar tizimini jarohatlashi mumkin. Bunday holatlarda kasallikning klinik belgilari boshqa etiologiyali yallig’lanish jarayonlaridan farqlanmaydi. O’pkadan tashqari sil shakllarni davolash prognozi tashxis vaqtiga, patologik jarayonning lokalizatsiyasiga, uning bosqichiga, organning shikastlanish darajasiga, bemorning umumiy sog’ligiga bog’liq.
Tashxis usullari
Tashxis tanadagi kasallikning sababchisini aniqlashga imkon beradigan tahlillar asosida qo’yiladi. Diagnostik chora-tadbirlar anamnezni yig’ish va bemorlarning shikoyatlarini tahlil qilish, tibbiy tarixni o’rganish bilan boshlanadi. Tashxisni tasdiqlash yoki rad etish uchun bir qator tekshiruvlar o’tkaziladi:
- Mantu reaktsiyasini yoki Pirke testini tahlil qilish sil kasalligi mavjudligini aniqlaydigan eng keng tarqalgan tadqiqot usullari. Tuberkulin teri ustiga yoki ostiga qo’yiladi. Tuberkulin tekshiruvi Koxning tayoqchasi bilan aloqani baholash imkonini beradi, ammo bu tashxisni tasdiqlamaydi. Bu diagnostika usuli boshqa turdagi mikobakteriyalar bilan aloqani ko’rsatishi mumkinligi tufati sil mutaxassislar va boshqa mutaxassislar tomonidan tanqid qilindi. Bundan tashqari, bu usul bo’yicha tashxislash BCG (silga qarshi vaktsina) bilan emlashdan so’ng noto’g’ri natijalarga olib kelishi mumkin. Mantu testi shuningdek, emlashdan oldin asosiy komponentlarga bo’lgan allergik reaktsiyalarni aniqlash uchun uchun ishlatiladi;
- Diaskin testi ham teri tadqiqotlari qatoriga kiradi va mantu reaktsiyasi usuli bilan sil tashxisini takomillashtirishga qaratilgan. Bu o’ziga xos sinov bo’lib, u faqat sil kasali mikobakteriyalarga (Mycobacterium tuberculosis) reaktsiya ko’rsatadi;
- Kvantiferon test yoki IFA- immunoferment diagnostik test, tuberkulinga allergiyasi bo’lgan kishilar uchun tavsiya etiladi. Tadqiqot biologik materiallarda (qon) amalga oshiriladi va eng ishonchli sinov hisoblanadi (faqat 2% noto’gri javob, Mantu sinovi esa 30%). Kasallikning yashirin va o’pkadan tashqari shakllarini aniqlash uchun tavsiya etiladi;
- Mikroskopik tahlil — yo’taldan ajratilgan balg’amda patogen organizmni izlash uchun amalga oshiriladi. Agar mikroskop orqali Mycobacterium aniqlansa, suniy sharoitda bakteriyalar ekib, o’tirish qo’llaniladi;
- PZR yoki polimeraz zanjir reaktsiyasi — bugungi kunda eng to’g’ri tadqiqot usullari, biologik suyuqliklarda mikobakteriya DNKsi borligini aniqlash imkonini beradigan;
Biyopsiyadan olingan to’qimalarning gistologik tekshiruvi suyak to’qimalarining silini aniqlashda qo’llaniladi.
Rentgenofraiya va flyuorografiya usullari o’pka to’qimasida yallig’lanish o’choqlari mavjudligini ko’rsatadi.
Foto: Borysevych.com/Shutterstock.com
Sil kasalligini davolash
Ushbu kasallikdan tiklanish ehtimoli kasallikning bosqichi, shiksatlanish maydoni, bemorning umumiy salomatligi asosida hisoblanadi. Dastlabki bosqichlarda tashxis qo’yish kasallikni davolashni samarali kursini belgilash imkonini beradi, bu esa bemorning to’liq davolanishiga yordam beradi.
Davolash antibakterial preparatlar, silga qarshi vositalar, immunomodulyatorlar, immunostimulyatorlar, probiotiklar va vitaminlar bilan davolashga asoslangan uzoq muddatli, keng qamrovli hisoblanadi. Davolash kursining majburiy qismi — parhezli ovqatlanishi va mashqlar bilan davolashdir.
Bemorni faol bosqichda davolash sil kasalligi dispanserida, boshqalarga yuqtirish ehtimolligini kamaytirish uchun amalga oshiriladi. Dispanserda qolish davomiyligi jarayonning turiga va bosqichiga bog’liq va bir necha oydan bir yilgacha yoki undan ham ko’p bo’lishi mumkin. O’zboshimchalik bilan davolash va kasallikni to’xtatishga urinish ko’pincha kasallikning qaytalanishi yoki rivojlanishiga, og’ir asoratlarning rivojlanishiga, o’limga olib kelishi mumkin.
Profilaktik choralar
Kasallikning rivojlanishi immunitet darajasiga bog’liq, shuning uchun asosiy profilaktika sog’lom turmush tarzini saqlash hisoblanadi.
Bolalarni emlash, kasallikning dastlabki bosqichlarida kasallikni aniqlash uchun muntazam sinovlar va testlarni o’tkazish ham muhim rol o’ynaydi.
Читайте также: